меҳнат тарбияси. иқтисодий тарбия

DOC 81.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404129982_51147.doc меҳнат тарбияси. иқтисодий тарбия режа: 1. меҳнат тарбиясининг мақсад ва вазифалари. 2. шарқ мутафаккирлари меҳнат тарбияси ҳақида. 3. меҳнат тарбиясининг мазмуни ва методлари. 4. иқтисодий тарбия меҳнат тарбиясининг таркибий қисми сифатида. 1.меҳнат тарбиясининг мақсад ва вазифалари. меҳнат тарбияси ўқувчиларга меҳнатнинг моҳиятини чуқур англатиш, уларда меҳнатга онгли муносабат, шунингдек, муайян ижтимоий-фойдали ҳаракат ёки касбий кўникма ва малакаларини шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолият жараёни бўлиб, ижтимоий тарбиясининг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. меҳнат тарбияси ни шундай ташкил этиш керакки, инсон меҳнат жараёни ва унинг натижасидан қаноатланишини таркиб топтиришга кўмаклашсин. меҳнат тарбияси нинг провард мақсади шахс характерининг асосий хислати сифатида унинг меҳнатга бўлган эҳтиёжини шакллантиришдир. ўқувчиларнинг ижтимоий ривожланишини таъминлашда меҳнат тарбияси муҳим шартлардан бири бўлиб ҳисобланади. унинг амалга оширилиши давлат томонидан олиб борилаётган ижтимоий ва иқтисодий сиёсат мазмуни билан белгиланади. ўзбекистонда, бозор иқтисодиёти муносабатларини шакллантиришнинг асосий тамойиллари жамиятда амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳотларнинг асоси саналади. ҳозирги даврда техника ва технологиялар ривожланишини юксак босқичга кўтариш …
2
адга мувофиқ: · ёш авлодда меҳнат қилиш истагини қарор топтириш ва уларни замонавий ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида фаолият юритишга тайёрлаш; · ўқувчиларда умумжамият манфаати йўлида меҳнат қилиш эҳтиёжини ҳосил қилиш; · уларнинг ақлий қобилиятларини ривожлантириш; · ўқувчиларнинг мавжуд билимларини узлуксиз равишда такомиллаштириб боришлари учун зарур шарт-шароитни яратиш; · уларда меҳнат кўникма ва малакаларини таркиб топтириш; · ўқувчилар фаолиятида юқори маданият, мақсадга интилиш, ташкилотчилик, меҳнат интизоми, тадбиркорлик, тежамкорлик, ишни сифатли бажариш, моддий бойликларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, ҳаётий фаолият йўналишини белгилаш малакаларини шакллантириш; · ўқувчиларда давлат иқтисодий сиёсати мазмунига таянган ҳолда улар яшаб турган ҳудудлар ишлаб чиқариш хусусиятларига мувофиқ касбларни эгаллашга бўлган қизиқишни ошириш; · ўқувчиларни касбга йўллаш, уларни меҳнат фаолиятининг барча турлари, шунингдек, улар яшаётган ҳудудда эҳтиёж мавжуд бўлган мутахассисликлар билан таништириш. мазкур вазифалар тизимида ўқувчиларни меҳнатга психологик ва амалий жиҳатдан тайёрлаш уларнинг қизиқиш ва қобилиятларини аниқлаш орқали амалга оширилади. шарқ мутафаккирлари меҳнат тарбияси ҳақида. таълим-тарбияси тарихига назар ташлар эканмиз, дастлабки …
3
навоийнинг бир қатор асарлари ва шу каби маърифий мерос намуналарида меҳнатсеварлик, касб-ҳунарнинг аҳамияти ҳақида муҳим фикрлар баён этилган. булар дастлабки халқ оғзаки ижоди намуналаридаги халқ эпослари, эртак, мақол ва топишмоқлардан бошланган. мана шундай эртаклардан бири “ақл ва бойлик” эртагидир. бунда чол тўрт ўғлига қарата “ким ақлли ва давлатманд бўлса, ўша оила бошлиғи бўлиб қолади”, деган сўзларига ўғилларидан бири зумрад кўзли олтин узуги, иккинчиси зарбоф чопонини, учинчиси эса қимматбаҳо камараини кўрсатади. кенжа ўғил эса отасининг саволига “менда зумрад кўзли узук ҳам, зарбоф чопон ҳам, қимматбаҳо камар ҳам йўқ. лекин меҳнаткаш қўлим, ботир юрагим, ақлли бошим бор”, - дейди ва отаси уни оила бошлиғи қилиб, уй-рўзғорини мерос қолдиради. кўриниб турибдики, халқ бу эртак воситасида ёшларга инсонни ҳаётда бахтли қила оладиган нарса қ меҳнат деган ғояни илгари сурган. фақат эртакларда эмас, халқ мақолларида ҳам меҳнатсеварлик, меҳнатда ҳамкорлик, меҳнатнинг инсонни бахтли-саодатли қилиши ифодаланган. маслан: дарё сувини баҳор тоширар, инсон қадрини меҳнат оширар. олтин ўтда …
4
фойдаси катта. уларни санай бериб кўзим узайиб кетди. ... бу дунёга улар яхшилик келтирадилар, улар жуда кўп ажойиб нарсаларни ишлайдилар”, - деб ўзининг хайрихоҳлигини баён этади ва ҳукмрон доираларга меҳнаткашлар билан муносабатда бўлиш шартлари хусусида ўз тавсияларини баён қилади. деҳқонларга нисбатан: буларга қатилғил, қарилғил ўзун тилин йўқши созла, ачуқ тут йузун. (ўзинг булар билан аралашгин, қўшилгин, тилда яхши сўзла, юзингни очиқ тут). ҳунармандларга нисбатан: кераклик кишилар йэма бу сэна, йўқўн тут буларўғ тосулғай тона. (булар ҳам сенга керакли кишилардир, буларни яқин тут, фойдаси тегади (эй) баҳодир)1. чорвадорларни ҳам ҳақиқий меҳнаткаш инсон сифатида улуғлаб: қатўлғил, қарўлғўл, йэтур ҳам ичур, кўнчилик узала тириғлик кэчур. неку қулса бэргил, кэрэк бўлса ал, кўни кўрдим ушбу қуту билмас ал. (аралашгин, қўшилгин, едир ҳам ичир, тўғрилик ичра тирикчилик кечир. нима сўраса бергил, керак бўлса ол чиндан кўрдим ушбу одамлар ҳийла-найрангни билмайди(лар)2. юсуф хос ҳожибнинг меҳнат аҳли ҳақидаги бу фикрлари ҳақиқатан ҳам уларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиромни …
5
йрат водийсига қадам урмаган киши, сен ҳам бу тикан меҳнатини чеккин ва ҳотамнинг миннатидан қутулгин”, - деб жавоб қилади. ҳотам тойи чолнинг бу сўзларига тан беради ва ҳалол меҳнат билан кун кечириши унинг ҳимматидан баланд эканлигини англайди. алишер навоий меҳнатнинг инсонни гўзаллаштириши, фақат меҳнат туфайлигина инсоннинг камол топиши мумкинлигини таъкидлайди. шу мақсадда у қатор меҳнатсевар бадиий образларни яратади. масалан, “фарҳод ва ширин” достонининг асосий қаҳрамони фарҳод ана шундай қаҳрамонлар жумласидандир. фарҳод арманистон ўлкасига қадам қўйганда, ўз юртида қорандан ўрганган тош йўниш ҳунарини ишлатиб, оғир меҳнатдан эзилган халққа ёрдам беради. ўз ҳунари, меҳнати туфайли бир томондан халқнинг оғир меҳнатини енгиллаштирган бўлса, иккинчи томондан севгилиси шириннинг ҳурматига сазовор бўлади. фарҳоднинг меҳнатсевар ва ижодкорлигидан илҳомланган алишер навоий ўз достонининг иккинчи номини “меҳмоннома” деб атайди. меҳнатга муҳаббат, ижодкорлик достоннинг марказий масалаларидан бири бўлиб ҳисобланади. навоий “маҳбуб-ул қулуб” асарида эса турли ижтимоий гуруҳларнинг ҳаётидаги ўрнини белгилайди, фазилат ва нуқсонларини кўрсатади. деҳқонлар тўғрисида фикр юритар экан, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "меҳнат тарбияси. иқтисодий тарбия"

1404129982_51147.doc меҳнат тарбияси. иқтисодий тарбия режа: 1. меҳнат тарбиясининг мақсад ва вазифалари. 2. шарқ мутафаккирлари меҳнат тарбияси ҳақида. 3. меҳнат тарбиясининг мазмуни ва методлари. 4. иқтисодий тарбия меҳнат тарбиясининг таркибий қисми сифатида. 1.меҳнат тарбиясининг мақсад ва вазифалари. меҳнат тарбияси ўқувчиларга меҳнатнинг моҳиятини чуқур англатиш, уларда меҳнатга онгли муносабат, шунингдек, муайян ижтимоий-фойдали ҳаракат ёки касбий кўникма ва малакаларини шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолият жараёни бўлиб, ижтимоий тарбиясининг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. меҳнат тарбияси ни шундай ташкил этиш керакки, инсон меҳнат жараёни ва унинг натижасидан қаноатланишини таркиб топтиришга кўмаклашсин. меҳнат тарбияси нинг провард мақсади шахс характерини...

DOC format, 81.5 KB. To download "меҳнат тарбияси. иқтисодий тарбия", click the Telegram button on the left.