фуқаролик ва ҳуқуқий тарбия мавзусида тақдимот

DOCX 12 стр. 44,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 12
7-мавзу: шахсни шакллантиришда фуқаролик ва ҳуқуқий тарбия. асосий саволлар: 1. фуқаролик тарбиясининг мақсад, вазифалари ва методлари. 2. ўқувчиларга фуқаролик тарбиясини бериш жараёнида 3. давлат рамзлари (мадҳия, герб,байроқ) дан фойдаланиш. 4. ватанпарварлик ва байналминаллик тарбиясининг мақсад, вазифалари ва методлари. ҳуқуқий тарбия. 5. ёш авлоднинг ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантириш – фуқаролик тарбиясининг таркибий қисми. таянч тушунча ва иборалар: фуқаролик тарбияси, ватанпарварлик, байналминаллик. ҳуқуқий тарбия. мадҳия, герб,байроқ 1-савол баёни. мустақил ўзбекистон республикасида шаклланаётган миллий истиқлол ғоялари фуқароларни республика конституциясида эътироф этилган инсонпарвар, демократик, ҳуқуқий давлат ва ҳуқуқий жамиятни барпо этишдек эзгу мақсад атрофида бирлаштиришга хизмат қилади. ҳар бир фуқаронинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий фаоллигини юзага келтириш, ҳуқуқий маданиятини қарор топтириш – фуқаролик (ҳуқуқий) жамиятнинг асосий талаби саналади. жамият томонидан қонунчилик йўли билан белгиланган талаблар фуқаро хулқини баҳолаш, хатти-ҳаракатлари моҳиятини таҳлил қилиш учун мезон бўлиб хизмат қилади. ана шу талабларга мувофиқ фуқаронинг хулқ-атворидаги айрим кўринишлар, ҳаракатлар ёки одатлар маъқулланади ёки қораланади. ўзбекистон республикаси фуқароларининг мақсади …
2 / 12
ий фуқаролик муносабатларининг муҳим қоидасига айланади. фуқаролик тарбияси фуқаролик тушунчасининг моҳиятини англатиш орқали ўқувчиларда юксак даражадаги фуқаролик маданиятини шакллантириш, уларни халқ, ватан, жамият манфаатлари йўлида курашувчи фуқаролар этиб тарбиялашга йўналтирилган педагогик жараён. фуқаролик тарбиясининг марказий объекти фуқаро саналади. фуқаро фуқаролиги ҳуқуқий жиҳатдан эътироф этилган ҳамда муайян жамият (давлат) аъзоси бўлган шахсдир. фуқаролик эса ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрларга онгли риоя этиш, маълум ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳамда бурчларни бажаришга масъуллик билан ёндошув, меҳнат жараёни ва жамоадаги фаоллик, маънавий етуклик асосида муайян давлатга мансублик. фуқаролик тарбиясининг вазифалари тизимини қуйидагилар ташкил этади: 1. ёш авлодни доимий равишда жамиятда устувор мавқэга эга бўлган ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрларга риоя этишга ўргатиб бориш. 1. ўқувчиларга фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари тўғрисида маълумотлар бериб бориш, уларда фуқаролик фаолиятини ташкил этиш борасида кўникма ва малакалар ҳосил қилиш. 1. ўқувчиларда давлат рамзларига нисбатан ҳурмат ва муҳаббатни қарор топтириш, республика президенти шаъни, ор-номусини ҳимоя қилишга тайёрлик ҳиссини шакллантириш. 1. ўқувчиларда халқ ўтмиши, миллий …
3 / 12
снинг қуйидаги ҳуқуқлари кафолатланади: яшаш ҳуқуқи, эркинлик ва шахсий дахлсизлик, айбланаётган шахс ишининг судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиши, ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига таҳдид қиладиган тажовузлардан, шахсий ҳаётга аралашишдан ҳимояланиш ва турар-жой даҳлсизлиги, республика ҳудудида бир жойдан икки жойга кўчиш, ўзбекистон республикасига келиш ва ундан чиқиб кэтиш, фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги, виждон эркинлиги, давлат ишларини бошқаришда бевосита ёки ўз вакиллри орқали иштирок этиш, қонуний митинглар, йиғилишлар ва намойишларда иштирок этиш, касаба уюшмаларида, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш, сайлаш ва сайланиш, мулкдор бўлиш, меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, дам олиш, қариганда ёки меҳнат қилиш лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганда ижтимоий таъминотдан фойдаланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, билим олиш, илмий ва техникавий ижод эркинлиги. ўқувчиларга ҳуқуқлари борасидаги билимларни бериш билан бирга фуқароларнинг бурчлари нималардан иборат эканлиги ҳақида маълумот бериш, бу хусусида ўқувчиларда амалий кўникмаларни ҳосил қилиш кўзланган мақсадга эришишда муваффақият омили бўлади. фуқароларнинг …
4 / 12
мунини тубдан янгилаш зарурияти юзага келди. фуқаролик тарбиясини кенг кўламли (комплекс) тарзда ташкил этиш – бугунги кун даъвати ва талаби бўлиб қолмоқда. ушбу талабни ижобий равишда ҳал этиш оила - таълим муассасалари - жамоатчилик - давлат - жамият ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. фуқаро – фуқаролиги ҳуқуқий жиҳатдан эътироф этилган ҳамда муайян жамият (давлат) аъзоси бўлган шахс. ўз фуқароларига эга бўлиш ҳар бир давлатнинг зарур ва муҳим белгиси саналади. фуқароларнинг мавжудлиги сабабли давлат мавҳум тушунча бўлмай, муайян механизмга эга субъект сифатида майдонга чиқади. ҳуқуқий ўрни қонун йўли билан кафолатланган шахснинг давлат ичкарисида ёки ташқарисида бўлишидан қатъий назар, маълум бир давлатга қарашлилиги ҳолати фуқаролик дейилади. ўзбекистон фуқароси ўзбекистон республикасининг конституцияси ҳамда республика олий мажлиси томонидан қабул қилинган тегишли қоидалар, белгиланган ҳуқуқлардан фойдалана олади, қонунларда кўрсатилиб ўтилган бурчларни бажаради. фуқаролик ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрларга онгли риоя этиш, маълум ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳамда бурчларни бажаришга масъуллик билан ёндошув, меҳнат жараёни ва жамоадаги фаоллик, …
5 / 12
ексиз муҳаббатни қарор топтириш, уларнинг муҳофазаси учун тайёрлик, давлат рамзларининг миллат, халқ ор-номуси, шаъни, қадр-қиммати эканлигини англаш; 1. ижтимоий-сиёсий онглилик, ижтимоий фаоллик, давлатнинг ички ва халқаро сиёсати қоидаларини тушуниш ва идрок қилиш; 1. миллий ва умуминсоний ахлоқ ҳамда ҳуқуқ меъёрларини бузилишига нисбатан муросасиз курашиш. назорат саволлар 1. фуқаро деб кимга айтилади? 1. фуқаролик тушунчасининг мазмунини шарҳланг. 1. фуқаролик тарбиясини ташкил қилишдан кўзланган мақсадни шахсий мулоҳазаларингиз асосида баён этинг. 2-савол баёни. ўқувчиларни фуқаролик руҳида тарбиялашда давлат рамзларининг аҳамияти. давлат рамзлари муайян миллат, элатнинг этнопсихологик хусусиятлари, қарашлари, орзу-умидлари, интилишлари ҳамда мақсади, ҳудудий, ижтимоий-ғоявий бирлик моҳиятини англатишга хизмат қилувчи тасвирий белгилар мажмуидир. муайян давлатнинг байроғи, герби (тамғаси) ҳамда мадҳияси давлат рамзлари мажмуини ифодалайди. давлат рамзлари ўзларида чуқур сиёсий ва ижтимоий-ғоявий мазмунни ифода этади. давлат рамзлари (байроқ, герб)да тасвирланган ранглар, тасвирлар муайян халқ, миллат ўтмиши, қадим анъаналари, халқнинг турмуш тарзи, орзу-умидлари, мақсади, ҳаётий интилишларини ифода этишга хизмат қилади. давлат мадҳиясида эса халқ, миллат, давлат …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 12 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фуқаролик ва ҳуқуқий тарбия мавзусида тақдимот"

7-мавзу: шахсни шакллантиришда фуқаролик ва ҳуқуқий тарбия. асосий саволлар: 1. фуқаролик тарбиясининг мақсад, вазифалари ва методлари. 2. ўқувчиларга фуқаролик тарбиясини бериш жараёнида 3. давлат рамзлари (мадҳия, герб,байроқ) дан фойдаланиш. 4. ватанпарварлик ва байналминаллик тарбиясининг мақсад, вазифалари ва методлари. ҳуқуқий тарбия. 5. ёш авлоднинг ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантириш – фуқаролик тарбиясининг таркибий қисми. таянч тушунча ва иборалар: фуқаролик тарбияси, ватанпарварлик, байналминаллик. ҳуқуқий тарбия. мадҳия, герб,байроқ 1-савол баёни. мустақил ўзбекистон республикасида шаклланаётган миллий истиқлол ғоялари фуқароларни республика конституциясида эътироф этилган инсонпарвар, демократик, ҳуқуқий давлат ва ҳуқуқий жамиятни барпо этишдек эзгу мақсад атрофида бирлаш...

Этот файл содержит 12 стр. в формате DOCX (44,1 КБ). Чтобы скачать "фуқаролик ва ҳуқуқий тарбия мавзусида тақдимот", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фуқаролик ва ҳуқуқий тарбия мав… DOCX 12 стр. Бесплатная загрузка Telegram