ma'naviy-axloqiy va jinsiy tarbiya

DOCX 9 pages 36.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 9
5-мавзу. маънавий-ахлоқий ва жинсий тарбия. меҳнат тарбияси ва иқтисодий тарбия асосий саволлар: 1.маънавий-ахлоқий тарбиянинг мақсад ва вазифалари. 2.маънавий-ахлоқий тарбия шакл ва методлари. 3.ўқувчиларда онгли интизомлиликни тарбиялаш. таянч тушунча ва иборалар: маънавий тарбия, ахлоқий тарбия, эстетик тарбия, эстетик дид, эстетик туйғу, эстетик идрок, эстетик билим, эстетик мулоҳаза, эстетик маданият, “умид ниҳоллари”, “баркамол авлод”, “универсиада”, оилавий муносабат. 1-савол баёни маънавий-ахлоқий тарбия мазмуни. жамиятда кечаётган ижтимоий ислоҳотларнинг самарадорлиги унинг фуқаролари эга бўлган маънавиятга боғлиқ. ижтимоий тарбиянинг бошқа турлари каби маънавий-ахлоқий тарбия асосини ҳам илғор миллий, маънавий-ахлоқий қадриятлар, халқ педагогикаси ғоялари ташкил этади. маънавият шахс, давлат ва жамиятнинг куч-қудрати, тараққиёти, имкониятлари ва истиқболларини белгилайдиган ички руҳий омилдир. ( маънавият ( арабча “маънолар мажмуи” ) моҳиятига кўра ижтимоий тараққиётга ижобий таъсир ўтказувчи фалсафий , ҳуқуқий , илмий , бадиий , ахлоқий , диний тасаввур , тушунча ва ғоялар мажмуи ҳисобланади ) маънавиятли инсон билимли, маълум касб-ҳунар соҳиби, ўз ватанининг содиқ фуқаросидир. ўз давлати қонунларини биладиган …
2 / 9
. зеро, ахлоқ, ахлоқий меъёрларсиз шахснинг руҳий ва жисмонан етуклигининг мезони бўлган маънавий камолотга еришиб бўлмайди. шунинг учун ҳам маънавий-ахлоқий тарбияда узвийлик, алоқадорлик диалектик характерга эга бўлиб, шахснинг маънавий-ахлоқий шаклланишида муҳим саналади. маънавий-ахлоқий тарбия ва унга қўйиладиган талаблар бу жамиятда маълум ижтимоий-ахлоқий талабларга мос ахлоқий хислатларни шакллантириш мақсадида ўқувчилар онги, ҳиссиётлари ҳамда хулқига мувофиқ ва тизимли таъсир этишдир. маънавий-ахлоқий тарбия моҳиятига кўра инсон онгининг жамият билан алоқадорлиги, жамият олдида бурчли эканлиги, ўз хулқ-атворини жамият тараққиёти даражасига боғлиқлигини тушуниши, жамият томонидан тан олинган ахлоқий меъёр, идеал ҳамда талабларни бажаришда масъулиятни ҳис этиши, маънавий-ахлоқий билимларнинг эътиқодга айланиши ва бу эътиқодларнинг тизимлилиги, мустаҳкам маънавий-ахлоқий ҳис-туйғу ва хислатларни шакллантириш, ўқувчилар томонидан маънавий-ахлоқий хулқ-атвор жамият аъзоларига бўлган ҳурмат-эътиборни намоён этувчи мезонлардан эканлигининг англаб этилиши, маънавий-ахлоқий одатларнинг шаклланиши ва бошқалардан иборат. маънавий-ахлоқий тарбия тизимида маънавий-ахлоқий ҳис-туйғулар инсон томонидан, унинг ҳовеа-ҳодисалар, кишилар ҳамда ўз хулқига нисбатан ҳис-туйғуларни уйғотишга рағбат пайдо қилувчи тарбиявий ишлар тизимли ташкил этилгандагина самарали …
3 / 9
а ўқувчилар хатти-ҳаракатларида кўзга ташланадиган салбий одатлар – жамоа жойларида қаттиқ гапириш, қўпол сўзларни ишлатиш, ҳиссиётга берилиш, ўйламай гапириш, ишонли бўлмаган ҳамда далиллар билан тасдиқланмаган воқеа-ҳодисалар ҳақида фикр юритиш, бошқаларнинг суҳбатини бўлиш, қўлини силкитиб гапириш кабиларни бартараф этишга эътибор қаратиш зарур. назорат саволлар 1. маънавият», «ахлоқ» тушунчаларининг моҳиятини тушунтиринг. 2. маънавий-ахлоқий тарбия нима? 3. унинг моҳияти ҳақида сўзлаб беринг. 4. маънавий-ахлоқий тарбиянинг вазифалари нималардан иборат эканлигини айтинг. 5. маънавий-ахлоқий тарбия методларини санаб беринг 6. иқтисод тарбияси 2-савол баёни. маънавий-ахлоқий тарбиянинг таркибий қисмлари, шакл ва методлари. абдулла авлоний “туркий гулистон ёҳуд ахлоқ” асарида ахлоқ “инсонларни яхшиликка чақирувчи, ёмонликдан қайтарувчи бир илмдур”, - дейди. айнан ахлоқ, унинг ижтимоий аҳамияти ҳақида маълумот берувчи мазкур манбада аллома яхши ва ёмон хулқларга тўхталиб ўтади[footnoteref:2]. алломанинг нуқати назарича, яхши хулқлар қуйидагилардан иборат: фатонат (ақл), диёнат (эътиқод), назофат (поклик ва тозалик), ғайрат, риёзат (савоб ишлар), қаноат, шифоат, илм, сабр, ҳилм (юмшоқ табиат) интизом, нафс меъёри, виждон, ватанни …
4 / 9
такаббир, манман), адоват (кек сақлаш), намимат (чақимчилик), ғийбат, ҳақорат, жибонат (қўрқоқлик), ҳасад, кизб (ёлғон), нифоқ, таъма, зулм ва бошқалар. ўқувчиларда ижобий сифатларни тарбиялаш уларнинг салбий хислатлардан ҳоли бўлишларига ёрдам беради. бу эса дастлаб ўқувчиларга хулқ-одоб меъёрлари ва қоидаларини англаш ва шахс онгини шакллантиришга доир методлар асосида амалга оширилади. бунга бадиий ва илмий-оммавий адабиётларни ўқиш, кинофилм ва спектаклларни томаша қилиш, махсус ташкил этилган маънавий-маърифат кунларида турли мавзуларда суҳбатлар ташкил этиш натижасида ахлоқий тушунчалар ва хулқ-одатлар пайдо бўла бошлайди. ўқувчилар ўзлари ва бошқаларнинг хатти-ҳаракатларини баҳолай бошлайдилар. бунинг учун турли маънавий-ахлоқий мавзуларда ўтказиладиган суҳбат ва мунозараларда ўқувчини фикр юритиш, ўйлашга йўналтириш муҳим аҳамиятга эга. масалан, “ўртоғимиз камол қандай қилиб гиёҳвандлар орасига тушиб қолди?”, “сиз эркинлик деганда нимани тушунасиз?”, “замонавийлик – бу нима?” каби мавзулардаги суҳбат, баҳс ва мунозаралар ўқувчиларни ўйлаш, фикр юритишга йўллайди, уларда салбий хислатлардан сақланиш, яхши одатларни ўрганишга бўлган интилиш ва қизиқишлари таркиб топа бошлайди. уларнинг, айниқса, ўз хатти-ҳаракатларини баҳолашга бўлган …
5 / 9
вий-ахлоқий жиҳатдан шакллантиришда самарали шакл, метод ва воситалардан фойдаланиш бой миллий маданий, тарихий ва педагогик анъаналар, урф-одатлар ва умумбашарий қадриятларга асосланади. назорат саволлар: 1. ахлоқ тушунчаларини ёзма равишда изоҳлаб беринг. 2. ахлоқий юналишларни шарҳлаб беринг. 3. ахлоқ ва унинг асосий тушунчаларини таққосланг. 4. ахлоқ ва унинг асосий тушунчаларини асосланг. 5. ўзингиз биладиган, таниган бирон-бир кишининг ахлоқий сифатларини ёзма равишда ифодалаб беринг. меҳнат тарбияси ўқувчиларга меҳнатнинг моҳиятини чуқур англатиш, уларда меҳнатга онгли муносабат, шунингдек, муайян ижтимоий-фойдали ҳаракат ёки касбий кўникма ва малакаларини шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолият жараёни бўлиб, ижтимоий тарбиянинг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. меҳнат тарбиясини шундай ташкил этиш керакки, инсон меҳнат жараёни ва унинг натижасидан қаноатланишини таркиб топтиришга кўмаклашсин. меҳнат тарбиясининг провард мақсади шахс характерининг асосий хислати сифатида унинг меҳнатга бўлган эҳтиёжини шакллантиришдир. ўқувчиларнинг ижтимоий ривожланишини таъминлашда меҳнат тарбияси муҳим шартлардан бири бўлиб ҳисобланади. унинг амалга оширилиши давлат томонидан олиб борилаётган ижтимоий ва иқтисодий сиёсат мазмуни билан белгиланади. ўзбекистонда …

Want to read more?

Download all 9 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ma'naviy-axloqiy va jinsiy tarbiya"

5-мавзу. маънавий-ахлоқий ва жинсий тарбия. меҳнат тарбияси ва иқтисодий тарбия асосий саволлар: 1.маънавий-ахлоқий тарбиянинг мақсад ва вазифалари. 2.маънавий-ахлоқий тарбия шакл ва методлари. 3.ўқувчиларда онгли интизомлиликни тарбиялаш. таянч тушунча ва иборалар: маънавий тарбия, ахлоқий тарбия, эстетик тарбия, эстетик дид, эстетик туйғу, эстетик идрок, эстетик билим, эстетик мулоҳаза, эстетик маданият, “умид ниҳоллари”, “баркамол авлод”, “универсиада”, оилавий муносабат. 1-савол баёни маънавий-ахлоқий тарбия мазмуни. жамиятда кечаётган ижтимоий ислоҳотларнинг самарадорлиги унинг фуқаролари эга бўлган маънавиятга боғлиқ. ижтимоий тарбиянинг бошқа турлари каби маънавий-ахлоқий тарбия асосини ҳам илғор миллий, маънавий-ахлоқий қадриятлар, халқ педагогикаси ғоялари ташкил этади. маънавият ...

This file contains 9 pages in DOCX format (36.4 KB). To download "ma'naviy-axloqiy va jinsiy tarbiya", click the Telegram button on the left.

Tags: ma'naviy-axloqiy va jinsiy tarb… DOCX 9 pages Free download Telegram