ma'naviy-axloqiy va jinsi tarbiya

DOC 9 pages 68.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 9
5-мавзу. маънавий-ахлоқий ва жинсий тарбия. меҳнат тарбияси ва иқтисодий тарбия асосий саволлар: 1.маънавий-ахлоқий тарбиянинг мақсад ва вазифалари. 2.маънавий-ахлоқий тарбия шакл ва методлари. 3.ўқувчиларда онгли интизомлиликни тарбиялаш. таянч тушунча ва иборалар: маънавий тарбия, ахлоқий тарбия, эстетик тарбия, эстетик дид, эстетик туйғу, эстетик идрок, эстетик билим, эстетик мулоҳаза, эстетик маданият, “умид ниҳоллари”, “баркамол авлод”, “универсиада”, оилавий муносабат. 1-савол баёни маънавий-ахлоқий тарбия мазмуни. жамиятда кечаётган ижтимоий ислоҳотларнинг самарадорлиги унинг фуқаролари эга бўлган маънавиятга боғлиқ. ижтимоий тарбиянинг бошқа турлари каби маънавий-ахлоқий тарбия асосини ҳам илғор миллий, маънавий-ахлоқий қадриятлар, халқ педагогикаси ғоялари ташкил этади. маънавият шахс, давлат ва жамиятнинг куч-қудрати, тараққиёти, имкониятлари ва истиқболларини белгилайдиган ички руҳий омилдир. маънавиятли инсон билимли, маълум касб-ҳунар соҳиби, ўз ватанининг содиқ фуқаросидир. ўз давлати қонунларини биладиган ва уларга амал қиладиган, юрти билан ғурурлана оладиган инсон. ўз ватани бойликларини сақлайдиган, уни янада бойитадиган, гўзалликларидан баҳраманд бўладиган шахс. у ҳар қандай зарарли иллатларга қараши курашадиган, миллий ва умуминсоний қадриятларни авайлаб асрайдиган …
2 / 9
а мос ахлоқий хислатларни шакллантириш мақсадида ўқувчилар онги, ҳиссиётлари ҳамда хулқига мувофиқ ва тизимли таъсир этишдир. маънавий-ахлоқий тарбия моҳиятига кўра инсон онгининг жамият билан алоқадорлиги, жамият олдида бурчли эканлиги, ўз хулқ-атворини жамият тараққиёти даражасига боғлиқлигини тушуниши, жамият томонидан тан олинган ахлоқий меъёр, идеал ҳамда талабларни бажаришда масъулиятни ҳис этиши, маънавий-ахлоқий билимларнинг эътиқодга айланиши ва бу эътиқодларнинг тизимлилиги, мустаҳкам маънавий-ахлоқий ҳис-туйғу ва хислатларни шакллантириш, ўқувчилар томонидан маънавий-ахлоқий хулқ-атвор жамият аъзоларига бўлган ҳурмат-эътиборни намоён этувчи мезонлардан эканлигининг англаб этилиши, маънавий-ахлоқий одатларнинг шаклланиши ва бошқалардан иборат. маънавий-ахлоқий тарбия тизимида маънавий-ахлоқий ҳис-туйғулар инсон томонидан, унинг ҳовеа-ҳодисалар, кишилар ҳамда ўз хулқига нисбатан ҳис-туйғуларни уйғотишга рағбат пайдо қилувчи тарбиявий ишлар тизимли ташкил этилгандагина самарали кечади. мазкур тизимда хулқ-атворни шакллантиришга оид тарбиявий ишлар акс этади. шунга кўра маънавий-ахлоқий хулқ-одобга доир хислатларни шакллантиришга ундовчи рағбат билан ҳосил бўладиган фаолият энг асосий бўлиб ҳисобланади. ўқувчида маънавий-ахлоқий хислатларни шакллантиришга нисбатан эҳтиёж бўлиши шарт. шу боис маънавий-ахлоқий тарбияни ташкил этиш жараёнида …
3 / 9
навият», «ахлоқ» тушунчаларининг моҳиятини тушунтиринг. 2. маънавий-ахлоқий тарбия нима? 3. унинг моҳияти ҳақида сўзлаб беринг. 4. маънавий-ахлоқий тарбиянинг вазифалари нималардан иборат эканлигини айтинг. 5. маънавий-ахлоқий тарбия методларини санаб беринг 6. иқтисод тарбияси 2-савол баёни. маънавий-ахлоқий тарбиянинг таркибий қисмлари, шакл ва методлари. абдулла авлоний “туркий гулистон ёҳуд ахлоқ” асарида ахлоқ “инсонларни яхшиликка чақирувчи, ёмонликдан қайтарувчи бир илмдур”, - дейди. айнан ахлоқ, унинг ижтимоий аҳамияти ҳақида маълумот берувчи мазкур манбада аллома яхши ва ёмон хулқларга тўхталиб ўтади. алломанинг нуқати назарича, яхши хулқлар қуйидагилардан иборат: фатонат (ақл), диёнат (эътиқод), назофат (поклик ва тозалик), ғайрат, риёзат (савоб ишлар), қаноат, шифоат, илм, сабр, ҳилм (юмшоқ табиат) интизом, нафс меъёри, виждон, ватанни суймак, ҳаққоният, назари ибрат, иффат, ҳаё, идрок ва зако, ҳифзи лисон (тил ва адабиёт), иқтисод, виқор (ғурур), муҳаббат, авф (кечиримли бўлиш). бу хислатлар маънавий-ахлоқлиликнинг асосий сифатлари саналади. улар асосида ватанга муҳаббат ва садоқат, меҳнатга ахлоқий муносабат, ўз атрофдагиларга ахлоқий ёндашув, шунингдек, ҳар бир ўқувчининг …
4 / 9
и томаша қилиш, махсус ташкил этилган маънавий-маърифат кунларида турли мавзуларда суҳбатлар ташкил этиш натижасида ахлоқий тушунчалар ва хулқ-одатлар пайдо бўла бошлайди. ўқувчилар ўзлари ва бошқаларнинг хатти-ҳаракатларини баҳолай бошлайдилар. бунинг учун турли маънавий-ахлоқий мавзуларда ўтказиладиган суҳбат ва мунозараларда ўқувчини фикр юритиш, ўйлашга йўналтириш муҳим аҳамиятга эга. масалан, “ўртоғимиз камол қандай қилиб гиёҳвандлар орасига тушиб қолди?”, “сиз эркинлик деганда нимани тушунасиз?”, “замонавийлик – бу нима?” каби мавзулардаги суҳбат, баҳс ва мунозаралар ўқувчиларни ўйлаш, фикр юритишга йўллайди, уларда салбий хислатлардан сақланиш, яхши одатларни ўрганишга бўлган интилиш ва қизиқишлари таркиб топа бошлайди. уларнинг, айниқса, ўз хатти-ҳаракатларини баҳолашга бўлган интилишлари ва ишонч, эътиқодлари шаклланади. дебат, мунозара ва суҳбатлар маънавий-ахлоқий тарбиянинг энг долзарб муаммоларига бағишланиши зарур. ҳозирги даврда ёшлар ўртасида тобора оммавийлашиб бораётган “заковат”, “интеллектуал ринг”, “қизлар давраси”, “ўйла, изла, топ!” каби ўйинлар ҳам мазмун, ҳам моҳияти, ҳам методик жиҳатдан ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида муҳим аҳамият касб етмоқда. ўқувчи фаолиятини ташкил этиш ва хулқ-одобни шакллантириш методларидан машқлантириш, …
5 / 9
ёзма равишда ифодалаб беринг. меҳнат тарбияси ўқувчиларга меҳнатнинг моҳиятини чуқур англатиш, уларда меҳнатга онгли муносабат, шунингдек, муайян ижтимоий-фойдали ҳаракат ёки касбий кўникма ва малакаларини шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолият жараёни бўлиб, ижтимоий тарбиянинг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. меҳнат тарбиясини шундай ташкил этиш керакки, инсон меҳнат жараёни ва унинг натижасидан қаноатланишини таркиб топтиришга кўмаклашсин. меҳнат тарбиясининг провард мақсади шахс характерининг асосий хислати сифатида унинг меҳнатга бўлган эҳтиёжини шакллантиришдир. ўқувчиларнинг ижтимоий ривожланишини таъминлашда меҳнат тарбияси муҳим шартлардан бири бўлиб ҳисобланади. унинг амалга оширилиши давлат томонидан олиб борилаётган ижтимоий ва иқтисодий сиёсат мазмуни билан белгиланади. ўзбекистонда бозор иқтисодиёти муносабатларини шакллантиришнинг асосий тамойиллари жамиятда амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳотларнинг асоси саналади. ҳозирги даврда техника ва технологиялар ривожланишини юксак босқичга кўтариш учун ишлаб чиқаришни кенг кўламда компюьтерлаштириш, истеъмол маҳсулотларини жаҳон стандартлари даражасида ишлаб чиқишни йўлга қўйиш талаб этилмоқда. буларнинг барчаси юксак интеллектуал ва жисмоний камолотга эга бўлиш, ишлаб чиқариш жараёнларининг илмий-техникавий ва иқтисодий асосларидан тўлақонли хабардор …

Want to read more?

Download all 9 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ma'naviy-axloqiy va jinsi tarbiya"

5-мавзу. маънавий-ахлоқий ва жинсий тарбия. меҳнат тарбияси ва иқтисодий тарбия асосий саволлар: 1.маънавий-ахлоқий тарбиянинг мақсад ва вазифалари. 2.маънавий-ахлоқий тарбия шакл ва методлари. 3.ўқувчиларда онгли интизомлиликни тарбиялаш. таянч тушунча ва иборалар: маънавий тарбия, ахлоқий тарбия, эстетик тарбия, эстетик дид, эстетик туйғу, эстетик идрок, эстетик билим, эстетик мулоҳаза, эстетик маданият, “умид ниҳоллари”, “баркамол авлод”, “универсиада”, оилавий муносабат. 1-савол баёни маънавий-ахлоқий тарбия мазмуни. жамиятда кечаётган ижтимоий ислоҳотларнинг самарадорлиги унинг фуқаролари эга бўлган маънавиятга боғлиқ. ижтимоий тарбиянинг бошқа турлари каби маънавий-ахлоқий тарбия асосини ҳам илғор миллий, маънавий-ахлоқий қадриятлар, халқ педагогикаси ғоялари ташкил этади. маънавият ...

This file contains 9 pages in DOC format (68.5 KB). To download "ma'naviy-axloqiy va jinsi tarbiya", click the Telegram button on the left.

Tags: ma'naviy-axloqiy va jinsi tarbi… DOC 9 pages Free download Telegram