mehnat tarbiyasi va estetik tarbiya

DOC 10 sahifa 101,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
8-мавзу: шахс шаклланишида жисмоний ва эстетик тарбия асосий саволлар: меҳнат тарбияси мақсад ва вазифалари. меҳнат тарбиясининг мазмуни ва методлари. эстетик тарбиянинг мақсад ва вазифалари. эстетик тарбия воситалари. жисмоний тарбиянинг мақсад ва вазифалари. жисмоний тарбия воситалари. таянч сўз ва иборалар: атроф-муҳит, табиат, нафосат, дид, фаҳм-фаросвт, табиат, шахс, баркамол шахс, ақлий, ахлоқий, жисмоний, эстетик, экологик , иқтисодий, меҳнат, ҳуқуқий тарбия. 1-савал баёни. меҳнат тарбияси ўқувчиларга меҳнатнинг моҳиятини чуқур англатиш, уларда меҳнатга онгли муносабат, шунингдек, муайян ижтимоий-фойдали ҳаракат ёки касбий кўникма ва малакаларини шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолият жараёни бўлиб, ижтимоий тарбиянинг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. меҳнат тарбиясини шундай ташкил этиш керакки, инсон меҳнат жараёни ва унинг натижасидан қаноатланишини таркиб топтиришга кўмаклашсин. меҳнат тарбиясининг провард мақсади шахс характерининг асосий хислати сифатида унинг меҳнатга бўлган эҳтиёжини шакллантиришдир. ўқувчиларнинг ижтимоий ривожланишини таъминлашда меҳнат тарбияси муҳим шартлардан бири бўлиб ҳисобланади. унинг амалга оширилиши давлат томонидан олиб борилаётган ижтимоий ва иқтисодий сиёсат мазмуни билан белгиланади. ўзбекистонда бозор …
2 / 10
абларни қўяди. меҳнат тарбиясининг мақсади ўқувчиларда меҳнатга онгли муносабатни шакллантиришдир. мазкур мақсадга эришиш йўлида қуйидаги вазифаларни ижобий ҳал этиш мақсадга мувофиқ: · ёш авлодда меҳнат қилиш истагини қарор топтириш ва уларни замонавий ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида фаолият юритишга тайёрлаш; · ўқувчиларда умумжамият манфаати йўлида меҳнат қилиш эҳтиёжини ҳосил қилиш; · уларнинг ақлий қобилиятларини ривожлантириш; · ўқувчиларнинг мавжуд билимларини узлуксиз равишда такомиллаштириб боришлари учун зарур шарт-шароитни яратиш; · уларда меҳнат кўникма ва малакаларини таркиб топтириш; · ўқувчилар фаолиятида юқори маданият, мақсадга интилиш, ташкилотчилик, меҳнат интизоми, тадбиркорлик, тежамкорлик, ишни сифатли бажариш, моддий бойликларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, ҳаётий фаолият йўналишини белгилаш малакаларини шакллантириш; · ўқувчиларда давлат иқтисодий сиёсати мазмунига таянган ҳолда улар яшаб турган ҳудудлар ишлаб чиқариш хусусиятларига мувофиқ касбларни эгаллашга бўлган қизиқишни ошириш; · ўқувчиларни касбга йўллаш, уларни меҳнат фаолиятининг барча турлари, шунингдек, улар яшаётган ҳудудда эҳтиёж мавжуд бўлган мутахассисликлар билан таништириш. мазкур вазифалар тизимида ўқувчиларни меҳнатга психологик ва амалий жиҳатдан тайёрлаш …
3 / 10
лилик, иродалилик, ташаббускорлик, мустақил ҳаракат қилиш каби ахлоқий хислатлар ҳам шаклланади. 3. меҳнат тарбияси эстетик тарбия билан мустаҳкам алоқада олиб борилади. меҳнат тарбияси мазмунига эстетик элементларни сингдириш асосида уни амалга ошириш ўқувчилар меҳнат тарбиясида катта аҳамият касб этади. меҳнатда гўзаллик ва ўз меҳнатидан завқланиш унинг янада самарали кечишига ёрдам беради. 4. «миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» риволасида миллий истиқлол мафкурасининг ижтимоий-иқтисодий асослари ҳақида фикр юритилар экан: «миллий истиқлол мафкураси ўз моҳиятига кўра, ҳар бир фуқаронинг муносиб турмуш даражасини таъминлайдиган фаровон ҳаёт кечиришга чорлайди. ҳар бир инсонни, у қайси шаклдаги мулкчилик асосида меҳнат фаолияти билан шуғулланмасин, шахсий манфаатларини халқ ва ватан манфаати билан ўзаро уйғунлаштириб яшашга ундайди. ... ҳар бир фуқаронинг фаровонлиги – бутун жамиятнинг фаровонлигидир, ғоясини илгари суради», - деб таъкидланиши ҳам бежиз эмс. юқоридагиларга асосланиб, ўқувчилар меҳнат тарбиясида қуйидаги мезонларни асос қилиб олиш мақсадга мувофиқ. булар: · ўқувчилар томонидан меҳнатнинг ижтимоий аҳамиятини тушунилиши; · уларнинг ихтиёрий равишда …
4 / 10
т? 2. меҳнат тарбиясининг мазмуни ҳақида гапириб беринг. 3. шарқ мутафаккирлари ёш авлоднинг меҳнат тарбияси, касб-ҳунар эгаллаши ҳақида қандай қарашларни илгари сурганлар? 4. ўқувчиларнинг меҳнат тарбиясини ташкил этишда қандай шакл ва методлар самарали саналади? 2-савол баёни. меҳнат тарбиясининг мазмуни, шакл ва методлари. меҳнат тарбиясини ташкил этиш жараёнида ўқувчилар дастлаб ишлаб чиқариш жараёнларининг илмий асослари билан танишадилар.меҳнат тарбияси мақсадга мувофиқ, тизимли, изчил ташкил этилади. меҳнат таълими синф хоналари, ўқув-тажриба майдони, машина-трактор саройи, ўқув-тарбиявий тадбирлар жараёни, ишлаб чиқариш корхоналари ва хўжаликларнинг далаларда олиб борилади. натижада маълум қийматга эга бўлган ижтимоий-фойдали маҳсулотлар яратилади ҳамда илғор касб соҳибларига хос бўлган шахслик фазилатлари шаклланади. шу жиҳатдан олиб қараганда бугунги кунда меҳнат таълимининг мазмуни, мақсад ва вазифалари ўзгарди, технологик таълим устуворлик касб этди, ўқувчиларни касбга йўналтириш тизими янгиланди. меҳнатни илмий ташкил этишнинг биринчи дарсини ҳам ўқувчи таълим жараёнида олади. меҳнат тарбияси билан меҳнат таълими бир-бири билан ўзаро боғланган. меҳнат фаолияти маълум билимга эга бўлишни талаб этади. …
5 / 10
ак фаолияти ижтимоий аҳамиятга эга бўлиши лозим, яъни, ўқувчилар тайёрлаган буюмлар кишилар учун амалий қийматга эга бўлиши зарур; · техник ижодкорлик ўқув муассасасидаги ўқув-меҳнат жараёни билан узвий алоҳада бўлиши керак (мактаб, коллеж, олий таълим ва бошқалар); · ижтимоий-фойдали, унумли меҳнат жараёнида ўқувчининг техник ижодкорлигини ташкил этишда фаолиятни ижтимоий буюртмадан ижодкорликка айлантириш керак бўлади. тўгарак фаолияти жараёнида ўқувчилар ўз коллежлари учун ўқув-кўрсатмали қуроллар: жадваллар, расмлар, диаграммалар, коллекциялар, оддий моделлар, юқори синфларда – стендлар, ҳаракатдаги моделларни яратиш мумкин. табиатшунослик, ботаника, зоологиядан амалий машғулотларда ўқувчилар ўқув-тажриба участкаларида ишлайдилар, жонли бурчаклар ташкил этадилар, ўқув масканини кўкаламзорлаштирадилар. меҳнат тарбияси оилада табақалаштирилган ҳолда олиб борилади: болалар ўз-ўзига хизмат қиладилар, уй ҳайвонларини парваришлайдилар, рўзғор техникаларини таъмирлаш билан шуғулланадилар. оила бюджети ва уни юритиш билан боғлиқ топшириқларни бажарадилар, оилада болалар ва катталар меҳнатини ҳамкорликда ташкил этишнинг имкониятлари чексиз. сўнгги йилларда ўқувчилар меҳнат тарбиясига жамоатчилик катта эътибор бермоқда. йирик фермер хўжаликлари, қўшма корхоналарнинг жамоалари мактабларни оталиққа олмоқда, уларнинг моддий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mehnat tarbiyasi va estetik tarbiya" haqida

8-мавзу: шахс шаклланишида жисмоний ва эстетик тарбия асосий саволлар: меҳнат тарбияси мақсад ва вазифалари. меҳнат тарбиясининг мазмуни ва методлари. эстетик тарбиянинг мақсад ва вазифалари. эстетик тарбия воситалари. жисмоний тарбиянинг мақсад ва вазифалари. жисмоний тарбия воситалари. таянч сўз ва иборалар: атроф-муҳит, табиат, нафосат, дид, фаҳм-фаросвт, табиат, шахс, баркамол шахс, ақлий, ахлоқий, жисмоний, эстетик, экологик , иқтисодий, меҳнат, ҳуқуқий тарбия. 1-савал баёни. меҳнат тарбияси ўқувчиларга меҳнатнинг моҳиятини чуқур англатиш, уларда меҳнатга онгли муносабат, шунингдек, муайян ижтимоий-фойдали ҳаракат ёки касбий кўникма ва малакаларини шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолият жараёни бўлиб, ижтимоий тарбиянинг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. меҳнат тарб...

Bu fayl DOC formatida 10 sahifadan iborat (101,0 KB). "mehnat tarbiyasi va estetik tarbiya"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mehnat tarbiyasi va estetik tar… DOC 10 sahifa Bepul yuklash Telegram