pedagogika nazarivasi va tarikhi (pedagogy and history)

DOC 479 sahifa 2,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 479
педагогика педагогика ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги педагогика назарияси ва тарихи i-қисм. педагогика назарияси педагогика олий таълим муассасалари учун мўлжалланган мазкур дарсликда педагогика фанининг асослари, мақсад, вазифалари, тадқиқот методлари, дидактика ва тарбия назариясининг умумий мазмуни (чунончи, тамойил, шакл, метод ва воситалари, ижтимоий тарбия турлари, уларнинг ўзига хос жиҳатлари, самарали ташкил этиш омиллари, ўзбекистон республикаси узлуксиз таълим тизими, таълим муассасаси менежменти, шунингдек, коррекцион (махсус) педагогиканинг моҳиятлари) хусусида сўз юритилади. дарслик низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети “умумий педагогика” кафедрасида ишлаб чиқилган дастур талабларига мувофиқ яратилди. дарсликдан педагогика, шунингдек, муайян мавзуларни ўрганишда нопедагогик йўналишда фаолият олиб бораётган олий ўқув юртлари, ўрта махсус касб таълими муассасаларининг педагог-ходимлари, талабалар ҳамда илмий изланувчилар фойдаланишлари мумкин. муаллифлар: м.х.тўхтахўжаева, с.аширбоев, ж.ҳасанбоев, с.нишонова, с.мадиярова, а.қолдибекова, м.усмонбоева, н.нишонова кириш илм-фан, техника ишлаб чиқариш ҳамда технология соҳаларида эришилаётган ютуқлар узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида фаолият юритаётган таълим муассасалари учун янги авлод дарсликларини яратишни тақозо этмоқда. бу каби …
2 / 479
ва малакаларини шакллантиришдан иборат. дарсликнинг таркибий тузилмасидан ўрин олган мавзулар ўз мазмуни ва йўналишига кўра “педагогиканинг илмий асослари”, “ягона педагогик жараён”, “таълим тизимини ташкил этиш” ҳамда “коррекцион (махсус) педагогика” каби бўлимлар ўрин олган. бўлимларда ўз ифодасини топган мавзуларни очиб беришда ғоялар ўртасидаги ўзаро изчиллик ва мантиқийликнинг таъминланишига алоҳида эътибор қаратилган. мавзуларнинг баёнида мақсадга мувофиқ равишда шарқ мутафаккирларининг қарашлари, халқ педагогикаси асосларидан фойдаланиш баркамол шахс ва малакали мутахассисни тарбиялашга хизмат қилади. дарсликни яратишда муаллифлар ўзбекистон республикасининг “таълим тўғрисида”ги қонуни ва “кадрлар тайёрлаш миллий дастури” каби меъёрий ҳужжатларда илгари сурилаган фикрларга таяндилар. педагогика фанининг умумий асослари мавжуд ижтимоий зарурият нуқтаи назардан баён этилган. дарслик м.х.тўхтахўжаева (1-, 4-, 11-, 13-, 14- ва 15-параграфлар), с.нишонова (3-, 16-, 17- ва 18-параграфлар), ж.ҳасанбоев (8- ва 10-параграфлар), с.а.мадьярова (5-, 6-, 7-, 9- ва 22-параграфлар), а.қолдибекова (10-, 20- ва 21-параграфлар), м.усмонбоева (2-, 11-, 12-, 14-, 15- ва 19-параграфлар) ҳамда н.нишонова (4- ва 11-параграфлар) кабилардан иборат муаллифлар гуруҳи томонидан …
3 / 479
и. мазкур қонун мазмунида республика таълими тизими, унинг асосий йўналишлари, мақсад, вазифалари, таълим босқичлари ва уларнинг моҳияти каби масалалар ўз ифодасини топди. бироқ, 1997 йилга келиб, ўзбекистон республикасининг «таълим тўғрисида»ги қонуни ва унинг мазмунида илгари сурилган ғояларнинг амалиётга тадбиқи таҳлил этилганда бу борада муайян камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳот аксарият ўринларда чуқур илмий асосларга эга бўлмаганлиги маълум бўлди ҳамда кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш зарурлиги белгиланди. шу боис ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ix сессиясида янги таҳрирдаги ўзбекистон республикасининг «таълим тўғрисида»ги қонуни ва «кадрлар тайёрлаш миллий дастури» қабул қилинди. ҳар қандай мамлакатнинг кучи унинг фуқароларининг маънавий етуклиги, интеллектуал салоҳиятга эгалиги билан белгиланади. фуқароларнинг маънавий етуклиги, интеллектуал салоҳияти эса таълим тизимининг мазмуни, шахснинг ҳар томонлама шаклланиши учун хизмат қилувчи моддий ва маънавий шарт-шароитларнинг мавжудлиги, жамиятда қарор топган ижтимоий соғлом муҳит даражаси, ижтимоий муносабатлар мазмуни, шунингдек, аҳолининг этнопсихологик хусусиятлари, ахлоқий қарашлари ва ҳаётий эътиқодлари асосида …
4 / 479
умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилгандир1. «кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг мақсади – таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қараш ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратишдан иборатдир2. «кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да илгари сурилган мақсаднинг тўлақонли рўёбга чиқариш бир қатор вазифаларнинг ижобий ҳал қилинишиини назарда тутади. дастурда бу борадаги вазифаларнинг қуйидагилардан иборатлиги кўрсатилади: · «таълим тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига мувофиқ таълим тизимини ислоҳ қилиш, давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида рақобат муҳитини шакллантириш негизида таълим тизимини ягона ўқув, илмий-ишлаб чиқариш мажмуи сифатида изчил ривожлантиришни таъминлаш; · таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини жамиятда амалга ошираётган демократик ҳуқуқий давлат қурилиши жараёнларига мослаштириш; · …
5 / 479
рлаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишининг кафолатларини, устуворлигини таъминловчи норматив, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш; · таълим, фан, ишлаб чиқариш самарали интеграциялашувини таъминлаш, тайёрланаётган кадрларнинг миқдори ва сифатига нисбатан давлатнинг талабларини, шунингдек, нодавлат тузилмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг буюртмаларини шакллантиришнинг механизмларини ишлаб чиқиш; · узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимига бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан, чет эл инвестициялари жалб этишнинг реал механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш; · кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш. миллий дастурнинг мақсад ва вазифалари босқичма-босқич амалга оширилади. ҳар бир босқичда муайян вазифаларнинг ҳал этилиши1 назарда тутилади. ушбу вазифалар қуйидагилардан иборатдир: биринчи босқич (1997-2001 йиллар) мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий салоҳиятини сақлаб қолиш асосида ушбу тизимни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун ҳуқуқий, кадрлар жиҳатидан, илмий-услубий, молиявий шарт-шароитларни яратиш. иккинчи босқич (2001-2005 йиллар) - миллий дастурни тўлиқ рўёбга чиқариш, меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий-иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда унга аниқликлар киритиш. бу …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 479 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"pedagogika nazarivasi va tarikhi (pedagogy and history)" haqida

педагогика педагогика ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги педагогика назарияси ва тарихи i-қисм. педагогика назарияси педагогика олий таълим муассасалари учун мўлжалланган мазкур дарсликда педагогика фанининг асослари, мақсад, вазифалари, тадқиқот методлари, дидактика ва тарбия назариясининг умумий мазмуни (чунончи, тамойил, шакл, метод ва воситалари, ижтимоий тарбия турлари, уларнинг ўзига хос жиҳатлари, самарали ташкил этиш омиллари, ўзбекистон республикаси узлуксиз таълим тизими, таълим муассасаси менежменти, шунингдек, коррекцион (махсус) педагогиканинг моҳиятлари) хусусида сўз юритилади. дарслик низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети “умумий педагогика” кафедрасида ишлаб чиқилган дастур талабларига мувофиқ яратилди. дарсликдан педагогика, шуни...

Bu fayl DOC formatida 479 sahifadan iborat (2,4 MB). "pedagogika nazarivasi va tarikhi (pedagogy and history)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: pedagogika nazarivasi va tarikh… DOC 479 sahifa Bepul yuklash Telegram