мактабни бошқаришнинг педагогик асослари

DOC 114,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404051838_50287.doc мактабни бошқаришнинг педагогик асослари мактабни бошқаришнинг педагогик асослари режа: 1. мактаб ичидаги бошқарув тизими; 2.мактаб ички бошқаруви тизимида раҳбарлик услуби ва маданияти. 3.раҳбарнинг фазилати ва обрў-эътибори мактабни тўғри бошқаришнинг муҳим шартидир; 4. бошқариш психологиясининг баъзи масалалари. бизнинг мактабимиз республикамиз қисматига тушган барча меҳнат ва жангларда халқ билан бирга бўлди. бизнинг ўтмишимиз мана шу ердадир. республикамизнннг шон-шуҳрати ва қудрати, унинг маьнавий бойлиги, ахлоқий қадриятлари манбалари шу ердан бошланади. бизнинг ҳозирги кунимиз ҳам мана шу ерда ўз аксини топади. ҳаммамиз мактабда таьлим олганмиз. бизнинг фазилатларимиз ва камчиликларимиз, бугунги кунда бизни қувонтираётган ва ташвишга солаётган, бизга таянч бўлаётган ёки кураш олиб боришга даьват килаётган нарсаларнинг ҳаммаси мактаб партасидан бошланган. мактаб ва жамият бир-биридан ажралмасдир. бизнинг келажагимиз - якин йиллар ичида қайта қуришга фаол кушиладиган, иқтисодиётимиз тараққиётининг янги тезлиги ва сифатини ўзлаштирадиган, ижтимоий муносабатларни ўзгартиришни давом эттириб, республика тақдири учун масъулиятни ўз зиммасига оладиган авлод ҳозир мактабнинг синф хоналарида таълим ва тарбия олмокда. …
2
мактаб ички бошқарув тизимида ҳам бошқарувчи (мактаб маьмурияти, касаба уюшмаси ташкилотлари) ва бошқарилувчи тизимчалар мавжуд. масалан, мактаб ички бошқаруви тизимида директор бошлиқ унинг ўқув, тарбия ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари бошқарилувчи тизимчаси киради. лекин бу тизимча ўз фаолиятида мактабдаги ташкилотларга суянган ҳолда, улар билан яқиндан ҳамкорликда бошқарув ишларини амалга оширади. бошқарилувчи тизимча эса ўз йулида бир канча бошқариш манбаларига булинади. уларга қуйидаги манбалар киради: 1. мактабнинг ўқув-моддий ва техникавий базасига таалуқли ишлар; 2. мактабни ўқитувчи ва тарбиячи ҳамда техник ходимлар билан таьмин этиш, уларни жой-жойига тўғри қўйиш ва улар билан ишлаш; 3. мактаб жамоаси фаолиятида бошлангич, тўлиқсиз ўрта ва ўрта умумий таьлимни амалга ошириш; 4. мактабнинг ўқув-тарбия (1-11-синфлар бўйича) ишлари; 5. синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар; 6. мактабнинг методик ишлари; 7. синф раҳбарлари; 8. мактаб ўқувчилари билан олиб бориладиган ишлар; 9. мактаб кутубхонаси ишлари; 10. ота-оналар қўмитаси ишлари; 11. ўқувчиларни иссиқ овқат ва чой билан таьминлаш ишлари; 12. ўқувчиларга …
3
а шу кабилар. шундай килиб, бошқариш ишидаги самарали услубни хосилқилиш муаммоси кўп куч-гайрат ва бир талай вақт сарфлаб хал этиладиган мураккаб, кўп қиррали муаммодир. бу муаммо дарсхона ёки қироатхонадан кўра кўпрок хизмат ва жамоат фаолияти, шу жумладан, мунтазам равишда ўз билимини ошириш жараёнида хал этилади. бу муаммо ҳар бир мактаб раҳбарининг диққат марказида бўлиши лозим. мактабни бошқариш ижодий жараён бўлиб, ўзига хос бир саньатдир. бу педагог жараён мактаб раҳбарларининг хилма-хил иш усулларида намоён булади. бу усуллар эса ҳар бир раҳбарга мактабшуносликнинг долзарб масалаларини назарий ва амалий жиҳатдан билиб олиш, мактаб-маориф соҳасидаги илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш ҳамда бу соҳадагн омилкор кишиларнинг (халқ маорифи органларининг ходимлари, мактаб ўқитувчилари ва тарбиячиларининг) мактабни бошқариш борасидаги фикр ва мулохазаларини ўрганиш ҳамда мазкур фикр, мулохазалардан мактаб ишини бошқариш жараёнида ижодий фойдланишни тақозо қилади. бу эса, ўз навбатида мактаб ишини бошқаришда ва раҳбарлик услубини янада такомиллаштиришда катта аҳамият касб этади. ҳар бир мактаб раҳбари таьлим-тарбия ишининг у …
4
им. раҳбар қўл остидагилар шахсига шу қадар педагогик маданиятлилик билан таъсир кўрсата билиши керакки, бу таьсир натижасида мазкур мактаб педагоглар жамоасинннг ҳар бир аьзосида онглилик шакллансин, у педагогик меҳнатга нисбатан ижодий ёндошадиган, ижтимоий ҳаётда фаол қатнашадиган бўлсин. мактаб директорининг жамоага таяниб раҳбарлик қилиш санъати, қўл остидагиларнинг, мактабдаги жамоат ташкилотлари вакилларининг фикрларини англаб олиши ва тезда тўғри хулосалар чиқариш қобилиятн бошқарув ишини тўғри ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. мактабнинг таьлим-тарбия ва хўжалик масалалари кенгашиб мухокама қилиниши лозим, қабул қилинган қарорларни бажаришда мактаб педагоглар жамоасининг ҳар бир аьзоси ташаббус кўрсатиши зарур. раҳбарнинг мактабни бошқариш бўйича меҳнатини қарор кабул қилиш учун сарфланган вақтга караб эмас, балки унинг фаолиятидаги пировард натижани ҳисобга олиш билан баҳолаш мақсадга мувофиқ ишдир. раҳбар ўқитувчи ёки тарбиячининг педагогик меҳнатига юзаки баҳо берганида, кишида меҳнатга нисбтан қизиқиш камаяди. шунинг учун мактаб раҳбари ўқитувчи ёки тарбиячининг таълим-тарбия соҳасидаги ҳар бир ютуғини, у кўрсатган ёки кўрсатаётган ташаббус ва эпчилликни дарҳол алоҳида …
5
гми, ваъда қилдингми, тадбир белгиландими - аниқ мўлжалланган муддатда бажар. қўл остингдагилар билан бўлган муносабатда уларга нисбатан баҳолаш, муваффақиятлари учун уларни ўз вақтида мақташ ва рағбатлантириш бошқариш маданиятннннг муҳим шартларидан биридир. бошқарув маданияти илмий асосда ишланган, аниқ мақсадни кўзда тутган режа асосида бошқарув ишини ташкил қилиш, бунда сўз бирлиги билан амалий иш бирлигини таьминлаш, мактаб жамоасининг, ўқувчилар ва ота-оналарнинг эҳтиёж ва талабларига диққат эътибор ҳамда манфаатдорлик билан муносабатда бўлиш, уларнинг бирортасини иззат нафсониятига тегмаслик, кўз бўямачилик билан шуғулланмаслик, ишга нисбатан юқори даражадаги интизомни жорий этиш, бошқариш жараёнида юқори даражадаги педагогик маданиятни сақлаш, раҳбарнинг шахсан ўзига ва қўл остидагиларга талабчан бўлиши, ўзининг шахсий манфаатини давлат ва умумжамоа манфаатидан устун қўймаслиги ва шу кабилардан иборатдир. мактаб педагоглар жамоаси ўртасида оммавий тадбирлар-турли мавзуларда сиёсий, илмий-методик конференциялар, методик кенгашлар, семинарлар, мактаб доирасидаги педагогик ўқишлар, мажлислар ва ҳоказолар ўтказиш маданияти ҳам катта педагогик аҳамиятга моликдир. бундай тадбирларнинг ўзига хос томони шундан иборатки, мaзкур тадбирлар туфайли, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мактабни бошқаришнинг педагогик асослари" haqida

1404051838_50287.doc мактабни бошқаришнинг педагогик асослари мактабни бошқаришнинг педагогик асослари режа: 1. мактаб ичидаги бошқарув тизими; 2.мактаб ички бошқаруви тизимида раҳбарлик услуби ва маданияти. 3.раҳбарнинг фазилати ва обрў-эътибори мактабни тўғри бошқаришнинг муҳим шартидир; 4. бошқариш психологиясининг баъзи масалалари. бизнинг мактабимиз республикамиз қисматига тушган барча меҳнат ва жангларда халқ билан бирга бўлди. бизнинг ўтмишимиз мана шу ердадир. республикамизнннг шон-шуҳрати ва қудрати, унинг маьнавий бойлиги, ахлоқий қадриятлари манбалари шу ердан бошланади. бизнинг ҳозирги кунимиз ҳам мана шу ерда ўз аксини топади. ҳаммамиз мактабда таьлим олганмиз. бизнинг фазилатларимиз ва камчиликларимиз, бугунги кунда бизни қувонтираётган ва ташвишга солаётган, бизга таянч бўла...

DOC format, 114,0 KB. "мактабни бошқаришнинг педагогик асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.