педагогик технологиянинг илмий асослари

DOC 112.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403777901_46939.doc педагогик технологиянинг илмий асослари педагогик технологиянинг илмий асослари режа: 1. педагогик технология-таълим тараққиётининг ҳаракатлантирувчи кучи. 2. таълимни ривожлантиришнинг янги босқичида педагогик технология мохияти ва муаммолари. 3.педагогик технология фанининг мақсад ва вазифалари. 4.педагогик технология тараққиёти тарихи. 5.таълим ва тарбия технологияси. таянч иборалар: технология, педагогик технология, педагогик технология тарихи, таълим технологияси,тарбия технологияси, педагогик технология даражалари. ўзбекистонда таълим – тарбия соҳасини ислоҳ қилишнинг асосий омилларидан бири «шахс манфаати ва таълим устиворлиги»дир. бу омил давлатимизнинг ижтимоий сиёсатини белгилаб берганлиги туфайли таълимнинг янги модели яратилди. президентимиз ислом каримов томонидан бу моделни амалга ошириш билан ҳаётимиз жабҳаларида рўй берадиган «портлаш эффекти» натижалари рўйи-рост кўрсатиб берилди, яъни: -ижтимоий-сиёсий иқлимга ижобий таъсир қилади ва натижада мамлакатимиздаги мавжуд муҳит бутунлай ўзгаради.; - инсоннинг ҳаётдан ўз ўрнини топиш жараёни тезлашади; - жамиятда мустақил фикрловчи эркин шахснинг шаклланишига олиб келади; - жамиятимизнинг потенциал кучларини рўёбга чиқаришда жуда катта аҳамият касб этади; - фуқаролик жамияти қуришни таъминлайди, модел воситасида дунёдан муносиб …
2
сида туб бурилишлар юз беради, ўқитувчи фаолияти янгиланади, талаба ёшларда ҳурфикрлилик, билимга чанқоқлик, ватанга меҳр-муҳаббат, инсонпарварлик туйғулари тизимли равишда шакллантирилади. маълумотлилик асосида ётувчи бош ғоя ҳам табиат ва инсон узвийлигини англаб етадиган, авторитар ва сохта тафаккурлаш усулидан воз кечган, сабрбардошли, қаноатли, ўзгалар фикрини ҳурматлайдиган, миллий-маданий ва умуминсоний қадриятлар каби шахс сифатларини шакллан-тиришни кўзда тутган инсонпарварлик ҳисобланади. бу масаланинг ечими қайси даражада таълимни технологиялаштириш билан боғлиқ? дастлаб «технология» тушунчасига аниқлик киритайлик. бу сўз теникавий тараққиёт билан боғлиқ ҳолда фанга 1872 йилда кириб келди ва юнонча икки сўздан – «технос» (techne) – санъат, ҳунар ва «логос» (logos) – фан сўзларидан ташкил топиб «ҳунар фани» маъносини англатади. бироқ бу ифода замонавий технологик жараённи тўлиқ тавсифлаб беролмайди. технологик жараён ҳар доим зарурий воситалар ва шароитлардан фойдаланган ҳолда амалларни (операцияларни) муайян кетма-кетликда бажаришни кўзда тутади. янада аниқроқ айтадиган бўлсак, технологик жараён – бу меҳнат қуроллари билан меҳнат объектлари (хом ашё)га босқичма-босқич таъсир этиш натижасида маҳсулот …
3
унча бўлса-да, айнан ўхшаш маънони англатмайди, чунки у маълум предмет, мавзу ва саволлар доирасидаги аниқ ўқув материалини ўзлаштириш йўлини муайян технология атрофида ифода этади. у кўпроқ хусусий методика билан бир жинслидир. пт эса маълумот технологиясини жорий этиш тактикасини ифодалайди ва «ўқитувчи – моддий муҳит – ўқувчи (талаба)» функционал тизим қонуниятларига тегишли билимлар асосида қурилади. ҳозирги кунда ўқитувчилар методикани кўп ҳолларда технологиядан ажрата олмаяптилар. шу боисдан бу тушунчалар-ни аниқлаштириш керак бўлади. методика ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар мажмуасидан иборат. методикадан кўзланган аниқ мақсад предмет мавзуларига оид назарияларни аниқ ҳодисалар текислигига кўчиришдир. мисол учун, газ қонунлари тушунчаларини шакллантириш методикаси ёки энергиянинг сақланиш қонунини физика курсининг электр бўлимида қўллаш методикаси ва ҳ.к. пт ўқитиш жараёнининг ўзаро боғлиқ қисмларини ташки-лий жиҳатдан тартибга келтириш, босқичларини қуриш, уларни жорий этиш шартларини аниқлаш, мавжуд имкониятларни ҳи-собга олган ҳолда белгиланган мақсадга эришишини таъминлай-ди. ёхуд пт ўқитувчининг касбий фаолиятини янгиловчи ва таълимда якуний натижани кафолатлайдиган муолажалар …
4
садига эришишнинг оқилона усулларини аниқлашдан иборат»деб тушунтиради. шунингдек, олима замонавий ўқитиш технология-си ҳақида фикр юритиб, уни алоҳида фан сифатида қараш лозимлигини ўқтиради: «ўқитиш технологияси – бу ўқув жараёнини нима реал тавсифласа ўша, ўқитувчига ўрнатилган мақсадларга эришиш учун нимага таяниш зарур бўлса ўша» бу алоҳида фан . птни фан сифатида эътироф этиш г.к.селевко томонидан ҳам маъқулланди: «педагогик технология ўқитишнинг бирмунча оқилона йўлларини тадқиқ қилувчи фан сифатида ҳам, таълимда қўлланиладиган усуллар, принциплар ва регулятивлар сифатида ҳам, реал ўқитиш жараёни сифатида ҳам мавжуддир» . олимнинг таъкидлашича «педагогик технология» тушунчаси таълим амалиётида уч иерархик даражада ишлатилади: 1) умумпедагогик (умумдедактик) даража; умумпедагогик (умумдидактик, умумтарбиявий) технология маълум минтақада, ўқув юртида, маълум ўқитиш босқичида яхлит таълим жараёнини тавсифлайди. 2) хусусий методик (предметли) даража: хусусий предметли пт «хусусий методика» маъносида қўлланилади, яъни таълим ва тарбиянинг аниқ мазмунини жорий этиш методлари ва воситалари йиғиндиси сифатида бир предмет, синф, ўқитувчи доирасида қўлланилади (фанларни ўқитиш методикаси, ўқитувчи, тарбиячининг ишлаш методикаси). 3) …
5
ққол ташланади ёки бундай ёндашувларда ўқувчи шахси инкор этилаяпти. бу камчиликни биринчи бўлиб академик в.п.беспалько пайқади ва ўзининг йирик асарида «пт – бу ўқитувчи маҳоратига боғлиқ бўлмаган ҳолда педагогик муваффақиятни кафолатлай оладиган ўқувчи шахсини шакллантириш жараёнининг лойиҳасидир» деб таърифлади . бу таъриф мазмунидан муҳим илмий принципларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин: - пт ўқувчи (талаба)ларда маълум ижтимоий тажриба элементларини шакллантириш учун лойиҳаланади; - лойиҳаланган тайёр технологияни амалга ошириш фан ўқитувчисидан катта маҳорат талаб этмайди; - якуний натижа, албатта, кафолатланади. пт тушунчасини ойдинлаштиришга қаратилган таърифларнинг хилма-хиллиги, бир томондан, ривожланган мамлакатларда бу мавзунинг у ёки бу даражада ечилганлигини кўрсатса, иккинчи томондан, птни амалиётга жорий этишга бўлган уринишлар натижасини ифодалайди. қатор йиллар давомида пт назарияси ва амалиёти бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўрганилиб келинди. натижада ўқитиш жараёнини такомиллаштиришга ёки ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ривожлантиришга қаратилган у ёки бу илғор методикалар технологиялар даражасига кўтарила олмай аста-секинлик билан ўз мавқеини йўқотиб педагогика фанидан узоқлашиб кетмоқдалар. мисол учун, 60-йилларда …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "педагогик технологиянинг илмий асослари"

1403777901_46939.doc педагогик технологиянинг илмий асослари педагогик технологиянинг илмий асослари режа: 1. педагогик технология-таълим тараққиётининг ҳаракатлантирувчи кучи. 2. таълимни ривожлантиришнинг янги босқичида педагогик технология мохияти ва муаммолари. 3.педагогик технология фанининг мақсад ва вазифалари. 4.педагогик технология тараққиёти тарихи. 5.таълим ва тарбия технологияси. таянч иборалар: технология, педагогик технология, педагогик технология тарихи, таълим технологияси,тарбия технологияси, педагогик технология даражалари. ўзбекистонда таълим – тарбия соҳасини ислоҳ қилишнинг асосий омилларидан бири «шахс манфаати ва таълим устиворлиги»дир. бу омил давлатимизнинг ижтимоий сиёсатини белгилаб берганлиги туфайли таълимнинг янги модели яратилди. президентимиз ислом каримов т...

DOC format, 112.0 KB. To download "педагогик технологиянинг илмий асослари", click the Telegram button on the left.