педагогик технологиянинг мустақил фан сифатида шаклланиши

DOC 387,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1447863436_62359.doc педагогик технологиянинг мустақил фан сифатида шаклланиши режа: 1. педагогик технологияларнинг тарихий ривожланиши. 2. педагогик технологиянинг моҳияти 3. педагогик технология тамойиллари. 4. педагогик технологиянинг умумий тузилмаси педагогик технологияларнинг тарихий ривожланиши. педагогик технология атамаси ва бу соҳадаги илк ишланмалар ақш да xx асрнинг 50-йилларида пайдо бўлди. 15-20 йилдан сўнг педагогик технология барча ривожланган мамлакатлар таълим соҳасини қамраб олди. сўнгги йилларда педагогик технологиядан фойдаланиш географияси узлуксиз кенгайиб бормоқда. педагогик технологиянинг илк пайдо бўлиш даври илмий-техник тараққиётнинг (итт) жадаллашуви билан белгиланади. мазкур даврдаги фаннинг натижалари кашфиётлар оқимлари бўлиб, улар асосида техника ва технологияларнинг янги авлодлари яратилди. ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ўзининг илмталаблиги, оригиналлиги, мураккаблиги, юқори сифати ва сермаҳсуллиги билан ажрала бошлади. ишлаб чиқариш усули ва шарт-шароити узлуксиз жадал ўзгариб борди, таълим тизими олдига тамоман янги талаблар қўйила борди. илмий техник тараққиёт жадаллашуви ва таълим тизимга у томонидан қўйиладиган талаблар нима билан белгиланади? биринчидан - фаннинг ўсиб бораётган ўрни билан, хх асрда айниқса унинг иккинчи …
2
б турганидек, фан ва ахборот ҳозирги замондаги ўсиш суръати ва ҳажми, 20-30 йил олдинги уларнинг ҳолатидан кескин фарқ қилади. фан тарққиёти, бу олий маълумотли мутахассисларнинг фаолияти доирасига киради. шунинг учун, олий маълумотли мутахассисларни тайёрловчи тизим - замонавий ахборот оқимини ўзлаштириш, илмий-тадқиқот малакалари, индивидуал ва мустақил ишлаш, илмий-техникавий ахборотлар ва ўқув-илмий адабиётлар билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш имкониятини таъминлаши лозим. иккинчидан - замонавий фаннинг кўчкисимон ривожи 2, 3 ва ундан ортиқ маълум фанлар уланмаларида янги фанлар пайдо бўлиши билан ҳам таъминланади. масалан: биофизика, биокимё, информатика, физико-кимёвий механика ва кўпгина бошқа фанлар. фан дарахти пайдо бўлади. маълум фанлар уланмаларида туғилган янги фан - янги илмий йўналишлар, муаммолар, мавзулар ва илмий масалаларни ўз ичига олади. бу масалаларни олий мактабнинг иқтидорли битирувчилари ечиши лозим. шунинг учун кадрлар тайёрловчи тизим оригинал ва ноанъанавий фикрлаш қобилиятини, ўз устига тизимли ва машаққат билан ишлаш малакаларини ривожлантириши лозим. талаба ажаблана олиши, ҳайратлана олиши лозим, шундагина у бошқаларни ўзининг ижодий …
3
нинг автоматлашув даражаси ошади ва илмий ютуқлар натижасини ишлаб чиқаришга қўллаш муддатларини қисқаради. масалан, телефон алоқаси кашфиёти билан ундан фойдаланиш орасидан 56 йил ўтган бўлса, радиога-35, телевизорга-14, атом энергиясига-6, транзисторга-5 йил ўтди. ҳозирги пайтда бу муддат, одатда 1 йилга ҳам етмайди. шундай қилиб, олий маълумотли мутахассислар тайёрловчи тизим, уларда ишлаб-чиқариш, техника технологиянинг узлуксиз ўзгариб турувчи шароитига зудлик билан мослашувчанликни шакллантиришга йўналтирилиши зарур. улар билимлар ҳаракатланучанлиги, танқидий фикрлаш, ижод ва касбий фаолиятида эпчиллик каби хусусиятларга эга бўлиши лозим. бешинчидан, илмий-техник тараққиёт жадаллашуви шароитида унинг юксалиб борувчи талабларига жавоб берадиган мутахассисларни олий мактабда тайёрлаш учун ўқитишни жадаллаштириш, ўқитишда инсон организмининг, унинг онгини бутун имкониятларидан тўла фойдаланиш зарур бўлади. яъни, тимсолли-томоша ўқитишни жадаллаштириш лозимдир. бу эса, ўқитиш жараёнида ахборотлар беришда, ўқув материалини тизимлаш ва туркумлаш усуллари, ўқитишни компьютерлаш, ўқув телевидениясидан фойдаланиш ва ҳ.к.ни англатади. олтинчидан, ҳар бир одам табиатан индивидумдир, яъни у фақат ўзига хос ўқиш ва ўрганишдаги зеҳни, қобилиятга эга бўлади. демак, …
4
ан эди, кафолатли таъмир эса ишлаб чиқариш корхоналари ҳисобидан бажарилар эди. мазкур шароитларда анъанавий ўқитиш тизими, ишлаб чиқариш талабига жавоб берар эди. ишлаб чиқариш шароитининг ўзгариши билан анъанавий педагогик асосида тайёрланган мутахассислар сифати қўйиладиган талабларга жавоб бера олмай қўйди. ўқитишнинг оммавийлиги ўсиб келаётган бир шароитда кўпчилик кадрларни тайёрлаш сифатда даражаси, ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатини ўсиш суръатидан, яъни илмий-техник тараққиёти жадалла​шувидан, анча орқада қола бошлади. фан, техника ва технологиянинг жадал ривожланиши шароитида ўқитиш тизимига қуйидаги талаблар қўйилади: а) индивидуал ва мустақил ишлаш, илмий-техник ахборот билан ишлаш малакаларини ривожлантириш; б) оригинал ва ностандарт қарорлар, ишчанлик - қобилиятларини ривожлантириш; в) ўқитишни индивидуаллаштириш (ўқишга турли қобилиятга эга бўлгани учун); г) билим ҳаракатчанлиги, танқидий фикрлашганда мослашуванлик ва ижод, ишлаб чиқаришнинг зудлик билан ўзгарувчан шароитига мос эпчилликни шакллантириш. баён этилган, бир томондан педагогик технологиянинг содир бўлиш заруриятини тасдиқласа, иккинчи томондан у илмий техник тараққиёт жадаллашувининг маҳсулоти эканлигини намойиш этади. шу сабабли, илмий техник тараққиёт тезлашувига 2…3 …
5
лган меросни эгаллаб уни бойитиб кейинги авлодга қолдириш орқали вужудга келди. «педагогика» атамаси қадимги юнонистон (греция)да пайдо бўлди, унинг негизини «педагог» сўзи ташкил этади. қадимги юнонистонда талабани мактабга кузатиб борувчи, машғулотларда ва улардан ташқарида унга хизмат қилувчи қулни педагог деб атаганлар. юнонча «пейдагог» («пайди» - бола, «гогос» - етакловчи) сўзи, «бола етакловчи» маъносини англатади. шундай қилиб, «педагогика» юнончадан «болани етаклаш» сўзини билдиради. мактабда машғулотларни ўқитувчилар – «дидискала»лар ўтар эди («дидаско» - мен ўқийман, кейинроқ «дидактика» - ўқитиш назарияси пайдо бўлди). муққадам билимнинг бу соҳаси фалсафа фани негизида амалга оширилар эди. xviii асрнинг бошларида инглиз файласуфи ва табиатшунос олими френсис бэкон (1561-1626 йй.) томонидан, педагогика фалсафа билимлари тизимидан чиқариб олинган эди. у 1623 йили «афзалликлар ва фанларнинг кўпайиши ҳақида» чоп этилган асарида, педагогикани билимнинг алоҳида соҳаси сифатида «ўқишга қўлланма» ҳақидаги фан деб атади. ўша асрда педагогиканинг мустақил фан сифатдаги мақоми, машҳур чех педагоги ян амос коменскийнинг (1542-1670 йй.) асарлари ва обрўйи …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "педагогик технологиянинг мустақил фан сифатида шаклланиши"

1447863436_62359.doc педагогик технологиянинг мустақил фан сифатида шаклланиши режа: 1. педагогик технологияларнинг тарихий ривожланиши. 2. педагогик технологиянинг моҳияти 3. педагогик технология тамойиллари. 4. педагогик технологиянинг умумий тузилмаси педагогик технологияларнинг тарихий ривожланиши. педагогик технология атамаси ва бу соҳадаги илк ишланмалар ақш да xx асрнинг 50-йилларида пайдо бўлди. 15-20 йилдан сўнг педагогик технология барча ривожланган мамлакатлар таълим соҳасини қамраб олди. сўнгги йилларда педагогик технологиядан фойдаланиш географияси узлуксиз кенгайиб бормоқда. педагогик технологиянинг илк пайдо бўлиш даври илмий-техник тараққиётнинг (итт) жадаллашуви билан белгиланади. мазкур даврдаги фаннинг натижалари кашфиётлар оқимлари бўлиб, улар асосида техника ва техноло...

Формат DOC, 387,5 КБ. Чтобы скачать "педагогик технологиянинг мустақил фан сифатида шаклланиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: педагогик технологиянинг мустақ… DOC Бесплатная загрузка Telegram