м. бехбудий - педагог-ташкилотчи

DOC 115,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403777210_46895.doc м. бехбудий - педагог-ташкилотчи м.беҳбудий маърифатнинг, маориф ишларининг фақатгина на​зариётчиси бўлиб қолмай, балки ўлка маорифи ривожида амалий томондан ҳам жонбозлик кўрсатди. у истанбул, уфа, кирим, озон, оренбург каби шаҳар ва мамлакатларни кўрди ва билди, "янги усул"ни туркистонликлар орасида биринчилар қатори амалда қўллади. 1905 йилда беҳбудий томонидан ташкил этилган мактаб самарқанд шаҳри яқинидаги каптархона қишлоғида эди. тажриба сифатидаги бу мактабнинг шаҳарда эмас, балки қишлоқда очилиши​нинг боиси бор эди. чунки шаҳарда ушбу усулда ўқитишга қарши чиқувчилар ҳукумат томонидан ҳам, маҳаллий аҳоли томонидан ҳам жуда кўп эди. беҳбудийнинг бу мактабдаги фаолияти ҳақида ўша вақтларда самарқанд шаҳрида морозов томонидан нашр этилаётган "самарқанд" газетасида алматов деган муаллиф томонидан хабар берилган. унда: "замечательно, неожиданная легкость въ усвое​нии учениками чтения и письма, устранившая надобность ъв по​буждении и наказании, привязала учениковъ къ школъ и учителю, чего неть въ обыкновенномъ мактабе" дейди [2.19]. бу усулнинг муваффақиятига бошда маҳаллий аҳоли ишонишмайди. лекин ҳамма иш жуда силлиқ кўчади. ота-оналар бу …
2
л болалар эди. беҳбудий мактабни кўриш учун яшириқча келган маҳаллий аҳоли ва муллаларни ҳам​корликка чақиради. лекин муллаларнинг бу таклифдан эсхоналари чиқиб, ваҳима кўтаришади. ота-оналарнинг кўпчилиги глобусни кўриб, ўқитувчи беҳбудийнинг география дарсида "ер айланади", "қуёш ердан катта" деган сўзларини эшитиб, уни "шаъриатга зид" нарсалар ҳақида ташвиқот қилишда айблай бошлайдилар. шунда беҳбудий эришган шунча муваффақиятларига қарамай, барибир, ўзига бир ҳамкор, ҳаммаслак, ҳамфикр керак эканлигини англай​ди. унинг самарқанд шаҳри, жомбой тумани, ражабамин қишлоғида ўз ҳисобидан мактаб очиб, болаларга сабоқ бераётган абдулқодир шакурий билан танишуви бу ҳамкорликни бошлаб берди. дастлаб, беҳбудий шакурий мактабига бориб, унинг дарсларига, ўқув дастурларига ёрдам бериб юради. жуғрофия фанидан шогирдларга дарс беради. беҳбудий бу ҳақда "туркистон вилоятининг газети" да "...камина рақами ҳаруф ҳам ҳафтага бир-икки маротаба бориб тартиб ва пруғраммаларини муаллим ила бомашварат тузатурман. жуғрофия ва масоҳат тўғрисинда таълим ва имтиҳон қилармиз. ху​лоса, алҳамдуллило, мактабни ривожи яхши ва бир оз ақча пул тўғрисидан тазйиқи бордур" [3], дейди. бундан ташқари ушбу …
3
10 дан, кеч соат 6 гача болалардан им​тиҳон олинади. натижа жуда аъло бўлиб чиқади. катнашган ағниё​ларнинг кўпчилиги шогирдлар илмига таҳсинлар ўқийди, ҳатто баъзилар бизнинг фарзанди анжумандларимиз ҳам илм йўлларини шунчалик тез эгаллар экан-ку, деб ўта ҳаяжонланиб, йиғлаб ҳам юборадилар. "ҳожи мавлонбек жаноблари олти соат қадар муттасил туриб болаларни қиръоат ва динийдин берган жавоблариға йиғлаб, муаллимға 15 сўм ҳадия бердилар" [3], деб ёзади беҳбу​дий бу ҳолат ҳақида. ушбу мактабдаги таҳсил икки қисмдан: ибтидоий ва рушдий қисмлардан иборат бўлиб, ҳар босқичда тўрт йилдан ўқитилган. биринчи қисмнинг дастлабки йили арабча ва форсча алифбо асосида ёзувдан машқ қилдирилган. ҳисоб дарси ўргатилган. бу даврда куръони карим суралари аста-секинлик билн ўргатилиб бо​рилган. намоз ўқитилган. иккинчи йили "ҳафтияк"дан дарс берилган. ҳисоб дарси,форсий, туркий, арабий адабиётлар ўргатилган. учинчи йили куръони карим китобини ўқитиш бошланган. ислом арконининг тавҳиду тажвид қонун-қоидалари ўргатилган. навоий, саъдий, бедилнинг панд-насиҳат ғазалларидан ўқитилган. шу жойда таъкидлаб ўтиш жоизки, кўпчилик қадим мактабларида муаллимларнинг беэътиборлиги туфайли бу …
4
ап-сўзлар қилаётганларга қарата беҳбудий шундай ўринли ва мазмунли жавоб беради: "...ибтидоий мактабнинг ажмоли шун​дан иборатки, мулла абдулқодир муаллим ва ман бу тартиб ва приғрумларни туш кўриб топганимиз йўқ ва ё шайтондан (олгани​миз) ва ё бошқадан олганимиз йўқ. балки, газитға кўрдик ва му​аллим ҳўқанд, тошканд, бухоро, оренбург, козон шаҳарлариға юруб, ибрат олибдур" [121], дейди. мактабнинг учинчи қисми рушдия (арабча сўздан олинган бўлиб, ўсиш, камол топиш, ақли комиллик деган маъноларни бил​диради) синфи ҳақида муаллиф шундай маълумот беради: "...би​ринчи сана сарф, арабий, жуғрофия, шифоҳия арабий ва форсий, таржимаи жумла, мухтасари виқоя, тарихи анбиё ва тарихи ислом, истихрож ва истифода дарслар" "гулистони саъдий", иншои форсий ва туркий. иккинчи сана сарф, арабий, шифоҳия - араб тили амалий машғулотлари, тарихи ислом, мухтасари виқоя, ахлоқи муҳсиний, истифодаи туркий дарслари, истихрож форсий ва туркий иншолар, тасҳиҳ ақида... учинчи сана сарф ва наҳви арабий, ҳандаса, дорилқазо маҳкама исломийға таълуқ хатлар ёзуб, мухтасари виқоя, тасҳиҳ ақида, мажмуаи тарихи умумий маошиға …
5
эмас", деб жавоб беради. шундай қилиб, ушбу мактабдаги саккиз йиллик таълимдан сўнг, шогирдлар туркий ва форсийда бемалол ўқиб, ёза оладиган бўлишган. ҳатто мактабнинг рушдия қисмида тўртинчи йили ота-оналар розилиги билан болаларга рус тилидан ҳам сабоқ бер​ган. ундан сўнг шогирдлар маҳкамаларга мирзалик қилишлари, ти​жорат ишлари билан шуғулланишлари ёки усули жадид мактабларига муаллимлик қилишлари мумкин эди. беҳбудий қобилиятли, яхши хулқ-атворли болаларни ҳатто, чет элларга ўқишни давом этти​ришга юборишни ҳам мўлжаллаган. шундайлардан бири, усули жадид шогирди а.азимий эди. у ўз хотираларида беҳбудийнинг уни тур​кияга ўқишга юборишга ҳомий бўлганлигини ёзади: "сиз меним кўрсатмаларимдек истанбулдаги боязит талабалар жамиятиға бо​рингиз. менинг ва гаспиринский афандининг салом ва мактубини у ерга етказингиз" [2,6], дейди беҳбудий меҳрибонларча ва унинг таҳсили учун маблағ юбориб туражагини айтиб, уни кузатиб қўяди. беҳбудийнинг бундай шогирдлри анча бўлган. беҳбудийнинг маърифат йўлидаги хизматларидан яна бири бунинг оми халқ орасида зиё тарқатмоқ учун ташкил этган кутубхонаси эди. беҳбудий биринчи бўлиб самарқандда мусулмон кутубхонасини таш​кил этиш фикрини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"м. бехбудий - педагог-ташкилотчи" haqida

1403777210_46895.doc м. бехбудий - педагог-ташкилотчи м.беҳбудий маърифатнинг, маориф ишларининг фақатгина на​зариётчиси бўлиб қолмай, балки ўлка маорифи ривожида амалий томондан ҳам жонбозлик кўрсатди. у истанбул, уфа, кирим, озон, оренбург каби шаҳар ва мамлакатларни кўрди ва билди, "янги усул"ни туркистонликлар орасида биринчилар қатори амалда қўллади. 1905 йилда беҳбудий томонидан ташкил этилган мактаб самарқанд шаҳри яқинидаги каптархона қишлоғида эди. тажриба сифатидаги бу мактабнинг шаҳарда эмас, балки қишлоқда очилиши​нинг боиси бор эди. чунки шаҳарда ушбу усулда ўқитишга қарши чиқувчилар ҳукумат томонидан ҳам, маҳаллий аҳоли томонидан ҳам жуда кўп эди. беҳбудийнинг бу мактабдаги фаолияти ҳақида ўша вақтларда самарқанд шаҳрида морозов томонидан нашр этилаётган "самарқанд" газетасид...

DOC format, 115,0 KB. "м. бехбудий - педагог-ташкилотчи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.