муслиҳиддин саъдий. гулистон ( садийнинг гулистон асари )

DOC 142,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403363569_45642.doc муслищиддин саъдий муслиҳиддин саъдий. гулистон муслиҳиддин саъдий шарқ мумтоз маданиятининг йирик намояндаларидан бири бўлиб, унинг номи бутун дунёга машҳур. бу буюк алломанинг тўлиқ исми абу абдуллоҳ мушрифиддин ибн муслиҳиддин саъдий шерозий бўлиб, шарқ ва ғарбда шайх саъдий деган ном билан улуғланади. донишманд шоир муслиҳиддин саъдий ижодининг довруғи шероздан қашқаргача, хитой, ҳиндистон ва мисрдан шимолий африкагача ёйилгани боис унга “шайх”, яъни, устоз номи берилгандир. олим ва таржимон ш.шомуҳаммедовнинг таъкидлашича, мутафаккирнинг номи, туғилган йили, тахаллуси турли манбаларда турлича кўрсатилган. хусусан, айрим манбаларда алломанинг номи мушрифиддин ибн муслиҳиддин абдуллоҳ, бошқа манбаларда эса муслиҳиддин саъдий шерозий дея келтирилган. аллома таваллуд топган йил ҳам турлича кўрсатилади. чунончи, мазкур сана баъзи манбаларда ҳижрий 580 (милодий 1184), ҳижрий 589 (милодий 1193) ҳамда милодий 1204 йил тарзида қайд этилади. адибнинг ўзига “саъдий” тахаллусини танлашига ҳам тадқиқотчилар турлича ёндошадилар. ана шундай ёндошувларнинг бирида мутафаккир мазкур тахаллусни форслар орасида машҳур бўлган ҳамда отабек ҳокимлари сулоласини бошлаб берган саъд бинни …
2
оз шаҳрида олади, сўнгра бағдод шаҳрига бориб, у ерда машҳур “низомия” мадрасасида таҳсилни давом эттиради. у мадрасада таълим олиш чоғида араб ва форс тиллари грамматикаси ҳамда адабиётлари асосларини чуқур ўзлаштиради. шарқ фалсафаси асосларини катта қизиқиш билан ўрганади. мадрасада таҳсил муддатини тамомлагач, шарқнинг энг машҳур, шу билан бирга илм-фан ва маданият ўчоқларига айланган шаҳарлар бўйлаб саёҳатга чиқади. қадимги тазкирачилар муслиҳиддин саъдий кечирган умр йўлини қуйидаги босқичларга бўладилар: вариантлар 1-босқич 2-босқич з-босқич 4-босқич 1-вариант (алломанинг 102 йил умр кўрганлигини ҳисобга олиш асосида) 12 йил болалик йиллари 30 йил таълим олиш йиллари 30 йил саёҳат йиллари 30 йил ижод йиллари 11-вариант (алломанинг 102 йил умр кўрганлигини ҳисобга олиш асосида) 40 йил таълим олиш йиллари 40 йил саёҳат йиллари 40 йил ижод йиллари - муслиҳиддин саъдий 1255 йилда саёҳатдан шероз шаҳрига қайтиб “дунё ғовғаларидан” четда, шаҳар чеккасида жойлашган шайх абу абдуллоҳ хафиф хонақосида фақирона ҳаёт кечиради. муслиҳиддин саъдий томонидан яратилган барча асарлар 19 бўлимдан …
3
нбаларда таъкидлаб ўтилишича, муаллиф “бўстон” номли асарини 1257, “гулистон” деб номланувчи асарини эса 1258 йилларда яратгандир. саъдийнинг «гулистон» асарида илгари сурилган таълимий-аҳлоқий қарашлар мутафаккирнинг комил инсонни тарбиялаш жараёнида муҳим аҳамият касб этувчи “гулистон” асари шарқ халқларининг педагогик фикрлари тарихида ўзига хос услубга эга дидактик асар сифатида тан олинган. ушбу асар муаллифнинг бой ҳаётий тажрибаси асосида яратилганлиги билан ҳам қимматлидир. таниқли шарқшунос олим ш.шомуҳамедовнинг таъкидлашича, “гулистон” асари xvii асрдаёқ француз, немис ва лотин тилларга таржима этилган ва ғарб мамлакатларида катта шуҳрат қозонган. асарнинг рус тилидаги биринчи таржимаси xvii асрда адам олеарий томонидан қилинган немисча таржимасига мувофиқ яратилган. xix асрга келиб, а.козимбек (1829 йил), с.назарянц (1857 йил), к.ломбарс (1862 йил), и.холмогоров (1882 йил) каби тадқиқотчилар ҳам мазкур асарнинг рус тилидаги таржимасини тайёрлаганлар. 1922 йилда эса машҳур шарқшунос олим е.э.бертальс томонидан тайёрланган русча варианти нашр этилган. 1957 ҳамда 1959 йилларда асарнинг бадиий ва академик таржималари ссср фанлар академиясининг шарқшунослик институтида шарқшунос олим р.алиев …
4
y-боб), «заифлик ва кексалик баёни» (y-боб), «ишқ ва ёшлик баёни» (y1-боб), «суҳбат қоидалари баёни» (yiii-боб). “гулистон”нинг мундарижасидан ҳам англанадики, асар мазмун ва моҳиятига кўра инсонни етуклик, камолотга етакловчи омиллар тўғрисидаги маълумотларни ёритишга хизмат қилади. асарда абу наср форобий, юсуф хос ҳожиб ҳамда низом ул-мулк каби мутафаккирларнинг асарларида баён этилгани каби инсоннинг бахтли, саодатли бўлишини таъминлай олувчи жамият, фозил, одил ва адолатли ҳукмдор ҳамда унинг фазилатлари, сарой аъёнлари ва уларнинг маънавий-ахлоқий қиёфаси, давлатни адолатли бошқариш шартлари, шунингдек, мавжуд жамиятда устувор ўринга эга бўлган ахлоқий меъёрлар хусусида сўз юритилади. мутафаккирнинг нуқтаи назарига кўра, табиатан олиб қараганда ҳукмдор ҳам оддий инсон саналади, у ҳам шахсий манфаатлари йўлида ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга, бироқ зиммасига юкланган ижтимоий вазифага кўра у эл-юрт манфаатини шахсий манфаатларидан юқори қўйиши шарт. ҳукмдор, энг аввало, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигини таъминлаш йўлида сабот билан курашар экан жамият тараққий этади. муслиҳиддин саъдий подшоҳларнинг юксак инсоний сифатларга эга бўлишларини орзу қилади. элу …
5
он хизматкорга шундай дейди: «тузнинг баҳосини тўлаб ол, токи текинга олиш одат қаторига кириб, қишлоқ харобаликка юз тутмасин». мулозимлар ундан сўрадилар: «шу зиғирдек нарсадан қишлоққа қандай зарар етади?» нўширавон шундай жавоб берди: «аввалда оламда зулм оз эди, кейинчалик ҳар бир келган одам бир оз бир оздан қўшди, натижада зулм ҳозирги даражасига келиб етди». фуқаронинг боғчасидан султон узса бир олма, навкарлари қўпоради дарахтларнинг илдизин. зўрлик билан бешта тухум ола қолса подшоҳ, аскарлари сихга тортар товуқлардан беш юзин»1. аллома подшоҳларнинг адолатли бўлмоғларини ниҳоятда муҳим деб ҳисоблайди. ҳукмдорнинг ушбу сифатга эга бўлиши мамлакатда тинчлик, фуқаролар ўртасида ўзаро аҳиллик, ҳамжиҳатлиликни таркиб топишига замин ҳозирлашини алоҳида қайд этади. адолатли султон ҳукмронлик қилаётган мамлакатда халқ юртбошидан ибрат олади, унингдек иш юритишга ҳаракат қилади. мазкур ўринда муслиҳиддин саъдий қуйидаги мисраларни келтиради: ўз халқига жабру зулм раво кўрган подшоҳнинг, ўз дўстлари ёв бўлади қийин дам келган куни. фуқарога шафқат қилсанг, душмандан омондасан, адолатли шаҳоншоҳнинг халқи – бу ўз …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"муслиҳиддин саъдий. гулистон ( садийнинг гулистон асари )" haqida

1403363569_45642.doc муслищиддин саъдий муслиҳиддин саъдий. гулистон муслиҳиддин саъдий шарқ мумтоз маданиятининг йирик намояндаларидан бири бўлиб, унинг номи бутун дунёга машҳур. бу буюк алломанинг тўлиқ исми абу абдуллоҳ мушрифиддин ибн муслиҳиддин саъдий шерозий бўлиб, шарқ ва ғарбда шайх саъдий деган ном билан улуғланади. донишманд шоир муслиҳиддин саъдий ижодининг довруғи шероздан қашқаргача, хитой, ҳиндистон ва мисрдан шимолий африкагача ёйилгани боис унга “шайх”, яъни, устоз номи берилгандир. олим ва таржимон ш.шомуҳаммедовнинг таъкидлашича, мутафаккирнинг номи, туғилган йили, тахаллуси турли манбаларда турлича кўрсатилган. хусусан, айрим манбаларда алломанинг номи мушрифиддин ибн муслиҳиддин абдуллоҳ, бошқа манбаларда эса муслиҳиддин саъдий шерозий дея келтирилган. аллома таваллуд ...

DOC format, 142,0 KB. "муслиҳиддин саъдий. гулистон ( садийнинг гулистон асари )"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.