сўфи оллоёрнинг маънавий-ахлоқий қарашлари

PDF 7 pages 238.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
сўфи оллоёрнинг маънавий-ахлоқий қарашлари абдивоҳидов сунатилло абдинабиевич самарқанд иқтисодиёт ва сервис иниститути “ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси ўзбек адабиётининг забардаст сиймоларидан бири, зуллисонайн шоир, фиқиҳ, нақшбандия тариқатининг йирик намоёндаси сўфи оллоёрнинг туғилган йили ҳақида турли фикрлар билдирилган. илмий тадқиқотлар ва тазкираларда қайд этилишича, “сўфи оллоёр тахминан 1630 - 1650 йиллар орасида самарқанддаги каттақўрғон беклигига қарашли минглар қишлоғида аллоҳқули ( темирёр ) хонадонида туғилган.умрининг охирида сурхандарё вилоятининг денов қишлоғида яшаган бўлиб, тахминан 1721 йилда вафот этган ва ўша ерда дафн этилган”. 1 демак, сўфи оллоёр xvii асрнинг иккинчи ярми ва xviii асрнинг бошларида яшаб, ижод этган. шунингдек, у кишининг айнан шу даврларда яшаб ўтган оташнафас, мажзуб шоир бобораҳим машраб ( 1650 - 1711 ) билан мулоқот қилганлиги ҳам манбаларда келтирилган. 2 у, дастлаб самарқандда ўз қишлоғида бошланғич таълим олади, сўнгра 10 ёшларида бухорога бориб, у ерда 15 йил давомида турли илмларни ҳамда касбларни ўрганади. 25 ёшда бухоронинг божхонасига амалдор этиб тайинланади. лекин …
2 / 7
иялашни бош мақсад қилиб олди. у ўзининг ана шу хизмати билан замонасининг етук муаллими ва мураббийига айланди. сўфи оллоёрнинг адабий мероси кенг қамровли, алоҳида, мустақил бўлган тўрт асардан иборат бўлиб, уларнинг ичида айниқса, икки – «маслак ул – муттақин» ва «сабот ул – ожизин» асарлари чин (хитой)дан шом 1 и. сувонқулов. сўфи оллоёр. –т.: “фан”, 1995 йил, 13-28-бетлар. яна: рашид зохид. “сўфи оллоёр ҳақида нималар биламиз?”. “шарқ юлдузи”, 1990 йил, 12-сон. 2 қиссаси машраб. -т.: “ёзувчи”, 1992 йил, 151-152-бетлар. яна: исҳоқ боғистоний. “тазкираи қаландарон. “шарқ юлдузи”, 1990 йил, 8-сон, 156-бет. (сурия)гача, оқ эдил (волга) бўйларидан ҳинд сарҳадигача бўлган минтақаларда яшовчи халқларнинг эътиқод қомусига, маънавий – маърифий қўлланмасига айланди. шоир бу асарлари орқали ўша ердаги халқларни бир исломий – ахлоқий, фалсафий – эстетик, мафкуравий ялов остида бирлаштирди. бу эса ҳар қандай ижтимоий – иқтисодий давр ҳамда сиёсий муҳитларда унча – мунча муттафаккир ижодкор қўлидан келаверадиган иш эмас эди. сўфи оллоёрга хос …
3 / 7
имоқ баёнида», «аллоҳ таоло маърифатининг баёни», «аллоҳ таолонинг саккиз сифатининг баёни»дан сўнг иймоннинг, фаришталарнинг баёни, пайғамбарларга иймон келтириш баёнидан сўнг ислом динининг асосий қоидалари юксак ахлоқий талаблар, ҳикоятлар, ҳикматлар асосида баён этилиб берилади. масалан, «камтаринлик, ҳақида мавъиза», «таъмадан тийилиш ҳақида», «ёмонлар сухбатидин қочиб, яхшилар суҳбатинда бўлмоқнинг баёни», «нафси шум баёнида», «банда ахдида турмоғи баёнида», «яхши ҳамроҳ баёнида», «хиёнатдин йироқ бўлмоқ баёнида», «жавонмардлик нишони» каби боблар бунга мисолдир. сўфи оллоёрнинг “сабот ул – ожизин” маърифий – тарбиявий ва дидактик аҳамияга эга бўлган фалсафий – педагогик асардир. асарда комил инсонни тарбиялаш асосий мақсад қилиб олинган. "сабот ул – ожизин" ақоид мавзуида битилган. бироқ унда панд – насиҳатларга ҳам ўрин ажратилиши асарнинг ахлоқий – тарбиявий йуналишини етакчи ўринга кўтарган. китобда ҳамд санаътдан сунгра комил инсонни тарбиялаб етиштириш бош масала қилиб қуйилади. ўзининг юксак эътиқод ғоялари билан йўғрилганлиги, чуқур фалсафий фикрларга бойлиги, тилининг равонлиги туфайли "сабот ул – ожизин" асари туркий халқлар ўртасида оммалашиб …
4 / 7
агар минг йил амал деб қилса елдур, – дейилади. (ақида — аллоҳнинг борлигини ва бирлигини тан олмоқ, нораво — гуноҳ ишлардан қочмоқ, маърифатга интилмоқ). дарҳақиқат, ўзлигини таниган инсонгина етук инсон бўлиши мумкин. ўзликни таниш эса аллоҳни танишдир. бу ҳақиқатни ҳозирги кунда бутун дунё олимлари, фан тан олиб, эътироф этиб турибди. асарда инсоннинг маънавий олами, руҳий олами мавзуларида ҳам фикр юритилган. уялма маърифатни урганурдин, танур жойинг булур, қолсанг танурдин, – мисралари буюк маърифатпарвар шоир ҳазрат алишер навоийнинг: билмаганин сураб ўрганган олим, орланиб сўрамаган ўзига золим, – деган фикрига ҳамоҳангдир."сабот ул – ожизин"да шоир илгари сурган фикрлар бугунги қунимиз муаммоларига мос тушади. чунончи, ҳозир ёш авлоднинг маънавий тарбияси, таълим тизимини такомиллаштириш, ёшларнинг сиёсий онгини ошириш, ахлоқимиз ва маданиятимизга оид бир қатор муаммоларни ҳал этиш педагогик жамоатчилик олдида турган ана шундай долзарб масалалардир. бу борада "сабот ул – ожизин"га қайта – қайта мурожаат эташга туғри келади. сўфи оллоёр "сабот ул – ожизин" асарини …
5 / 7
арм, охири қаҳр, йилонни таши юмшогдир, ичи заҳр. (риёзат чекиб маърифатга интилиш охир – оқибат яхши натижага олиб келади. бекорчи маишатнинг эса охири – қаҳр). такаббурлик ёмон хислат эканлиги ҳақида фикр юритар экан, 'такаббурлик оламининг баёни бобида шоир моҳирона образли тасвирлар, ўхшатишлар орқали талабалар ҳиссиётини бойитади, уни мевали дарахтдек серҳосил, инсонлар учун фойда келтирувчи бўлишга ундайди: тавозуълик бўлиб тутгил ўзинг кам шажарким бўлса мевалик бўлур ҳам. теракким ул кутарди юқори бош, самарсиз булди курдингму ани фош. сўфи оллоёр "саботул – ожизин"ни фақат суфийлар учун назарий қўлланма эмас, балки комил инсоннинг сифатлари ва фазилатлари ҳақидаги, яхшилик ва ёмонлик, савобу гуноҳ амаллар ёритилган китоб сифатида дунёга келтирди. бинобарин, у инсоний феъл-атвор, илму амал ҳақида фикрлар баён этди. ана шу нарса китобнинг ахлоқий-дидактик қийматини ошириб юборган ва талабаларга маълум маънода дастуриламал бўлиб хизмат қилишга замин яратган. бу асар эллар аро ёйилиб, бутун туркий халқлар орасида нафақат адабий – фалсафий, балки педагогик қўлланма сифатида …

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "сўфи оллоёрнинг маънавий-ахлоқий қарашлари"

сўфи оллоёрнинг маънавий-ахлоқий қарашлари абдивоҳидов сунатилло абдинабиевич самарқанд иқтисодиёт ва сервис иниститути “ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси ўзбек адабиётининг забардаст сиймоларидан бири, зуллисонайн шоир, фиқиҳ, нақшбандия тариқатининг йирик намоёндаси сўфи оллоёрнинг туғилган йили ҳақида турли фикрлар билдирилган. илмий тадқиқотлар ва тазкираларда қайд этилишича, “сўфи оллоёр тахминан 1630 - 1650 йиллар орасида самарқанддаги каттақўрғон беклигига қарашли минглар қишлоғида аллоҳқули ( темирёр ) хонадонида туғилган.умрининг охирида сурхандарё вилоятининг денов қишлоғида яшаган бўлиб, тахминан 1721 йилда вафот этган ва ўша ерда дафн этилган”. 1 демак, сўфи оллоёр xvii асрнинг иккинчи ярми ва xviii асрнинг бошларида яшаб, ижод этган. шунингдек, у кишининг айнан шу даврлард...

This file contains 7 pages in PDF format (238.9 KB). To download "сўфи оллоёрнинг маънавий-ахлоқий қарашлари", click the Telegram button on the left.