ахлоқий-руҳий таъминот

PPT 15 pages 710.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 15
презентация powerpoint мавзу: 11/1 “шахсий таркибни жанговар хизмат фаолиятида ахлоқий руҳий жиҳатдан таъминлаш” ўқув саволлари: 1. ахлоқий-руҳий таъминот тушунчаси. жанговар хизмат фаолиятида ахлоқий-руҳий таъминотнинг мақсади, мазмун-моҳияти ва вазифалари. 2.ахлоқий-руҳий таъминотнинг роли ва аҳамияти. қўшинлар ахлоқий-руҳий таъминоти бўйича асосий бошқарув хужжатлари: мудофаа вазирининг 2014 йил 1 июлдаги 454-сонли буйруғи билан амалга киритилган «умумқўшин жангида (махсус қўшинлар ҳаракати) ахлоқий-руҳий таъминотни ташкиллаштириш бўйича вақтинча қўлланма»; мудофаа вазирининг 2014 йил 19 мартдаги 184-сонли буйруғи билан амалга киритилган «қўшинларнинг хизмат ва жанговар фаолиятини ахлоқий-руҳий таъминлаш бўйича вақтинча қўлланма»си. ўзбекистон республикаси мудофаа вазирининг 12.03.2019 йилдаги 202-сонли “мудофаа вазирлиги қўшинларида тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи. мудофаа вазирлиги барча қўшин турлари ва муассасаларида доимий жанговар шайлик ва ҳушёрлик, ҳарбий бўлинмаларнинг уйғунликдаги ҳаракатларини таъминлаш, хизмат ва жанговар вазифаларни сифатли ва ўз вақтида ҳал этиш, ҳарбий жамоаларда барқарор ахлоқий-руҳий муҳитни шакллантириш, мустаҳкам ҳарбий интизом ва ҳуқуқ-тартиботга эришиш - ахлоқий-руҳий таъминотнинг устувор вазифаси деб белгиланган. ахлоқий-руҳий таъминот …
2 / 15
ши, ички ва қоровуллик хизматларини ташкиллаштирилиши ҳамда террорчилик фаолиятлари ва ҳавф туғилганда жанговар вазифаларни бажаришлари тушунилади. жанговар-хизмат фаолиятидаги аҳлоқий-руҳий таъминот – бу шахсий таркибни ўрганиш, уларнинг аҳлоқий-руҳий ҳолатини шакллантириш, тиклаш ва ушлаб туриш, кундалик фаолиятдаги вазифаларни муваффақиятли бажарилишини таъминлаш учун командирлар, штаблар ва тарбиявий ва мафкуравий ишлар органлари томонидан режалаштириладиган, ташкиллиштириладиган ва ўтказиладиган тизимли тадбирлар. аҳлоқий-руҳий таъминотнинг мақсадлари: жанговар-хизмат фаолиятидаги вазифаларни муваффақиятли бажаришлари учун ҳарбий хизматчиларнинг руҳий ҳолати ва онгини тайёрлаш; шахсий таркибнинг салбий ахборот-психологик таъсирларга қарши тураоладиган психологик сифатларни ўрганиш, шакллантириш ва ушлабтуриш; психоген талафотларни максимал даражада камайтириш, руҳий жарохат олган ва тушкунликка тушган ҳарбий хизматчиларни тез тиклаш ва сафга қайтариш шароитларини яратиш. ахлоқий-руҳий таъминотнинг асосий вазифалари: шахсий таркибни хизмат ва жанговар вазифаларни бажариш чоғида мақсад сари интилиш, юқори даражадаги фаоллик ва ташаббускорликни шакллантириш; ҳарбий хизматчиларда жанговар ва хизмат вазифаларини бажариш чоғидаги мавжуд қийинчилик ва психологик юкламаларга, турли хавф-хатарларга, машаққат ва чекловларга бардош бериш қобилиятини ошириш; қурол ва жанговар …
3 / 15
арни бажариш даврида турли психологик таъсирларга тушган ҳарбий хизматчиларга малакали психологик ва тиббий ёрдам кўрсатиш. ахлоқий-руҳий таъминотнинг асосий йўналишлари: биринчи йўналиш. жанговар тайёргарлик ва жанговар вазифаларни бажаришда шахсий таркибнинг хулқ-атворини белгиловчи дунёқараш, маънавий-ахлоқий эътиқодлар, принциплар, нормалар ва қоидаларни шакллантириш билан боғлиқ масалалар комплекси. иккинчи йўналиш. ҳарбий хизматчиларнинг руҳий-психологик тайёргарлиги ва ҳарбий жамоаларнинг жанговар ҳаракатлар учун психологик тайёргарлиги ва уларнинг психологик таъминоти билан боғлиқ масалалар; учинчи йўналиш. барча кўринишдаги ахборот ва психологик қарама-қаршиликлар: душманнинг психологик операцияларини барбод этиш (заифлаштириш), шахсийтаркибга салбий ахборот ва психологик таъсирларни бартараф етиш, бу таъсирнинг оқибатларини бартараф қилиш ва ҳ.к. аҳлоқий-руҳий таъминотнинг турлари қуйидагилар: информацион-тарбиявий ишлар; руҳий (психологик) ишлар; ижтимоий-ҳуқуқий ишлар; маданий-хордиқ ишлари; салбий ахборот-психологик хуружларидан ҳимоя. информацион-тарбиявий ишлар – шахсий таркибнинг барқарор ва бошқарувчан аҳлоқий-руҳий ҳолатини ушлаб туриш мақсадида командирлар, штаблар ва тарбиявий ва мафкуравий ишлар органлари томонидан аҳлоқий-руҳий ва ҳарбий-сиёсий ҳолатнинг ўзгаришлари ҳақида ўз вақтида ҳабардор қилиш, қабул қилинган қарорлар ва қўйилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан …
4 / 15
тирилган тадбирлар. ижтимоий-ҳуқуқий ишлар – жанговар-хизмат фаолиятда шахсий таркиб ўз лавозим мажбуриятларини самарали бажаришларига шароитлар яратиш, ҳарбий жамоаларда ҳарбий интизом ва ҳуқуқий тартиботни сақлаш, қонун ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий актларда кўзда тутилган ижтимоий ҳуқуқ ва ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига имтиёзларни амалга ошириш мақсадида командирлар, тарбиявий ва мафкуравий ишлар органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мақсадга йўналтирилган тадбирлар мажмуаси. маданий-ҳордиқ ишлари - шахсий таркибнинг юксак маънавий маданиятини ва аҳлоқий қадриятларни шакллантириш ва ҳарбий хизматчиларни маънавий-ҳиссиёт ҳолатини керакли даражада сақлаш, қўйилган вазифаларни муваффақиятли бажаришга уларни сафарбар этиш мақсадида командирлар, шахсий тариб билан ишлаш органлари томонидан ташкиллаштириш ва олиб боришда олдиндан келишилган ва аниқ бир мақсадга йўналтирилган мажмуавий тадбирлар. салбий ахборот-психологик хуружларидан ҳимояланиш - барча поғонадаги командир (бошлиқ)лар томонидан ахборот-психологик хуружларга қарши қаратилган комплекс тадбирларни амалга ошириши, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ҳамда фуқаро ходимларнинг миссионерлик, экстремистик ва жамиятимизга ёт бўлган ғояларни тарғиб этувчи жиноий фаолиятда иштирок этиши ҳамда бундай ёт …
5 / 15
ахлоқий-руҳий таъминот - Page 5

Want to read more?

Download all 15 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ахлоқий-руҳий таъминот"

презентация powerpoint мавзу: 11/1 “шахсий таркибни жанговар хизмат фаолиятида ахлоқий руҳий жиҳатдан таъминлаш” ўқув саволлари: 1. ахлоқий-руҳий таъминот тушунчаси. жанговар хизмат фаолиятида ахлоқий-руҳий таъминотнинг мақсади, мазмун-моҳияти ва вазифалари. 2.ахлоқий-руҳий таъминотнинг роли ва аҳамияти. қўшинлар ахлоқий-руҳий таъминоти бўйича асосий бошқарув хужжатлари: мудофаа вазирининг 2014 йил 1 июлдаги 454-сонли буйруғи билан амалга киритилган «умумқўшин жангида (махсус қўшинлар ҳаракати) ахлоқий-руҳий таъминотни ташкиллаштириш бўйича вақтинча қўлланма»; мудофаа вазирининг 2014 йил 19 мартдаги 184-сонли буйруғи билан амалга киритилган «қўшинларнинг хизмат ва жанговар фаолиятини ахлоқий-руҳий таъминлаш бўйича вақтинча қўлланма»си. ўзбекистон республикаси мудофаа вазирининг 12.03.2019 ...

This file contains 15 pages in PPT format (710.5 KB). To download "ахлоқий-руҳий таъминот", click the Telegram button on the left.

Tags: ахлоқий-руҳий таъминот PPT 15 pages Free download Telegram