сўфи оллоҳёр асарлари

DOCX 4 sahifa 16,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
сўфи оллоҳёр асарлари (имом бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази манбалар ҳазинасида сақланаётган нусхалари ҳақида) узоқ ва шарафли тарихга эга бўлган ўзбек халқи, азалдан ўзининг юксак маданияти, гўзал қадриятлари, бой илмий мероси билан бутун жаҳон эътиборини жалб этиб келмоқда. мустақиллик ўтмиш тарихимизни, халқимизнинг бой маданиятини манбалар асосида чуқур ва мукаммал ўрганиш учун кенг имконият яратди. ўзининг узоқ тарихига эга ўзбек халқининг ўтмиши собиқ иттифоқ даврида бирёқлама ёритилган эди. айниқса, унинг дини, ва у билан боғлиқ айрим масалаларни ўрганиш назардан четда қолди. бугунги кунда ватан тарихини ўрганар эканмиз, унда халқнинг ўтмишдаги диний-маданий ҳаётини тадқиқ этиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. мустақилликка эришилганидан сўнг олдин яшаб ижод этган олимлар, шоирлар, муҳаддислар ва шу билан бирга тасаввуф намоёндаларининг ҳаёти ва бебаҳо асарлари тадқиқ этила бошланди. муқаддас зиёратгоҳлар қайта таьмирланди. уларнинг аҳоли орасидаги эьтибори янада кучайди. ўлкамиз тарихида илм-фан турли ижтимоий-сиёсий жараёнлар таъсирида ривожланиб борди. хусусан, ислом илмларининг xvii-xix асрлардаги тараққиёти тасаввуф намоёндаларининг фаол илмий изланишлари, сафарлари …
2 / 4
гувоҳи бўламиз. сўфи оллоёр 1644-йили каттақўрғоннинг минглар қишлоғида зиёли оиласида таваллуд топган. отаси темир ёр ўғлининг тарбияси билан жиддий шуғулланади: у 12 ёшигача ўз қишлоғида ўқийди, кейинчалик бухорога бориб мадрасаларда билим олиб, ўзбек ва тожик тилларида ёза бошлайди. шайхлар мактаби ва бухородаги жўйбор шайхлари даргоҳида таълим олган. ўз даврининг барча асосий илмларини эгаллаган, араб ва форс тилларини ўрганган. бухоро хони абдулазизхон томонидан бож маҳкамасига тўра этиб тайинланган. дарвешона феъл, шоирона кўнгил соҳиби бўлган сўфи оллоёр бу лавозимдан тезда истеъфо бериб, ўз даврининг машҳур шайхи наврўзга шогирд тушган, тариқат талабларини бажариб, шайхлик мартабасига кўтарилган, валиуллоҳ (каромат сохиби) бўлиб етишган. туркий ва форсий тилларида ижод қилган сўфи оллоёр ижодининг асосий ёъналиши ислом маърифатини кенг халқ орасига ёйиш ва тасаввуфнинг инсоний камолот билан боғлиқ ғояларини тарғиб-ташвиқ қилишдан иборат. у "маслакул муттақин" ("тақводорлар маслаги"), "муродул орифин" ("орифлар муроди"), "махзанул мутеъин" ("итоаткорлар хазинаси") асарларини форсий, "саботул ожизин" ("ожизлар саботи"), "фавзун нажот" ("нажот тантанаси") маснавийларини туркий …
3 / 4
ирма бир таърифлаб берган. ахлоқий-таълимий аҳамияти жиҳатидан, хусусан, "маслакул муттақин" ва "саботул ожизин" асарлари мактаб ва мадрасаларда асосий дарсликлар қаторида ўқитилиб келган. унинг диний-тасаввуфий рухдаги панду ҳикматга йўғрилган асарлари нафақат туркистон, балки қашқардан тортиб этел (волга), ёйиқ (урал) дарёлари воҳалари, ҳожитархон (астрахан), булғор, оренбург ва бошқа минтақаларда яшовчи халқлар орасида ҳам кенг тарқалган. улар кўп нусхаларда кўчирилган. 19-асрнинг охирларига келиб эса тошкент, қозон, боку, истанбул ва бошқа шаҳарларда тошбосма йўли билан бир неча марта босилиб чиққан. сўфи оллоёр асарлари кўплаб хорижий тилларга таржима қилинган, уларга бағишлаб шарҳлар ёзилган, луғатлар тузилиб, у қўллаган тасаввуфий истилоҳ тимсоллар кенг шарҳланган. сўфи оллоёр хаётининг кейинги йилларини (1710-1721) сурхондарё вилояти денов туманидаги (ҳозирги олтинсой тумани) катта вахшивор қишлоғида ўтказиб 90 ёшларида шу жойда вафот этган ва дафн этилган. серфайз қабрлари катта вахшиворда жойлашган. шу жумладан, самарқанддаги имом бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази манбалар хазинасида ҳам "маслакул муттақин" асари қўлёзма нусхасининг инв. ибхитм № 268, 269, 270, …
4 / 4
сўфи оллоҳёр асарлари - Page 4

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сўфи оллоҳёр асарлари" haqida

сўфи оллоҳёр асарлари (имом бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази манбалар ҳазинасида сақланаётган нусхалари ҳақида) узоқ ва шарафли тарихга эга бўлган ўзбек халқи, азалдан ўзининг юксак маданияти, гўзал қадриятлари, бой илмий мероси билан бутун жаҳон эътиборини жалб этиб келмоқда. мустақиллик ўтмиш тарихимизни, халқимизнинг бой маданиятини манбалар асосида чуқур ва мукаммал ўрганиш учун кенг имконият яратди. ўзининг узоқ тарихига эга ўзбек халқининг ўтмиши собиқ иттифоқ даврида бирёқлама ёритилган эди. айниқса, унинг дини, ва у билан боғлиқ айрим масалаларни ўрганиш назардан четда қолди. бугунги кунда ватан тарихини ўрганар эканмиз, унда халқнинг ўтмишдаги диний-маданий ҳаётини тадқиқ этиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. мустақилликка эришилганидан сўнг олдин яшаб ижод этган олимл...

Bu fayl DOCX formatida 4 sahifadan iborat (16,8 KB). "сўфи оллоҳёр асарлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: сўфи оллоҳёр асарлари DOCX 4 sahifa Bepul yuklash Telegram