давлат хизматчиси этикасининг мезонлари

DOC 115,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1712994015.doc давлат хизматчиси этикасининг мезонлари таянч иборалар: бошқарув одоби, маъмурий ва хўжалик фаолияти, амалий этика, ижтимоий адолат, шахс эркинлиги, касбий покизалик, масъулиятни ҳис қилиш, табиатни авайлаб - асраш ахлоқий тавсиф, шахс хулқ–атвори, ахлоқий талаблар, ишга алоқадор ахлоқий қоидалар, ишланмалар, раҳбарнинг хизматидан ташқари хулқи, муомала одоби, камтарлик, сахийлик, сермулоҳазалик, мулойимлик, сертакаллуфлик, эътиборлилик, ахлоқий ҳис-туйғулар, ҳайратланиш, ғурур, шуҳратпарастлик, нафратланиш, ахлоқий одатлар , ўзини тута билиш одоби. инсон қанчалик тажрибали ва билимдон бўлса уни одоб масалалари шунчалик қизиқтира бошлайди. ходимларнинг ахлоқий юксаклиги замонавий раҳбар бошқарув фаолиятининг муҳим сифат кўрсаткичи ҳисобланади. бунга эришиш учун, аввало, раҳбарнинг ижтимоий - ахлоқий тайёргарлиги зарур. бошқарув одобининг моҳияти ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришнинг барча иштирокчилари хулқ - атвори тамойил ва меъёрларини асослашдир. бошқарув одоби маъмурий ва хўжалик фаолиятини сифатли адо этишга йўналтирилган назарий-амалий этика билимлари ва амалий тавсиялар тизимидан иборатдир. ижтимоий адолат, шахс эркинлиги, касбий покизалик, масъулиятни ҳис қилиш, табиатни авайлаб асраш унинг асосий тамойиллари ҳисобланади. бошқарув …
2
ик раҳбарнинг ишбилармонлик сифатларидан бири ҳисобланади. ахлоқий баркамол инсонлар ахлоқий фазилатларни ўзида мужассам этади. раҳбарлик - масъулиятли вазифа. уни шараф билан адо этмоқ учун, киши ўзи раҳбарлик қиладиган соҳани билишигина эмас, балки яна бир қатор сифат ва фазилатларга эга бўлмоғи керак. улар ичида аввало, 1. тил ва нутқ 2. изланиш. янгиликка интилиш ва ҳар бир янгиликни амалиётга татбиқ этиш изланувчанликдир. раҳбар шахснинг изланувчанлиги ўз малакаси ва тажрибасини ошириб беришда кўринади. ташаббускорлик – изланувчанлик самарасидир. янгиликка ўч раҳбар шахс ташаббускор бўлади ва ўз ишини қониқарли бажаради. 3. замонавий билимлилик. киши ўзи яшайдиган даврнинг энг илғор тушунчаларини ўзлаштирса, замонавий билимга эга бўлади. раҳбар шахснинг замонавий билимга эгалиги эса ҳозирги замон бошқарув сирларини билиши, сиёсий онглилик ва дунёвий тараққиётни англаши билан белгиланади. 4. ватанпарварлик. инсон ўз юртини севса ватанпарвар ҳисобланади. раҳбар шахс эса ўз ватанини севишидан ташқари, унинг тараққиётини таъминлаши керак. кечани кеча, кундузни кундуз демай ўз халқига хизматини қилиш раҳбар шахс учун …
3
ши билан бирга, бошқарув сирларини қатъи ўзлаштиришни ҳам тушуниш керак. биринчи президент унинг кўринишини ―бошқаларга ўрнак бўлиши деб белгилайди. 8. мустақил дунёқараш. муайян масалада ўз фикрига эга бўлиш мустақил дунёқарашни билдиради. раҳбар шахс эса ―кенг фикрлаши, узоқни кўра билиши қобилияти билан бошқалардан ажралиб туради2 ва бу унинг мустақил дунёқарашга эгалигидир. 9. иймон-эътиқодли. инсоннинг ўзи ишонган нарсага ихлос қилиши иймон-эътиқоддир. раҳбар шахс эса бугун ва эртани кўзлаб, замон муаммоларини ҳал қила билиши ҳамда мустаҳкам иродага эга бўлиши билан иймон-эътиқодли ҳисобланади. 10. инсон бўлиши. киши юксак инсоний ахлоққа эга бўлса, яхши киши ҳисобланади. раҳбар шахс эса ―атрофидаги уни ўраб оладиган хушомадгўй, лаганбардор, лаббайчиларнинг мақтовидан ўзини сақлаб ўта олса1 чинакам инсонийлигини намоён қилади. ислом каримов бу ўн фазилатни раҳбар шахс маънавиятини шакллантиришдаги асосий элементлар сифатида тақдим қилади. бу фазилатлар инсон маънавий олами билан боғлиқ тушунчалардир. улар изчил тарбия жараёнида шакллантирилиб борилади. ―маънавият ҳақида гап кетар экан, - дея таъкидлайди биринчи президент, - мен …
4
кмдор, адолатли раҳбар ғояси форобийдан алишер навоийгача яна бошқа кўп-кўп мутафаккирларимизнинг улуғ маънавий идеали бўлиб келган. шу маънода раҳбар маънавиятини ташкил қилувчи фазилатлар адолат ҳислатини шакллантириши лозим. раҳбар шахс маънавиятини ташкил қилувчи бу фазилатлардан ташқари яна инсонга хос иллатлар ҳам бор. улар раҳбар шахс маънавиятини шакллантиришга тўсиқ бўлмоқда. мисол учун, профессор э.ғозиев ана шундай иллатлардан қуйидаги ўн бештасини кўрсатиб ўтади: 1. ўзини-ўзи бошқара олмаслик. 2. шахсий қадриятлардан путур кетиши. 3. шахсий мақсаднинг ноаниқлиги. 4. ўзини-ўзи камол топтиришнинг издан чиққанлиги. 5. муаммоларни ҳал қилиш малакаларининг етишмаслиги. 6. ижодий ёндашувда нуқсонларнинг мавжудлиги. 7. одамларга таъсир ўтказа олмаслик. 8. бошқарув фаолияти хусусиятларини етарли даражада тушунмаслик. 9. раҳбарлик қилиш малакаларининг заифлиги. 10. бошқаларни ўқитиш, уларга сабоқ бериш, ўргатиш уқувининг йўқлиги. 11. меҳнат жамоасини жипслаштириш қобилиятининг пастлиги. 12. янгиликлар билан ўзгалар эътиборини жалб қилишга уқувсизлик. 13. одамлар билан муомала қилиш маданиятининг йўқлиги. 14. ақл ва фаросат бобида сусткашлик. 15. ишбилармонлик қобилиятининг кучсизлиги. мамлакатимиз ўз тараққиёти …
5
рни, улар учун зарур бўлган фазилатларни илмий асослаб, таҳлил этиб, умумлаштириб, маънавий-маърифий тарбия, амалий тажриба ёрдамида махсус шакллантиришдир. ана шунда давлат хизматчилари тафаккуридаги янгиланиш улар орқали халққа, демакки, ҳар бир ўзбекистонликка етиб боради. жамият тафаккури тезроқ янгиланади, миллат бир жону бир тан бўлиб, ислоҳотларни тезлаштиради. давлат хизматчилари тафаккурини янгилаш икки томонлама жараёндир. у, бир томондан, янги, замонавий давлат хизматчиларига хос фазилатларни махсус, илмий асосда шакллантира боришни талаб қилса, иккинчи томондан, ҳамон баъзан ўз таъсирини кўрсатаётган, собиқ шўро кадрлар сиёсатида ―синалган корпоратив-бюрократик псиҳологияни сиқиб чиқариш талаб қилинади. бу икки жараённи параллел олиб бориш зарур. акс ҳолда, янги, соғлом тафаккур эски, ―синалган тафаккурга ―урилиб, чекиниши мумкин. масалан, давлат манфаатини ўз манфаатидек кўриш - давлат хизматчиси фаолиятининг етакчи тамойили эканлиги эътироф этилса-ю, бошқарувда учраб турган коррупция, порахўрлик, маъмурий буйруқбозлик, маҳаллийчиликка қарши курашилмаса, ана шундай ҳолат рўй бериши мумкин. маълумки, шахсий манфаатлар, нафс устуворлигига қурилган бирлашув, уюшиш кучли бўлади. чунки шахсий манфаат устуворлиги давлат …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"давлат хизматчиси этикасининг мезонлари" haqida

1712994015.doc давлат хизматчиси этикасининг мезонлари таянч иборалар: бошқарув одоби, маъмурий ва хўжалик фаолияти, амалий этика, ижтимоий адолат, шахс эркинлиги, касбий покизалик, масъулиятни ҳис қилиш, табиатни авайлаб - асраш ахлоқий тавсиф, шахс хулқ–атвори, ахлоқий талаблар, ишга алоқадор ахлоқий қоидалар, ишланмалар, раҳбарнинг хизматидан ташқари хулқи, муомала одоби, камтарлик, сахийлик, сермулоҳазалик, мулойимлик, сертакаллуфлик, эътиборлилик, ахлоқий ҳис-туйғулар, ҳайратланиш, ғурур, шуҳратпарастлик, нафратланиш, ахлоқий одатлар , ўзини тута билиш одоби. инсон қанчалик тажрибали ва билимдон бўлса уни одоб масалалари шунчалик қизиқтира бошлайди. ходимларнинг ахлоқий юксаклиги замонавий раҳбар бошқарув фаолиятининг муҳим сифат кўрсаткичи ҳисобланади. бунга эришиш учун, аввало, раҳб...

DOC format, 115,0 KB. "давлат хизматчиси этикасининг мезонлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.