шахс, давлат, давлат хизматчиси тушунчаларининг ахлоқий моҳияти

DOC 79,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1712994098.doc шахс, давлат, давлат хизматчиси тушунчаларининг ахлоқий моҳияти таянч иборалар: ахлоқ, шахс, давлат, давлат хизматчиси, комил инсон, маънавий камолот, инсон қадр–қиммати, фуқаролик жамияти, сиёсий муносабатлар, давлат моҳияти, демократик тамойиллар, ҳокимият, давлат суверенитети, адолатли жамият, жамият, индивид, инсон суверенитети, миллат суверенитети, давлатнинг асосий белгилари. инсон камолоти кўп қирралидир. унинг буюклиги маънавий камолот даражаси билан белгиланади. етук маънавиятга эга бўлган инсонгина жамият муаммоларини ақли ва заковати билан ечишга ҳаракат қилади. чунки инсон ўз атрофидаги одамлар таъсирида камолотга эришади. зотан, инсон жамиятда яшар экан, ундан четда туролмайди. инсонларга хос бўлган ахлоқ меъёрлари жамият тараққиёти ва ҳаётий эҳтиёжлар таъсирида ўзгариб туради. таълим-тарбия, ижтимоий муносабатларнинг шаклланиши ва ривожланиши инсонларнинг хатти–ҳаракатларини, улар ўртасидаги муносабатларни маънавият билан боғланмаган табиий эҳтиёжлар ва имкониятлар чегарасидан тобора узоқлаштириб боради. ўзбекистон республикаси мустақилликка эришгач, давлат бошқарувининг асосий йўналиши умумэътироф этилган тамойиллар, халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда демократик стандартлар асосида ҳуқуқий давлат қуришни белгилаб олди. ҳуқуқий давлатнинг шаклланиши ва жамият бошқарувининг такомиллашуви ўртасидаги …
2
тан маънавий муносабатини англатади. шу сабабли ахлоқий тушунчалар айни пайтда маънавий тушунчалар сифатида эътироф этилади. зотан, ахлоқ инсоф ва адолат, иймонийлик ва ҳалоллик, меҳр ва мурувват, саховатпешалик ва бағрикенглик, раҳмдиллик ва мурувватлилик, меҳрибонлик ва ғамхўрлик сингари маънавий тушунчаларни инсоннинг ҳаётий фаолиятида юзага чиқарадиган маънавий ҳодисадир. зеро, «ахлоқ ижтимоий муносабатлар заминида алоҳида шахс сифатида мавжуд бўлган инсонларнинг ўз-ўзини идора қилиш шакллари ва меъёри, ўзаро мулоқот ва муносабатларда уларга хос бўлган маънавий камолот даражасининг намоён бўлишидир» барча даврларда инсон ва жамият ўртасидаги ахлоқий муносабатлар сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий мезонлар асосида бошқарилган. айниқса, шарқ халқларида, хусусан, халқимизнинг инсоний муносабатлар асосини ахлоқ ва ахлоқийлик ташкил этган: сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий муносабатлар заминида ҳам ахлоқий мезонлар устунлик қилади. инсон шахс бўлиб туғилмайди, балки жамият, оила ва турли муносабатлар натижасида шахс сифатида шаклланади. унинг баркамол даражага кўтарилиши ҳам жамиятда амалга ошади. инсон баркамоллигининг энг муҳим кўрсаткичларидан бири ўзини ўзи англаши ҳисобланади, чунки ўзини ўзи англамаган инсон баркамол шахс …
3
табиий муҳит; 3) маданий муҳит; 4) ижтимоий тажриба; 5) одамлар билан муносабат. шахснинг биофизиологик жиҳати — овқатланиш, жойлашиш, жинсий алоқага киришиш, бола туғилиши каби индивидуал фаолияти билан боғлиқ ҳодисалар. шахснинг шаклланишига табиий алоқадор буюм ва алоқалар олами физик муҳит деб аталади. шахс маданийлашган жонзот; ижтимоий тарихий тажрибага эга бўлган муайян авлод вакили; одамлараро муносабатлар субъекти бўлиши ҳам мумкин. бу уч омил ҳам шахс ҳаёти ва фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. шахс деганда, муайян ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлган ўзига хос интеллектуал, руҳий, иродавий, шахсий белги ва сифатларга эга бўлган инсон тушунилади. фалсафий жиҳатдан, шахс - бир инсоннинг жамиятдаги ўрнини билдиради. шахс - бу жамиятнинг маълум бир бўлаги, унинг субъектидир. у жамиятдан ташқарида бўлиши мумкин эмас, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатлардан давлат пайдо бўлади, сўнг, асосан, давлат ва шахсга нисбатан акс этади. шахснинг давлатдаги ҳолатини ҳуқуқий қоидалар билан мустаҳкамлаш натижасида янги тушунча - ―шахснинг ҳуқуқий ҳолати тушунчаси вужудга келди. давлат пайдо …
4
дент мустақил фикри, юксак онги ва касбининг етук эгаси бўлган раҳбар шахсларнинг янги авлодини шакллантиришни назарда тутган эди. шу сабабли президентимиз ш.м.мирзиёев томонидан бошқарув маданияти ва раҳбар шахс маънавиятига доир ўз концептуал қарашларини тадрижий равишда, изчил баён қилиниб: ― тaнқидий тaҳлил, қaтъий тaртиб-интизoм ва шaxсий жaвoбгарлик ҳaр бир рaҳбaрни - бу бoш вазир ёки унинг ўринбoсaрлари бўладими, ҳукумaт aъзoси ёки ҳудудлар ҳoкими бўладими, улар фaoлиятининг кундалик қoидаси бўлиб қoлиши кeрaк, - деб бежиз таъкидланмаган. инсон руҳияти соғлом бўлса, ўзлигини англаса, шахсга айланади. киши шахс даражасига кўтарилсагина, яъни ўз мустақил фикрига, дунёқарашига, чинакам инсоний фазилатларга эга бўлгандагина, демократия неъматларининг оддий истеъмолчиси эмас, балки уларнинг фаол яратувчиси ва ҳимоячисига айланади. қонун устуворлиги, қонун олдида барчанинг тенглиги - демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири сифатида маънавият билан уйғунлашади. зеро, киши маънавиятининг ифодаси бўлган инсоф, ўзгаларга нисбатан ҳурмат-иззат, ҳалоллик ва ҳ.к. емирилса, яъни бир одамнинг ҳуқуқи чегарасини бузса, қонун ишга тушади ва кимнинг ҳақ, кимнинг …
5
ан сиёсий ташкилот. давлат моҳияти деганда, унинг мақсади, давлат ҳокимиятининг қайси ижтимоий-сиёсий гуруҳларга мансублиги ва у кимнинг манфаатларига хизмат қилиши тушунилади. давлат ҳокимияти - бу давлат мажбурлов кучига таянадиган субъектлар ўртасида ҳукмронлик ва тобеликка асосланадиган оммавий-сиёсий муносабатлардир. давлат ҳокимиятини характерловчи қуйидаги белгилар мавжуд: · ҳокимият бутун жамият миқёсида татбиқ этилади. · ҳокимият оммавий-сиёсий характерга эга; · давлатнинг мажбурлов кучига таянади; · ҳокимият махсус шахслар томонидан амалга оширилади. · давлатнинг асосий белгилари қуйидагилар: · аҳолининг ҳудудий асосга кўра бирлашганлиги; - суверенитетга эгалиги (ички ва ташқи сиёсатни амалга оширишда мустақиллик); · махсус бошқарув ва мажбурлов аппаратининг мавжудлиги; · ҳуқуқ тизимининг мавжудлиги; · солиқ тизимига эгалиги. турли-туман бошқарув ва ташкилий институтлардан иборат бўлган давлатнинг энг муҳим ахлоқий вазифаларидан бири - тарбия. давлат томонидан мактабгача бўлган ташкилотларда, мактабларда ва олий ўқув юртларида таълим билан қўшиб олиб бориладиган тарбия алоҳида аҳамиятга эга. агар мазкур тарбияда оммабоп усулларнинг тоши босиб кетса, ёшларнинг ўзлигини англаган шахс бўлиб …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "шахс, давлат, давлат хизматчиси тушунчаларининг ахлоқий моҳияти"

1712994098.doc шахс, давлат, давлат хизматчиси тушунчаларининг ахлоқий моҳияти таянч иборалар: ахлоқ, шахс, давлат, давлат хизматчиси, комил инсон, маънавий камолот, инсон қадр–қиммати, фуқаролик жамияти, сиёсий муносабатлар, давлат моҳияти, демократик тамойиллар, ҳокимият, давлат суверенитети, адолатли жамият, жамият, индивид, инсон суверенитети, миллат суверенитети, давлатнинг асосий белгилари. инсон камолоти кўп қирралидир. унинг буюклиги маънавий камолот даражаси билан белгиланади. етук маънавиятга эга бўлган инсонгина жамият муаммоларини ақли ва заковати билан ечишга ҳаракат қилади. чунки инсон ўз атрофидаги одамлар таъсирида камолотга эришади. зотан, инсон жамиятда яшар экан, ундан четда туролмайди. инсонларга хос бўлган ахлоқ меъёрлари жамият тараққиёти ва ҳаётий эҳтиёжлар таъсирида...

Формат DOC, 79,0 КБ. Чтобы скачать "шахс, давлат, давлат хизматчиси тушунчаларининг ахлоқий моҳияти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: шахс, давлат, давлат хизматчиси… DOC Бесплатная загрузка Telegram