давлат хизматчиси ва бошқарув маданияти

DOC 130,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1712994008.doc давлат хизматчиси ва бошқарув маданияти режа: 1. раҳбар шахс 2. раҳбар шахсининг ахлоқий маданияти 3. раҳбар шахсининг маънавий фазилатлари 4. раҳбар шахс маданияти таянч иборалар: раҳбар шахс, раҳбар шахс маънавияти, раҳбар шахснинг ахлоқий маданияти, раҳбар шахснинг маънавий фазилатлари, истеъдод, изланиш, замонавий билимлилик, ватанпарварлик, юртга садоқат, фидойилик, ўз касбининг устаси, мустақил дунёқараш, иймон-эътиқод, инсон бўлиш, шахсий қадриятлар, ахлоқан баркамол, масъулият, маънавий-ахлоқий сифатлар, инсоний фазилатлар, раҳбар маҳорати, шахсий етуклик, шахсий намуна. раҳбар одамларни, жамоани бошқариши, яъни етакчилик қила олиши хусусияти билан ўзгалардан ажралиб туради. у меҳнат жамоасида ва жамиятда барчанинг кўз ўнгида бўлади, қўли остидагиларнинг иш ва турмуши билан боғлиқ муаммоларни, керак бўлса, тақдирини ҳам ҳал қилади. унинг зиммасида ўзгаларга нисбатан кўпроқ масъулият бор шу маънода масъулият замонавий раҳбар ходимларни тайёрлашдаги асосий мезон бўлиб, бу бурчни бажаришда қатъи бўлиш керак. раҳбар шахс - жамият, давлат, ташкилотда доимий ва ҳал қилувчи таъсирга эга бўлган шахс. раҳбар ишнинг кўзини биладиган, жамоа, соҳа манфаатларини …
2
да, фаолиятини қайта бошлаши, ўзида бунга куч-ғайрат топа билиши лозим. юқорида келтирилган жиҳатлар раҳбарлик фаолиятининг маълум аспектларини намоён этади. масаланинг иккинчи томони - раҳбарлик фаолияти билан шуғулланувчининг шахси билан боғлиқ юксак инсоний фазилатлардан иборатдир. раҳбар ҳалол-пок, виждонли, иймонли, қаттиққўл, диёнатли, меҳр-шафқатли бўлиши керак. раҳбарликка эгри йўл, эгри қўл, эгри мақсад билан эришиб бўлмайди. феъл-атворида эгрилик бор киши раҳбарлик лавозимида узоқ фаолият юритолмайди. раҳбар мустақил бўлиши, ижтимоий фаолиятнинг қонунан тақиқланмаган ҳамма соҳаси билан шуғуллана олиши лозим. шу билан бирга, у ўзи бошқараётган жамоа орасида обрў-эътиборга эга бўлиши зарур. раҳбар фаол бўлмаса, жамиятда ижтимоий фаоллик шаклланмайди. каттами, кичикми, қайси мансабда бўлишидан қатъи назар, ҳар бир раҳбар олдида «ўз ишимга талаб даражасида ёндашишим учун нималарни билишим, қандай фазилатларга эга бўлишим керак?» - деган савол ҳамиша кўндаланг туради. бошқарувда тажриба, кўникма, маҳорат, билим, ақл ва идрокнинг ҳам роли катта. аммо, энг аввало, бошқарув - бу санъат, аниқроғи, ижоддир. раҳбарликка ҳам, худди санъаткор учун зарур …
3
қарувнинг сир-асрорларини қийналмасдан эгаллайди ҳамда ўз жамоасида обрў эътиборга эга бўлиб, улар ишончини қозонади. демак, ҳар қандай раҳбар кенг ва чуқур фикрлай олиши билан бирга, чаққон ва уддабурон, ҳаракатчан ва шижоатли бўлиши ҳам керак. шунинг учун раҳбарлик фаолиятини тафаккур ва ҳаракат бирлиги дейиш мумкин. раҳбардаги ўзига хос талабчанлик, меҳрибонлик ҳамда масъулият жамоа аъзоларида ҳам жавобгарлик ҳиссининг шаклланишига сабаб бўлади. малакали раҳбар кадрлар тизимини муваффақиятли шакллантиришда ―ижтимоий псиҳология, ―раҳбар псиҳологияси, ―бошқарув псиҳологияси каби фанларни яхши ўзлаштириши учун бор имкониятини ишга солиши керак. хуллас, жамоага раҳбарлик қилиш катта санъат. раҳбар - устоз, мураббий, раҳбар - миллат тарбиячиси, жамиятимиздаги масъул шахс. унинг машаққатли меҳнати натижаси ўлароқ, келажак ворислари камол топиб боради. демак, раҳбарларга қаратилган эътибор - ватан тақдирига қаратилган эътибордир. раҳбар шахсининг ахлоқий маданияти - индивид томонидан ахлоқий онг орқали жамият маданиятини идрок этиш даражаси; ахлоқ талаблари инсон хатти-ҳаракатлари жамиятнинг шакллантирувчи таъсири остида қай даражада чуқур ва уйғун эканлиги кўрсаткичидир. турли омиллар таъсири …
4
лоқий мулоҳаза юритиш қобилияти, ахлоқий билимлардан фойдалана олиш, яхшилик ва ёмонликни ажратиш, юзага келган вазиятнинг ўзига хос хусусиятларига ахлоқий меъёрларни қўллай билиш ва ҳоказолар) ни қамраб олади. ўз ичига яна туйғулар маданиятини, инсоннинг ―ахлоқий резонансга қобиллиги, ҳамдардлиги ва жонкуярлигини; ахлоқий тажрибада ҳис-туйғу ва ўйларнинг амалга оширилиш қиёфасини, уларнинг кундалик ҳаётда хатти-ҳаракат меъёрига айланиб бориш даражасини характерловчи хулқ-атвор маданияти; шаклларни регламентловчи қоидаларга қай даражада амал қилиш сифатидаги этикетни, мулоқотда шахснинг ўзини тута билишини олади. қисқа қилиб айтганда, раҳбар шахсининг ахлоқий маданияти - умумий ахлоқий тамойилларни билиш, уларни чуқур ҳис этилган қарашларига айлантириш, хатти-ҳаракатларнинг энг муносиб шаклини қўллай билишдир. унинг ҳар бир элементини ўзлаштириш раҳбар шахсининг ахлоқий маданияти мустаҳкамлигини шакллантиришга ёрдам беради. раҳбар шахси ахлоқий маданиятининг олий даражасини ―ахлоқий донолик деб, ахлоқий фаолиятининг оптималлиги ва уйғунлигини таъминлаб бера олиш, ҳар қандай вазиятда ҳам муносиб хатти-ҳаракат қила олиш деб таърифласа бўлади. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият …
5
топширилган мулкка ва молиявий маблағларга эҳтиёткорлик ва тежамкорлик билан муносабатда бўлиши шарт. раҳбар ўзига бўйсунувчи, хизматдаги хулқ-атвори принциплари ва қоидаларини бузаётган ходимларнинг хатти-ҳаракатларига (ҳаракатсизлигига) йўл қўйилмаслиги чораларини кўрмаганлиги учун жавоб беради. давлат хизматчилари хулқ-атвори билан жамоада бошқа давлат хизматчилари билан ўзаро ишчанлик ва амалий ҳамкорлик қарор топишига даъват этилган. давлат хизматчилари хушмуомала, илтифотли, одобли, эътиборли, фуқаролар ва ҳамкасблари билан муносабатда сабр-тоқатли бўлиши, уларни ҳурмат қилиши шарт. давлат хизматчилари ўзига бўйсунувчиларга ва фуқароларга нисбатан қўполлик қилмаслиги, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмаслиги, уларга асоссиз психологик ва жисмоний таъсир кўрсатиш ҳолатларига йўл қўймаслиги керак. хизмат вазифаларини бажариш чоғида иш шароитлари ва хизмат тадбирларининг шаклига боғлиқ ҳолда давлат хизматчиларининг ташқи кўриниши фуқароларнинг давлат органига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишига ёрдам бериши, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши, улар расмийлиги, вазминлиги ва тартиблилиги билан бошқалардан ажралиб туриши керак. давлат хизматчилари хизматдан ташқари вақтда умумий қабул қилинган одоб-ахлоқ нормаларига риоя этишлари, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслиги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"давлат хизматчиси ва бошқарув маданияти" haqida

1712994008.doc давлат хизматчиси ва бошқарув маданияти режа: 1. раҳбар шахс 2. раҳбар шахсининг ахлоқий маданияти 3. раҳбар шахсининг маънавий фазилатлари 4. раҳбар шахс маданияти таянч иборалар: раҳбар шахс, раҳбар шахс маънавияти, раҳбар шахснинг ахлоқий маданияти, раҳбар шахснинг маънавий фазилатлари, истеъдод, изланиш, замонавий билимлилик, ватанпарварлик, юртга садоқат, фидойилик, ўз касбининг устаси, мустақил дунёқараш, иймон-эътиқод, инсон бўлиш, шахсий қадриятлар, ахлоқан баркамол, масъулият, маънавий-ахлоқий сифатлар, инсоний фазилатлар, раҳбар маҳорати, шахсий етуклик, шахсий намуна. раҳбар одамларни, жамоани бошқариши, яъни етакчилик қила олиши хусусияти билан ўзгалардан ажралиб туради. у меҳнат жамоасида ва жамиятда барчанинг кўз ўнгида бўлади, қўли остидагиларнинг иш ва турмуш...

DOC format, 130,5 KB. "давлат хизматчиси ва бошқарув маданияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.