давлат хизматчисининг раҳбарлик услуби, фазилатлари ва маданияти

DOC 150,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1712994031.doc давлат хизматчисининг раҳбарлик услуби, фазилатлари ва маданияти режа: 1. раҳбар масъулияти 2. раҳбар маънавияти таянч иборалар: раҳбар маънавияти, раҳбар маданияти, либерал раҳбар, автократ раҳбар, демократ раҳбар, раҳбар - бошқарувчи; раҳбар - дипломат; раҳбар -мураббий, тарбиячи; раҳбар - инсон; раҳбар -тадбиркор; раҳбар - инноватор, раҳбар масъулияти, раҳбар ахлоқи, камтарлик, адолат, камсуқумлик, шижоатлилик, талабчанлик, раҳимдиллик, ҳушхулқлилик, ички шахсий низо, шахслараро низо, шахс ва гуруҳ ўртасидаги низо, гуруҳлараро низо, зиддиятлар. раҳбар (ф. «йўлбошчи - сардор, етакчи») - жамият, давлат, ташкилотга доимий ва ҳал қилувчи таъсирга эга бўлган шахс. раҳбар ишнинг кўзини биладиган, жамоа, соҳа манфаатларини кўзлаб фаолият юритадиган бошқарув ходимидир. раҳбарлик ақл-фаросат, куч-ғайрат, изланиш ва топқирликни, ўз устида тинмай ишлашни, тадбиркорликни талаб қилади. ―раҳбар тушунчасининг қуйидаги жиҳатлари аҳамиятлидир: 1. раҳбар - ижтимоий шахс сифатида ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш ресурсларини бирлаштириб, унинг асосий ҳаракатлантирувчи кучини бошқарувчи сифатида омилкорлик билан иш юритувчи шахс. 2. раҳбар ҳар қандай ишни амалга ошириш учун, аввало, …
2
ҳалол-пок, виждонли, иймонли, қаттиққўл, диёнатли, меҳр-шафқатли бўлиши керак. раҳбарликка эгри йўл, эгри қўл, эгри мақсад билан эришиб бўлмайди. феъл-атворида эгрилик бор киши раҳбарлик лавозимида узоқ фаолият юритолмайди. раҳбар мустақил бўлиши, ижтимоий фаолиятнинг қонунан тақиқланмаган ҳамма соҳаси билан шуғуллана олиши лозим. шу билан бирга, у ўзи бошқараётган жамоа орасида обрў-эътиборга эга бўлиши зарур. раҳбар фаол бўлмаса, жамиятда ижтимоий фаоллик шаклланмайди. каттами, кичикми, қайси мансабда бўлишидан қатъи назар, ҳар бир раҳбар олдида «ўз ишимга талаб даражасида ёндашишим учун нималарни билишим, қандай фазилатларга эга бўлишим керак?» - деган савол ҳамиша кўндаланг туради. бошқарувда тажриба, кўникма, маҳорат, билим, ақл ва идрокнинг ҳам роли катта. аммо, энг аввало, бошқарув - бу санъат, аниқроғи, ижоддир. раҳбарликка ҳам, худди санъаткор учун зарур бўлганидек, иқтидор ва истеъдод лозим. кўринадики, ҳар кимдан санъаткор чиқмаганидек, истаган одамдан ҳам яхши раҳбар чиқавермайди. раҳбар ўз қобилияти, истеъдодини ишга солиб изланади, шу мақсадда ҳаётни, одамларни чуқур ўрганади. натижада, тўплаган билимлари, тажрибаларини бошқарувнинг умумий …
3
ейиш мумкин. раҳбардаги ўзига хос талабчанлик, меҳрибонлик ҳамда масъулият жамоа аъзоларида ҳам жавобгарлик ҳиссининг шаклланишига сабаб бўлади. малакали раҳбар кадрлар тизимини муваффақиятли шакллантириш учун ижтимоий псиҳология, раҳбар псиҳологияси, бошқарув псиҳологияси каби фанларни яхши ўзлаштириши учун бор имкониятларини ишга солиши керак. хуллас, жамоага раҳбарлик қилиш катта санъат. раҳбар - устоз, мураббий, раҳбар - миллат тарбиячиси, жамиятимиздаги масъул шахс. унинг машаққатли меҳнати натижаси ўлароқ, келажак ворислари камол топиб боради. демак, раҳбарларга қаратилган эътибор - ватан тақдирига қаратилган эътибордир. раҳбар шахслар авлодини шакллантириш аслида жуда мураккаб масала. бу масала билан олимлар ва давлат раҳбарлар узоқ вақт, изчиллик билан шуғулланганлар. чунки одам дарҳол раҳбар бўлиб туғилмайди. изчил тарбия ва тажриба воситасида иқтидорли кишилар раҳбар шахсга айлана боради. шу ўринда амир темурнинг раҳбар шахси хусусидаги фикрларини келтирмоқчимиз. у бу борада қуйидаги 12 талабга жавоб берган шахсни раҳбар деб ҳисоблашини ёзиб қолдирган: ―биринчи. раҳбар ўз сўзига эга бўлиб, ишини билиб қилсин. иккинчи. раҳбар ҳар бир ишда …
4
яхши кўрувчилар, уларни замона шамолига қараб турувчилар деб аташ мумкин. иккинчи тоифа - кузатиб турувчилар. бундайлар ким ғолиб бўлса, шу томонга оғадилар. учинчи тоифа - замон талабларини англаб етган кишилар. афсуски, бундайлар оз. бу икки фикрни уйғун келишига сабаб, биринчи президентимиз и.каримовнинг истеъдодли даҳосидан далолатдир. чунки, профессор а.ковалёв узоқ илмий изланишлардан кейин раҳбар шахсларни уч типга бўлган бўлса, и.каримов амалий тажрибадан келиб чиқиб, шундай фикрга келади. демак, мамлакатимиз раҳбарининг раҳбар шахсига доир янгича талқинлари илмий асосларга эгадир. бу маънода биринчи президентимиз и. каримовнинг мана шу фикрлари диққатга сазовордир: ―айрим раҳбарларнинг ғалати ҳислатлари ҳақида гапирмоқчиман. улар қўл остидаги одамларга етарли эътибор бермайди, ўзидан юқори амалдорлар олдида эса, саккиз букилиб салом беради. ишни билмайди десангиз, ўз манфаати йўлида калласини шундай ишлатадики, ҳайрон қоласиз!.2 биринчи президент илгари сурган раҳбар шахс концепциясида етакчиларнинг ваколатлари масаласида эркинлаштириш масаласи муҳим ўрин тутади. унга кўра, раҳбар шахслар қонуний асосдаги ваколатларидан унумли фойдаланишлари керак. бунинг учун ислом каримов …
5
одкори ва амалиётчисидир. бошқарув функцияларини бажаришда ва жамоат ишлаб чиқаришида замонавий раҳбар: · раҳбар - бошқарувчи; · раҳбар - дипломат; · раҳбар - мураббий, тарбиячи; · раҳбар - инсон; · раҳбар - тадбиркор; · раҳбар инноватор сифатида майдонга чиқади. бошқарув муваффақиятининг муҳим омили раҳбарлик услуби ҳисобланади. услуб - бу ишлаш, бошқаришдаги ўзига хос йўл, усул маъносини англатади. шу нуқтаи назардан қуйидаги тушунчаларни ажрата билиш лозим: · бошқарув услуби; · иш услуби; · раҳбарнинг иш услуби; бошқарув услуби - бошқарув жараёнида юзага чиқадиган муаммоларни ҳал қилиш усуллари, йўллари мажмуидир. иш услуби - бошқарув функцияларини самарали бажариш мақсадида бирор - бир органнинг ёки раҳбарнинг бўйсунувчиларга аниқ ва нисбатан барқарор таъсир кўрсатиш усули ва йўллари мажмуидир. масалан: · мамлакат бошқарув органларининг иш услуби; · вазирлик, қўмита, ҳокимларнинг иш услуби; · суд, прокуратуранинг иш услуби; · корхона, цехларнинг иш услуби ва б; раҳбарнинг иш услуби - бу бошқарув жараёнида у ёки бу масалани ҳал …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"давлат хизматчисининг раҳбарлик услуби, фазилатлари ва маданияти" haqida

1712994031.doc давлат хизматчисининг раҳбарлик услуби, фазилатлари ва маданияти режа: 1. раҳбар масъулияти 2. раҳбар маънавияти таянч иборалар: раҳбар маънавияти, раҳбар маданияти, либерал раҳбар, автократ раҳбар, демократ раҳбар, раҳбар - бошқарувчи; раҳбар - дипломат; раҳбар -мураббий, тарбиячи; раҳбар - инсон; раҳбар -тадбиркор; раҳбар - инноватор, раҳбар масъулияти, раҳбар ахлоқи, камтарлик, адолат, камсуқумлик, шижоатлилик, талабчанлик, раҳимдиллик, ҳушхулқлилик, ички шахсий низо, шахслараро низо, шахс ва гуруҳ ўртасидаги низо, гуруҳлараро низо, зиддиятлар. раҳбар (ф. «йўлбошчи - сардор, етакчи») - жамият, давлат, ташкилотга доимий ва ҳал қилувчи таъсирга эга бўлган шахс. раҳбар ишнинг кўзини биладиган, жамоа, соҳа манфаатларини кўзлаб фаолият юритадиган бошқарув ходимидир. раҳбарлик ...

DOC format, 150,0 KB. "давлат хизматчисининг раҳбарлик услуби, фазилатлари ва маданияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.