давлат хизматчисининг этикети

DOC 79,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1712994055.doc давлат хизматчисининг этикети режа: 1. этикет турлари. 2. танишиш ва таништириш этикети. 3. кўришиш этикети. 4. тақдимот маросими этикети. таянч иборалар: этикет, таништириш этикети, танишиш этикети, кўришиш этикети, сухбатлашиш этикети, муомала этикети, тақдимот маросими этикети, бошқарувчи тақдимоти, паблик рилейшнз ва реклама тақдимоти. этикет - такаллуфнинг майда-чуйда жиҳатларигача ишлаб чиқилган одоб қоидалари сифатида ижобий, кишининг кўзини қувонтирадиган муомала ҳодисаси сифатида жамиятдаги маълум бир мавқега муваффақиятли эришишнинг гарови тарзда иш кўради. зеро кишиларнинг ўзаро муносабати агар у ижобий тус олса, ҳоҳ у жамият, ҳоҳ шахс равнақи учун бўлсин муваффақиятли кечади. инсоннинг жамиятда одоб - ахлоқ қоидаларига риоя этиши атрофдагиларда ёқимли таассурот қолдириши билан бирга намуна ҳамда яшаш тарзи учун бир таклиф бўлиб хизмат қилади. юриш-туриш маданияти кишилик жамияти маданиятининг таркибий қисмидир. унинг асосини жамиятда инсон ўзини қандай тутиши кераклигини белгилаб берувчи ҳукмрон ахлоқ нормалари ташкил этади. ―этикет атамасининг ўзи ғарбдан келган бўлиб, ўрта асрларда оврупода нафақат маданият белгиси, балки оддий қора …
2
и айтганини қилгандан кўра, унинг қалбига тил топиб, ўз таъсирингизни ўтказиш билан яхши йўлга бошлаган маъқул. зеро ўта «тўғрилик» ҳам қўполликка сабаб бўлиши мумкин. ғарбда кўпроқ ўзини тутиш деганда, этикет сифатида, хатти-ҳаракатлар назарда тутилади. аммо шарқда қалбдаги «этикет» бирламчи вазифани ўтайди. бу дегани шарқда этикет бўлмаган, деган маънони англатмайди. азал-азалдан одоб масаласи бирламчи вазифа сифатида муҳим ҳисобланган. қайси соҳа вакили бўлишидан қатъи назар одоб ва кишилар ўртасидаги мулозамат, муомала борасида алоҳида тўхталиб ўтганлар. ҳатто катта асарлар ҳам битганлар. этикет турлари. этикет - ахлоқий маданиятда яққол кўзга ташланадиган муносабатларнинг кўринишларидан бири. у кўпроқ инсоннинг ташқи маданияти, бошқалар билан муносабатларида ўзини тутиш қонун-қоидалари бажарилишини бошқаради. агар муомала одобида инсон ўз муносабатларига ижодий ёндашса, яъни бир ҳолатда бир неча хил муомала қилиш имконига эга бўлса, этикет муайян ҳолат учун қоидалаштириб қўйилган хатти-ҳаракатни тақозо этади. ―этикет кенг қамровли тушунча бўлиб, у, маълум маънода, умумбашарий миқёсда қабул қилинган муомала қонун-қоидаларини ўз ичига олади. этикет - …
3
и билан аҳамиятлидир. қуйида бугунги кунда кишилар ҳаётига чуқур сингиб бораётган сўзлашув, мулоқот маданиятига доир жараёнлардаги этикетнинг айрим турлари ва бу борадаги тавсияларни эътиборингизга ҳавола этамиз. танишиш ва таништириш этикети. таништириш одатда кичик ёшдагилардан бошланади, агар вазият тақозо этган ҳолларда кичиклар ўзларини катталарга таништирадилар. жамоат жойларида эса аксинча катталар кичикларга ўзини таништиради. бироқ, бу жараён жинслар ўртасида бироз бошқачароқ талқин этилади, яъни аёл киши ёши ва мавқеидан қатъи назар, ҳеч қачон эркак кишига ўзини биринчи бўлиб таништирмайди. бу ягона ҳолатда истисно қилинадики, у ҳам бўлса қиз бола агар ўқитувчиси эркак киши бўлса унга ўзини таништириши мумкин. шунингдек, сиз бирор кимни таништираётганингизда ёки аксинча, сизни бирор одам билан тиништиришаётганда табассум қилишни унутманг. бу табассум илжайишдан фарқ қилиши, кўпроқ самимийликка асосланиши шарт. чунки, дўстона табассум билан бошланган танишув инсон хотирасида узоқ сақланиши мумкин. танишаётган одам биринчи бўлиб таништирилаётган одамга қўл узатади. бу жараён ҳам жинслараро муносабатда - аёл билан эркак таништирилаётганда аёллар …
4
им деб таништирганингиз маъқул. ота-оналарга эса бунинг акси бўлади, яъни бошқалар ота-оналарга таништирилади. таништиришдан аввал таништираётган кишингизнинг исмини аниқ билиб олинг ва таништираётганда унинг исмини чиройли талаффуз қилинг. агар ҳар бир исмнинг ортига исмига мос равишда ―жон, ―бек, ―хон, ―али, ―бой каби жумлаларни қўшиб айтилса яхши бўларди. бироқ, гавҳар исмини «говҳар, шавкат исмини «шовкат, латиф исмини ―латип деб айтиш исмнинг асл матнидаги маънога мутлақо зиддир. зеро, форсча «гов-мол, ―ҳар- эшшак маъноларини англатади. кўришиш этикети. кўришиш этикети қоидалари миллий хусусиятлардан келиб чиқиб турли халқларда турлича кўринишга эга. кўришиш саломлашиш, бош қимирлатиш, қучоқ очиш, қўл бериш, қўлни кўксига қўйиш ва ҳатто ўпишиш орқали амалга оширилади. бу жараён ҳиндларда кафтларни жуфтлаб, пешонасининг ўртасига теккизиш билан, афғонларда ўнг қўлини манглайига тегизиб, таъзим қилиш билан тибетликларда бир-бирларига қараб тилларини чиқариш билан, ўзбекларда қўлни кўксига қўйиш билан кўришилади. вазиятдан келиб чиққан ҳолда кўришишнинг юқоридаги шаклларидан бири танланади. кўришаётганингизда суҳбатдошингизга яхши ниятда эканлигингизни кўрсатишга ҳаракат қилинг. билдираётган …
5
йгудек қилиб тикилишлари кулгили ҳолатларга олиб келиши мумкин. агарда бир нечта одам бўлган хонага кириб, улардан бири билан қўл бериб кўришдингизми, энди бошқалар билан ҳам қўл бериб сўрашишингиз шарт. йўқса, мутаносиблик бузилиб, айрим кишилар сиздан ранжиши мумкин. йўлда учраган аёл билан қўл узатиб кўришишга тўғри келиб қолса, аёл қўлқопини ечмаслиги мумкин, аммо эркак албатта ечиб кўришиши лозим. агар аёл кишини эркак кишига таништиришаётган бўлишса, аёл киши биринчи бўлиб қўл узатади. ресторан, қаҳвахона, ошхона ва чойхоналарда тасодифан учрашиб қолган танишларингиз агар улар узоқроқда бўлишса, уларга бошингизни силкитиб қўйишингиз кифоя қилади. агар аёллар қуршовида бўлсангиз, улар билан умумий тарзда бир марта саломлашиб қўйилади. этикетни бузилиши кўришувнинг мувозанатини издан чиқариб юбориши мумкин. жамоат орасида танишларингиз билан зинҳор баланд овозда кўришманг, бу маданиятсизлик аломатидир. муомала этикети. инсоннинг ўзи учун қайғуришига доир бир қанча усуллар мавжуд. уларнинг ичида энг асосийси - кишиларга ўзи ҳақида гапириб беришни сўраб мурожаат этишдир. шунда сиз одамлар бирор масалани муҳокама …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"давлат хизматчисининг этикети" haqida

1712994055.doc давлат хизматчисининг этикети режа: 1. этикет турлари. 2. танишиш ва таништириш этикети. 3. кўришиш этикети. 4. тақдимот маросими этикети. таянч иборалар: этикет, таништириш этикети, танишиш этикети, кўришиш этикети, сухбатлашиш этикети, муомала этикети, тақдимот маросими этикети, бошқарувчи тақдимоти, паблик рилейшнз ва реклама тақдимоти. этикет - такаллуфнинг майда-чуйда жиҳатларигача ишлаб чиқилган одоб қоидалари сифатида ижобий, кишининг кўзини қувонтирадиган муомала ҳодисаси сифатида жамиятдаги маълум бир мавқега муваффақиятли эришишнинг гарови тарзда иш кўради. зеро кишиларнинг ўзаро муносабати агар у ижобий тус олса, ҳоҳ у жамият, ҳоҳ шахс равнақи учун бўлсин муваффақиятли кечади. инсоннинг жамиятда одоб - ахлоқ қоидаларига риоя этиши атрофдагиларда ёқимли таассурот қ...

DOC format, 79,0 KB. "давлат хизматчисининг этикети"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.