давлат шакллари

DOC 267,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1351959956_27737.doc www.arxiv.uz давлат шакллари режа: 1. давлат шакли тушунчаси, унинг таркибий унсурлари 2. бошқарув шакли 3. сунний ва шиъа давлат-ҳуқуқий таълимоти хусусиятлари: бошқарувнинг халифалик ва имомпик шакллари 4. давлат тузилиши шаклларининг хилма-хиллиги 5. сиёсий режим тушунчаси ва турлари 6. ўзбекистонда давлатчиликни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари давлат шакли тушунчаси, унинг таркибий унсурлари давлат шакли тушунчаси давлатшуносликнинг энг муҳим, сермазмун хусусиятларидан биридир. ҳуқуқшунос иван ильин шу муносабат билан қуйидагиларни таъкидлаганди: «бу мураккаб ва ғоят масъулиятли масалани эҳтиёткорлик ва мутлақо холис фикр билан ўртага қўйиш зарур. энг аввало, давлат шакли халқдар ҳаётига бефарқ қарайдиган «мавҳум тушунча» ҳам, «сиёсий чизга» ҳам эмас, балки хаёт тарзи ва халқнинг жонли ташкилотидир. халқ ўз хаёт тарзини тушуниши, айнан «шундай» ташкилланишини уддалаши; шу тузум қонунларини хурмат қилиши ҳамда шу ташкилотга ихтиёрий ҳиссасини қўшиши зарур. бошқача айтганда, айнан халқнинг жонли хуқуқий онги давлат шаклини рўёбга чиқаради, унга ҳаёт, куч бахшида этади; бинобарин, давлат шакли энг аввало халқ хуқуқий онги …
2
илан, уларнинг қонунга ҳурматлари билан яратилади. буларнинг ҳаммасини инсонда тарбиялаш керак. бинобарин, давлат шакли ҳақида фақат халқ ҳуқуқий онги даражасини ва олинган кўникмани ҳисобга олган ҳолдагана гапириш зарур. давлат ва ҳуқуқ назарияси тушунчалари тизимида «давлат шакли» категорияси билан «давлат мохияти» категорияси бевосита боғликдир. олдинги бўлимларда давлатнинг моҳиятини очиб бергандик. яъни унинг ижтимоий вазифалари, жамиятнинг давлат пайдо бўлгунига қадар бўлган ташкилий тузилиши аниқлаб берилган, давлатнинг асосий белгилари ажратиб кўрсатилиб, асосий таърифлар берилганди. энди давлат шандай тузилганини қараб чиқиш пайти келди. бошқача айтганда, жамиятнинг бу алохида сиёсий, таркибий, худудий ташкилоти қанақанги шаклларда мавжуд бўлади ва амал қилади? давлатнинг шундай шакли, яъни тузилишини ўрганиб чиққандан сўнггина биз шундай мураккаб ҳисобланган давлатни тушуниб етиш сари бир қадам олға силжидик, дея оламиз. айни пайтда ушбу мавзунинг яқин ўтмишдаги назарий ва амалий ишланмалари мазкур тоифа маълум маънода му-носиб баҳоланмаганидан далолат беради. бироқ, бу ерда сўз фақат муносиб баҳолай олинмаганидагина эмас, «давлат шакли»ни батафсил ўрганишнинг аҳамияти ҳақида …
3
шунчасига оид турли нуқтаи назарлар мавжудлигидан бошлаш ўринли, деб ўйлаймиз. жумладан, бир хил муагшифлар уни фақат тор маънода изоҳлайдилар. уларнинг фикрига кўра, бу - фақат бошқарув шакли холос. бошқа бировлар бу тушунчани кенг маьнода талқин этади. зеро, улар мазкур тушунчага бошқарув шакллари билан давлат тузилиши шаклини киритадилар. бироқ, нуқтаи назарлар фарқи шу ёндашувлар билангина чекланмайди. давлатнинг ички ва ташқи шаклларини фаркловчи муаллифлар ҳам бор. ички шакл деганда, демок-ратия, ташқи шакл дейилганда эса, сиёсий ҳокимиятнинг аниқ ташкилоти тушунилади (д.а.керимов). ушбу нуқтаи назар нималарга асосланганлигини қуйидагича изоҳлаш мум-кин: модомики, демократия сиёсий тартибнинг бир кўриниши экан, уни давлатнинг ички шакли сифатида тушуниш зарур,бошқарув ва давлат тузилиши шакллари мажмуи эса, ташқи шаклни ташкил этади. айрим давлатшунослар давлатга ҳаракатдаги динамик ва ташкилий статик тизим сифатида қарашни таклиф этадилар. шу таклифдан келиб чиққан ҳолда улар динамик жиҳатдан сиёсий (давлат) тартибни, статик жиҳатдан эса, бошқарув шакли ва давлат тузилиш шаклларини давлат шакли деб ҳисоблайдилар. юқоридагиларнинг ҳаммаси юридик …
4
тни таъкидлашни истардик. биз юқорида давлат шакли унинг мазмуни билан узвий боғликлигини айтиб ўтгандик. шу фикрни батафсилроқ тушунтирамиз. мазмун давлат ҳокимиятининг кимга тегишлилигини, унинг субъектини (эгасини) аниқпаш имконини беради, шунингдек, уни ким амалга оширади, деган саволга жавоб беради. зикр этил-ганлар асосида, давлат шаклининг уч жиҳати мавжудлигига ишонч ҳосил қиламиз. булар: * бошқарув шакли, яъни давлат ҳокимияти ва бошқарувни тузиш ва ташкил этишнинг муайян тартиби; * давлат тузилиши шакли, яъни давлатнинг ҳудудий тузилиши, марказий, минтақавий ва маҳаллий ҳокимиятлар-нинг ўзаро муносабатлари муайян тартиби; * сиёсий (давлат) идора усули, яъни сиёсий (давлат) ҳокимиятни амалга ошириш усул ва услубларидир. лекин шуни таъкидлаш жоизки, булар ҳозирча давлат шаклини тушунишга умумий ёндашув, энг илк танишувдир. уни батафсилроқ тушуниш учун давлат шаклини ташкил этувчи уччала жиҳатни диққат билан ўрганиш, уларнинг ўзаро боғлиқлиги, ўзаро таъсирини кузатиш ҳамда назарий, сиёсий-ҳуқуқий тафаккур юз йилликлар давомида давлатни ўрганар экан, давлат шаклининг айнан шундай мазмунини нега алоҳида ажратиб кўрсатганлигини тушунишга ҳаракат қилиш …
5
тушуниб етишда бошқарув шакли алоҳида ўрин тутишини таъкидлашни истардик. қонуният шуни тақозо этади. давлатга уюшган жамиятда давлат ҳокимиятини ким ва қандай амалга оширишини айнан шу шакл белгалаб беради. бу масала инсониятни жуда қадимдан тўлқинлантириб келади. арастунинг ўзи, ундан кейин афлотун ҳам қадимги дунёда давлат ҳокимиятини ташкил этиш ва уни бошқаришнинг хилма-хил шаклларини ўрганар эканлар, бу давлатларни ким ва қандай бошқариши, яъни бошқарув шакли мезони бўйича давлатлар таснифини ишлаб чиқишга уринишган. тўла асос билан айтиш мумкинки, кўп асрлар давомида назарий сиёсий-ҳуқуқий тафаккур кўплаб, баъзан бир-бирига сира ўхшамайдиган давлатларни зўр бериб ўрганишни давом эттириб келди. олимлар ўз изланишларида давлат шаклларидаги энг муҳим жиҳатни ажратиб олиб, уларни тасвирлаб бериш, таҳлил этиш, баҳолашга ва иложи бўлганда бу шаклларни ривожлантириш истиқболларини олдиндан айтиб беришга уринардилар. августин, форобий, гоббс, монтескье, локк, руссо, радишчев ва бошқаларнинг асарларида давлат шакллари ҳақидаги билимларни умумлаштириш ва тизимлаш, уларнинг вужудга келиш ва ривожланишининг туб илдизларига етиб боришга кўп уриниб кўрилган. айнан …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "давлат шакллари"

1351959956_27737.doc www.arxiv.uz давлат шакллари режа: 1. давлат шакли тушунчаси, унинг таркибий унсурлари 2. бошқарув шакли 3. сунний ва шиъа давлат-ҳуқуқий таълимоти хусусиятлари: бошқарувнинг халифалик ва имомпик шакллари 4. давлат тузилиши шаклларининг хилма-хиллиги 5. сиёсий режим тушунчаси ва турлари 6. ўзбекистонда давлатчиликни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари давлат шакли тушунчаси, унинг таркибий унсурлари давлат шакли тушунчаси давлатшуносликнинг энг муҳим, сермазмун хусусиятларидан биридир. ҳуқуқшунос иван ильин шу муносабат билан қуйидагиларни таъкидлаганди: «бу мураккаб ва ғоят масъулиятли масалани эҳтиёткорлик ва мутлақо холис фикр билан ўртага қўйиш зарур. энг аввало, давлат шакли халқдар ҳаётига бефарқ қарайдиган «мавҳум тушунча» ҳам, «сиёсий чизга» ҳам эмас, балки...

Формат DOC, 267,0 КБ. Чтобы скачать "давлат шакллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: давлат шакллари DOC Бесплатная загрузка Telegram