давлатнинг шакли ва функциялари муаммолари

DOC 197,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1693991071.doc давлатнинг шакли ва функциялари муаммолари режа: 1. давлат шаклини тушуниш муаммолари ва ривожланиш тенденциялари 2. ҳозирги замон давлатлари бошқарув шакли 3. ҳозирги замон кўп миллатли давлат шароитида давлат тузилиши шакллари муаммолари 4. ҳозирги замон давлати сиёсий режими ва унинг кўринишлари. тоталитаризм 5. ҳозирги замон давлати функциялари. ўзбекистоннинг ҳозирги замондаги вазифалари. давлат шаклини тушуниш муаммолари ва ривожланиш тенденциялари давлатнинг моҳияти ва мазмуни бевосита унинг шакли орқали ифодаланади ва намоён бўлади. давлатни унинг моҳияти нуқтаи назаридан ўрганилганда давлатда ҳокимиятнинг кимга мансублиги, унинг субъекти (эгаси) ким эканлиги, давлат биринчи навбатда жамиятнинг қайси табақаси, гуруҳи, синфининг эркини ифодалаб, манфаатини ҳимоя қилиши аниқланади. давлатни унинг шакли нуқтаи назаридан ўрганиш эса, -бу унинг тузилиши, унинг асосий таркибий қисмлари, ички тузилиши, давлат ҳокимиятини амалга оширишнинг асосий услубларини аниқлашга имкон беради, яъни муайян давлатда ҳокимият қандай ташкил этилган, қайси органлар томонидан амалга оширилган, бу органларнинг ташкил этилиш тартиби ва ваколатлари нималардан иборат - каби саволларга жавоб беради. …
2
лар давлатнинг ички ва ташқи шаклларини фарқлайдилар. давлатнинг ички шаклида сиёсий режимнинг бир тури сифатида демократияни, ташқи шакли деганда давлатнинг бошқарув ва тузилиш шаклини тушунадилар (масалан, д.а.керимов). шунга қарамасдан юридик адабиётда «давлат шакли тушунчаси» га берилган анъанавий таъриф мавжуд бўлиб, уни олимларнинг кўпчилиги маъқуллайдилар. шундай қилиб, давлат шакли бу давлатдаги сиёсий ҳокимиятни ташкил этилиши бўлиб, у ўзида давлатни бошқарув шаклини, давлат тузилиши шаклини ва сиёсий режимни мужассамлаштиради. бунда бошқарув шакли: олий давлат ҳокимияти ва бошқарувнинг юқори органларини ташкил этиш ва тузишнинг муайян тартибидан; давлат тузилиш шакли: давлатнинг ҳудудий тузилиши, марказий, ҳудудий ва маҳаллий ҳокимиятлар ўзаро муносабатларининг муайян тартибидан; сиёсий (давлат) режими: давлат (сиёсий) ҳокимиятни амалга ошириш услублари ва йўлларидан иборат. давлат шакли тушунчаси ўз ичига қўйдагиларни олади: a) олий давлат ҳокимиятини ташкил этишни, олий давлат ҳокимияти манбаларини, ҳамда олий давлат органларининг ўзаро ва аҳоли билан ўзаро муносабати принципларини; б) давлат ҳокимиятининг ҳудудий ташкил этилишини, яхлит тузилма сифатидаги давлатнинг ўз таркибий …
3
т. дунёда бир ҳил халқлар бўлмагани каби, бир ҳил шакл ва конституция ҳам бўлмайди. бошқа давлатлар шакли ва конституциясини кўр-кўрона кўчириш ва уларга тақлид этиш бемаънолик бўлиб, у хавфли ва ҳалокатга олиб келиши мумкин. а) xx-аср (нинг охири) ва xxi аср давлат шакли масаласига ўз коррективларини киритмоқда. давлат шакли, хусусан бошқарув шаклининг турли кўринишлари ўртасида ўзаро яқинлашув жараёнлари содир бўлиб, натижада «аралаш», «гибрид» шакллар вужудга келмоқда. бундай ҳолат ҳозирги замон сиёсий тараққиётида янги тенденцияларнинг ифодаси сифатида намоён бўлмоқда ва у, яъни давлат шаклидаги бундай ўзгаришлар давлатнинг бошқарилувчанлигини ошириш, ижро ҳокимияти органларига кенг мустақиллик бериш ва барқарор этиш заруратидан келиб чиқмоқда. бундай ҳолат, маълум даражада объектив характерга эга. чунки, давлат шакли, ҳудди унинг моҳияти каби, ҳеч қачон ўзгармайдиган, узил-кесил белгилаб қўйилган бўлмайди ҳам. давлат шакли кўплаб иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ғоявий ва бошқа омиллар таъсири остида доимий ривожланиш ва ўзгариш жараёнини бошдан кечириб келмоқда. л.гумпловичнинг ўринли таъкидича, «давлатнинг фарқланиши ёки давлат шаклларининг хилма-хиллиги …
4
сусиятларини эътиборга олиш зарур. кўп миллатли давлатда давлат тузилиш шаклининг мақбул кўриниши бўлиб, миллий давлат федерацияси ҳисобланади. сиёсий-ҳуқуқий (атама, ҳодиса) ҳисобланган «миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш» ҳуқуқи мазмунида ҳам ўзгариш бўлмоқда, масалан, ҳозирги кунда «инсон ҳуқуқларининг миллат, халқ ҳуқуқидан устуворлиги» принципи ёйилмоқда. айни пайтда биронтаям давлат конституциясида федерация таркибидан чиқиш ҳуқуқи мустаҳкамланмаган. кўп миллатли давлатлар давлат тузилишида автономия шаклини қўллайдилар. автономиянинг: · миллий-ҳудудий · миллий-маданий · кўринишлари мавжуд. миллий-ҳудудий автономия - ўзига хос миллий давлатлар шаклида бўлиб, улар ўз конституцияси, қонунчилиги, ҳукумати, олий суд органи, фуқаролигига эга бўлишган. миллий-маданий автономия - бу алоҳида этник гуруҳларни махсус мақоми тушунилиб, у кўп миллатли давлатда учрайдиган зиддиятларни ҳал этишнинг ҳуқуқий шакли ҳисобланади. миллий-маданий автономиянинг ғоялари xx аср бошларида австро-венгрия учун австрия социал-демократлари лидерлари карл реннер, отто бауэр ва бошқалар томонидан ишлаб чиқилган. давлатлараро ҳамкорликнинг ҳозирги замон ташкилий-ҳуқуқий шакллари давлатлараро интеграциянинг янги шакллари вужудга келмоқда, улар «уюшма, давлатлараро иттифоқ, ҳамжамият» каби атамалар билан номланмоқда. …
5
нг олий ва марказий органлари, уларни ташкил топиш тартиби ва тузилиши компетенцияси, бу органларнинг ўзаро муносабати, давлат олий ҳокимият органларини шакллантиришда аҳолининг иштироки кабилар тушунилади муайян жамиятда давлат ҳокимияти ким томонидан ва қай йўсинда амалга оширилиши масаласи инсониятни қадим замондан қизиқтириб келган. ўз замонасининг йирик мутафаккирлари арасту ва платонлар қадимги дунёда давлат ҳокимиятини ташкил топиши ва амалга оширилишининг турли шаклларини ўрганиб, бу давлатларда ким ва қандай тарзда ҳукмронлик қилишига, яъни бошқарув шакллари мезонига қараб уларни таснифлашга уринганлар. августин, гоббс, монтескье, локк, руссо, радиҳев ва бошқаларнинг асарларида давлат бошқарув шакллари ҳақидаги билимларни умумлаштиришга ва тизимлаштиришга ҳаракат қилинган. хх асрга келиб марксча назария вакиллари давлат бошқарув шаклини давлат типи, унинг синфий тузилиши, жамиятнинг иқтисодий базиси билан боғлиқликда қараганлар. давлат бошқарув шаклига бошқа омиллар ҳам таъсир этади: тарихий анъаналар, миллий руҳият, диний онг, маданий муҳит, жамиятнинг мафкуравий ва сиёсий даражаси, экология ва ҳ. шундай қилиб, давлат бошқарув шакли - бу муайян давлатда давлат …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "давлатнинг шакли ва функциялари муаммолари"

1693991071.doc давлатнинг шакли ва функциялари муаммолари режа: 1. давлат шаклини тушуниш муаммолари ва ривожланиш тенденциялари 2. ҳозирги замон давлатлари бошқарув шакли 3. ҳозирги замон кўп миллатли давлат шароитида давлат тузилиши шакллари муаммолари 4. ҳозирги замон давлати сиёсий режими ва унинг кўринишлари. тоталитаризм 5. ҳозирги замон давлати функциялари. ўзбекистоннинг ҳозирги замондаги вазифалари. давлат шаклини тушуниш муаммолари ва ривожланиш тенденциялари давлатнинг моҳияти ва мазмуни бевосита унинг шакли орқали ифодаланади ва намоён бўлади. давлатни унинг моҳияти нуқтаи назаридан ўрганилганда давлатда ҳокимиятнинг кимга мансублиги, унинг субъекти (эгаси) ким эканлиги, давлат биринчи навбатда жамиятнинг қайси табақаси, гуруҳи, синфининг эркини ифодалаб, манфаатини ҳимоя қилиш...

Формат DOC, 197,0 КБ. Чтобы скачать "давлатнинг шакли ва функциялари муаммолари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: давлатнинг шакли ва функциялари… DOC Бесплатная загрузка Telegram