давлат ва ҳуқуқнинг моҳияти, белгилари, функциялари, шакллари ва турлари

DOC 154,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1351872571_26257.doc давлат ва ҳуқуқнинг моҳияти, белгилари, функциялари, шакллари ва турлари www.arxiv.uz давлат ва ҳуқуқнинг моҳияти, белгилари, функциялари, шакллари ва турлари. ўзбекистон республикаси конституцияси режа: 1. давлат ва ҳуқуқ тушунчалари, белгилари ва функциялари. 2. давлатнинг шаклари ва ҳуқуқнинг турлари. 3. ўзбекситон республикаси конституцияси. теологик назария вакиллари давлатнинг худо томонидан яратилганлигини уқтирадилар, “бутун хокимият худоники” деган қоидаги илгари сурадилар. ушбу назария теократик, яъни давлат бошлиғи айни пайтда унинг диний раҳнамоси бўладиган давлат қарор топган даврдаги жараёнларни акс эттиради. патриархал назария тарафдорлари давлат катталашиб кетган оиладан бевосита келиб чиққан, монарх хокимияти эса гўё оиланинг барча аъзоларига раҳбарлик қиладиган отадан мерос бўлиб ўтган деб ҳисоблайдилар. бу назария юнонистонда пайдо бўлган ва арасту (аристотель ) асарларида асослаб берилган шартнома назарияси xvii-xviii асрларда ёйилган. голландияда ушбу назарияни гроций ва спиноза, англияда-локк ва гоббс, францияда-руссо, россияда а.н.радишев ривожлантирган. уларнинг фикрича хокимяит халққа тегишли бўлиб, халқ уни монархга топширган. бу назарияга кўра онгли инсон маҳсули бўлиб, одамлар келишган …
2
инг моҳиятини тушунишда уч асосий назарий ёндошув мавжуд ижтимоий, синфий, сиёсий- ҳуқуқий. биринчи ёндошувга кўра, давлат-умумий муаммолар ва ишларни ҳал қилиш воситаси, у хукмдорлар ва халқнинг ўзаро муносабатларини тартибга солади. иккинчи ёндошувнинг мазмуни шундаки, давлат синфларнинг пайдо бўлиши билан юзага келган ва синфий кураш бошқасини бостириш қуроли бўлиб ҳизмат қилади. учинчи ёндошувнинг асоси қуйидагича: давлат жамиятнинг ва давлатнинг ҳаётини ташкил этувчи ҳуқуқ манбаидир. давлат-суверенитетга, бошқарувнинг оммавий хокимиятнинг сиёсий ҳудудий ташкилоти. давлат-бутун мамлакат ҳудудида хокимиятнинг махсус бошқарув ва мажбурлов аппаратига эга бўлган, қонунлар чиқарадиган, суверенитетга эга бўлган ягона сиёсий ташкилот. давлат- йўналтирувчи ва назорат қилувчи асосий институт. давлатнинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат: 1. ўзига хос оммавий хокимият - давлат хокимиятининг мавжудлиги; 2. аҳолининг ҳудудлар бўйича уюшганлиги; 3. суверенитет, яъни ички ва ташқи сиёсатни ўтказишда мустақил бўлиш; 4. ҳуқуқ ижодкорлиги; 5. аҳолидан солиқларни тўплаш; 6. умумий функцияларни бажариш. давлатнинг моҳияти ҳақида замонавий қарашлар: 1. ижтимоий қарама-қаршиликни бартараф этиш; 2. умуминсоний институтларни таъминлаш; …
3
лади; в) хусусияти комплекс, мажмуавий; г) мақсади инсоннинг ижтимоий ҳимояланганлиги, ташқи хавфсизлик ва хокозолар. давлатнинг функциялари ички ва ташқи функцияларга бўлинади. давлатнинг ички функциялари мамлакат ички ҳаётини бошқаришга қаратилган фаолиятининг асосий йўналишларидир. ички функцияга қуйидагилар киради: 1) регулятив (тартибга солиш, бошқариш); 2) қўриқлаш (сақлаш, мухофаза қилиш). ташқи функциялар давлатнинг халкаро майдонидаги фаолиятининг асосий йуналишлари: 1) халкаро ҳамкорлик: а) ташқи сиёсий фаолият; б) ташқи иқтисодий фаолият . 2)мудофаа ва миллий хавфсизликни таъминлаш: давлатнинг шакли деганда, давлатнинг тузилиши ва бошкарув усулини белгилайдиган ташки хусусиятлар тушунилади. давлат шакли қуйидаги уч элементни ўзида ифодалайди: - давлат бошкарув шакли; - давлат тузилиш шакли; - сиёсий режим. бошқарув шакли деганда, олий давлат хокимияти, унинг идоралари, аҳоли билан ўзаро муносабати, аҳолининг ушбу идораларни шакллантиришда иштирок этиш даражаси тушунилади. бошқарув шаклига кўра давлатлар монархия ва республикага бўлинади . “монархия” сузи юнончада “якка хокимлик маъносини билдиради. монархия олий хокимият якка хоким давлат бошлиғининг қўлида бўлган ва бу хокимият мерос …
4
атни халқ сайлайдиган ва жуда кенг ваколатларга эга бўлган президент бошқаради. у давлатнинг ҳам, хукуматнинг ҳам бошлиғидир. бундай республикада хукуматни президент тузади (акш ва ўзбекистон). парламентар республикада давлат бошлиғи сайланувчи мансабдор шахс бўлиб, нисбатан торроқ ваколатларга эга. бунда президентни парламент сайлайди. у расман давлат бошлиги ҳисобланиб, асосан вакиллик функцияларини бажаради. унинг хукумат тузиш ва мамлакатни бошқаришда тутган ўрни номигагина аҳамиятга эга бўлади. у хукуматни бошқармайди (бош вазир бошкаради). аммо хукумат уни тарқатиб юбориши мумкин бўлган парламент олдида жавобгардир (австрия, италия, германия). республика шаклидаги бошқарувнинг яна бир кўриниши аралаш бошқарувдир. бундай бошқарув президентлик ва параламентар аралашиб кетган бўлади (франция). давлатнинг тузилиш шакли унинг маъмурий худудий ташкил этишдир. давлат тузилиши буйича барча давлатлар куйидаги турларга булинади: 1. унитар 2. федератив. 3. конфедератив. унитар давлат - бу оддий, яхлит давлат. бундай давлатда битта парламент битта хукумат, битта президент бўлади. конституция, қонунчилик тизими, фуқоролик, пул бирлиги, солиқ кредит, армия ягона булади. федератив давлат - …
5
бу мақсадга эришиш учун бирлашган давлатлар иттифоқи. конфедерацияда ягона ҳудуд ягона фуқаролик бўлмайди. ҳар бир давлат халқаро ҳуқуқнинг тенг ҳуқуқли субъекти бўлади. конфедерациянинг мисоли сифатида 1848 йилгача бўлган швейцарияни, ҳозир эса европанинг 25 давлатини бирлаштирган европа иттифоқини келтириш мумкин. сиёсий режим давлат хокимиятини амалга ошириш усул ва йўлларининг мажмуи булиб, мамлакатдаги сиёсий вазиятни, яъни жамиятдаги сиёсий эркинликлар даражасини ва шахснинг ҳуқуқий ҳолатини билдиради. демократия (халқ хокимияти) инсон сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқларнинг кенглигини, фуқароларнинг давлат хокимияти идораларини тузишда ва уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишни, халқ идорасини, демократик хокимиятининг ягона манбаи деб билишни англатади. халқ хокимиятчилиги икки шаклга эга : вакиллик демократияси ва бевосита демократия. вакиллик демократияси халқнинг ўз хокимиятини вакиллик идоралари, яъни демократик хокимиятнинг ва махаллий ўзини ўзи бошқариш идораларининг сайлаб қўйиладиган органлари орқали амалга оширишини билдиради . бевосита демократия халқнинг демократик хокимият масалаларини хал этишда умумхалқ овоз бериши йўли билан тўғридан- тўғри иштирок этишдир. аксилдемократик режимга хос хусусият шундаки, бундай …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"давлат ва ҳуқуқнинг моҳияти, белгилари, функциялари, шакллари ва турлари" haqida

1351872571_26257.doc давлат ва ҳуқуқнинг моҳияти, белгилари, функциялари, шакллари ва турлари www.arxiv.uz давлат ва ҳуқуқнинг моҳияти, белгилари, функциялари, шакллари ва турлари. ўзбекистон республикаси конституцияси режа: 1. давлат ва ҳуқуқ тушунчалари, белгилари ва функциялари. 2. давлатнинг шаклари ва ҳуқуқнинг турлари. 3. ўзбекситон республикаси конституцияси. теологик назария вакиллари давлатнинг худо томонидан яратилганлигини уқтирадилар, “бутун хокимият худоники” деган қоидаги илгари сурадилар. ушбу назария теократик, яъни давлат бошлиғи айни пайтда унинг диний раҳнамоси бўладиган давлат қарор топган даврдаги жараёнларни акс эттиради. патриархал назария тарафдорлари давлат катталашиб кетган оиладан бевосита келиб чиққан, монарх хокимияти эса гўё оиланинг барча аъзоларига раҳбарлик...

DOC format, 154,5 KB. "давлат ва ҳуқуқнинг моҳияти, белгилари, функциялари, шакллари ва турлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.