давлат белгилари

DOC 123.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
белгилари.doc 3 боб давлат белгилари режа: 1. давлат белгилари тушунчаси 2. давлат белгилари таркибий кисмлари 3. давлат белгиларининг давлат ва хукукни урганишдаги ахамияти 4. давлат белгиларининг мазмуни кириш: давлат тўғрисидаги, унинг тушунчаси, моҳияти ва жамиятдаги роли (ўрни) тўғрисидаги масалалар (саволлар) давлатшунослик борасидаги узоқ давом этиб келаётган ва баҳсларга сабаб бўлаётган масалалар қаторига киради. ушбу баҳсларнинг асоси нимада? булар эса камида 3 та сабаб билан тушунтирилади: биринчидан, айтиб ўтилган масалалар тўғридан-тўғри ва бевосита ҳар хил қатлам, жамиятдаги синфлар, сиёсий партиялар ва харакатларнинг манфаатларини ифода этади. иккинчидан, ҳеч қайси бир ташкилот бажариладиган ишларнинг хилма-хиллиги ёки жамият тақдирига таъсир доираси юзасидан давлат билан тенглаша олмайди. учинчидан, давлат – жуда мураккаб ҳамда икки қарама-қаршиликларга эга бўлган ижтимоий-сиёсий ҳодисадир. давлатнинг тушунчаси, моҳиятини, кўп томонли қирраларини, хусусиятлари ва белгиларини очиб бериш вазифаси - фавқулодда мураккаб вазифадир. бу вазифани фақат давлатни конкрет-тарихий ўрганиш пайтида уни иқтисодиёт билан, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаёти билан боғлаган ҳолда ҳамда фаннинг …
2
ементини ажратиб кўрсатади: 1) кишилик индивидларининг иттифоқи; 2) маълум худудни; 3) мустақил (суверен) ҳокимиятни; 4) хукуматни. г.ф.шершеневичнинг ёзишича, "давлатнинг номи билан – битта ҳокимиятга бўйсунган, маълум худудларда жойлашган кишиларнинг иттифоқи" тушунилади. давлатга таъриф беришга к.маркс ва ф.энгельслар ҳам бир неча бор эътибор беришган. ф.энгельс давлатга кейинчалик қисқача шундай таъриф берди: "давлат – бир синфнинг иккинчи синф устидан эзиш учун ишлатиладиган машинасидан бошқа нарса эмас" . бу тушунчага в.и.ленин бошқачароқ ўзгартириш киритиб, шундай ёзади: "давлат – бу бир синфнинг бошқа синф устидан хукмронлигини қўллаб-қувватлаб турувчи машина". бу талқинлар фан ва расмий сиёсатда кенг тарқатилган. лекин бундай таърифлар шундай давлатларга мос келадики, яъни қаерда синфий зиддият ва сиёсий қарама-қаршиликлар кўп бўлиб, жамиятнинг бўлиниб кетиши хавфи бўлган жойларда (давлатларда). бошқача айтганда, бу таъриф диктаторлик давлатларига тўғри келади. ҳозирги ўқув дарсликларида давлатга ўзининг махсус аппаратига эга бўлган, яъни ўз зайлини бутун мамлакат миқёсида мажбурий равишда ўтказа оладиган оммавий ҳокимиятнинг сиёсий-худудий суверен ташкилоти деб таъриф …
3
аъминлайди, жамият учун ҳаётий муҳим бўлган функцияларни бажаради. шу билан бир вақтда давлат (асосан ҳуқуқий давлат) фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга жамиятда мустаҳкам ва инсонпарвар бўлган ҳуқуқ тартиботни қўллаб-қувватлашга чақирилган. давлат синфий нуқтаи назардан ёндошиб қуйидагича таъриф ҳам берилади: давлат – бир синфнинг бошқа синф устидан, жумладан камчиликнинг кўпчилик устидан хукмронлигини қўллаб-қувватлаб турувчи сиёсий ташкилот бўлиб, у моҳиятан иқтисодий ва сиёсий хукмрон синфнинг диктатурасидир. яна умумижтимоий нуқтаи назардан ёндошиш бўлиб, унда: давлат – сиёсий ташкилот-ассоциация бўлиб, унинг аъзолари оммавий ҳокимиятнинг тузилиши ва муносабатларига кўра бир бутун бўлиб бирлашадилар, улар ўртасидаги муносабатларни ечимини топишга қаратилган қуролдир. и.кантнинг фикрича, давлат кишиларнинг ҳуқуқий қонунларга бўйсундирилган бирлашмасидир, дейилади. давлатнинг моҳияти тўғрисида масалага тўхталадиган бўлсак, бу масала – давлат ҳокимияти кимнинг қўлида, кимнинг манфаатларини кўзлаб ва уни ким амалга ошириши ҳақида бўлади, яъни бош ва асосий масала бўлиб давлат ҳокимияти ҳисобланади. шунинг учун ҳам бу муаммо ўткир баҳоларга эга бўладиган масала деб қаралади. жумладан: хх …
4
ан хукмрон синфга қарашли бўлиб, унинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. давлат моҳиятини очишдаги синфий ёндошув - жамиятшунослик фанининг катта ютуғидир . лекин бу ёндашувдан гап-сўзсиз фойдаланиш, жумладан барча ва ҳар хил давлатларга тавсиф беришда илмий жихатдан жудаям тўғри бўлмаган бўларди. давлат фаолияти тавсифига синфий йўналиш тусини бериш бу унинг моҳиятий томони, унинг асосий бошланишидир. лекин давлат фаолиятига синфий қарама-қаршиликлар нуқтаи назаридан қаралса, бу диктатура ўрнатилган, жамиятнинг бир қисми устидан иккинчи қисми қаттик эксплуатация ўрнатган давлатларга мос келади. ривожланган демократик мамлакатларда – давлат аста-секин ижтимоий қарама-қаршиликларни хал этишда босқинчилик ва зўровонлик йўлларини қўлламасдан, балким муаммоларни ечишда самарали механизм ролини бажаришга ўтмоқда. юқорида айтилганлар, замонавий давлат синфийликни бутунлай йўқотади, деган гап эмас, йўқ. у фақат иккинчи ўринга чекланади холос, ва биринчи ўринга умумижтимоий томон кўтарилди. бошқача қилиб айтганда, демократик давлатда анча аҳамиятлироқ бўлиб, иккинчи томони, яъни умумижтимоий томони ҳисобланади. жумладан, давлатнинг моҳиятини анализ қилишда иккала томонини эътиборга олиш талаб қилинади, улардан биттасини …
5
ташқи чегарага ва ички маъмурий-худудий бўлинмаларга эгалиги олдингисидан ажратиб туради. давлат ўз ҳокимияти билан ўз худудида яшовчи у ким бўлишидан, яъни унинг миллати, ирқидан қатъий назар барча кишиларни ўз ҳимояси остига олиб бирлаштиради. бу нимани билдиради? биринчидан, давлат ўз территориясига эга, ўз чегарасини аниқлайди ва қўриқлайди, уни ташқаридаги ёвуз кучлардан ҳимоя қилади. иккинчидан, ушбу худуд (мамлакат) нинг доимий аҳолиси фуқаро сифатида давлат билан яқиндан боғлиқ бўлса, мамлакатнинг ичкари ёки ташқарисида давлатнинг ҳимоясида бўлади. давлат ҳокимиятининг худудий чегараси ушбу давлат худудида яшаётган (турган) чет эл фуқароларига, жумладан фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан ҳам тааллуқли бўлади. фақат уларнинг ҳуқуқий қоидалари тегишли ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади. давлат бўлмаган (нодавлат) ташкилотлар, яъни касаба иттифоқи, сиёсий партиялар ва бошқалардан давлат шуниси билан ажралиб турадики, у ўз ҳокимиятини мамлакатнинг бутун ахолисига тарқатади. касаба иттифоқи ёки сиёсий партиялар эса ўз сафларига аҳолининг маълум бир қисмини ёки ҳохишига қараб бирлаштирадилар. 2. оммавий (публичная) ҳокимият. оммавий ҳокимият деб айтилишининг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "давлат белгилари"

белгилари.doc 3 боб давлат белгилари режа: 1. давлат белгилари тушунчаси 2. давлат белгилари таркибий кисмлари 3. давлат белгиларининг давлат ва хукукни урганишдаги ахамияти 4. давлат белгиларининг мазмуни кириш: давлат тўғрисидаги, унинг тушунчаси, моҳияти ва жамиятдаги роли (ўрни) тўғрисидаги масалалар (саволлар) давлатшунослик борасидаги узоқ давом этиб келаётган ва баҳсларга сабаб бўлаётган масалалар қаторига киради. ушбу баҳсларнинг асоси нимада? булар эса камида 3 та сабаб билан тушунтирилади: биринчидан, айтиб ўтилган масалалар тўғридан-тўғри ва бевосита ҳар хил қатлам, жамиятдаги синфлар, сиёсий партиялар ва харакатларнинг манфаатларини ифода этади. иккинчидан, ҳеч қайси бир ташкилот бажариладиган ишларнинг хилма-хиллиги ёки жамият тақдирига таъсир доираси юзасидан давлат билан тен...

DOC format, 123.5 KB. To download "давлат белгилари", click the Telegram button on the left.

Tags: давлат белгилари DOC Free download Telegram