давлат функциялари

DOC 100.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1351959062_27707.doc www.arxiv.uz давлат функциялари режа: 1. давлат функцияси тушунчаси ва таснифи 2. давлатнинг ички ва ташқи функциялари ҳамда уларга таъсир қилувчи омиллар 3. ўзбекистон давлатининг асосий функциялари давлат функцияси тушунчаси ва таснифи давлат функциялари билан боғлиқ масалаларни ўрганиш унинг моҳияти, жамиятда тутган ўрни ва ижтимоий вазифасини чуқурроқ билиб олишга ёрдамлашади. одатда давлат фаолиятининг асосий йўналишлари унинг функциялари, деб аталади. уларнинг мазмуни бошқа тушунчалар билан ҳам алоқадордир. давлат функциялари унинг даври, сиёсати, мақсади, вазифалари ва фаолияти билан чамбарчас боғланган. авваламбор, давлат пайдо бўлганидан буён унинг ривожланишида кўп даврлар ўтган. шундай экан, жамият тараққиётининг турли босқичларида давлат функцияларининг мазмуни ва тизими ҳам ўзгариб бораверган. масалан, илк бор давлат келиб чиққан пайтдаги функциялардан уларнинг тизими ўз мазмуни ва ҳажми жиҳатдан анча фарқ қилади. бу ҳолат биринчи навбатда жамият ривожланишининг мазкур босқичдаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий муаммолари ва вазифалари билан боғлиқ. шу нуқтаи назардан қараганда, масалан, давлатнинг ҳозирги даврда тан олинаётган табиат бойликлари ва атроф муҳитни …
2
шдан иборат бўлиб, бу жамиятда ижтимоий коммунистик ўз-ўзини бошқариш ривож топади» (муқаддима). давлат ўз мақсадини амалга ошириш учун тегишли сиёсат юргазади. бу сиёсат негазида эса мазкур жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-маданий эҳтиёжлари ётади, яъни давлат олиб борадиган сиёсат оқибат-натижада жамиятнинг реал ҳаётига асосланади. давлат сиёсатининг кучи - унинг адолатлилиги ва реаллигидадир. давлатнинг сиёсатини қуёш нурларига ўхшатса бўлади. қуёш ўз атрофига доимо нур тарқатиб турганидек, давлат ҳам жамият ва мамлакатнинг барча ички ва ташқи муаммолари юзасидан ўз муносабатини, қарашларини, ёндашувларини, ва энг муҳими, ўзининг яқин ва узоқ даврга мўлжалланган орзу-ниятларини ифодалаб туради. чунончи, тинчликсеварлик ё босқинчилик ёки ўз минтақасида гегемонлик учун ҳаракатни давлатнинг сиёсатига мисол қилиб кўрсатиш мумкин. давлатнинг сиёсати билан унинг мақсади бир-бирига боғлиқ, бири иккинчисини тўлдириб туради. давлатнинг умумий, келажакка мўлжалланган сиёсати ва мақсадидан унинг муайян вазифалари келиб чиқади. давлатнинг вазифалари, унинг функцияларидан фарқ қилиб, ҳали бажарилмаган режа, адо этилиши лозим бўлган топшириқ, кўрсатма, навбатдаги ишлар, тадбирлар ҳисобланади. масалан, ўзр …
3
ваколат доирасини белгилайди. ваколатларни амалга ошириш, бажариш, адо этиш эса, ўз навбатида, давлатнинг, унинг идораларининг фаолиятини ташкил қилади. давлатнинг фаолияти, худди унинг ўзидек, объектив характерга эга. чунки давлатни келтириб чиқарган ва мазкур босқичида мавжуд бўлишини тақозо этувчи зарурат ва эҳтиёжлар унинг фаолият кўрсатишини талаб этади, акс ҳолда у ўзининг тарихий тайинланишини, вазифаларини ҳал эта олмаганлиги туфайли яшашга, ҳаракат қилишга қодир бўлмай қолади. давлатнинг жамият ва шахс ҳаётига аралашуви даражаси унинг функциялари чегарасини, мазмунини ва қолаверса, уларнинг бутун моҳиятини белгилайди. бу аралашув жамият ва инсоннинг мазкур босқичдаги талаблари даражасида бўлса, демак, давлат ижобий аҳамиятга эга бўлган қадриятдир. агар давлат бу ишларга ортиқча аралашса, иқтисодий ва ижтимоий эркинликни чегаралаб қўйса, ҳаётда салбий роль ўйнайди ва тоталитаризм сари қадам қўйган бўлади. шунинг билан биргаликда жамият ҳаётининг айрим соҳаларидаги вазифалар фақат давлат фаолияти орқалигана ҳал этилади, масалан, мамлакатни мудофаа қилиш, ҳуқуқий тартиботни ўрнатиш ва қўрикдаш, шу жумладан жиноятчиликка қарши кураш кабилар. давлат фаолиятининг энг …
4
кичик йўналиш бўлса, фан ва техникани тараққий эттириш - иккинчи, олий, ўрта махсус ва умумтаълим тизимини ривожлантириш - учинчи йўналишдир ва ҳоказо. бундан ташқари, ҳар бир функция қатор қисмлардан таркиб топади. буни аниқроқ тушуниш учун қуйида мудофаа функциясини мисол келтирамиз. мазкур функция таркибига: давлатнинг ташқи чегараларини аниқ белгилаш ва уни қўриклаш чора-тадбирларини кўриш, қуролли кучларни шакллантириш ва тарбиялаш, уларни қурол-аслаҳа, озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминлаб туриш, зарур бўлганда мамлакатни ҳарбий куч билан ҳимоя қилиш, давлат хавфсизлиги ҳақида ғамхўрлик қилиш, мудофаа соҳасидаги ишларга раҳбарлик қилиш бўйича давлат органларини ташкил этиш, ҳарбий-мудофаа ҳақидаги қонунларни яратиш ҳамда такомиллаштириш кабилар киради. давлат ўз функцияларини адо этиш учун қонун чиқарувчилик, ижро этувчилик ва судлов фаолиятини олиб боради. давлат ўз функцияларини амалга оширишда ишонтириш, рағбатлантириш ва мажбур этиш усулларидан фойдаланади. мазкур шакллар ва усулларнинг қўлланиш даражаси давлат функцияларининг ҳажми, даври, тизими, характерли хусусиятлари билан боғлиқ. давлат функцияларининг моҳияти, мазмуни, айрим босқичлардаги хусусиятлари уларни таснифлашга сабаб бўлади. давлатнинг …
5
таснифлаш принципи ҳукмрон эди. қулдорлик ва феодализм тузумида аҳолининг бир қисми деярли ҳуқуқсиз ёки чегараланган доирада ҳуқуқли бўлган. бу ҳол давлатларнинг функцияларида ўз ифодасини топганлиги табиий ҳолдир. инсоният босиб ўтган асосий даврлар далат функцияларини таснифлаш уларнинг муайян мазмун ва тизимини чуқурроқ англашга имкон беради қуйида давлат функцияларини таснифлашга оид иккита умумий ҳолатни таъкидлаб ўтмоқ даркор иккита а) давлатнинг ички ва ташқи функциялари мавжудлига ҳамма олимлар томонидан тан олинади. ташқи функциялар кўпинча ички функцияларнинг давоми бўлиб улардан келиб чиқади, уларни тўлдиради, айрим ҳолларда уруш пайтида ички функциялар хам мамлакатни мудофаа қилишга хизмат қилиши тушунарлидир. б) давлат тараққиётининг барча босқич аҳолининг ҳамма табақалари учун табақалари учун тегишли бўлган "умумий ишлар" давлат функцияси мавжуд эьтироф қилинмоқда[1]. бу функция илгари синфий ҳукмронлик, зўрлик ишлатиш қуроли деб аталган, қулдорлик ва феодал давлатларида ҳам мавжуд бўлган. жамият ривожланишининг капиталистик ва ҳоҳирги демократик босқичларида барча хозирги ижтимоий (социал) базаси тубдан кенгайиб, аҳолининг ҳамма гуруҳларини ўз ичига олади, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "давлат функциялари"

1351959062_27707.doc www.arxiv.uz давлат функциялари режа: 1. давлат функцияси тушунчаси ва таснифи 2. давлатнинг ички ва ташқи функциялари ҳамда уларга таъсир қилувчи омиллар 3. ўзбекистон давлатининг асосий функциялари давлат функцияси тушунчаси ва таснифи давлат функциялари билан боғлиқ масалаларни ўрганиш унинг моҳияти, жамиятда тутган ўрни ва ижтимоий вазифасини чуқурроқ билиб олишга ёрдамлашади. одатда давлат фаолиятининг асосий йўналишлари унинг функциялари, деб аталади. уларнинг мазмуни бошқа тушунчалар билан ҳам алоқадордир. давлат функциялари унинг даври, сиёсати, мақсади, вазифалари ва фаолияти билан чамбарчас боғланган. авваламбор, давлат пайдо бўлганидан буён унинг ривожланишида кўп даврлар ўтган. шундай экан, жамият тараққиётининг турли босқичларида давлат функцияларининг маз...

DOC format, 100.5 KB. To download "давлат функциялари", click the Telegram button on the left.

Tags: давлат функциялари DOC Free download Telegram