давлат ва хукук назарияси - умумназарий фан сифатида

DOC 190,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1351583960_23627.doc давлат ва ҳуқуқ назарияси - умумназарий фан сифатида режа: 1. давлат ва ҳуқуқ назариясининг ўзига хос хусусиятлари 2. ҳозирги замон ҳамда давлат ва ҳуқуқ назарияси фани 3. давлат ва ҳуқуқ назарияси фани предметини ўрганиш методлари 4. давлат ва ҳуқуқ назариясининг ижтимоий фанлар тизимидаги ўрни ва роли 5. давлат ва ҳуқуқ назарияси юридик фанлар тизимида 6. давлат ва ҳуқуқ назариясининг функциялари 7. давлат ва ҳуқуқ назариясининг ўқув фани сифатидаги тузилиши 8. инсонпарварлик ва умуммаданий қарашлар давлат ва ҳуқуқ назарияси асослари сифатида 9. ўзбекистон фуқаролик жамияти ҳуқуқини яратиш йўлида давлат ва ҳуқуқ назариясининг ўзига хос хусусиятлари бугун рўй бераётган ўзгаришлар бизни кўпчилик тушунчалар, атамаларни қайтадан идрок этиш ва ҳатто қадриятларни қайта баҳолаш билан шуғулланишга ундайди. бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. зеро, давлат ва ҳуқуқ назарияси собиқ иттифоқ шароитида маъмурий-буйруқбозлик тизимининг ғоявий асоси ва оқловчиси вазифасини бажарганлиги сабабли у албатта, қайта идрок этилишга муҳтож. бундан ташқари, бугунги жамиятимиз тараққиётига хос янгиликлар, давлат …
2
бошқа республикалари қатори) амалда ўз давлатчилигига эга бўлмасада, ҳамма ерда «капитализмнинг машаққатли босқичини четлаб, социализмга ўтганимиз» ҳақида жар солинган бир шароитда бошқача бўлмасди ҳам. амалда эса, жамиятимиз унинг даҳшатли бир кўринишидан иборат эди... боз устига нокапиталистик тараққиёт йўлига ўтган мамлакатларни таклиф этиб, бизнинг тажрибамиз асосида уларни ҳам капитализмдан «сакраб» ўтишга ўргатмоқчи бўлишарди. ҳалокатга элтувчи, олдингисидан келиб чиқадиган ёки қеч бўлмаганда, у билан боғлиқ яна бир иллат шундан иборат эдики, марксча-ленинча давлат ва ҳуқуқ назарияси иисонни ҳуқуқдан ажратиб қўйган, шахс манфаатларини жамият манфаатларига тўлиқ бўйсундирган, инсон, фуқаро ва шахснинг ўзини эса, мутлақо эътибордан четда қолдирганди. ҳозирги вақтда давлат ва ҳуқуқ назариясининг эволюцияси - унинг марксча-ленинча мазмун ва шаклидан воз кечиш жараёни кечмокда. айниқса, сўз давлат ҳақида борганида бу ҳолат яққол кўзга ташланади. биринчи чақириқ олий мажлиснинг биринчи сессиясидаёқ президентимиз давлат ва ҳуқуқ назарияси ҳамда амалиётини янгача тушуниш заруратини асослабгана қолмай, балки унинг моҳиятини ҳам таърифлаб берди: «биз яқин ўтмишимизда синфий ҳукмронликнинг …
3
ликнинг иложи йўқ. у ўз фикрини қуйидагича ифодалайди: «давлат ва ҳуқуқ назарияси давлат ва ҳуқуқнинг келиб чиқиши, давлат ва ҳуқуқ моҳиятида синфийлик ва умуминсонийликнинг бирга қўшилиб кетиши тўғрисидаги янги билимлар билан бойиди. социалистик давлатларнинг фаолият юритиши ва эволюцияси ҳақидаги янги билимлар пайдо бўлди. буржуазия давлатлари тушунчаси ҳам янгача идрок этила бошланди. ҳозирга замон давлатчилиги тараққиётида инсонпарварлик ва демократик қадриятлар тўғрисида ҳам янги билимлар юзага келди. зўравонлик, тоталитаризмга қарши курашда конституциявий қонунишгакка асосланишдек демократик қадрият ҳамда қонунлар устуворлиги тушунарли бўлиб қолди. давлатчиликни ривожлантиришнинг истиқболли ва прогрессив мақсадлардан бири сифатида ижтимоий ҳуқуқий давлат тўғрисидаги масала янгичасига кўндаланг бўлди. инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг бутун муаммолар мажмуи, алоҳида индивид, шахс ҳуқуқларининг давлат, миллат, халқ жамоа тузилмалари ҳуқуқлари олдидаги устуворлиги янгача намоён бўлмоқца»2. юқоридагилардан келиб чиқиб, юридик олий ўқув юртлари талабалари бугунги кунда фойдаланаётган кўпгана дарсликлар, адабиётлар умуман эскирганлиги ва эндиликда жаҳонда ва республикамизда рўй берган ва бераётган шиддатли ўзгаришлар билан боғлиқ талабларга жавоб бера …
4
аёнларни ҳисобга олувчи янги дарсликлар, ўқув қўлланмалари, маъруза тўпламлари, услубий ишланмаларни чоп этиш зарурати аллақачон етилди. бироқ, энг муҳими - давлат ва ҳуқуқ умумий назариясининг янги концепцияси зарур. мазкур бўшлиқни тўлдириш - республикамиз хукуқшунос олимларининг асосий мақсадларидан биридир, дейиш мумкин. ҳозирги замон ҳамда давлат ва ҳуқуқ назарияси фани сўзни фан тараққиётининг ҳар бир босқичи ҳамиша унинг предметини қараб чиқиш заруратини тақозо этишини таъкидлашдан бошлаймиз. қадим замонлардан (эрамизнинг i асри ўрталаридан) бизгача етиб келган «буюклик тўғрисида» деб аталувчи асарда шундай жумлалар бор: «ҳар бир илмий қўлланма олдига икки талаб: биринчидан, тадқиқот предметини аниқлаб олиш; иккинчидан, ушбу предметни ўзлаштиришга кўмаклашувчи усул - воситаларни топиш ва кўрсатиб бериш талаби кўйилади. бу ўринда иккинчи талаб ўз аҳамиятига кўра муҳимроқ бўлсада, тартибга кўра кейинга ўринда туради»4. дарҳақиқат, ҳар қандай фан ўз предметига ва уни эгаллаш усулига эга бўлиши керак. ҳар бир фан (ёки ўқув фани)нинг предмети - у ўрганадиган масалалардан иборат бўлади. маълумки, давлат ва …
5
аниладиган қисми, яъни ҳуқуқий онг ҳам киради. давлат ва ҳуқуқ назарияси ўзининг мустақил предмет йўналишига эга бўлиб, ижтимоий, шунингдек, юридик фанлар тизимида муайян ўрин тутади. унинг бу хусусиятини президент и.каримов ўзбекистон фанлар академиясининг умумий йиғилишидаги нутқида шундай таъкидлади: «...олимларимиз, биринчи навбатда, ижтимоий фан вакиллари олдида турган улкан вазифалар ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий давлатчиликни шакллантириш, ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш ва фуқаролар жамиятини қарор топтиришдек улуғ орзу-умидлар билан яшар эканмиз, ижтимоий фанлар соҳасидаги илмий изланишлар ва уларнинг натижаларига алоҳида эътибор бермаслик мумкин эмас»6. зеро, бизнинг ҳаётимизда шундай объектив давлат-ҳуқуқ қонуниятлари ҳукм сурадики, уларни тушунмай туриб, соҳавий ёки махсус юридик фанларни ўрганиш хомхаёлдир. давлат ва ҳуқуқ назариясини турли хил ижтимоий фанлар билан таққослаш уларнинг ўзаро мустаҳкам боғликлигини ва ҳатто бир-бирларига сингиб кетганлигини кўрсатади. давлат ва ҳуқуқ назариясининг юридик фанлар тизимидаги ўрни ҳақида сўз кетганда эса, мазкур даъво янада ҳаққонийроқ янграйди. бинобарин, давлат ва ҳуқуқ умумий назарияси махсус ва тармоқ …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"давлат ва хукук назарияси - умумназарий фан сифатида" haqida

1351583960_23627.doc давлат ва ҳуқуқ назарияси - умумназарий фан сифатида режа: 1. давлат ва ҳуқуқ назариясининг ўзига хос хусусиятлари 2. ҳозирги замон ҳамда давлат ва ҳуқуқ назарияси фани 3. давлат ва ҳуқуқ назарияси фани предметини ўрганиш методлари 4. давлат ва ҳуқуқ назариясининг ижтимоий фанлар тизимидаги ўрни ва роли 5. давлат ва ҳуқуқ назарияси юридик фанлар тизимида 6. давлат ва ҳуқуқ назариясининг функциялари 7. давлат ва ҳуқуқ назариясининг ўқув фани сифатидаги тузилиши 8. инсонпарварлик ва умуммаданий қарашлар давлат ва ҳуқуқ назарияси асослари сифатида 9. ўзбекистон фуқаролик жамияти ҳуқуқини яратиш йўлида давлат ва ҳуқуқ назариясининг ўзига хос хусусиятлари бугун рўй бераётган ўзгаришлар бизни кўпчилик тушунчалар, атамаларни қайтадан идрок этиш ва ҳатто қадриятларни қайта баҳ...

DOC format, 190,5 KB. "давлат ва хукук назарияси - умумназарий фан сифатида"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.