давлат хизматчилари

PPT 583,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1426487846_60668.ppt слайд 1 давлат хизматчилари режа: 1 давлат хизмати тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари. 2. давлат хизматининг ҳуқуқий асослари ва асосий тамойиллари. 3. давлат хизматчилари тушунчаси ва таснифи. 4. ўзбекистон республикасида давлат хизматини ўташ тартиби. www.arxiv.uz www.arxiv.uz 1. давлат хизмати тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари. ўзбекистон республикасининг давлат мустақиллигига эриши билан ўзининг тараққиёт йўлини эркин белгилаш имкониятига эга бўлди. янги ўзбек давлатчилигининг шаклланиши шароитида давлат ва маҳаллий органларни ва ундаги давлат хизматини шакллантириш ва ҳуқуқий тартибга солиш зарурияти туғилади. шу сабабли давлатимизнинг тараққиёти, биринчи галда, давлат хизматини тўғри ташкил этишга боғлиқдир. давлат хизмати моҳиятини ва унинг асосий хусусиятларини аниқлашдан олдин, инсонлар томонидан амалга ошириладиган ижтимоий фойдали фаолият турлари тўғрисида тушунча ҳосил қилиш лозим. бўларни, биз қуйидаги шаклларга бўлишимиз мумкин: товарлар, моддий бойликлар ишлаб чиқариш, маълум бир хизматлар кўрсатиш; номоддий бойликлар яратиш (маънавий бойликлар): китоблар, мақолалар ёзиш, кино ва видеофильмлар яратиш, сценариялар тайёрлаш; ижтимоий-маданий фаолият (таълим, соғлиқни сақлаш ва ҳ.к.лар); давлат …
2
аолият йўналишларидан бири - бу хизматдир. бу тушунча турли маъноларда: инсоннинг фаолият тури сифатида, ижтимоий-ҳуқуқий институт сифатида, давлат органларининг махсус тизими маъносида ишлатилиши мумкин. хизмат - бошқарувдан, давлат фаолиятини амалга оширишдан, бошқарувни таъминлашдан аҳолига ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишдан иборат.» хизматнинг (шу жумладан, ижтимоий фойдали фаолиятнинг) асосий тури - бу давлат хизмати ҳисобланади. кўпгина дарсликларда давлат хизмати давлат органлари ходимларининг давлат олдида турган вазифа ва функцияларни амалга оширишга қаратилган меҳнат фаолияти сифатида кўрсатиб ўтилади. таниқли рус ҳуқуқшуноси манохин в.м.нинг фикрича : «давлат хизматининг моҳияти, ўзига хос хусусиятларини, давлат хизматининг вазифа ва функцияларини - давлат хизмати ва давлат вазифалари, функциялари, давлат фаолияти шаклларининг ўзаро нисбати орқали аниқлаш мумкин.» таниқли рус ҳуқуқшунос олими козлов м.нинг фикрича: «давлат хизмати деганда - давлат органларида амалга ошириладиган ҳамда ишчиларининг меҳнатидан мазмуни ва шакли жиҳатидан фарқ қиладиган ҳар қандай фаолият тушунилади». www.arxiv.uz www.arxiv.uz хизмат - бошқарувдан, давлат фаолиятини амалга оширишдан, бошқарувни таъминлашдан аҳолига ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишдан иборат.» хизматнинг …
3
иладиган ҳар қандай фаолият тушунилади». давлат ва маҳаллий органларидаги хизматнинг зарурияти давлатнинг мавжуд бўлишидан, унинг вазифа ва функцияларидан, шунингдек давлат органларини (қонунчилик, ижро этиш ва суд ҳокимияти) ташкил этиш эҳтиёжидан келиб чиқади. айнан хизматчилар кўпгина давлат органлари структурасида, муассаса ва ташкилотларида, бошқарув ҳамда бошқарилувчи тизим ичида персонал сифатида ҳаракат қилади; уларнинг ўз вазифаларини виждонан бажариши давлат ва жамиятда ҳуқуқий тартиботни ўрнатишда хизмат қилади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz давлат хизмати тушунчасини бир неча маъноларда кўриб чиқишимиз мумкин: ижтимоий маънода, яъни рус олими бахрах д.н.нинг фикрича: “давлат хизмати ижтимоий категория бўлиб, давлат ташкилотида маълум бир лавозимни эгаллаб турган шахс томонидан давлатнинг кўрсатмасига кўра ижтимоий фойдали фаолиятни амалга ошириш”; сиёсий маънода – давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фаолият бўлиб, давлатнинг мақсад ва вазифаларига барча ишлаб чиқилган сиёсий куч орқали эришиш; давлат хизмати жамиятдаги мувозанатнинг асосий кўринишидир; ҳуқуқий маънода – давлат-хизмат муносабатларини ҳуқуқий ўрнатиш бўлиб, мансаб мажбуриятлари, хизматчиларнинг ваколатлари, давлат органларининг компетенциясини бажарилиши таъминланади. давлат хизмати …
4
ан тизим сифатида намоён бўлади:давлат аппарати фаолиятининг ташкилий ва процессуал асосларини ташкил этиш, лавозимларнинг қурилиши ва уларнинг ҳуқуқий кўриниши, ходимларни аниқлаш, баҳолаш. давлат хизмати давлатни мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий асоси бўлиб, давлат ҳокимиятини мустаҳкамлайди ва фуқаролик жамиятининг нормал функцияланишини таъминлайди. www.arxiv.uz www.arxiv.uz давлат хизмати тушунчасини кенг маънода олиб кўрадиган бўлсак, бу давлат органлари томонидан бошқарувнинг кадрлар функциясини амалга ошириш, давлат органлари аппаратида доимий ёки вақтинча мансабни эгаллаб турган ҳамда давлат бюджетидан маблағ билан таъминланувчи барча шахсларнинг фаолиятидир. рус олими манохин в.м. томонидан давлат хизматига берилган тушунча юридик адабиётларда кенг қўлланилмоқда. унинг фикрича, давлат хизмати - бу давлат органларини ва бошқа ташкилотларини ташкил этиш ва ҳуқуқий тартибга солиш бўйича давлат фаолиятининг бир бўлаги ҳисобланади, далат органлари ва ташкилотларининг фаолияти эса давлат олдида турган вазифа ва функцияларни амалга оширишга қаратилади. давлат хизмати давлат аппаратини бошқаришни ташкил этиш ва ҳуқуқий тартибга солиш бўйича давлат фаолиятининг асосий турларидан бири бўлиб, давлат олдида турган вазифаларнинг самарали амалга …
5
атларни амалга оширадилар; ø бошқарув тизимида ҳуқуқнинг турли субъектларига нисбатан ҳуқуқий-ҳокимият кўрсатмаларини амалга оширадилар, масалан, фармойиш ва буйруқлар бериш, кўрсатмалар бериш ва ҳ.к.лар; юрисдикцион ҳаракатларни амалга оширадилар, яъни юридик ва жисмоний шахслар ҳамда ҳуқуқнинг бошқа субъектларига нисбатан давлат мажбурлов чораларини қўллайдилар, масалан, интизомий, маъмурий ва бошқалар; ташкилий ҳаракатларни ва моддий-техник операцияларни амалга оширадилар, масалан, мажлислар, йиғилишлар, конференциялар ўтказиш; давлат хизматчиларининг фаолияти муҳим ҳуқуқий оқибатларга олиб келади, чунки уларнинг фаолияти жараёнида ҳуқуқий муносабатлар юзага келиши, ўзгариши ва бекор бўлиши мумкин. давлат хизматчилари фаолиятининг барча шакллари давлат томонидан амалга ошириладиган раҳбарликнинг зарурий элементлари бўлиб, давлат ҳокимиятини амалга ошириш билан чамбарчас боғлиқдир. хизматчилар аксарият ҳолларда маъмурий функцияларни амалга оширадилар, масалан, бошқарув, ташкиллаштириш, контрол, режалаштириш, ҳисобга олиш, раҳбарлик ва бошқалар. бошқарув ходимлари ўзининг мақсади, вазифалари, мазмуни ва натижалари жиҳатидан ижтимоий меҳнат билан банд бўлади. бундай бошқарув фаолияти жараёнида, қоида бўйича, моддий бойликлар бевосита яратилмайди. бу фаолият асосан ижтимоий ривожланишнинг, давлат қурилишининг мақсади, вазифалари ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "давлат хизматчилари"

1426487846_60668.ppt слайд 1 давлат хизматчилари режа: 1 давлат хизмати тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари. 2. давлат хизматининг ҳуқуқий асослари ва асосий тамойиллари. 3. давлат хизматчилари тушунчаси ва таснифи. 4. ўзбекистон республикасида давлат хизматини ўташ тартиби. www.arxiv.uz www.arxiv.uz 1. давлат хизмати тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари. ўзбекистон республикасининг давлат мустақиллигига эриши билан ўзининг тараққиёт йўлини эркин белгилаш имкониятига эга бўлди. янги ўзбек давлатчилигининг шаклланиши шароитида давлат ва маҳаллий органларни ва ундаги давлат хизматини шакллантириш ва ҳуқуқий тартибга солиш зарурияти туғилади. шу сабабли давлатимизнинг тараққиёти, биринчи галда, давлат хизматини тўғри ташкил этишга боғлиқдир. давлат хизмати моҳиятини ва унинг асосий хусусиятлар...

Формат PPT, 583,0 КБ. Чтобы скачать "давлат хизматчилари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: давлат хизматчилари PPT Бесплатная загрузка Telegram