давлат кредити

PPTX 76 стр. 195,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 76
презентация powerpoint 9-мавзу: давлат кредити режа: 1. давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функциялари 2. давлат кредити классификацияси 3. давлат кредитини бошқариш 4. давлат қарзи. ички ва ташқи қарзлар 5. давлат – гарант (кафил) ва кредитор сифатида 6. давлат қарзларини бошқариш давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функциялари маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) доцент в.б зиёдуллаев содиқжон мамадиллаевич давлат кредити ҳокимият ва бошқарув органлари орқали, бир томондан, давлат ва иккинчи томондан, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар мажмуидан иборат бўлиб, унда давлат қарз олувчи, кредитор (қарз берувчи) ва кафил сифатларида майдонга чиқади. бундай иқтисодий (кредит) муносабатлар(и)нинг мумтоз (классик) шаклида давлат, одатда, маблағларни қарз олувчи бўлиб ҳисобланади. давлат кредити иқтисодий категория сифатида икки кўринишдаги – молия ва кредит– пул муносабатларининг ўртасида жойлашган бўлиб, шунга мос равишда, у ҳам молияга, ҳам кредитга тегишли бўлган хусусиятларга эгадир. молия тизимининг алоҳида олинган бўғини сифатида эса давлат кредити давлатнинг марказлаштирилган пул фондларини (бюджет ва …
2 / 76
и. ҳақиқатдан ҳам давлат кредитига маълум бир вақт ўтганидан сўнг ўтказилган сумма фоизи билан қайтарилиши керак. умуман олганда, давлат кредити бошқа молиявий категориялардан ўзининг қуйидаги характерли хусусиятлари билан фарқланади:  агар банк кредитини тақдим этишда таъминланганлик элементи сифатида конкрет бойликлар – омбордаги товарлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва бошқа шунга ўхшашлар майдонга чиқадиган бўлса, давлат томонидан маблағлар қарзга олинаётганда унинг эгалигида бўлган барча мол-мулк, маълум бир ҳудудий бирликнинг мулки ёки унинг қандайдир бир даромади давлат кредитининг таъминланганлик элементи бўлиши мумкин; молиявий категория сифатида давлат кредити қуйидаги функцияларни бажаради:  тақсимлаш;  тартибга солиш;  назорат. . давлат қарзларини жалб қилиш эвазига олинган капиталлардан унумсиз фойдаланилса, масалан, улар ҳисобидан ҳарбий ёки ижтимоий харажатлар молиялаш- тирилса, уларнинг қайтаришнинг ягона манбаи солиқлар ёки янги қарзлар бўлиши мумкин. олдин чиқарилган заёмларни қайтариш учун давлатнинг янги заёмларини жойлаштирилишига давлат қарзларини қайта молиялаштириш дейилади. давлатнинг қарз олиши натижасида солиқ оғирлигининг кучайиши уларнинг муддатига ва қарз олувчи томонидан …
3 / 76
инвесторларнинг турли гуруҳлари ўртасида жойлаштириб, пул муомаласини тартибга солади; жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб қилиб, уларнинг тўловга қобилиятли талабини камайтиради. давлат кредити ҳисобидан ишлаб чиқариш харажатлари, масалан, инвестициялар молиялаштирилса, муомаладаги нақд пул массасининг мутлақ қисқариши содир бўлади. шунингдек, давлат кредити ҳисобидан ўқитувчилар ва тиббиёт ходимлари-нинг иш ҳақлари молиялаштирилса, аҳолининг тўловга қобилиятли талабининг таркибий тузилиши ўзгарсада муомаладаги нақд пул массаси ўзгармасдан қолаверади давлат қимматли қоғозларини сотиш-сотиб олиш ёки уларнинг гарови асосида кредитлар бериш бўйича марказий банк томонидан амалга ошириладиган операциялар мамлакат тижорат банклари ликвидлигини тартибга солишнинг муҳим воситаларидан бири бўлиб ҳисобланади. молиявий бозорда қарз олувчи сифатида майдонга чиқиб, давлат қарзий маблағларга бўлган талабни оширади ва бунинг ҳисобидан кредит баҳоларининг ортишига ўз таъсирини кўрсатади. давлатнинг талаби қанча юқори бўлса, бошқа шароитлар тенг бўлган тақдирда, ссуда фоизининг даражаси шунча юқори бўлади ва тадбиркорлар учун кредит шунчага қимматлашади. қарз маблағларининг қимматлиги ишлаб чиқариш соҳасида тадбиркорлар инвестицияларининг қисқаришига мажбур қилади ва бир вақтнинг ўзида, у давлат …
4 / 76
ва аҳоли бандлилигига ижобий таъсир кўрсатади. саноати тараққий этган мамлакатларда кичик бизнес, маҳсулот экспорти ёки ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши кузатилаётган алоҳида минтақаларда тегишли дастурларга мувофиқ банклар томонидан берилаётган кредитларни давлат томонидан кафолатланиши йўли билан ишлаб чиқаришни рағбатлантириш тизими кенг тарқалган. кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг касодга учраши содир бўлганда давлатнинг кичик тадбиркорлик субектларига берилган кредитлар бўйича банкларга бўлган қарзларни қайтаришни ўз зиммасига олинишини англатади. дунёнинг саноати ривожланган кўплаб мамлакатларида давлат ёки яримдавлат корхоналари фаолият кўрсатадики, улар миллий маҳсулотларни экспорт қилувчиларнинг тўловга қобилияциз рискларини паст ставкалар бўйича суғурта қила-дилар. шу йўл биланмиллий маҳсулотнинг янги бозорларни ўзлаштириши рағбатлантирилади. ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашни рағбатлантиришда ҳудудлар бюджетлари ва бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан бериладиган кредитлар катта рол ўйнайди. уларнинг ёрдамида маълум бир минтақалар ва у ёки бу ҳудудлар иқтисодиёти керакли йўналишларининг юқори суръатлар билан ривожланиши таъминланади. давлат кредитининг назорат функцияси молиянинг назорат функцияси билан органик равишда қўшилиб кетган. лекин унинг бу функцияси шу категориянинг …
5 / 76
шқарув органлари қарз маблағларини, қарзларни жалб қилишга мажбурдир. қарз маблағларини, қарзларни жалб қилиш, одатда, қарз шартномаси асосида амалга оширилади. унга кўра, бир томон (қарз берувчи) иккинчи томоннинг (қарз олувчининг) мулкига маълум белгиларга эга бўлган пул маблағлари ёки бошқа буюмларни беради, қарз олувчи эса шу суммадаги пул маблағлари (қарз суммаси) ёки тенг миқдор ва сифатдаги буюмларни қарз берувчига қайтариш мажбуриятини олади. шартнома бўйича қарз олувчи давлат ёки унинг субектлари, қарз берувчилар эса фуқаролар ёки юридик шахслар ҳи-собланади. давлат қарзлари ихтиёрий бўлиб, муомалага чиқарилган қарзларнинг шартларини ўзгартиришга йўл қўйилмайди. давлат кредити қуйидаги бир неча белгиларга кўра класссификация қилинади: 1) эмитентлар бўйича:  марказий бошқарув органлари томонидан жойлашти-риладиган қарзлар;  ҳудудий бошқарув органлари томонидан жойлашти-риладиган қарзлар; 2) жойлаштирилиш жойига қараб:  ички қарзлар;  ташқи қарзлар. 3) бозорда айланишига қараб:  бозорли қарзлар;  бозорсиз қарзлар. бозорли қарзлар эркин сотилади ва сотиб олинади. улар бюджет дефицитини молиялаштиришда асосий омил бўлиб ҳисобланади. бозорсиз қарзлар …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 76 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "давлат кредити"

презентация powerpoint 9-мавзу: давлат кредити режа: 1. давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функциялари 2. давлат кредити классификацияси 3. давлат кредитини бошқариш 4. давлат қарзи. ички ва ташқи қарзлар 5. давлат – гарант (кафил) ва кредитор сифатида 6. давлат қарзларини бошқариш давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функциялари маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) доцент в.б зиёдуллаев содиқжон мамадиллаевич давлат кредити ҳокимият ва бошқарув органлари орқали, бир томондан, давлат ва иккинчи томондан, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар мажмуидан иборат бўлиб, унда давлат қарз олувчи, кредитор (қарз берувчи) ва кафил сифатларида майдонга чиқади. бундай иқтисодий (кредит) муносабатлар(и)нинг мумтоз (классик) шаклида давлат,...

Этот файл содержит 76 стр. в формате PPTX (195,7 КБ). Чтобы скачать "давлат кредити", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: давлат кредити PPTX 76 стр. Бесплатная загрузка Telegram