davlat krediti

PPT 26 sahifa 462,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 26
слайд 1 давлат кредити давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функциялари давлат кредити классификацияси давлат кредитини бошқариш давлат қарзи. ички ва ташқи қарзлар давлат гарант (кафил) ва кредитор сифатида давлат қарзларини бошқариш 1. давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функциялари давлат кредити ҳокимият ва бошқарув органлари орқали, бир томондан, давлат ва иккинчи томондан, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар мажмуидан иборат бўлиб, унда давлат қарз олувчи, кре-дитор (қарз берувчи) ва кафил сифатларида майдонга чиқади агар давлат юридик ва жисмоний шахсларга қайтариш ва ҳақ (тўлов, тўлаш) асосида маблағларни тақдим этиб, кредитор (қарз берувчи) саналса, унда амалга оширилиши лозим бўл-ган операциялар ҳажми анча камаяди жисмоний ва юридик шахслар томонидан олинган қарзларни узиш (қайтариш) ёки уларнинг бошқа мажбуриятларини ба-жариш жавобгарлигини давлат ўз зиммасига олганда, у кафилга айланади. марказлаштирилган пул фондларининг ўл-чамига бевосита таъсир кўрсатувчи кредит муносабатлари-нинг дастлабки икки кўринишидан (қарз олувчи ва кредитор) фарқ қилган ҳолда давлат томонидан кафолатнинг берилиши ўша марказлаштирилган пул фондининг, …
2 / 26
ат заёмларини жойлаштиришда мажбурийлик ҳолатларига ҳам йўл қўйилади ҳақиқатдан ҳам давлат кредитида маълум бир вақт ўтганидан сўнг ўтказилган сумма фоизи билан қайтарилиши керак давлат кредити бошқа молиявий категориялардан ўзининг қуйидаги характерли хусусиятлари билан фарқланади агар банк кредитини тақдим этишда таъминланганлик элементи сифатида конкрет бойликлар – омбордаги товарлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва бошқа шунга ўхшашлар майдонга чиқадиган бўлса, давлат томонидан маб-лағлар қарзга олинаётганда унинг эгалигида бўлган барча молмулк, маълум бир ҳудудий бирликнинг мулки ёки унинг қандайдир бир даромади давлат кредитининг таъминланганлик элементи бўлиши мумкин марказий ҳукумат даражасида давлат кредити аниқ мақсадли характерга эга бўлмайди. шундай бўлишига қарамасдан, ҳокимиятнинг қуйи даражаларида олинган қарз маблағлари аниқ ифодаланган мақсадли характерга йў-налтирилган бўлади ҳар қандай қарз олувчи сингари давлат ҳам маблағларни олдиндан белгиланган муддатларга жалб қилади ва бу муддатлар давлат кредитининг аниқ шартларида ўз ифодасини топади давлат кредитининг функциялари тақсимлаш тартибга солиш назорат давлатнинг мар-казлаштирилган пул фондларини шакллантириш ёки муддатлилик, ҳақлилик ва қайтарувчанлик принциплари асосида …
3 / 26
ирилган пул маблағлари фондининг аҳволи билан узвий боғланган қийматнинг икки томонлама ҳаракатини қамраб олади, чунки маблағлар олинишининг қайтарилиши ва тик-ланишини тақозо этади фақат молиявий таркибий тузилмалар томонидан эмас, балки кредит институтлари томонидан ҳам амалга оширилади 2. давлат кредити классификацияси давлат кредити классификацияси эмитентлар бўйича жойлаштирилиш жойига қараб марказий бошқарув органлари томонидан жой-лаштириладиган қарзлар ҳудудий бошқарув органлари томонидан жойлашти-риладиган қарзлар ички қарз- лар ташқи қарзлар давлат кредити классификацияси бозорда муомала қилишига (айланишига) қараб маблағларни жалб қилиш муддатига кўра бозорли қарзлар бозорсиз қарзлар қисқа муддатли ўрта муддатли узоқ муддатли бозорли қарзлар эркин сотилади ва со-тиб олинади. улар бюджет дефицитини молиялаш-тиришда асос бўлиб ҳисобланади бозорсиз қарзлар эркин равишда ўз эгаларини алмаштириши мумкин эмас. улар қимматли қоғозлар бо-зорида муо-малада бўл-майди бир йилгача қайтариш муддати билан бир йилдан беш йилгача муддатда беш йил ва ундан юқори муддатда давлат кредити классификацияси қарзий мажбуриятлар-нинг таъминланганлигига қараб тўланадиган даромаднинг характери бўйича гаровли гаровсиз ютуқли фоизли ноль купонли гаровли …
4 / 26
уқуқига эга бўлмаган мажбуриятлар фоиз став-каларининг ўзгариши мумкин эмас фоиз став-калари ўзга-риши мум-кин молиявий бозорда кескин ўз-гаришлар содир бўлган пайтда қарз мажбуриятларини муд-датидан олдин қайтариш маса-ласи алоҳида долзарблик касб этади 3 давлат кредитини бошқариш давлат кредитини бошқариш кенг маънода тор маънода қарздор, кредитор ва гарант (кафил) сифатида давлатнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган унинг молиявий сиёсати йўналишларидан бирини шакллантириш тушунилади давлатнинг қарз мажбу-риятларини муомалага чиқариш ва жойлаштириш, давлат қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш, давлат қарзига хизмат кўрсатиш ва уни қайтариш, ссуда ва кафолатлар тақдим этиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар мажмуи тушунилади молиявий сиёсатнинг йўналишларидан бири сифатидаги давлат кредитини бошқариш давлатнинг бошқарув ва ҳокимият органлари қўлидадир давлат кредитини бошқариш жараёнида қуйидаги вазифаларни ечиш кўзда тутилади қарздорнинг қарзи қийматини минималлаштириш бозорни давлатнинг қарзий мажбуриятлари билан ортиқча тўлиб кетишига ва улар курсининг кескин тебранишига йўл қўймаслик жалб қилинган маблағлардан самарали фойдаланиш ва ажратилган кредитларнинг мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш кредитларнинг ўз вақтида қайтарилишини …
5 / 26
ш натижасида ву-жудга келган ўзбекистон республикаси мажбуриятларининг йиғиндиси тушунилади бу қарзлар қарзий инструментлари, жойлаштирилиш шарт-лари, кредиторларининг таркиби ва қарзнинг валютасига нисбатан бир-биридан фарқ қилади амалдаги тартибга мувофиқ равишда давлат томонидан ички ва ташқи маблағларни (қарзларни) жалб қилиш қуйидаги мақсадлар учун амалга оширилиши мумкин иқтисодиётни ривож-лантиришнинг устувор йўналишларини, шу жумладан, давлат инвестиция дастурларини молиялаштириш давлат бюджетининг да-ромадлари билан харажатлари ўртасида тушумлар вақтга кўра мувофиқ эмаслиги туфайли келиб чиққан йиллик ички тафовутни (фарқни) тўғрилаш мавжуд қарзларни қайта молиялаштириш бюджет дефицитини молиялаштириш табиий офат ва бошқа фавқулодда вазиятлар туфайли маблағларга бўлган эҳтиёжларни қоплаш давлат томонидан ички ва ташқи қарз маблағларини жалб қилишда қарз мажбуриятларининг бир неча турларидан фойдаланиш мумкин уларнинг энг асосийлари ва муҳимлари таркибига қуйидагилар киради давлатнинг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли қимматли қоғозлари бюджет даромадлари ва харажатлари ўртасидаги вақтинчалик фарқни қоплаш учун қисқа муддатли ссудалар кредитлар (қисқа, ўрта ва узоқ муддатли) ўзбекистон республикасининг кафолатлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа турлар амалиётда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 26 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"davlat krediti" haqida

слайд 1 давлат кредити давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функциялари давлат кредити классификацияси давлат кредитини бошқариш давлат қарзи. ички ва ташқи қарзлар давлат гарант (кафил) ва кредитор сифатида давлат қарзларини бошқариш 1. давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функциялари давлат кредити ҳокимият ва бошқарув органлари орқали, бир томондан, давлат ва иккинчи томондан, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар мажмуидан иборат бўлиб, унда давлат қарз олувчи, кре-дитор (қарз берувчи) ва кафил сифатларида майдонга чиқади агар давлат юридик ва жисмоний шахсларга қайтариш ва ҳақ (тўлов, тўлаш) асосида маблағларни тақдим этиб, кредитор (қарз берувчи) саналса, унда амалга оширилиши лозим бўл-ган операциялар ҳажми анча камаяди жисмоний ва юридик шахсл...

Bu fayl PPT formatida 26 sahifadan iborat (462,0 KB). "davlat krediti"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: davlat krediti PPT 26 sahifa Bepul yuklash Telegram