davlat krediti

DOCX 25 sahifa 50,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
1.маъруза матни 24-мавзу. давлат кредити 1. давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функциялари 2. давлат кредити классификацияси 3. давлат кредитини бошқариш 4. давлат қарзи. ички ва ташқи қарзлар давлат кредити ҳокимият ва бошқарув органлари орқали, бир томондан, давлат ва иккинчи томондан, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар мажмуидан иборат бўлиб, унда давлат қарз олувчи, кредитор (қарз берувчи) ва кафил сифатларида майдонга чиқади. давлат кредити иқтисодий категория сифатида икки кўринишдаги – молия ва кредит – пул муносабатларининг ўртасида жойлашган бўлиб, шунга мос равишда, у ҳам молияга ва ҳам кредитга тегишли бўлган хусусиятларга эгадир. молия тизимининг алоҳида олинган бўғини сифатида эса давлат кредити давлатнинг марказлаштирилган пул фондларини (бюджет ва бюджетдан ташқари фондларни) шакллантириш ва улардан фойдаланиш жараёнига хизмат қилади. давлат кредити бошқа молиявий категориялардан ўзининг қуйидаги характерли хусусиятлари билан фарқланади: · агар банк кредитини тақдим этишда таъминланганлик элементи сифатида конкрет бойликлар – омбордаги товарлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва бошқа шунга ўхшашлар …
2 / 25
орқали яққол намоён бўлади. молиявий категория сифатида давлат кредити қуйидаги функцияларни бажаради: · тақсимлаш; · тартибга солиш; · назорат. давлат кредити тақсимлаш функциясининг ижобий таъсири натижасида, вақт нуқтаи-назаридан, солиқ юки оғирлигининг нисбатан текисроқ тақсимланишига эришилади. давлат қарзлари ҳисобидан харажатларни молиялаштириш даврида олинаётган солиқлар миқдори ошмайди ва унинг оғирлик юки ортмайди. акс ҳолда, яъни харажатларни молиялаштиришга давлат томонидан қарзга олинган маблағлар жалб қилинмаса, бу нарсани, бошқа шароитлар тенг бўлган тақдирда, фақат солиқлар миқдорини ошириш ва унинг оғирлик юкини орттириш эвазига молиялаштириш мумкин. шунинг учун ҳам кейин – олинган кредитлар қайтарилаётган (узилаётган) пайтда - солиқлар уларни тўлаш учун олинмасдан, балки қарзлар бўйича фоизларни узиш (қайтариш) учун ҳам олинади. давлат кредитининг назорат функцияси молиянинг назорат функцияси билан органик равишда қўшилиб кетгандир. лекин унинг бу функцияси шу категориянинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан қуйидаги характерли белгиларга эга: · давлатнинг фаолияти ва марказлаштирилган пул маблағлари фондининг аҳволи билан узвий боғланган; · қийматнинг икки томонлама ҳаракатини …
3 / 25
га кўра: · қисқа муддатли (бир йилгача қайтариш муддати билан); · ўрта муддатли (бир йилдан беш йилгача); · узоқ муддатли (беш йил ва ундан юқори). 5. қарзий мажбуриятларнинг таъминланганлигига қараб: · гаровли; · гаровсиз. 6. тўланадиган даромаднинг характери бўйича: · ютуқли қарзий мажбуриятлар; · фоизли қарзий мажбуриятлар; · ноль купонли қарзий мажбуриятлар. давлат кредитини бошқаришни кенг ва тор маъноларда кўриб чиқиш мумкин. кенг маънода давлат кредитини бошқариш дейилганда қарздор, кредитор ва гарант (кафил) сифатида давлатнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган унинг молиявий сиёсати йўналишларидан бирини шакллантириш тушунилади. молиявий сиёсатнинг йўналишларидан бири сифатидаги давлат кредитини бошқариш давлатнинг бошқарув ва ҳокимият органлари қўлидадир. фақат улар бюджет дефицитининг умумий ҳажмини ва демак, уни молиялаштириш учун зарур бўлган қарзларнинг ҳажмини, пул муомаласи, кредит, ишлаб чиқариш, аҳоли бандлигига таъсир қилишнинг асосий йўналишлари ва мақсадларини ҳамда кичик бизнес ва мамлакат айрим минтақаларини қўллаб-қувватлаш бўйича умумдавлат дастурларини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлайди. давлат кредитини бошқариш жараёнида қуйидаги вазифаларни …
4 / 25
арни жалб қилиш натижасида вужудга келган ўзбекистон республикаси мажбуриятларининг йиғиндисига давлат ички қарзлари дейилади. давлат ташқи қарзлари дейилганда эса давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш натижасида вужудга келган ўзбекистон республикаси мажбуриятларининг йиғиндиси тушунилади. бу қарзлар қарзий инструментлари, жойлаштирилиш шартлари, кредиторларининг таркиби ва қарзнинг валютасига нисбатан бир-биридан фарқ қилади. давлатнинг ички қарзлари давлат томонидан ички маблағларни жалб қилиш жараёнида (натижасида) вужудга келади. давлат томонидан ички маблағларни жалб қилиш активларни ички манбалардан (резидент-юридик ва жисмоний шахслардан) жалб этиш ҳамда бунинг натижасида ўзбекистон республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи резидентларнинг ўз кредитларини (қарзларини) тўлашига кафил сифатидаги мажбуриятлари вужудга келишини англатади. шунга ўхшаш, давлатнинг ташқи қарзлари ҳам давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш жараёнида (натижасида) вужудга келади. давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш активларни хориж манбаларидан (хорижий давлатлардан, норезидент юридик шахслардан ва халқаро ташкилотлардан) жалб этиш ҳамда бунинг натижасида ўзбекистон республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи резидентларнинг ўз кредитларини (қарзларини) тўлашига кафил …
5 / 25
ан ташкил топади? 9. бозорда муомала қилишига (айланишига) қараб давлат кредитининг таркиби нималардан иборат бўлади? 10. бозорли ва нобозорли қарзлар дейилганда нималар назарда тутилади? 11. маблағларни жалб қилиш муддатига кўра давлат кредити қандай гуруҳларга бўлинади? 12. қарзий мажбуриятларнинг таъминланганлигига қараб давлат кредити нималардан ташкил топади? 13. гаровли ва гаровсиз облигациялар бир-бирларидан нималари билан фарқланади? 14. тўланадиган даромаднинг характери бўйича давлат кредити қандай классификация қилинади? 15. ютуқли облигациялар бўйича даромадларнинг тўланиши нималар асосида амалга оширилади? 16. ноль купонли облигациялар дейилган нима тушунилади? 17. давлатнинг қандай қарзий инструментлари купонларга эга эмас? 18. даромадларни аниқлаш методига кўра давлат кредити қарзий мажбуриятларнинг қандай турларидан иборат? 19. қарз чиқарилган пайтда белгиланган (ўрнатилган) қарзни қайтариш муддатларига қатъий риоя қилиш бўйича қарздорнинг мажбуриятларига мувофиқ давлат кредити қарзий мажбуриятларнинг қандай кўринишларидан таркиб топади? 20. қарзларни қайтаришнинг (узишнинг) қандай усуллари бўлиши мумкин? 21. кенг ва тор маънода давлат кредитини бошқариш деб нималарга айтилади? улар бир-бирларидан нималари билан фарқ қилади? …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"davlat krediti" haqida

1.маъруза матни 24-мавзу. давлат кредити 1. давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функциялари 2. давлат кредити классификацияси 3. давлат кредитини бошқариш 4. давлат қарзи. ички ва ташқи қарзлар давлат кредити ҳокимият ва бошқарув органлари орқали, бир томондан, давлат ва иккинчи томондан, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар мажмуидан иборат бўлиб, унда давлат қарз олувчи, кредитор (қарз берувчи) ва кафил сифатларида майдонга чиқади. давлат кредити иқтисодий категория сифатида икки кўринишдаги – молия ва кредит – пул муносабатларининг ўртасида жойлашган бўлиб, шунга мос равишда, у ҳам молияга ва ҳам кредитга тегишли бўлган хусусиятларга эгадир. молия тизимининг алоҳида олинган бўғини сифатида эса давлат кредити давлатнинг марказлаштирилган пул фондл...

Bu fayl DOCX formatida 25 sahifadan iborat (50,0 KB). "davlat krediti"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: davlat krediti DOCX 25 sahifa Bepul yuklash Telegram