капитални ва молиявий таъминот жараёнини бошқариш

DOC 259,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1709539532.doc капитални ва молиявий таъминот жараёнини бошқариш режа: 1. корхона фаолиятини молиявий ресурслар билан таъминлаш 2. ўз-ўзини маблағ билан таъминлаш ва ўз-ўзини молиялаштириш 3. корхоналар фаолиятини молиялаштириш ички ва ташқи манбалари хусусиятлари 4. капитал таркиби ва уни оптималлаштириш. 5. корхона жорий молиявий ресурсларининг шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари 6. кредиторлик қарзлари ва уларни бошқариш 7. факторинг ва траст операцияларини бошқариш 8. лизинг операциялари. молиявий лизинг корхона фаолиятини молиявий ресурслар билан таъминлаш корхоналар рақобатбардошлигига уларнинг молиявий ресурсларининг ҳаракатини самарали бошқариш орқали эришилади. молиявий ресурсларни ташкил этиш ва бошқариш механизми уларнинг моҳиятини тушинишни, амалиётда молиявий имкониятларни бошқариш усуллари ва кўрсатмаларидан, шу жумладан молиялаштириш манбаларини шакллантириш, таҳминлар тузиш ва режалаштириш ҳамда молиявий таҳлиллардан фойдаланишни талаб этади. молиявий ресурслар ҳар бир корхонанинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш шароитларини таъминлаш ҳамда мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун пул жамғармалари ва бошқа молиявий ресурсларни шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ иқтисодий муносабатларни ўзида акс эттиради. молиявий ресурсларни …
2
тлар мавжуд: 1. корхонанинг ўз маблағларини шакллантириш: · устав капитали; · қўшилган капитал; · резерв капитали; · жамғармалар фонди; · мақсадли молиявий маблағлар тушиши; · бошқалар. 2. қарз маблағлари шаклланиши: · банк кредитлари; · заёмлар; · тижорат кредити; · факторинг; · лизинг; · кредитлар ва бошқалар. 3. қарз шаклига эга бўлмаган ҳолда маблағлар жалб этилиши: · истеъмол фонди учун ажратилган маблағлар; · тўланмай турган дивидендлар; · келгуси давр даромадлари; - ҳисоб-китобларни ва тўловларни олиб бориш жараёнидаги даромад. 4. оператив равишда пул фондлари ишлатилиши: · иш ҳақи тўловлари; · дивидендларни тўланиши; · бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлари; · кредит ва қарзлар қайтарилиши; · бошқалар. 5. корхона молиявий ресурсларини мақсадли равишда йўналтириш: · айланма маблағларни шакллантириш; · инвестицион фаолият; - валюта жамғармалари ва бошқаларни шакллантириш. корхона фаолиятининг кейинги йилларида ишлаб чиқаришни молиялаштириш учун ўз маблағларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. аммо, бунда корхона жорий ишлаб чиқариш харажатларини қоплашдан ташқари маълум миқдорда …
3
тушуми хўжалик даромадларининг асосини ташкил этади. агар саноат хусусиятига эга маҳсулотлар сотилса, уларнинг қийматига қўшилган қиймат ёки акциз солиғи ҳам қўшилади. бунда соф пул тушуми қўшилган қиймат ёки акциз солиғини чегириб ташлаш орқали ҳисобланади. бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар молиявий ресурсларни шакллантириш манбаларини кенгайтириш мақсадида асосий ишлаб чиқариш фаолияти билан бирга бошқа фаолият турларини ҳам олиб боришга интилади. асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларга қуйидагилар киради: ■ундирилган ёки қарздор томонидан эътироф этилган жарималар, пенялар, вақтида тўланмаган қарзлар ва хўжалик шартномаларини бузганлик учун бошқа хил жазо жарималари (масалан, кичик бизнес корхоналарининг бой берилган фойдасини тўлаш ёки етказилган маънавий зарарни қоплаш); ■ ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллар фойдаси; ■ мол-мулкни қисқа муддатга (бир йилгача) ижарага беришдан рента даромади; · ёрдамчи тармоқлардан кўрилган даромадлар; · тадбиркорлик субъектининг ортиқча асосий фондлари ва бошқа мол-мулкни сотишдан олинган даромадлар; · даъво муддати ўтган кредиторлик ва депонентлик қарзларини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар; · товар-моддий бойликларни қайта баҳолашдан кўрилган даромадлар; …
4
ҳ.к.) натижасида кўрилган зарарни қоплаш юзасидан ҳам даромад олиш мумкин ва уни фавқулодда даромадлар деб аталади. аммо молиявий маблағларнинг ушбу ҳосил бўлиш манбалари ҳали субъект ихтиёрида қоладиган ҳақиқий даромад (соф фойда) ни акс эттирмайди, чунки, келгуси йилда такрор ишлаб чиқаришга жалб этиш мумкин бўлган маблағ фақатгина йилнинг соф фойдаси ҳамда амортизация ажратмалари ҳисобига таъминланиши мумкин. ўз-ўзини маблағ билан таъминлаш ва ўз-ўзини молиялаштириш тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш жараёнида молиявий маблағлар таъминоти биринчн навбатда ўзини-ўзи маблағ билан таъминлашга ва ўзини-ўзи молиялашга асосланади. ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш тадбиркор жорий даврда олинган даромадидан қилинган молиявий харажатларни қоплаб, маълум миқдорда фойда олиб ишлаётганлигини билдиради. ўзини-ўзи маблағ билан таъминлашни назорат қилиш ишлаб чиқариш ва муомала харажатлари калькуляция сметаси орқали, хом ашё, материаллар, ёқилғи, электр энергиялар учун ўрнатилган нормативлар асосида олиб борилади. корхона ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш талабларини амалга ошириши учун жорий харажатларни бошқариш ва тартибга солиш талаб этилади. м.х.мескон ва м.альберт «менежмент асослари» китобининг 203-бетида харажатларни …
5
ти корхона ички имкониятларга асосланган ҳолда ўзини-ўзи молиялашдир. ўзини-ўзи молиялаштириш - бу корхона пул маблағлар фондини стратегик бошқариб, капитални жамғариш ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни ташкил этишдир. ўзини-ўзи молиялаштириш корхонани юқори даражада капитал жамғариши ва даромадлари оширилишини таъминлайди. такрор ишлаб чиқариш жараёни харажатларини таъминлаш тўрт шаклда амалга оширилади: 1. ўз-ўзини молиялаштириш. бунда корхоналар такрор ишлаб чиқариш жараёнлари учун зарурий харажатларни ички молиявий ресурслар ҳисобига қоплаши мумкин. унинг молиявий манбаи корхоналар фойдаси ва амортизация ҳамда бошқа ўзига тегишли молиявий ресурслар ҳисобланиши мумкин. 2. кредитлаш. бунда хўжалик субъекти харажатларни муддатлилик, қайтарувчанлик, мақсадлилик ва таъминланганлик шакллари асосида банклар ва бошқа кредит муассасаларидан кредитлари эвазига қоплайдилар. 3. жалб қилинган маблағларни шакллантириш. бунда такрор ишлаб чиқариш жараёни харажатлари молиявий бозорларга қимматбаҳо қоғозлар чиқариш йўли билан қопланиши мумкин. 4. давлатдан молиялаштириш. бунда барча харажатлар бюджет ва бюджетдан ташқари бошқа давлат фондлари воситасида қопланади корхоналар фаолиятини молиялаштириш ички ва ташқи манбалари хусусиятлари корхоналар фаолиятини молиялаштиришнинг ички ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "капитални ва молиявий таъминот жараёнини бошқариш"

1709539532.doc капитални ва молиявий таъминот жараёнини бошқариш режа: 1. корхона фаолиятини молиявий ресурслар билан таъминлаш 2. ўз-ўзини маблағ билан таъминлаш ва ўз-ўзини молиялаштириш 3. корхоналар фаолиятини молиялаштириш ички ва ташқи манбалари хусусиятлари 4. капитал таркиби ва уни оптималлаштириш. 5. корхона жорий молиявий ресурсларининг шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари 6. кредиторлик қарзлари ва уларни бошқариш 7. факторинг ва траст операцияларини бошқариш 8. лизинг операциялари. молиявий лизинг корхона фаолиятини молиявий ресурслар билан таъминлаш корхоналар рақобатбардошлигига уларнинг молиявий ресурсларининг ҳаракатини самарали бошқариш орқали эришилади. молиявий ресурсларни ташкил этиш ва бошқариш механизми уларнинг моҳиятини тушинишни, амалиётда молиявий имкониятларни б...

Формат DOC, 259,5 КБ. Чтобы скачать "капитални ва молиявий таъминот жараёнини бошқариш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: капитални ва молиявий таъминот … DOC Бесплатная загрузка Telegram