бошқарув педагогикаси, давлат хизматчисининг педагогик йўналганлиги

DOC 98.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1712993993.doc бошқарув педагогикаси, давлат хизматчисининг педагогик йўналганлиги таянч иборалар: стратегик кўра билиш, педагогик йўналганлик, тактика, биологик (насл), табиий муҳит; маданий муҳит, ижтимоий тажриба, одамлар билан муносабат, маданийлашган жонзот, ижтимоий, тарихий тажрибага эга бўлган муайян авлод вакили, индивид, ижтимоий функция, ақлий ривожланиш, ходимларнинг умумий ва касбий маълумоти, маънавий етукликка эришиш, маданий тадбирлар ташкил этиш, ахлоқий муаммоларни ечиш, ходим маданияти, маълумот даражаси, ахлоқи, касбий ва ҳаёт тажрибаси, жисмонан соғломлик, маънавий баркамоллик,индивидуал, ижтимоий, руҳий сифатлар,меҳнат жамоаси, руҳий вазият, ахлоқий-маъмурий чора, ходимнинг муносабати. яхши стратегия ва уни амалга ошириш - яхши бошқарувнинг энг ишончли белгиси. раҳбар бошқарув стратегияси бешта бир-бирига боғлиқ масалани ҳал этишга асосланади. булар: 1. ташкилот бажариши лозим бўлган стратегик кўра билиш, ҳаракат, узоқ муддатли йўналиши ва аниқ вазифани шакллантириш. 2. стратегик кўра билиш ва зиммадаги вазифани аниқ мақсад ҳамда топшириққа айлантириш. 3. мақсад ва вазифаларга эришиш стратегиясини ишлаб чиқиш. 4. қабул қилинган стратегияни малакали ҳамда самарали татбиқ этиш ва амалга ошириш. …
2
тўғрисида хабардор қилиши лозим. стратегик кўра билиш, ва зиммадаги вазифани аниқ мақсад ҳамда топшириққа айлантириш. раҳбарият томонидан белгиланган мақсадлар қисқа ва узоқ муддатли бўлади. қисқа ва узоқ муддатли мақсадларни уйғунлаштириш керак бўлган ҳолларда кейингиси устувор ҳисобланади. мақсадларни белгилашда соҳадаги барча раҳбарлар иштирок этиши лозим. ташкилот раҳбари барча бўлинмалари орқали олдига аниқ вазифалар қўяди, буларни ҳал этиш умумий мақсадга эришилишига муайян ҳисса бўлиб қўшилади. бошқарув стратегияси 5та ўзаро боғлиқ вазифани бажаришга асосланади: стратегик кўра билиш ва ташкилот вазифасини шакллантириш; мақсадларни белгилаш; мақсадларга эришиш стратегиясини ишлаб чиқиш; стратегияни жорий этиш ва амалга ошириш; ишларни баҳолаш, янги йўналишларни ўрганиш ва тўғриловчи ҳаракатларни амалга ошириш. бу вазифалар бир йўла ва абадий ҳал бўлмайди, чунки тез-тез янги вазиятлар юзага келиши натижасида тўғриловчи ҳаракатлар ўтказиш зарурати юзага чиқади. кишиларнинг билими раҳбар касбий ваколатининг кўрсаткичидир. инсон ижтимоий муносабатлар тизимига қўшилганда ва мустақил фаолият учун ижтимоий сифатга эга бўлганда шахс сифатида қарор топади. шахс - алоҳида киши, ижтимоий-маънавий, …
3
муайян авлод вакили; одамлараро муносабатлар субъекти бўлиши ҳам мумкин. бу уч омил ҳам шахс ҳаёти ва фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. шахс — жамиятдаги алоҳида бир киши, одам. лекин одам шаклидаги ҳар бир мавжудотга нисбатан ―шахс сўзини қўллаб бўлмайди. кўзга кўрингани, намоён бўлгани учун инсонни башар, инсониятни эса башарият дейдилар. жисм эгаси бўлмиш ҳар бир башар шахс даражасига кўтарила олмаслиги ҳам мумкин. фалсафада ―индивид деган атама ва тушунча бўлиб, лотинча индивидум деган сўздан келиб чиққан, ―бўлинмайдиган деган маънони англатадиган бу атама мустақил яшайдиган тирик вужуд, ҳар бир шахс, ҳайвон ва ўсимликни билдиради. индивидуал онг — айрим шахснинг онги, давр, замон, миллат, индивидуал турмуш таъсирида шаклланган шахснинг маънавий дунёси. индивидуал онг ижтимоий онг билан узвий боғланган, чунки ҳар бир шахс муайян жамиятда муайян муҳитда яшайди, шунинг учун унинг онги ижтимоий онгнинг ифодасидир. аммо индивидуал онг ижтимоий онгдан ажралмас бўлсада, ҳар доим ҳам ижтимоий онгнинг бир бўлаги бўлавермайди. шахсга нисбатан, ижтимоий муносабатлар …
4
фаолият соҳасига кириб боради. олимларнинг фикрича, шахс фаоллигининг манбаи унинг турли-туман эҳтиёжларидир. эҳтиёж - бу индивиднинг ривожланиши ва фаол даражада ўзини намоён қилишининг шароитларга боғлиқ бўлган омилидир. эҳтиёжларнинг қуйидаги турлари ажратилади: биологик, физиологик, психологик, ижтимоий. рус олими р. немов фикрича, шахсдаги мавжуд эҳтиёжларни икки гуруҳга бўлиш мумкин: 1. биологик эҳтиёжлар бу физиологик (ташналик, очлик, уйқу, жинсий, мослашув ва бошқалар) эҳтиёжлар. 2. ижтимоий эҳтиёжлар — бу меҳнат қилиш, билиш, эстетик ва ахлоқий-маънавий эҳтиёжлар. эҳтиёжларни биологик ҳамда ижтимоий турларга бўлганимиз билан шу нарсани унутмаслигимиз лозимки, шахсдаги ҳар қандай эҳтиёж ҳам ижтимоийлашган бўлади, яъни улар ўша жамият ва муҳитдаги қадриятлар, маданий нормалар ва инсонлараро муносабатлар характерига боғлиқ бўлади. масалан, энг табиий ва тушунарли ҳисобланган бизнинг овқатланишга бўлган эҳтиёжимизни олсак, у ҳам конкрет муҳитга қараб турлича ҳаракатларни келтириб чиқаради. кишининг дастурхон атрофида ўзини тутиши унинг тарбияланганлик даражаси, маданиятлиги ва бошқа бир қатор омилларга боғлиқ. машҳур америкалик псиҳолог, психиатр ва гуманистик псиҳология вакили абрахам маслоу …
5
миятли ҳис этиш эҳтиёжлари - бунга ўзини ўзи ҳурмат қилиш ва тан олиш эҳтиёжлари кириб, бу ҳам ўсиш эҳтиёжига тааллуқлидир; · ўзини намоён этиш, ўзидан из қолдириш эҳтиёжлари (юксалиш) - бу энг юқори эҳтиёж поғонасидир. унда аҳамиятга молик, қадрланадиган шарт-шароитларда ва ривожланишида инсоннинг шахс сифатидаги такомиллашуви назарга олинади. а.маслоунинг таъкидлашича, инсоннинг орзу ва эҳтиёжлари чексиздир. ҳар бир инсон бир маррага келгандан сўнг дарҳол иккинчи бир маррани мўлжаллай бошлайди. ―мақсад - интилиш - етишиш жараёнини қайта-қайтадан такрорланаверади. · барча юқори эҳтиёж кўрсаткичлари қатъи иерархик тузилишлар орқали амалга ошади. а.маслоунинг фикрича, эҳтиёжнинг юқори поғонаси, қачонки эҳтиёжнинг пастки поғонаси (―физиологик, хавфсизлик ва ҳимоя) қондирилгандагина юзага чиқади. а.маслоунинг фикрича, соғлом ривожланиш учун бизнинг қобилиятларимизни амалга ошириш, кўрсатиш даркор, зеро, психик бузилишларнинг аломати ана шу ички имкониятлар, қобилиятларни тормозлаш ёки шу қобилиятларни рўёбга чиқармаслик натижасида пайдо бўлади. унинг назарияси ташкилотлар бошқарувида муҳим аҳамият касб этди. раҳбарлар ишчилар нима учун ишлашни хоҳлашади-ю, нега хоҳлашмайди, деган нарсани …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бошқарув педагогикаси, давлат хизматчисининг педагогик йўналганлиги"

1712993993.doc бошқарув педагогикаси, давлат хизматчисининг педагогик йўналганлиги таянч иборалар: стратегик кўра билиш, педагогик йўналганлик, тактика, биологик (насл), табиий муҳит; маданий муҳит, ижтимоий тажриба, одамлар билан муносабат, маданийлашган жонзот, ижтимоий, тарихий тажрибага эга бўлган муайян авлод вакили, индивид, ижтимоий функция, ақлий ривожланиш, ходимларнинг умумий ва касбий маълумоти, маънавий етукликка эришиш, маданий тадбирлар ташкил этиш, ахлоқий муаммоларни ечиш, ходим маданияти, маълумот даражаси, ахлоқи, касбий ва ҳаёт тажрибаси, жисмонан соғломлик, маънавий баркамоллик,индивидуал, ижтимоий, руҳий сифатлар,меҳнат жамоаси, руҳий вазият, ахлоқий-маъмурий чора, ходимнинг муносабати. яхши стратегия ва уни амалга ошириш - яхши бошқарувнинг энг ишончли белгиси. раҳбар...

DOC format, 98.5 KB. To download "бошқарув педагогикаси, давлат хизматчисининг педагогик йўналганлиги", click the Telegram button on the left.