менежерни раҳбарлик услуби ва бошқаришдаги

DOC 106.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1482257992_66615.doc менежерни раҳбарлик услуби ва бошқаришдаги ўрни режа: 1. менежер ва раҳбарлик услуби тушунчаси 2. раҳбарлик усулубига қараб раҳбарнинг турларга ажратилиши 3. раҳбар фазилатлари тўғрисида гиппократ фикрлари 4. раҳбарга қўйиладиган талаблар. раҳбар маданияти менежер ва раҳбарлик услуби тушунчаси менежер - бу махсус тайёргарлик кўрган, бошқаришнинг сир-асрорлари, қонун-қоидаларини пухта эгаллаган малакали мутахассисдир. менежер бу ёлланма бошқарувчи бўлиб, алоҳида ижтимоий қатламга мансуб бўлади. компания, фирма, корхона, банк, молия муассасаларининг ижроия ҳокимиятига эга бўлган бошқарувчи, директор, раҳбар, мудир, маъмурий бошқарувчилар менежерлар деб юритилади. менежерлар бошқарув поғонасига биноан уч тоифага бўлинади: · юқори поғона менежерлари. · ўрта поғона менежерлари. · қуйи поғона менежерлари. юқори поғона менежерлари фирма истиқболини белгилаш, унинг келажаги учун аҳамиятли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади. бир сўз билан айтганда фирма режасини ишлаб чиқади ва уни амалга оширади. ўрта поғона менежерлари фирма фаолиятининг айрим томонларини, чунончи, ишлаб чиқариш, товарларни сотиш, нарх белгилаш, молия фаолияти, янги товарларни ўзлаштириш, технологияни қўллаш, меҳнатни ташкил этиш …
2
масъулиятли иш билан шуғулланиши, фирманинг ҳаёт-момотига жавобгар бўлганлиги учун ҳам ёлланиб ишловчилар орасида энг катта хизмат ҳақи олади. бошқарув функцияларини бажаришда ва жамоат ишлаб чиқаришида замонавий менежер: · раҳбар-бошқарувчи; · раҳбар-дипломат; · раҳбар-мураббий, тарбиячи; · раҳбар-инсон; · раҳбар-тадбиркор; · раҳбар-инноватор сифатида майдонга чиқади. ҳар бир менежер ўзига хос бошқарув услубига эга. услуб - бу ишлаш, бошқаришдаги ўзига хос йўл, усул маъносини англатади. шу нуқтаи назардан қуйидаги тушунчаларни ажрата билиш лозим: · бошқарув услуби; · иш услуби; · раҳбарнинг иш услуби. бошқарув услуби - бу бошқарув жараёнида юзага чиқадиган муаммоларни ҳал қилиш усуллари, йўллари мажмуидир. иш услуби - бу бошқарув функцияларини самарали бажариш мақсадида бирор-бир органнинг ёки раҳбарнинг бўйсинувчиларга аниқ ва нисбатан барқарор таъсир кўрсатиш усули ва йўллари мажмуидир. масалан: -мамлакат бошқарув органларининг иш услуби; -вазирлик, қўмита, ҳокимларнинг иш услуби; -суд, прокуратуранинг иш услуби; -корхона, цехларнинг иш услуби; -айрим раҳбарларнинг иш услуби ва ҳк. бошқарувнинг турли поғона ва босқичларида турган бошқарув …
3
қараб раҳбарнинг турларга ажратилиши раҳбарлик усулуби, белгиси ва бўйсунувчиларга нисбатан муносабатига қараб, барча раҳбарларни қуйидаги уч турга ажратиш мумкин: · автократик раҳбар · либерал раҳбар · демократик раҳбар ушбу раҳбарларнинг ижобий ва салбий хислатлари, уларнинг иш услублари тўғрисида 1- жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкин. 1- жадвал. раҳбарлик усулубига қараб раҳбарнинг турларга ажратилиши № раҳбарлик турлари изоҳ 1. автократик раҳбар бундай турдаги раҳбар: · буйруқ чиқариш, қарор қабул қилиш, ходимларга жазо бериш ёки рағбатлантиришда жамоа фикрини ҳисобга олмайди; · ўзини жамоадан узоқда тутади, жамоа аъзоларни бевосита мулоқотда бўлишини чегаралаб қўяди; · ўзининг ноўрин ҳаракатларининг танқид қилинишига чидай олмайди; · ўзига бўйсунувчиларнинг ҳаракатларини кескин равишда танқид қилишни яхши кўради; · муттасил буйруқ беришга ҳаммани ўз истакларига сўзсиз бўйсундиришга интилади; · кўп гапиришни ёқтирмайди, лекин бўйсинувчилари билан муомалада бўлганда унинг раҳбарлик ғурури баландлиги, ўзини катта тутиши сезилиб туради; · ўзига бўйсинувчилари олдида қовоғи солинган кайфиятда бўлади. хуллас автократик раҳбар, ўзига бино қўйган, димоғдор, ўз …
4
цияларини жамоа фикри билан ҳисоблашиб амалга оширади; · ишлаб чиқаришни бошқаришга ходимдларни жалб қилади, уларнинг билдирган фикрига қулоқ солади, улар билан маслаҳатлашади, ижобий натижаларини инобатга олади; · барча билан баробар ва самимий муносабатда бўлади, устунлигини билдирмайди; · буйруқ бериш йўли билан эмас, балки ишонтириш услубида иш тутади; · бўйсунувчиларнинг шахсий ташаббусини, ижодий фаолиятини ривожлантиради ва жамоада ўртоқлик ва ишчан муҳитни яратади. қайд этилган раҳбарлик услублари соф ҳолда учрамайди. ҳаётда ҳар бир раҳбарнинг иш услуби ҳар ҳил бўлади, лекин юқоридаги уч услубдан бири яққолроқ сезилиб туради. турли хил ишлаб чиқариш вазиятларида хар хил ходимга нисбатан раҳбарликининг ижобий томонларидан фойдаланиш керак. раҳбар ҳақиқий аҳволга қараб иш тутиши ва бўйсинувчиларнинг ўзига хос шахсий хислатларини ҳисобга олиб муомала қилиши керак раҳбар фазилатлари тўғрисида гиппократ фикрлари фазилат - бу ижобий хислат, яхши сифат ёки хусусиятдир. кишиларда фазилатларнинг турлича бўлиши ҳамда ҳар хил хулқ-атворлар инсоннинг баданида айланиб юрадиган суюқ моддаларга кўп жиҳатдан боғлиқ эканлиги тажрибада кузатилган. …
5
сангвиниклар иш жараёнида кечган кўнгилсиз ҳодисаларни тезда унутадилар. улар ўз кучи ҳамда қобилиятларига ортиқча баҳо бериш хусусиятига эга бўладилар. раҳбарлар сангвиникларнинг ишини салбий баҳолашдан кўра уларга нисбатан қаттиққўл ва талабчан бўлсалар, ижобий натижага эришишлари мумкин. сангвиниклар юқори лавозимга интиладиган кишилар бўлади. агар кишида шиллиқ ҳукмрон ўрин тутса, ундай кишилар оғир, тепса тебранмас, кайфиятлари ва интилишлари анча барқарор, воқеалар ва ҳаёт таассуротларига лоқайд қарайдиган бўладилар. бундай хил кишилар флегматиклар деб аталган. қадимги шиллиқни “флегма” дейишган. флегматиклар: · таъсирчанлиги суст бўлади; · бир турдаги ишдан иккинчи турдаги ишга секинлик билан кўчадилар; · фаолликлари кам; · янги шароитга қийинчилик билан мослашадилар; · ҳаракатлари ва нутқлари суст; · кўнгилсиз ҳодиса юз берганда осойишталикларини бузмайдилар; · сабр-тоқатли, чидамли бўлиб, сўзлаганда хотиржам, ўзга шахслар билан ҳаяжонланмай гаплашадилар. флегматиклар чидамлилиги, матонати, ўзини тута билиши билан ажралиб туради. гиппократнинг фикрича, агар кишида заъфарон сафро устун турса, бундай киши тезкор, қатъий, ҳаракатчан бўлади. бу тоифа кишиларни гиппократ холериклар (қони …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "менежерни раҳбарлик услуби ва бошқаришдаги"

1482257992_66615.doc менежерни раҳбарлик услуби ва бошқаришдаги ўрни режа: 1. менежер ва раҳбарлик услуби тушунчаси 2. раҳбарлик усулубига қараб раҳбарнинг турларга ажратилиши 3. раҳбар фазилатлари тўғрисида гиппократ фикрлари 4. раҳбарга қўйиладиган талаблар. раҳбар маданияти менежер ва раҳбарлик услуби тушунчаси менежер - бу махсус тайёргарлик кўрган, бошқаришнинг сир-асрорлари, қонун-қоидаларини пухта эгаллаган малакали мутахассисдир. менежер бу ёлланма бошқарувчи бўлиб, алоҳида ижтимоий қатламга мансуб бўлади. компания, фирма, корхона, банк, молия муассасаларининг ижроия ҳокимиятига эга бўлган бошқарувчи, директор, раҳбар, мудир, маъмурий бошқарувчилар менежерлар деб юритилади. менежерлар бошқарув поғонасига биноан уч тоифага бўлинади: · юқори поғона менежерлари. · ўрта поғона менежерл...

DOC format, 106.0 KB. To download "менежерни раҳбарлик услуби ва бошқаришдаги", click the Telegram button on the left.