бошқарув услуби ва услубиёти

DOC 234,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1482256139_66596.doc бошқарув услуби ва услубиёти режа: 1. бошқарув услублари тушунчаси ва уларнинг таснифи 2. бошқарувнинг иқтисодий услублари 3. бошқарувнинг ташкилий-маъмурий услублари 4. бошқарувнинг ижтимоий-психологик услублари 5. бошқарув услуби тушунчаси ва унинг тавсифи 6. грид бошқариш панжараси 1. бошқарув услублари тушунчаси ва уларнинг таснифи бошқарув услуби – муайян мақсадларга эришиш мақсадида бошқарилувчи объектга таъсир кўрсатиш усуллари ва воситалари мажмуи. менежер муайян вазифани ҳал қилаётганида турли услублар унинг ихтиёрига мақсадлар қўйиш ва уларни амалга ошириш учун зарур вақт ва бошқа ресурслар сарфини камайтирувчи қоидалар, усуллар ва ёндашувлар тизимини беради. биз кўриб чиқаётган бошқарув услублари меҳнат жамоаларига, шу жумладан, алоҳида ходимларга нисбатан қўлланилади. мазкур ёндашув бошқарувнинг бошқарилувчи объектларга изчил таъсир кўрсатишни назарда тутувчи умумий концепцияси билан боғлиқ. меҳмонхона корхоналари, ташкилотлар, бирлашмалар ва меҳнаткашларнинг жамоалари бошқарувнинг бошқарилувчи объектларидир. бошқарув услубларининг кўплиги ва уларни таснифлашга нисбатан ёндашувларнинг ҳар хиллиги муайян бошқарув вазифаларини ҳал қилишда уларнинг орасидан кўпроқ самара берадиган услубларни танлаб олиш вазифасини оғирлаштиради. бошқарув …
2
рхоналарини бошқариш амалиётида турли услублар ва уларнинг ҳар хил уйғунликлари бирваракай қўлланади. шуни қайд этиш керакки, иқтисодий адабиётларда бошқарув услублари мазмуни, таъсир объекти ва уларнинг таснифи тушунчаларининг ягона талқини мавжуд эмас. бироқ, таснифлаш усулидан қатъи назар, бошқарув услубларининг барчаси бир-бирини тўлдиради. зеро, уларнинг мўлжали битта – турли меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи одамларга ёрдам бериш. бошқарувнинг муайян услубида мазмун ҳам, мўлжал ҳам, ташкилий шакл ҳам муайян тарзда мужассамлашади. шундан келиб чиқиб, бошқарувнинг қуйидаги услубларини ажратиш мумкин: 1) иқтисодий услублар; 2) ташкилий-маъмурий услублар; 3) ижтимоий-психологик услублар. 2. бошқарувнинг иқтисодий услублари бошқарув муносабатлари, биринчи навбатда, иқтисодий муносабатлар ҳамда уларнинг замирида ётувчи одамларнинг объектив эҳтиёжлари ва манфаатлари билан белгиланади. шу боис иқтисодий услублар бошқарувда марказий ўринни эгаллайди. қўйилган мақсадга бошқарилувчи объектнинг иқтисодий манфаатларига таъсир кўрсатиш орқали эришилган тақдирда бошқарувнинг иқтисодий услублари қўлланганлиги тўғрисида сўз юритиш мумкин. бошқарувнинг иқтисодий услублари самара бериши учун ҳеч бўлмаса ташкилотнинг иқтисодий стимулларга «ҳозиржавоблиги» таъминланиши лозим. фақат асослантирилган мустақиллик шароитида …
3
шароитларини таъминлаши лозим. бунинг учун замирида норматив услуб ётувчи режалаштириш методологияси ва технологиясини тубдан ўзгартириш зарур. нормативлардан келиб чиқиб, ташкилотнинг юқори бошқарув органлари ва бюджет билан ўзаро муносабатлари шаклланади. барқарор нормативларни қўллаш ташкилот ихтиёрида қолувчи маблағларни аниқроқ ҳисобга олиш имконини беради. мажбурий тўловлар амалга оширилганидан кейин ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондлари таркиб топтирилади. айрим бозор тузилмаларида мазкур фондлар ажратилмайди, ҳосил бўлган даромад меҳнат жамоасининг қарорига биноан ишлаб чиқариш ва моддий соҳаларни ривожлантиришга йўналтирилади. бошқариш амалиётида раҳбарликнинг иқтисодий услублари кўпинча қуйидаги шаклларда амал қилади: режалаштириш, таҳлил, хўжалик ҳисоби, маҳсулотга нарх белгилаш ва молиялаштириш. бошқарувнинг ташкилий-маъмурий услубларидан фарқли ўлароқ, иқтисодий услублар умумий иқтисодий-режа кўрсаткичларини ва уларга эришиш воситаларини ишлаб чиқишни назарда тутади. иқтисодий воситалар ва стимуллар самарадорлигининг оширилиши натижасида шундай шарт-шароит юзага келадики, унда меҳнат жамоаси ва унинг аъзолари маъмурий таъсир кўрсатиш (буйруқлар, директивалар, кўрсатмалар ва ш.к.) билан эмас, балки иқтисодий рағбатлантириш билан самарали ишлашга даъват этилади. …
4
майди. ташкилий-маъмурий ва иқтисодий услубларнинг оқилона нисбати ва уйғунлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. иқтисодий услубларнинг таъсир доирасини фақат бошқарувнинг ташкилий-маъмурий услубларини сиқиб чиқариш ҳисобига кенгайтиришни назарда тутувчи ёндашувни илмий нуқтаи назардан ҳам, амалий нуқтаи назардан ҳам тўғри деб бўлмайди. бошқарувнинг ташкилий-маъмурий услублари асосан раҳбар ҳокимиятига, унинг ҳуқуқларига таянади. аммо маъмурий услублар раҳбарликнинг иродавий ва субъектив услублари, яъни маъмуриятчилик билан бир эмас. бошқарувнинг ташкилий-маъмурий услублари бошқарилувчи объектга ёзма ёки оғзаки тарзда бериладиган буйруқлар, фармойишлар, кўрсатмалар, уларнинг бажарилиши устидан назорат, меҳнат интизомини сақлашнинг маъмурий воситалари тизими ва ҳ.к. орқали бевосита таъсир кўрсатади. уларнинг вазифаси ташкилий изчиллик ва меҳнат интизомини таъминлашдан иборат. бу услублар меҳнат ва хўжалик қонун ҳужжатлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. ташкилий-маъмурий услублар уч шаклда намоён бўлиши мумкин: · мажбурий кўрсатма (буйруқ, тақиқ ва ш.к.); · келишув шакллари (маслаҳатлашиш, муросага келиш); · тавсия, истак (маслаҳат, тушунтириш, таклиф ва ш.к.). ташкилий-маъмурий услубларнинг барча шакллари, моҳият эътибори билан, ишлаб чиқариш жараёнларини оқилоналаштириш …
5
, қоида тариқасида, тобеликнинг қуйидаги уч тури билан боғлиқ: · мажбурий ва сиртдан юкланган тобелик. у нохуш қарамлик туйғусини уйғотади ва қўл остидагилар томонидан «юқоридан» тазйиқ деб тушунилади; · пассив тобелик. унга мустақил қарорлар қабул қилишдан холос бўлганлик билан боғлиқ қониқиш туйғуси хос; · онгли, ички асосланган, раҳбарни ҳам, ходимни ҳам қаноатлантирувчи тобелик. бошқарувнинг ташкилий-маъмурий услублари бошқарилувчи тизим фаолияти ва унинг ривожланиши учун қулай шарт-шароит яратади, бошқарув объектига изчил таъсир кўрсатади. раҳбар ва ходимнинг бевосита алоқаси тўғридан-тўғри таъсир кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятларидан биридир. бироқ, тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиш пировард натижада ходимлар пассивлигининг кучайишига, баъзан эса ҳатто яширин бўйсунмасликка олиб келади. билвосита таъсир кўрсатиш услублари, агар улар муайян вазифалар қўйиш ва уларни бажаришга рағбатлантирувчи шарт-шароит яратиш орқали амалга оширилган бўлса, кўпроқ самара беради. шундай қилиб, бошқарувнинг ташкилий-маъмурий услублари қонун ҳужжатлари (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар) тизимига ва менежер ҳокимиятининг кучига таянади, бошқарувнинг бошқа услублари билан бир хил вазифаларни бажаради, аммо бошқарилувчи тизимга ташкилий ва буйруқ …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бошқарув услуби ва услубиёти"

1482256139_66596.doc бошқарув услуби ва услубиёти режа: 1. бошқарув услублари тушунчаси ва уларнинг таснифи 2. бошқарувнинг иқтисодий услублари 3. бошқарувнинг ташкилий-маъмурий услублари 4. бошқарувнинг ижтимоий-психологик услублари 5. бошқарув услуби тушунчаси ва унинг тавсифи 6. грид бошқариш панжараси 1. бошқарув услублари тушунчаси ва уларнинг таснифи бошқарув услуби – муайян мақсадларга эришиш мақсадида бошқарилувчи объектга таъсир кўрсатиш усуллари ва воситалари мажмуи. менежер муайян вазифани ҳал қилаётганида турли услублар унинг ихтиёрига мақсадлар қўйиш ва уларни амалга ошириш учун зарур вақт ва бошқа ресурслар сарфини камайтирувчи қоидалар, усуллар ва ёндашувлар тизимини беради. биз кўриб чиқаётган бошқарув услублари меҳнат жамоаларига, шу жумладан, алоҳида ходимларга нисбатан қ...

Формат DOC, 234,5 КБ. Чтобы скачать "бошқарув услуби ва услубиёти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бошқарув услуби ва услубиёти DOC Бесплатная загрузка Telegram