бошқарув усуллари

DOC 85,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1504527627_69079.doc бошқарув усуллари режа: 1. бошқарувнинг иқтисодий усуллари. 2. бошқарувнинг ташкилий фармойиш усули. 3. бошқарувнинг ижтимоий-психологик усуллари. бошқарув усулларини иқтисодиётнинг маълум аниқ соҳаларида амал қилишнинг турли йўллари орасидаги умумий ҳодиса сифатида ажратиш мумкин. масалан, бошқарув даражалари бўйича бошқарув усуллари (давлат секторини бошқариш усуллари, цех, корхона, бирлашма, минтақани бошқариш усуллари), ёки тармоқларни бошқариш усуллари (саноат, транспорт, қишлоқ хўжалигини бошқариш усуллари) ҳақида сўз юритиш мумкин. шунингдек, турли субъектлар томонидан қўлланиладиган бошқарув усулларини ажратиб кўрсатиш мумкин. давлат бошқаруви усуллари жамоат ташкилотларини бошқариш усуллари. ёки иқтисодиётнинг айрим соҳаларида қўлланиладиган бошқарув усулларини (ишлаб чиқаришни, молиявий соҳани, фан ва маорифни бошқариш усуллари)ни ҳам кўзда тутиш лозим. бошқарув ташкилотлари тизими билан турли-туманлиги бу ташкилотлар фаолияти усулларини ажратиш учун асос бўлиб хизмат қилади. бу ерда сўз вазирликлар, ассосациялар, акциядорлар жамияти, давлат қўмиталарини бошқариш усуллари ҳақида сўз боради. ва нихоят, турли туркумга кирувчи ишловчилар бошқарув фаолиятида менежерлар, директорлар, бўлимлар бошлиқлари томонидан қўлланиладиган бошқарув усулларини ажратиб кўрсатиш мумкин. демак, бошқарув …
2
арнинг моҳияти ходимлар ва ишлаб чиқариш жамоасига улар манфаати бўлишини таъминловчи иқтисодий шароит яратишдан иборатдир. бошқарув усуллари тизимида иқтисодий усуллар етакчи ўринни эгаллайди. иқтисодий усуллар иқтисодий таъсир воситалари йиғиндисидан (нарх, кредит, бизнес-режа, фойда, солиқлар, иш хақи, иқтисодий рағбатлантириш ва х.к.), яъни хўжалик фаолиятига таъсир этишнинг ҳар бир жамоа мос хўжалик бўғини билан ўзвий алоқада амал қилишини таъминловчи тадбирларидан иборатдир. бозор механизмининг муҳим вазифаларидан бири бизнес-режа ва бозорнинг узвий боғлиқ бўлишига имкон яратувчи пул ва товар ресурслари тўғри нисбатини таъминлашдир. бозор - бу товар-пул муносабатларининг доимо сақланувчи балансидир. бозор муносабатлари шароитида режали иқтисодиётга нисбатан қатъий бошқарув тизими ўрнатилади. бозор тамойиллари хўжалик раҳбарларидан ташаббускорлик, корхона фаолияти масалалари бўйича юқори натижаларга эришиш мақсадида қайишқоқлик, таваккалчиликни талаб этади. бозор иқтисодиёти маъмурий-буйруқбозлик тизимига нисбатан қарама-қарши тизим бўлиб, бозорда нарх, солиқ, кредит воситасида тартибга солиш энг аввало ижтимоий мақсадда амалга оширилади. бозор иқтисодиёти шароитида нарх ва иш хақи ўзгаришни қатъий тартибга солмай барқарорликка эришиб бўлмайди. шундай …
3
арқарор, мутаносиб ўсишини таъминлаш, моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларни тармоқлар ва ишлаб чиқаришлар ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, фан-техника тараққиёти ютуқларини жорий этишни таъминлаш; тармоқлараро интеграция, тармоқ ичида ихтисослашув ва саноат кооперациясини чуқурлаштириш; хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тезкор тартибга солиш ва координация қилиш. бизнес-режа корхона, акциядорлар жамияти, концернлар фаолиятининг ҳамма томонларини: маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш, моддий-техникавий таъминот ва ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш, меҳнат ва иш хақи, жамоада ижтимоий жараёнлар ва х.к.ларни қамраб олади. бозор муносабатлари шароитида уларга режалаштириш борасида кенг хуқуқлар берилади. 2. бошқарувнинг ташкилий фармойиш усули хўжалик ташкилотларининг ишлаб чиқаришни бошқариш бўйича фаолияти бошқарувнинг турли ташкилий-фармойиш усулларини қўллаш билан боғлиқдир. бошқарувнинг ташкилийфармойиш усуллари бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар самарали фаолият юритишини таъминловчи таъсир этиш тизимидан иборатдир. бошқарувнинг ташкилий-фармойиш усуллари иқтисодий усулларни тўлдириб, бозор иқтисодиёти қонунлари. ҳуқуқий актларни ҳисобга олиш ва бажаришга асосланади. давлат махсус тузилган бошқарув ташкилотлари воситасида бошқариладиган тизимга маъмурий ва ташкилий жиҳатдан таъсир ўтказади. бошқарув тизимида ташкилий …
4
шаклда ташкилий таъсир этишни ўрганиш масалаларини ҳам қамраб олади. ташкилий-фармойиш усуллари ташкилий аниқликни таъминлайдилар, ташкилий тизим, бошқарувнинг ҳар бир бўғини вазифаларини белгилаб беради, бошқарув аппарати интизоми ва фаолияти самарадорлигини таъминлайди, ишда тартиб ўрнатади, қарор ва фармойишларни бажаради, кадрларни танлайди ва жойжойига қўяди ва х.к. бошқарувнинг ташкилий фармойиш усуллари уларнинг ишлаб чиқарувчиларга таъсир этиш манбаалари ва йўналишлари бўйича турларга ажратилади. бунга боғлиқ қолда таъсир этишнинг ташкилий-фармойиш усуллари уч гуруҳга бўлинади: ташкилий-барқарорлаштирувчи, фармойиш ва интизом. таъсир этишнинг ташкилий-барқарорлаштириш усуллари асосий мақсади ҳамкорликда ишлаш учун ташкилий асос яратишдир, яъни, вазифа, мажбурият. жавобгарлик ва ваколатларни тақсимлаш, тартиб ўрнатиш ва х.к. маъмурий таъсирнинг ташкилий шаклларининг икки ташкилий регламентлаш ва ташкилий меъёрлаш тури мавжуд. ташкилий регламентлаш воситасида давлат бошқарувчи ва бошқариладиган тизимга уларнинг мақбул нисбатини, ташкилий тизимини ва ҳар бир даражада бошқарув чегараларини аниқлаш мақсадида таъсир этади. ташкилий регламентлашга мисол қилиб лавозимлар ҳақида низомни кўрсатиш мумкин. ташкилий меъёрлаш ҳужжатлари воситасида хом-ашё, материаллар сарфини меъёрлаш, махсулотлар ишлаб …
5
тидаги ходимлардан маълум вазифани бажаришни ёзма ёки оғзаки равишда талаб қилишидир. буйруқ фақат чизиқли бошқарув тизими раҳбари томонидан берилади. фармойиш - ходимлардан айрим ишлаб чиқариш ва хўжалик масалаларини ҳал этишни талаб қилишдир. фармойиш бошлиқ ўринбосарлари, хизматлар бошлиқлари, улар эга бўлган ваколатлари доирасида берилади. бошқарув амалиётида қўлланиладиган таъсир қилиш усулларидан бири – оғзаки кўрсатмадир. таъсир этишнинг бундай шаклини барча даражадаги раҳбарлар, лекин кўпинча қуйи даражадаги командирлар, бригада бошлиқлари, усталар қўллайдилар. фармойиш воситасида таъсир этиш бажариш муддатлари билан фарқ қилади. буйруқ ва фармойишлар узоқ ёки қисқа муддатда мўлжалланган бўлади. ҳар бир буйруқ ёки фармойишда қандай вазифа бажарилиши, қачон бажарилиши кераклиги белгиланади. таъсир этишнинг фармойиш усули ташкилий таъсирга нисбатан унинг бажарилишини назорат қилишни кўпроқ талаб этади. ижро этишнинг бориши назорат қилингандан сўнг яна фармойиш билан таъсир этишга эхтиёж туғилади. фармойиш усулининг қўлланиш кўлами бошқарув кадрлари малакаси, ташаббускорлиги ва қобилиятига боғлиқдир. корхонани бошқаришда фармойиш билан таъсир этиш фақат қонунга зид бўлмаган ҳолдагина бажарилиши қатъий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бошқарув усуллари" haqida

1504527627_69079.doc бошқарув усуллари режа: 1. бошқарувнинг иқтисодий усуллари. 2. бошқарувнинг ташкилий фармойиш усули. 3. бошқарувнинг ижтимоий-психологик усуллари. бошқарув усулларини иқтисодиётнинг маълум аниқ соҳаларида амал қилишнинг турли йўллари орасидаги умумий ҳодиса сифатида ажратиш мумкин. масалан, бошқарув даражалари бўйича бошқарув усуллари (давлат секторини бошқариш усуллари, цех, корхона, бирлашма, минтақани бошқариш усуллари), ёки тармоқларни бошқариш усуллари (саноат, транспорт, қишлоқ хўжалигини бошқариш усуллари) ҳақида сўз юритиш мумкин. шунингдек, турли субъектлар томонидан қўлланиладиган бошқарув усулларини ажратиб кўрсатиш мумкин. давлат бошқаруви усуллари жамоат ташкилотларини бошқариш усуллари. ёки иқтисодиётнинг айрим соҳаларида қўлланиладиган бошқарув усулларин...

DOC format, 85,5 KB. "бошқарув усуллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: бошқарув усуллари DOC Bepul yuklash Telegram