ta'lim muassasasi menzmenti

DOCX 10 sahifa 55,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
14-мавзу. таълим муассасаси менежменти режа: 1. таълим муассасасини бошқариш ҳақида тушунча. 2. бошқариш функциялари. бошқарув методлари ва усуллари. 3. педагогик кенгаш таълим муассасасининг бошқарув органи сифатида. 4. таълим муассасаси методик кенгаши ва унинг вазифалари. 5. методика бирлашмалари ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш йўллари. 6. педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими. ёш ўқитувчилар билан ишлаш йўллари. таянч тушунчалар: бошқариш, менежмент, бошқарув функциялари, бошқарув методлари, бошқарув услублари, педагогик кенгаш, методика кенгаши, методика бирлашмаси, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш, методик хизмат кўрсатиш, ёш ўқитувчилар билан ишлаш. 1.таълим муассасасини бошқариш ҳақидатушунча. бошқариш маълум бир объектга ташкилий, режали, тизимли таъсир кўрсатиш демакдир. таълим муассасасининг педагогик фаолиятини бошқариш деб эса педагогик жараёнини режалаштириш, ташкил этиш, рағбатлантириш, натижаларни назорат ва таҳлил қилишга айтилади. таълим муассасаларини бошқариш назарияси таълим муассасаларининг менежменти назарияси билан бойитилди. менежмент назарияси ходимларга нисбатан ишонч, уларнинг унумли меҳнат қилишлари учун шароит яратиш ҳамда ўзаро ҳурмат билан тавсифланади. менежмент мавжуд минимал …
2 / 10
аришдан давлат-жамоатчилик бошқарувига ўтилади. давлат-жамоатчилик бошқарувининг мақсади - таълим муассасаларининг долзарб масалаларини давлат ва жамоатчилик ҳамкорлигида ҳал қилиш, ўқитувчилар, ўқувчилар ҳамда ота-оналарга таълим дастурларини, турларини, таълим муассасаларини танлашда ҳуқуқ ва эркинлик беришни кенгайтиришдан иборат. жамият талабларини қондириш ҳозирги замон раҳбаридан юқори маданият, чуқур маънавият, ватан учун жавобгарлик ҳисси, масъулиятлилик, чуқур билимга эга бўлиши, ўз ижодий потенциалини ривожлантиришга, инновацион фаолиятга, ўз устида ишлашга, касбий фаолликка қобилиятлилик ва шу каби бошқа бир қатор сифатларни талаб этади. яъни кўпқиррали қобилиятлиликни талаб этади. кўпқиррали қобилият тушунчаси касбий ва шахсий компетентлик тушунчасига мос келиб, алекс мурнинг фикрича “соддароқ қилиб тушунтирадиган бўлсак кўпқиррали қобилиятлар деганда турли хил инсонлар турли хил услублар орқали ёки бир инсон турли хил нарсаларни турли хилда ўрганилиши тушунилади. хоу таъкидлашича ҳеч қачон икки ўрганувчи бир хил бўлмайди: ҳар бир шахс ўзига хос қобилиятлар эгасидир. [footnoteref:1] [1: teaching and learning: pedagogy, curriculum and culture. alex moore.146--bet.] “кўпқиррали қобилият тушунчасининг энг илғор тарафдорларидан бири …
3 / 10
и ажратиб кўрсатади: умумий функциялар; ижтимоий-психологик функциялар; технологик функциялар. турли олимларнинг фикрларини умумлаштирган ҳолда, бошқарувнинг қуйидаги функцияларини ажратиб кўрсатиш мумкин: ахборот-таҳлил функцияси. мазкур функция ю.конаржевский томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, бошқарувда алоҳида ўрин тутади; бунда ахборотларни олиш ва таҳлил қилишда жараён бошланади ва тугалланади. мақсадли-мотивлаштириш функцияси. мотивлаштириш белгиланган мақсадга эришиш бўйича барча бошқарув субъектларида қизиқишлар уйғотишга йўналтирилган тадбирларни ташкил этишни назарда тутади. олдиндан кўриш-режалаштириш функцияси. бошқарув фаолиятини олдиндан кўриш (англаш) ва режалаштириш функцияси учун мақсадли-мотивлаштириш бошланғич асос бўлиб хизмат қилади, олдиндан кўриш-режалаштириш функцияси ташкилий шакллар, усуллар, таъсир этувчи воситаларни аниқлайди, назоратнинг меъёри ва натижаларини баҳолашга хизмат қилади, шунингдек, педагогик тизимни ва унинг иштирокчиларининг ҳаракати ва фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда тартибга солиш имконини беради. ташкилий-ижрочилик функцияси. бу функция бошқарув фаолиятининг барча йўналишларида ўз ифодасини топади. бу кадрлар танлаш ва жой-жойига қўйиш, ижрочиларнинг ўзаро таъсир этиш тизимини шакллантириш, ахборотлар тўплаш ва уларга ишлов бериш фаолиятлари билан боғлиқ бўлади. бунинг натижасида у ёки бу педагогик …
4 / 10
а солиш учун хизмат қилади. мазкур функцияларни амалга оширишда бошқарув методлари муҳим аҳамият касб этиб, улар бошқарув жараёнида ходимлар фаолиятини ташкил этиш ва уларни мувофиқлаштиришда қўлланиладиган таъсир этиш йўллари ва усулларининг йиғиндиси ҳисобланади. бошқарув методлари. замонавий ижтимоий-иқтисодий шарт- шароитларда таълим муассасаларини бошқаришга кўп даражада мос келадиган методларнинг тўрт асосий гуруҳи: иқтисодий, ташкилий- маъмурий, ижтимоий-психологик ва ахборотлар тўплаш методларини ажратиб кўрсатиш мумкин. иқтисодий методлар ўзаро боғлиқ бўлган иқтисодий кўрсаткичларнинг йиғиндисини тавсифлаб, ҳар бир ишчи ва бутун муассаса учун талаблар белгилаш билан биргаликда замонавий талаблар даражасида фаолият кўрсатишлари учун шароитлар яратади. таълим муассасаси фаолиятини такомиллаштириш, инновацион жараёнларни кучайтириш, яъни ходимларнинг инновацион фаолиятларини ташкил этиш, таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг фаолликларини ривожлантиришда иқтисодий методлардан фойдаланилади. раҳбарлар томонидан бошқарув жараёнида, ходимларнинг фаолияти батафсил ўрганилгандан кейин, фаолиятни такомиллаштириш ва ривожлантириш учун бажариладиган вазифалар режалаштирилади. бунда раҳбарлар ўз ходимларининг фаолиятлари натижаларига кўра рағбатлантириш, мукофотлаш, жазолаш (жарима солиш) ёки моддий ёрдам кўрсатишларида бошқаришнинг мазкур методидан фойдаланишлари зарур бўлади. иқтисодий …
5 / 10
рлар ва ходимлар, ўқитувчилар ва ўқувчилар, умуман олганда, барча жамоа аъзолари ўртасидаги мавжуд муносабатларни инобатга олган ҳолда уларнинг қизиқиши, манфаатлари, кўникма ва малакалари, билими ҳамда қобилиятларини ўрганиб, жамоадаги мавжуд шароитларни яхшилаш ва бошқа зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш орқали жамоа аъзоларининг фаолиятларини мувофиқлаштиришга хизмат қилади. ташкилий-маъмурий методдан фодаланишдан кўзланган мақсад белгиланган мақсадларга эришишда жамоада мавжуд бўлиши зарур бўлган ўзаро муносабатлар, алоқалар, ташкилий барқарорлик, интизом, ўзаро мутаносиблик ва келишувчанлик, тартиблилик ҳамда узлуксиз ривожланишни ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатларга мос равишда таъминлашдан иборат. ижтимоий-психологик методлар жамоа аъзолари ўртасида шундай муносабатларни вужудга келтиришни назарда тутадики, бунда раҳбар ходимларнинг бемалол, эркин ҳаракат қилиши, ўзини-ўзи намоён қилиши, турли жараёнларда эркин иштирок этиши, фикр билдириши учун шарт-шароитни ва ижодий муҳитни яратиши зарур. бошқарув услублари. бошқарув услуби - бу иш услубларининг тўплами бўлиб, у ўзининг фаолиятида ушбу бошқарув аппаратини қўллайди. менежмент услуби - бу раҳбарни шахсий сифатларининг тўплами, раҳбарни қўл остидагилар билан муносабати, раҳбарнинг ўз фаолиятида ишлатадиган услуби ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ta'lim muassasasi menzmenti" haqida

14-мавзу. таълим муассасаси менежменти режа: 1. таълим муассасасини бошқариш ҳақида тушунча. 2. бошқариш функциялари. бошқарув методлари ва усуллари. 3. педагогик кенгаш таълим муассасасининг бошқарув органи сифатида. 4. таълим муассасаси методик кенгаши ва унинг вазифалари. 5. методика бирлашмалари ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш йўллари. 6. педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими. ёш ўқитувчилар билан ишлаш йўллари. таянч тушунчалар: бошқариш, менежмент, бошқарув функциялари, бошқарув методлари, бошқарув услублари, педагогик кенгаш, методика кенгаши, методика бирлашмаси, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш, методик хизмат кўрсатиш, ёш ўқитувчилар билан ишлаш. 1.таълим муассасасини бошқариш ҳақидатушунча. бошқариш маълум бир объектга ташкилий, режали...

Bu fayl DOCX formatida 10 sahifadan iborat (55,9 KB). "ta'lim muassasasi menzmenti"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ta'lim muassasasi menzmenti DOCX 10 sahifa Bepul yuklash Telegram