ташкилотда менежернинг хулқи

DOC 386.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1684319183.doc ташкилотда менежернинг хулқи режа: 1. менежерлар: тушунча, вазифалари, хислати 2. менежернинг етакчилик хулқи. 3. менежернинг фаолият услуби ва имижи 4. менежернинг ишдаги хулқи 5. менежерларнинг этикет қоидалари 6. менежернинг ҳокимияти ва таъсири 7. менежернинг расмий ва норасмий бошқаруви 8. менежер ва мулкдорнинг хулқи менежерлар: тушунча, вазифалари, хислати менежер (инг. manager, manage - бошқариш) - бошқарувчилик лавозимини эгаллайдиган ва ташкилот фаолиятининг муайян турлари бўйича қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлган шахс. “менежер” атамаси жуда кенг маънода ишлатиладиган сўз бўлиб: · алоҳида бўлинма ёки мақсадли дастур гуруҳи доирасидаги ишларнинг аниқ тури ташкилотчисига; · корхона ёки унинг · бўлинмаси (бошқармаси, бўлими) раҳбарига; · қўл остидаги ходимларнинг раҳбарига; · ишни ташкил қилувчи ҳар қандай даражадаги маъмурга; · муайян соҳадаги ташкилотчи ишбилармонга; -фирмада ижрочилик ҳуқуқи бўлган ва топширилган вазифани амалга оширадиган раҳбарият аъзосига нисбатан қўлланилади. хуллас, менежерлар ташкилотдга турли мавқеда бўлади, уларнинг фаолият соҳалари жуда кенг. ташкилот менежерларсиз ишлай олмайди, чунки улар қуйидаги фаолият …
2
аҳамиятини тушунадиган, ихтиро ёки янгиликларни қадрлайдиган ва дарҳол ишлаб чиқариш(тижорат)га жорий этадиган инноватор бўладилар; · ғояларни ривожлантирадилар. уларнинг кучли ва заиф томонларини топадилар, муаммонинг моҳиятини пайқашга, ҳақиқатни аниқлашга интиладилар; · қилинган ишларни таҳлил этадилар, баҳолайдилар, ишларнинг аҳволини яхшилаш чораларини белгилайдилар ва амалга оширадилар; - турли тадбирларда ташкилот номидан қатнашадилар. менежернинг фаолият соҳалари ва уларни амалга оширишнинг вазиятлари турлича бўлса ҳам учта асосий соҳани алоҳида ажратиш мумкин. биринчидан, менежер ташкилотнинг асосий вазифаларини белгилайди, ресурсларни тақсимлаш масалаларини ҳал этади, кундалик ишга тузатишлар киритиб туради, қарорлар қабул қилади, уларнинг амалга оширилиши учун масъул бўлади. иккинчидан, менежер ички ва ташқи ҳолат ҳақидаги хабарларни тўплайди, уларни оммалаштиради ва ниҳоят, ташкилотнинг мақсадларини тушунтиради. учинчидан, менежер жамоанинг раҳбари бўлиб, ташкилотнинг ички ва ташқи муносабатларини шакллантиради, ташкилот аъзоларини мақсадларга эришишга руҳлантиради, уларнинг ғайрат-ҳаракатларини мувофиқлаштириб туради, ташкилот номидан иш юритади. муайян пайтда раҳбар қандай бошқарув вазифасини бажараётган бўлмасин, у ҳар бир борада ва доимо ақл-заковатини ишга солади, фаолият шартлари, …
3
ирик бўлинмаларга бошчилик қиладилар. олий ва қуйи бўғин раҳбарлари оралиғида ишлайдилар. асосан тактик вазифаларни ҳал этадилар. олий бўғин менежерлари ёки топ-менежерлар умуман бутун ташкилотга тааллуқли энг муҳим қарорлар қабул қилиш учун, аввало, стратегик вазифалар ҳал этиш учун масъул бўладилар. уларниниг иши аниқ бир вақтда тугамайди, кўпинча таваккалчиликдан иборат бўлади. мазкур бўғин менежерлари бошқа бўғин менежерларидан анча камроқ бўлади. уларнинг меҳнати юқори қадрланади ва яхши ҳақ тўланади. топ-менежмент таркибига кирувчиларнинг мезонлари мамлакатларда турлича. масалан, россия амалиётида уларнинг қуйидаги мезонлари мавжуд: 1) компания фаолиятига сезиларли таъсир ўтказувчанлик; 2) фақат бош директорга ва мулкдорга бўйсунувчанлик; 3) қарорлар қабул қилишда анчагина мустақиллиги; 4) қуйи ва ўрта бўғиндаги кўпгина менежерларга бошчилик қилиши; 5) компаниянинг миқёси йириклиги ёки ўрталиги. топ-менежмент таркибига одатда компаниянинг олий раҳбарлари: президенти, бош директори, бошқарув раиси, бошқарув аъзолари, директорлар кенгашининг аъзолари, муҳим лавозимлардаги раҳбарлар (молиявий директор, маркетинг бўйича директор, тижорат директори, ишлаб чиқарувчи компанияларда ишлаб чиқариш бўйича директор, ноишлаб чиқариш компанияларида операция …
4
, аксинча, кўпроқ кундалик жорий масалалар билан шуғулланиши керак. олий даражадаги менежерларнинг иш вақти қуйидагича тақсимланиши тавсия этилади: стратегик масалалар вақтнинг 60 фоизини, тактик масалалар 25 фоизини, оператив масалалар 15 фоизини; ўрта бўғин менежерлари иш вақтининг 25 фоизини стратегик масалаларга, 50 фоизини тактик масалаларга, оператив вазифаларга 25 фоизини ажратишлари; қуйи бўғин менежерлари шунга мос равишда 10, 25 ва 65 фоизини сарфлашлари тавсия этилади. чизиқли ва вазифавий менежерлар ҳам бор. биринчилари ташкилотга, муассасага, бирлашмага, цехга, бўлинмага бошчилик қилса, иккинчилари муайян фаолият тури билан шуғулланувчи вазифавий бўлинмаларга раҳбарлик қиладилар. менежерларни тавсифлашнинг бошқа белгилари ҳам бор. чунончи, c.паркинсон билан м.рустомжи ишлаб чиқариш ва маъмурий менежерларни бир-биридан фарқлайдилар. биринчи тоифа менежерлари ишлаб чиқаришнинг техник томони, маҳсулот ишлаб чиқариши билан шуғулланади, технологик жараёнлар муваффақиятли давом этиши учун зарур материалтехника шароитларини яратади, иккинчи тоифа менежерлари эса умумий иш шароитларини таъминлаш, биргаликдаги фаолиятни ташкил этиш, молия, режалаш, ҳуқуқ, иқтисодий хавфсизлик, жамоатчилик билан алоқа, тадқиқот ишлари, маркетинг, тижорат, …
5
арни махсус тайёрлаш масаласи пайдо бўлди. менежернинг касбий маҳорати унинг ишлаб чиқариш(тижорат)ни ташкил этиш ва бошқариш соҳасидаги махсус билим ва кўникмаларни эгаллаб олганлигидан, турли соҳаларда одамлар билан ишлаш қобилиятига эга эканлигидан иборат. шуниси диққатга сазоворки, илгари ғарбдагилар ташкилотни бошқариш учун мазкур соҳада мутахассис бўлиш зарур эмас, фақат бошқарув технологияси ва техникасини билиш, одамлар билан ишлаш маҳоратигина бўлса кифоя деб ҳисоблар эдилар. ҳозирги вақтда ижтимоий ишлаб чиқариш ривожланиши натижасида бу фикр танқид қилинмоқда, чунки ёлланма менежерлар ишлаб чиқаришни юзаки биладилар, фирманинг мақсадларини ўз мақсадлари деб билмайдилар. бунинг устига, уларни бизнес мактабларида тайёрлаш ишлаб чиқариш эҳтиёжларига кўпинча жавоб бермаяпти, бундай мактабларни битириб чиқувчилар ишлаб чиқариш шароитларига яхши кўникиб кетмаяпти. шу сабабли европа мамлакатлари ва япония компанияларида бошқарувчиларни четтан таклиф этмай, ўз фирмаларида “етиштириб” олмоқдалар. аммо айрим давлатларнинг, айниқса ақш нинг компанияларида ҳали ҳам ўқимишли бошқарувчиларни четдан ёллаш давом этмоқда. тадқиқот маълумотларига кўра, замонавий раҳбар ўз тармоғида 15-20 % мутахассис бўлса бас, аввало …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ташкилотда менежернинг хулқи"

1684319183.doc ташкилотда менежернинг хулқи режа: 1. менежерлар: тушунча, вазифалари, хислати 2. менежернинг етакчилик хулқи. 3. менежернинг фаолият услуби ва имижи 4. менежернинг ишдаги хулқи 5. менежерларнинг этикет қоидалари 6. менежернинг ҳокимияти ва таъсири 7. менежернинг расмий ва норасмий бошқаруви 8. менежер ва мулкдорнинг хулқи менежерлар: тушунча, вазифалари, хислати менежер (инг. manager, manage - бошқариш) - бошқарувчилик лавозимини эгаллайдиган ва ташкилот фаолиятининг муайян турлари бўйича қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлган шахс. “менежер” атамаси жуда кенг маънода ишлатиладиган сўз бўлиб: · алоҳида бўлинма ёки мақсадли дастур гуруҳи доирасидаги ишларнинг аниқ тури ташкилотчисига; · корхона ёки унинг · бўлинмаси (бошқармаси, бўлими) раҳбарига; · қўл остидаги ходимларнин...

DOC format, 386.5 KB. To download "ташкилотда менежернинг хулқи", click the Telegram button on the left.