рахбарларнинг тинглаш одоби

PPTX 24 sahifa 2,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
замонавий геодезик асбоблар. лазерли геодезик асбоблар.электрон теодолит ва тахеометрлар мавзу: рахбарларнинг тинглаш одоби бажарди: прип 7622 гурух талабаси жураева ш. қабул қилди: урунов а. мустақил иш режа: 1. кириш 2. раҳбарлик фаолияти 2.1. рахбарнинг ахлоқий-маьнавий фазилатлари 2.2. раҳбар психологиясини маънавий жиҳатдан шакллантириш учун қуйидаги махсус фазилатлар зарур деб ҳисоблаймиз. 2.3. раҳбарлик этикаси 2.4.раҳбар замонавий ишбилармонлик ёки бизнесда муваффақиятга эришишучун қуйидагиларга риоя қилиши зарур. 2.5.раҳбарликнинг муомала маданияти. 3.раҳбар психологиясининг эмоционал-иродавий кўринишлари 3.1.раҳбарда иродавий ҳаракатлар босқичларининг шаклланиб бориши 3.2. раҳбар иродавий босқичларининг психологик хусусиятлари 3.3.ирода орқали қилинадиган иш-ҳаракатлар 4. хулоса 5. фойдаланилган адабиётлар кириш ўзбекистон республикасининг “таълим тўғрисида”ги ва “кадрлар тайёрлаш миллий дастури” тўғрисидаги қонунларида, шунингдек, миллий дастурнинг иккинчи сифат босқичида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар яъни ривожланган демократик давлатлар даражасига эришган мамлакат учун юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берадиган юқори малакали ва салоҳиятли раҳбар кадрлар тайёрлаш, таълим муассасаларини махсус тайёрланган малакали педагог кадрлар билан тўлдириш, уларнинг моддий техника ва ахборот …
2 / 24
с тайёрланган малакали педагог кадрлар билан тўлдириш, уларнинг моддий техника ва ахборот базаларини мустаҳкамлаш, ўқув жараёнини илғор педагогик технологиялар билан таъминлаш мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларига мувофиқ раҳбар кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги ҳаётий муаммолар кўндаланг қилиб қўйилган. фан тараққиёти ахборот коммуникация технологиялари ва ишлаб чиқаришнинг жадал суръатлар билан ривожланиши республикамизда раҳбар кадрлар тайёрлашнинг долзарблигини янада оширмоқда. бошқарув тизимига диққат қилсак, ниҳоятда турли-туман, ранг-барангликка дуч келамиз. каттами, кичикми, қайси мансабда бўлишидан қатъи назар, ҳар бир раҳбар ўз ишига юқори даражада ёндашиши учун нималарни билиши, қандай фазилатларга эга бўлиши керак? бошқарувда тажриба, кўникма, маҳорат, билим, ақл ва идрокнинг ўрникатта. аммо, энг аввало, бошқарув бу санъат, бу ижоддир. раҳбарга ҳам худди санъаткор учун зарур бўлганидек, талант ва истеъдод зарур. ҳар кимдан санъаткор чиқмаганидек, истаган одамдан ҳам яхши бошқарувчи, раҳбар чиқавермайди. раҳбар ўз қобилияти, истеъдодини ишга солиб изланади, ҳаётни, одамларни чуқур ўрганади, натижада тўплаган билимлари, тажрибаларини бошқарувнинг умумий қонуниятлари асосида шакллантириб, ўзининг раҳбарлик усулини …
3 / 24
ига нисбатан ишлатилиши мумкин. раҳбарлик юксак ақл-фаросат, кўп куч-ғайрат, изланиш ва топқирликни, ўз устида тинмай ишлашни, ўрни келганда, зарурий тадбиркорликни талаб қилади. шундай бўлгач, раҳбарлик тушунчасига қуйидагича таъриф бериш мумкин: 1.раҳбар ижтимоий шахс сифатида ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш ресурсларини бирлаштириб, ишлаб чиқаришнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучини бошқарувчи сифатида омилкорлик билан амалга оширади. 2.раҳбар ҳар қандай ишни амалга ошириш учун, аввало, мустақил қарор қабул қилади. бу қарор раҳбарнинг тадбиркорлик, ишбилармонлик фаолиятининг мақсадини белгилайди. 3.раҳбар ўз соҳасига янги ғоя, янги ташаббус, янги технологияларни жорий этувчи тадбиркор шахс ҳисобланади. 4.раҳбар меҳнати, айни вақтда, таваккалчиликка асосланмаган машаққатли фаолият ҳисобланади. унга сарфланган куч, маблағ баъзан фойда эмас, зарар келтириши, корхона фойда ўрнига зарар ҳам кўриши мумкин. у бундай ҳолатларни олдиндан кўра олиши ва бунга тайёр туриши, зарур бўлганда фаолиятини қайта бошлаши, унга куч-ғайрат топа билиши лозим. 2.1 рахбарнинг ахлоқий-маьнавий фазилатлари юқорида айтилганлар раҳбарлик фаолиятининг бир томонини ташкил қилади. иккинчи томони раҳбарлик фаолияти билан шуғулланувчи …
4 / 24
иятида ҳам жиддий ўзгаришлар рўй берди. раҳбарлар ишлаб чиқариш воситаларига шахсан эгалик қилишлари туфайли манфаатдорлик ортиб, маҳсулот кўпайди. шу сабабли ишлаб чиқариш жараёнига янги технологияларни олиб кириш авж ола бошлади. натижада маҳсулотларнинг миқдори ортиб, сифати яхшиланиб бормоқда. 2.2.раҳбар психологиясини маънавий жиҳатдан шакллантириш учун қуйидаги махсус фазилатлар зарур деб ҳисоблаймиз –ташаббускорлик, доимо янги имкониятларни излаб топиш. –вақт ва вазиятдан ҳамиша унумли фойдалана олиш. –ҳаётда ҳар доим бошқалардан бир қадам олдинда юриш. –бўладиган ўзгаришларни олдиндан кўра билиш. –қатъият, тиришқоқлик, сабр бардошли бўлиш. –учрайдиган ҳар хил қийинчилик ва тўсиқларга шахсий мулоҳаза ва мушоҳада билан тайёр туриш, уларни иродавий қатъиятлик билан енгиш. –мақсадни аниқ белгилаб, унга эришишга ҳаракат қилиш. –ҳар бир ишда масъулиятни чуқур ҳис этиш. –фаолият соҳаси юзасидан етарли даражада илмий-амалий ахборотга эга бўлиш. –мунтазам равишда раҳбарлик фаолиятини олдиндан қатъий режалаштириш ва унга амал қилиш. –шерикларини ўзи илгари сурган ғояни амалга оширишга кўндириш. –иш юритишда мустақил бўлиш. –маълум пайтларда таваккалчиликка йўл қўйиш ва …
5 / 24
да зарур бўладиган энг муҳим фазилатлардандир. раҳбарлик этикаси айни пайтда ўзаро тенглик ва одилликка асосланади. бу томонларнинг ўз фаолиятини объектив баҳолашига ёрдам беради. биз юқорида раҳбарликни умуминсоний қадрият дедик. бутун дунё ишбилармон раҳбарларига хос тадбиркорлик этикасининг яна бир аҳлоқий хусусияти ваъдага вафо қилиш, уни сўзсиз бажаришдир. унга кўра, икки томон бир нарсага келишдими, бу мажбуриятни бузса, нафақат мажбурият олган тадбиркор ёки раҳбар, балки бошқа барча тадбиркорлар ҳам у билан муносабатини узишлари, бошқа муносабат ўрнатмасликлари лозим. 2.4.раҳбар замонавий ишбилармонлик ёки бизнесда муваффақиятга эришишучун қуйидагиларга риоя қилиши зарур. 1) шерикларига берган ваъдасини доим ўз вақтида бажариши керак; 2) мағрурланиб кетмаслиги, жамоа ўртасида камтар, ўзига ортиқча баҳо бермаслиги зарур; 3) фақат ўзининг позициясини тўғри деб топмасдан шерикларининг ҳам фикри билан ҳисоблашиши зарур; 4) шерикларининг билим ва малакаларини ҳам қадрлаши лозим; 5) ўзининг иштироки зарур бўлган масалаларнигина ечишда қатнашиши шарт; 6) шериклари ва қўл остидаги ходимларни мақташ керак бўлса, буни жамоатчилик олдида қилиши керак; …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"рахбарларнинг тинглаш одоби" haqida

замонавий геодезик асбоблар. лазерли геодезик асбоблар.электрон теодолит ва тахеометрлар мавзу: рахбарларнинг тинглаш одоби бажарди: прип 7622 гурух талабаси жураева ш. қабул қилди: урунов а. мустақил иш режа: 1. кириш 2. раҳбарлик фаолияти 2.1. рахбарнинг ахлоқий-маьнавий фазилатлари 2.2. раҳбар психологиясини маънавий жиҳатдан шакллантириш учун қуйидаги махсус фазилатлар зарур деб ҳисоблаймиз. 2.3. раҳбарлик этикаси 2.4.раҳбар замонавий ишбилармонлик ёки бизнесда муваффақиятга эришишучун қуйидагиларга риоя қилиши зарур. 2.5.раҳбарликнинг муомала маданияти. 3.раҳбар психологиясининг эмоционал-иродавий кўринишлари 3.1.раҳбарда иродавий ҳаракатлар босқичларининг шаклланиб бориши 3.2. раҳбар иродавий босқичларининг психологик хусусиятлари 3.3.ирода орқали қилинадиган иш-ҳаракатлар 4. хулоса ...

Bu fayl PPTX formatida 24 sahifadan iborat (2,6 MB). "рахбарларнинг тинглаш одоби"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: рахбарларнинг тинглаш одоби PPTX 24 sahifa Bepul yuklash Telegram