ijtimoiy psixologiya: ma'ruzalar kursi

PDF 633 sahifa 3,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 633
1 ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я ижтимоий психология маърузалар курси тошкент–2019 2 ўзбекистон республикаси иив академиясининг таҳририят-ноширлик ҳайъатида маъқулланган м у а л л и ф л а р : б.н. сирлиев, р.х. душанов, и.х. калонов т а қ р и з ч и л а р : ўзбекистон миллий университетининг ижтимоий фанлар факультети психология кафедраси доценти, психология фанлари номзоди ў.б.шамсиев; фалсафа фанлари номзоди х.б.саидходжаев с-60 ижтимоий психология: маърузалар курси / б.н.сирлиев, р.х.душанов, и.х.калонов. – т.: ўзбекистон республикаси иив академияси, 2019. – 633 б. ушбу маърузалар курси янги давлат таълим стандартлари ҳамда ижтимоий психология фани дастури асосида тайѐрланган бўлиб, унда шахс ва жамият муносабатлари қонуниятлари, ички ишлар органлари тизимига хизмат фаолияти психологларини тайѐрлашда фаннинг ўрни, ижтимоий психологиянинг фундаментал муаммолари бўлмиш мулоқот, гуруҳлар психологияси, шахснинг ижтимоий психологик сифатлари, унинг жамиятда ижтимоийлашуви жараѐнидаги ва татбиқий жабҳалари, ижтимоий психологиянинг предметига оид турли қарашлар, ривожланиш тарихи …
2 / 633
нг 2017 йил 16 августдаги «ички ишлар органлари ходимларини тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги пқ-3216-сон қарори ички ишлар тизимига рақобатбардош кадрлар тайѐрлашни тақазо этмоқда. мамлакатимизда юқори малакали рақобатбардош баркамол мутахассис-кадрларни таѐрлаш жараѐнида ижтимоий психологияга оид билимларининг роли ва ўрни беқиѐсдир. юксак информацион-технологиялар асри бўлмиш ххi аср инсон омилига эътиборнинг кучайиши билан ҳам тавсифланади. зеро, ўз руҳий кечинмаларини бошқариш, яқинлари билан самимий соғлом муносабатларда бўлиш истаги оддий фуқароларда кун сайин ортиб бормоқда. бу борада эътибор талаб жиҳатлардан бири – бу муомала, ўзаро таъсир ва ўзлигини ўзгаларга намоѐн эта олиш қобилиятидир. касбий фаолият ходимни мустақил фикрли шахс сифатида ҳар бир сонияда ўйлашга, фикрлашга, мулоҳаза юритиб, ўзи учун хулосалар чиқаришга мажбур этмоқда. яъни, бу чексиз оламда биз ўзимизни ўзгаларсиз, ўз манфаатларимизни ўзгалар манфаатисиз тасаввур қила олмаганимиз учун ҳам ижтимоий психологияни билишга мажбурмиз. зеро, мустақил давлатимизнинг сиѐсати инсон манфаатини ҳимоя қилиш ва муносиб турмуш тарзини яратиш экан, …
3 / 633
иллар, яъни маънавияти, мафкураси, ахборот хавфсизлиги, турли ижтимоий гуруҳлардаги мақоми, шахслараро муносабатлар ва низолар каби қатор масалаларни ўрганади. ушбу маърузалар курси айнан шу мақсадни кўзда тутган бўлиб, давлат таълим стандартлари ҳамда ижтимоий психология фанининг ўқув дастури асосида тайѐрланди. уни тайѐрлашда психолог олимлар – м.г.давлетшин, в.м.каримова, ғ.б.шоумаров, э.ғозиев, н.а.соғинов, б.м.умаров, б.м.ботиров, ф.а.акрамова, м.т.исақова ва бошқаларнинг илмий ишларидан кенг фойда- ланилди. ўз навбатида шуни таъкидлаш жоизки, маърузалар курси ушбу йўналишда давлат тилида яратилган дастлабки ишлардан бири бўлганлиги боис, унда айрим камчиликлар, жузъий хатолар бўлиши табиий. муаллифлар маърузалар курси юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳамда уни тўлдириш, такомиллаштириш борасидаги таклифларни бажонидил қабул қилдилар ва келгуси ишларида албатта инобатга оладилар. 5 i бўлим ижтимоий психологиянинг методологик асослари 1-мавзу. ижтимоий психология фанининг предмети ва вазифалари 1-§. ижтимоий психологиянинг предмети ва илмий тадқиқот методлари ижтимоий психология жуда қадимий ва шунинг билан бирга у ўта навқирон фандир. унинг қадимийлиги инсоният тарихи, маданияти ва маънавиятининг қадимий илдизлари билан белгиланади. улар …
4 / 633
удлиги тан олинди ва унинг предметига таъриф берилди. иккала муаллиф ҳам – бири психолог, иккинчиси социолог бўлишига қарамай, бу фаннинг асосий предмети ижтимоий тараққиѐт ҳамда психик тараққиѐт қонуниятларини уйғунликда ўрганишдир, деган умумий хулосага келишган. тўғри, мазкур муаллифларнинг ҳар хил фан соҳасининг вакили эканлиги, уларнинг ижтимоий психологик ҳодисалар табиатини ѐритишга нисбатан ўзига хос қарашларининг мавжудлиги ва бундай ѐндашув то ҳозиргача давом этаѐтганлигига асос бўлди. рус олимаси г.м.андреева таъкидлаганидек, ижтимоий психология соҳасида ишлаѐтган мутахассиснинг аслида ким эканлиги – психологми, 6 файласуфми ѐки социологми, – унинг ушбу фан предметига ѐндашувида ўз аксини топади, чунки агар у социолог бўлса, ижтимоий қонуниятларни аввал бошдан жамиятдаги анъаналар ва умумий қоидалар тилида тушунтиришга интилса, психолог – конкрет олинган шахс психологиясининг қонуниятларини умумжамият қонун – қоидаларига татбиқ этишга ҳаракат қилади. нима бўлганда ҳам, шуни асосли тарзда эътироф этиш зарурки, ижтимоий психологиянинг алоҳида фан бўлиб ажралиб чиқишига сабаб бўлган илмий манбалар икки фан – психология ва социология фанларининг эришган …
5 / 633
арини тушунтириб берувчи фандир. демак, ҳар бир шахснинг жамиятда яшаши, унинг ижтимоий нормаларига риоя қилган ҳолда ўзига ўхшаш шахслар билан ўрнатадиган мураккаб ўзаро муносабатлари ва уларнинг таъсирида ҳосил бўладиган ҳодисаларнинг психологик табиатини ва қонуниятларини тушунтириб бериш – ижтимоий психологиянинг асосий вазифасидир. бундан келиб чиқадиган умумий таърифларга биноан, ижтимоий психология ижтимоий мулоқотнинг мураккаб шакл ва механизмларини ўрганувчи фандир. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ix сессиясида республикасининг биринчи президенти ислом каримов олий таълимни ислоҳ қилишда ва малакали кадрларни тайѐрлашда ижтимоий психологиянинг фан сифатида алоҳида ўрни борлигига жамоатчилик диққатини қаратди. дарҳақиқат, етук кадр бўлиш 7 учун шахс нафақат ўз иқтидори, билими ва савиясини ошириши зарур, балки жамиятда турлича ижтимоий муносабатлар тизимига тайѐр бўлмоғи, ижтимоий фаолиятни бошқаришнинг, одамлар билан турли жамоаларда ишлаш, ходимлар фаолиятини мувофиқлаштиришга оид илмий қонуниятлар ва қоидаларни мукаммал эгалламоғи зарур. бошқарув, маркетинг ва менежмент, таълим ва тарбия соҳаларида, айниқса инсон омили ва уни бошқаришнинг психологик тизимини билиши – жамиятда соғлом инсоний муносабатларни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 633 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ijtimoiy psixologiya: ma'ruzalar kursi" haqida

1 ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я ижтимоий психология маърузалар курси тошкент–2019 2 ўзбекистон республикаси иив академиясининг таҳририят-ноширлик ҳайъатида маъқулланган м у а л л и ф л а р : б.н. сирлиев, р.х. душанов, и.х. калонов т а қ р и з ч и л а р : ўзбекистон миллий университетининг ижтимоий фанлар факультети психология кафедраси доценти, психология фанлари номзоди ў.б.шамсиев; фалсафа фанлари номзоди х.б.саидходжаев с-60 ижтимоий психология: маърузалар курси / б.н.сирлиев, р.х.душанов, и.х.калонов. – т.: ўзбекистон республикаси иив академияси, 2019. – 633 б. ушбу маърузалар курси янги давлат таълим стандартлари ҳамда ижтимоий психология фани дастури асосида тайѐрланган бўлиб, унда шахс ва жамият муносабатлари қонуниятлари, ички ишлар органлари тизимиг...

Bu fayl PDF formatida 633 sahifadan iborat (3,3 MB). "ijtimoiy psixologiya: ma'ruzalar kursi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ijtimoiy psixologiya: ma'ruzala… PDF 633 sahifa Bepul yuklash Telegram