tadbirkorlik etikasi va madaniyati

DOC 18 sahifa 105,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 18
9. мавзу. тадбиркорлик этикаси ва маданияти режа 1.тадбиркор раҳбар этикаси 2. тадбиркор маданияти 3. тадбиркор раҳбар фаолиятининг руҳий хусусиятлари 4. тадбиркор раҳбар фаолиятида можароли ҳолатлар ва уларни ҳал этиш усуллари 1. тадбиркор раҳбар этикаси тадбиркор фаолияти фақат тадбиркорликнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларига боғлиқ бўлмасдан, у инсонлар, ўзининг қўл остида хизмат қилувчи мутахассислар ва ишчилар, айниқса, чет эллик ҳамкасблари – бизнесменлар доирасида умумахлоқий меъёрларга риоя қилиши билан ҳам баҳоанади. ишдаги муваффақиятнинг ярмидан кўпроғи унинг одобига, маданиятига, дунёқарашига, ишбилармонлик қоидаларини қай даражада билишига бевосита боғлиқдир. умуман, тадбиркорлик – бу маданият. айтишларига қараганда, маданиятли одам тадбиркор бўлиши шарт эмас, аммо тадбиркор инсон маданиятли бўлиши лозим. арасту (арестотель) ўз замонида биринчи бўлиб ахлоқ тўғрисида гапириб: “ахлоқ – нимани қилишимиз ва нимадан ўзимизни тийишимиз кераклигини аниқлашимизга ёрдам беради”, - деган эди. дарҳақиқат, ахлоқ биз учун – аввало, инсоний муносабатларни шунингдек, инсонларнинг феъл-атворларини, уларнинг қанчалик мақбул нуқтаи-назардан кўриб чиқишга ва баҳолашга имкон берувчи билим соҳасидир. тараққий …
2 / 18
мулк муқаддас, дахлсиз ва мулкчиликнинг қолган барча шакллари билан бир қаторда теппа-тенгдир; · тадбиркор – ишчанлик ва яратувчанлик миссиясининг жонкуяридир. унинг касби астойдил фаолиятни, ишлаб пул топишни талаб қилади. бу унинг обрў-эътибори манбаидир; · тадбиркор ўз меҳнатининг аҳамиятини англай олади. у ўз ҳамкорларидан ишга масъулият билан ёндашишни талаб қилади ва уни қўллаб-қувватлайди; · хусусий хўжалик фаолияти ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишига олиб келади ва табиркорга ўзига хос мажбуриятлар юклайди. 2. тадбиркор ва давлат · тадбиркор давлат ва унинг қонунларини тўғридан-тўғри ҳурмат қилиши ва уларга амал қилиши лозим. ўз навбатида, у бундай ёндашувни давлатдан ҳам талаб қилиши керак. 3. тадбиркор ва мижоз · тадбиркор мижоз манфаатлари, жамият, давлат ва атроф-муҳит учун зарар келтирмасликка, унга амал қилишга мажбурдир; · мижоз манфаатлари давлатнинг қонун ва манфаатларига зид бўлган ҳолларда тадбиркор бу тўғрида мижозларни огоҳ қилишга мажбурдир; · мижоз офертлар ва ишлаб чиқарувчиларни танлаш ҳуқуқига эгадир. рақобат юксак сифат кафолатидир; · тадбиркор мижозни билмаслик ёки …
3 / 18
ҳам шунга риоя қилади; · муайян ҳуқуқ ва мажбуриятлар мавжуд қонун доирасида меҳнат шартномаларини тузиш чоғида акс эттирилади. 5. тадбиркор ва тадбиркорлар иттифоқининг бошқа аъзолари -тадбиркорлар иттифоқи аъзолари учун қонунга мувофиқ бўлган (лояльный) рақобат мажбурийдир ва ахлоқнинг муайян тамойилларига амал қилишни талаб қилади; · тенг ҳуқуқли бўлмаган шароитдаги ҳар қандай бозор фаолияти (рақобат) қабул қилинган меъёрларга зид ҳисобланади. ўз хусусий маҳсулоти ёки хизматларини рақобатчилар заифлиги ҳисобига реклама қилиш ахлоқсизликка киради; · рақобатчилик курашида тадбиркор сиёсий мансублиги ёки жамиятдаги эгаллаган мавқеидан, афзалликларидан фойдаланишга ҳаққи йўқ. тадбиркорлар рақобатчиларнинг муаллифлик ҳуқуқи ёки патент ҳуқуқини тан олиши шарт; · кредит ва нафақаларга тааллуқли таклифлар танлов асосида тақсимланади, натижалар зудлик билан барча манфаатдор томонларга етказилади. иттифоқ аъзолари ўртасида мунозарали масалалар вужудга келган таақдирда, улар ўзаро келишувга мувофиқ бу масалани иттифоқ назорат кенгашига киртиши мумкин. қабул қилинган қарор иккала томон учун ҳам бажарилиши мажбурий ҳисобланади. 6. жавобгарлик ва тақиқлар · тадбиркорлар иттифоқига аъзолик, ҳар бир тадбиркордан …
4 / 18
бу боғланиш қуйидаги фазилатлар мажмуасида ўз аксини топади: адаб – ақлнинг суянчиғи, барча фазилатларнинг мезони. беҳудага халқимизда: “ақл билан адаб - эгизак”, дейишмайди. адаб – яхшилик билан ёмонликнинг фарқини билиш, фойда билан зарар орасидаги тафовутни англашдир. адаб воситасида киши ўз жонини ёмон хислатлардан даволайди, ёқимсиз айблардан поклайди, чиройли фазилатлардан безайди. адаб тадбиркорни энг чиройли хулқ билан қуроллантиради. натижада ақл эгалари бундай тадбиркордан ҳар ишда рози бўлишади. адабли тадбиркор эса кундан кунга обрў топади, нуфузи ошади, ишалри равнақ топади. баъзи ҳакимлар адабни энг масъум ва кўркам феълга эга бўлиш десалар, баъзилари нафсни барча қабиҳ одатлардан тозалаш деб таъриф беришади. демак, тадбиркордаги адабнинг мавжудлиги, бу ноёб неъматнинг мавжудлигидир. умуман адаб икки хил бўлади: · ҳикмат адаби; · хизмат адаби. ҳикмат адаби поклик ва тўғри йўлга етаклайди. хизмат адаби эса бадавлатлик ва обрўга етказади. ҳар иккиси ҳам улуғ фазилат бўлиб, бири азиз қилса, иккинчиси қудратли қилади. адаб раҳбарни ақл ва ахлоқ эгаси бўлишга, …
5 / 18
адиган, ўз фаолиятининг яхши томонларидан қаноатланиб, хурсанд бўладиган, ёмон томонларидан норози бўлиб, руҳан эзиладиган, яъни виждон азобига тушадиган. содда қилиб айтганда: иймон уя нарсанинг бутунлигидан ҳосил бўлади: эътиқод, иқрор ва амал. эътиқод – бу ишонч. иқрор – сўзда буни тан олиш. амал – яъши ишлар билан уни исботлаш. инсоф – бу адолат ва виждон амри билан иш тутиш туйғуси ва қобилияти, ишда, кишиларга муносабатда ҳалоллик, тўғрилик. баробарлик, софдиллик ва ҳақиқатгўйликдир. ўзгани ўз ўрнига ва шунингдек, ўзини ўзгани ўрнига хаёлан қўйиб кўриш ҳам инсофга киради. юқорида таъкидлаганимиздек, тўқ очни, бой камбағални, бахтли бахтсизни, толеи баланд толеи забунни, омадли омадсизни, соғлом ва беморни ўз ўрнига қўйиб кўролса ва аксинча ҳам худди шундай бўлса олам гулистон – инсофлилар сафи кўпаяверади. инсоф – ҳар қандай кишининг, хусусан, раҳбар ёки тадбиркорнинг жамият олдида, теварак-атрофидаги кишилар назарида ўз хатти-ҳаракати билан маънавий масъулиятни ҳис этишининг ифодасидир. адолат – бу барча фазилатлар ичидаги энг олий фазилатдир. адолатпарвар тадбиркор …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 18 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tadbirkorlik etikasi va madaniyati" haqida

9. мавзу. тадбиркорлик этикаси ва маданияти режа 1.тадбиркор раҳбар этикаси 2. тадбиркор маданияти 3. тадбиркор раҳбар фаолиятининг руҳий хусусиятлари 4. тадбиркор раҳбар фаолиятида можароли ҳолатлар ва уларни ҳал этиш усуллари 1. тадбиркор раҳбар этикаси тадбиркор фаолияти фақат тадбиркорликнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларига боғлиқ бўлмасдан, у инсонлар, ўзининг қўл остида хизмат қилувчи мутахассислар ва ишчилар, айниқса, чет эллик ҳамкасблари – бизнесменлар доирасида умумахлоқий меъёрларга риоя қилиши билан ҳам баҳоанади. ишдаги муваффақиятнинг ярмидан кўпроғи унинг одобига, маданиятига, дунёқарашига, ишбилармонлик қоидаларини қай даражада билишига бевосита боғлиқдир. умуман, тадбиркорлик – бу маданият. айтишларига қараганда, маданиятли одам тадбиркор бўлиши шарт эмас, аммо тадбиркор ин...

Bu fayl DOC formatida 18 sahifadan iborat (105,5 KB). "tadbirkorlik etikasi va madaniyati"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tadbirkorlik etikasi va madaniy… DOC 18 sahifa Bepul yuklash Telegram