узатмалар

DOCX 294,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1669234116.docx узатмалар режа: 1. умумий маълумотлар 2. фрикцион ва тасмали узатмалар 3. тишли ва червякли узатмалар 4. занжирли узатма 1. умумий маълумотлар фрикцион, тишли, тасмали, червякли ва занжирли узатмалар энг кенг тарқалган. узатмаларнинг асосий характеристикалари: фойдали иш коэффициенти ва узатиш сони ҳисобланади. фойдали иш коэффициенти (ф. и. к.) нинг қиймати машина ҳосил қилувчи фойдали ишнинг ҳаракатланувчи кучларга нисбати билан аниқлаш мумкин ёки унинг катталигини етакланувчи валдаги қувватнинг етакчи валдаги қувватга нисбати билан аниқлаш мумкин: (6) бунда- n 2 — етакланувчи валнинг қуввати; n 1— етакчи валнинг қуввати; (7) бунда: υ — тезлик, м/с. айланма ҳаракатда (8) бунда: д — айлана диаметри, м; п — минутига айланишлар сони, айл/мин. умумий ф. и. к. узатмалар элементларининг ф. и. к. лари кў- пайтмасига тенг: (9) узатманинг узатиш сони (и) деб, етакчи вал бурчак тезлигининг етакланувчи вал бурчак тезлигига нисбатига айтилади; (10) бурчак тезлик (11) бунда: п минутига айланишлар сони, айл/мин. шунингдек, узатиш сони …
2
даланишга асосланган. цилиндрик, конуссимон катокли узатмалар энг кўп тарқалган. конуссимон катокли узатмалар бир-бирига нисбатан маълум бурчак остида жойлашган валлар орасида айланма ҳаракат узатишга имкон беради; понасимон катокли узатмалар эса катта айланма кучларни узатиш хусусиятига эга. фрикцион узатмаларнинг афзаллиги: оддий тузилган, равон ва шовқинсиз ишлайди, узатиш сонини поғонасиз ўзгартириш мумкин. етакчи валнинг айланиш сони ўзгармагани ҳолда етакланувчи валнинг айланиш тезлигини поғонасиз ўзгартиришга имкон берадиган узатмалар вариаторлар дейилади. вариаторлар олд томони билан тегишувчи катокли; конуссимон катокли ва чарм оралиқ ҳалқали, шунингдек, сферик сиртга эга бўлган катокли қилиб ишланади. етакланувчи катокни етакчи каток марказига томон силжитиш йўли билан етакланувчи катокнинг айланишлар сони камайтирилади. конуссимон катоклар орасидаги сиқилган оралиқ ҳалқа чапга сурилса етакланувчи валнинг айланишлар сони ортади. ўқларга ўрнатилган оралиқ катокларнинг вазиятини ўзгартириб, етакланувчи валнинг айла-ниш тезлигини камайтириш мумкин. тасмали узатмалар 10—15 м, баъзан, 25—40 м гача масофага айланма ҳаракат узатиш учун хизмат қилади. оддийлиги ва унча ейилмаслиги тасмали узатмаларнинг афзаллиги, узатиш сонининг турғунмаслиги …
3
акат узатиш учун мўлжалланган понасимон тасмали у з а т м а. тасмаси шкив ариғига тиқилиб туриши натижасида тасмали узатма катта кучларни узатишга имкон беради. понасимон тасмалар бир неча қатлам резиналанган матодан тайёрланади. тасма ёрдамида айланма ҳаракат узатиш учун тасма билан шкив сиртлари орасида ҳосил бўладиган ишқаланиш кучлари узатиладиган кучдан катта бўлиши керак. тасмани қуйидагича таранглаб: узунлигини назарий (ҳисоблаб чиқилган) узунлигидан қисқа қилиб; таранглаш роликларидан фойдаланиб (тарангликни ошириш билан бирга тасманинг кичик шкивни қамраш бурчагини ҳам ошириб); тасмали узатманинг етакчи шкиви ўрнатилган электр двигателни салазкаларга ўрнатиб; шунингдек, винтли, рейкали ва юкли таранглаш қурилмалари қўллаб бу шартни таъминлаш мумкин. 3. тишли ва червякли узатмалар тишли узатма айланма ҳаракатни яқин масофага узатиш сонини ўзгартирмай узатишга имкон беради. у етакчи ва етакланувчи тишли ғилдираклардан иборат. етакчи (одатда, кичик) тишли гилдирак, кўпинча, шестерня деб аталади. тишли ғилдиракда қуйидаги элементларни фарқ қилиш керак (- расм.) ст — ташқи айлана (тиш чўққилари айланаси); сба — бошланғич …
4
одатда h1=m; h2=1,25m; dт=m (z+2); dич=m (z-2,5). тишли узатмалар ички ва ташқи тишлашадиган қилиб тайёрланади. тишли ғилдиракларнинг цилиндрик ва конуссимон хиллари бор. цилиндрик тишли ғилдираклар тўғри, қийшиқ, шеврон ва спираль тишли қилиб тайёрланиши мумкин (22 - расм). қийшиқ ва шеврон тишли ғилдираклар анча катта кучларни равон узатиш учун хизмат қилади. спираль тишли ғилдираклар айқаш валлар орасида айланма ҳаракат узатишга имкон беради. тишли ғилдиракларнинг ўлчамлари мустаҳкамликка (егилишга), силжишдаги контакт мустаҳкамликка, ейилишга ва қизишга ҳисоблаб аниқланади. тишли ғилдираклар, одатда, чўян ва пўлат қуймалардан, шунингдек, конструкцион ва махсус пўлатлардан йўниб, болғалаб, штамплаб ёки пайвандлаб тайёрланади. тишли ғилдиракларнинг тишлари станокларда ишланади. берк мой ванналарида ишлайдиган тишли узатмалар редукторли узатма дейилади. улар валдаги буровчи моментни ошириш ва валнинг айланиш сонини камайтириш учун хизмат қилади. одатда, электрик двигателлар валининг айланиши тах-минан 1000—1500 айл/мин бўлади; кўпинча, буни 20—25 марта камайтиришга тўғри келади. редукторлар, одатда, электр двигатели билан ҳаракат узатувчи машина орасига ўрнатилади. редуктор корпуслари, кўпинча, қуйиб, баъзан, …
5
тда, йиғма ҳолда (тишли венеци бронзадан, ғилдираги чўяндан) ясалади. червякли узатма червякдан червяк ғилдиракка айланма ҳаракат узатиш учун, яъни тезликни пасайтириш учун қўлланилади. червякли узатманинг узатиш сони етакчи валнинг айланишлар сонини етакланувчи валнинг айланишлар сонига нисбати билангина аниқланмай, балки червяк ғилдиракнинг тишлари сонини червякнинг киримлар сонига: тақсимлаб ҳам аниқланади: , (20) бунда: n1 — етакчи валнинг айланишлар сони; n2 — етакланувчи валнинг айланишлар сони; z — червяк ғилдиракнинг тишлари сони; αх — червякдаги киримлар сони (параллел кесилган винцимон ўйиқлар); αх = 1÷4 червякли узатмалар, тишли узатмалар каби мустаҳкамликка, ейилишга ва қизишга ҳисобланади. червякнинг бошланғич айлана диаметри: (21) бунда: α — червяк винт чизиғининг кўтарилиш бурчаги: α=4÷26°. бурчак қанча катта бўлса, червякнинг киримлари сони шунча кам бўлади. червяк ғилдиракнинг бошланғич айланаси диаметри: (22) кўпинча, червакли узатмалар редукторли қилиб ишланади (24-расм). 4. занжирли узатма занжирли узатма етакчи ва етакланувчи юлдузлар ҳамда занжирлардан иборат. у узатиш сони қиймати ўзгармагани ҳолда анча узоқ масофага …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"узатмалар" haqida

1669234116.docx узатмалар режа: 1. умумий маълумотлар 2. фрикцион ва тасмали узатмалар 3. тишли ва червякли узатмалар 4. занжирли узатма 1. умумий маълумотлар фрикцион, тишли, тасмали, червякли ва занжирли узатмалар энг кенг тарқалган. узатмаларнинг асосий характеристикалари: фойдали иш коэффициенти ва узатиш сони ҳисобланади. фойдали иш коэффициенти (ф. и. к.) нинг қиймати машина ҳосил қилувчи фойдали ишнинг ҳаракатланувчи кучларга нисбати билан аниқлаш мумкин ёки унинг катталигини етакланувчи валдаги қувватнинг етакчи валдаги қувватга нисбати билан аниқлаш мумкин: (6) бунда- n 2 — етакланувчи валнинг қуввати; n 1— етакчи валнинг қуввати; (7) бунда: υ — тезлик, м/с. айланма ҳаракатда (8) бунда: д — айлана диаметри, м; п — минутига айланишлар сони, айл/мин. умумий ф. и. к. узатмалар элемен...

DOCX format, 294,9 KB. "узатмалар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: узатмалар DOCX Bepul yuklash Telegram