тишли узатмалар. тишли узатмалар ҳақида асосий маълумотлар

DOC 247,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1477034719_65829.doc тишли узатмалар. тишли узатмалар ҳақида асосий маълумотлар режа: 1. ту синфланиши. 2. афзаллик ва камчиликлари. 3. тузилиши ва ишлатилиши ҳақида маълумотлар. 1.техниканинг турли сохаларида фойдалиниладиган машиналар-да тишли узатмалар кенг кўламда ишлатилади. аниқ асбобсозликда диаметри 1 мм дан кичик бўлган тишли ғилдираклар ишлатилган бир вақтда, оғир машинасозликда диаметри 10 метрга етадиганларини учратиш мумкин. тишли узатмалар деб, айланма ҳаракатни бир валдан иккинчи валга ўзаро илашган тишли ғилдираклар воситасида узативчи механи-змларга айтилади. тишли узатмалар қуйидагича синфлаш мумкин. ҳаракат узатувчи валларнинг бир-бирига нисбатан жойлашувига қараб: -ўқлари ўзаро параллель, сиртқи ёки ички томонидан илашган цилиндрсимон тишли ғилдиракли (расм); расм. - ўқлари ўзаро кесишувчан, конуссимон тишли ғилдиракли (5.2- расм); расм. расм. расм. -ўқлари ўзаро айқаш- винтли цилиндрсимон ғилдиракли (5.3-расм), червякли (5.6 – расм) ва гипоид (5.7 – расм) деб аталувчи конуссимон тишли ғилдиракли узатмаларга бўлинади. айланма харакатни илгарилама харакатга ўзгартириш учун тишли ғилдирак билан тишли рейкадан иборат рейкали узатмалар (5.4-расм) ишлатилади. тишларнинг ғилдирак сиртида жойлашувига …
2
майди; е) ишлаши ишончли, чидамлилигии юқори; ж) турли хил материаллардан тайёрланиши мумкин. шу билан бирга тишли узатмалар қуйидаги камчиликларга эга: а) тайёрланишининг нисбатан мураккаблиги; б) ишлатилаётган вақтда (айниқса катта тезликда) шовқин чиқариши; в) зарб билан таъсир этувчи кучларнинг зарари кўпроқ сезилади. г) узатиш сонининг чегараланганлиги (бир поғанали узатмада umax = 12,5) . бу камчиликларга қарамасдан тишли узатмалар машинасозликда асосий ўрин эгаллайди. қуйида тишли узатмаларнинг асосий турларини қисқача кўриб ўтамиз. 3. цилиндрсимон тўғри тишли узатма ғилдиракларида тишлар ғилдирак ўқига нисбатан параллель (5.1-расм, а), қия тишлида эса маълум бурчак хосил қилган (5.1-расм, б) ҳолда жойлашган бўлади. қия тишли ғилдиракларнинг бир вақтда илашишда бўладиган тишлар сони, ҳамда контакт чизиғининг узунлиги, тўғри тишли ғилдираклар-никига қараганда ортиқ бўлиб, бу унинг афзаллигига киради. шунинг учун хам қия тишли ғилдиракка тўғри тишли ғилдиракникидан ортиқ-роқ юкланиш бериш мумкин. бундан ташқари, қия тишли ғилдираклардаги тишлар илашишга бир четдан иккинчи четга томон аста-секин киришади. натижада бу узатма шовқинсиз ва равон …
3
есим бўйича ўлчаш мумкин. цилиндрсимон узатмаларда η=0,97...0,98 бўлиб, машиналарда кенг қўлланилади. конуссимон ғилдиракли тишли узатмалардан узатма валлари иҳтиёрий бурчак (кўпинча 90о) остида кесишган ҳолларда фойдалани-лади (5.2–расм). ғилдирак сиртида тишларни жойлашишига кўра конуссимон ғилираклар тўғри тишли, қия тишли ва айланасимон тишли турларига бўлинади. конуссимон узатма ғилдиракларини тайёрлаш цилиндрик ғилдиракларни тайёрлашга қараганда мураккаброқ бўлиб, тишларни қирқиш учун махсус асбоб ва дастгоҳлардан фойдаланишга тўғри келади. бу ғилдираклардан иборат узатмани тегишли аниқликда йиғиш ҳам қийин. вал ўқларининг ўзаро кесишиви уларнинг таянчларини жойлашти-ришни қийинлаштиради ва ғилдиракларнинг бири фақат бир томон-лама жойлашган таянчга ўрнатилади. бу ҳол узатманинг ишлашида тишларга таъсир этувчи кучларнинг нотекис тақсимланишига, бу эса қўшимча динамик кучларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. бундан ташқари, конуссимон узатмаларда вал ўқи бўйлаб йўналган кучнинг қиймати катта бўлиб, бу ҳол таянчларнинг тузилишини мураккаблаш-тиришга олиб келади. бу камчиликларга қарамай, кесишган валларни ишлатиш зарурати туғилганда конусcимон ғилдиракли тишли узатмалардан кенг фойдаланилади. конуссимон узатманинг фойдали иш коэффициенти η = 0,95...0,97. винтли цилиндрсимон …
4
и амалда асосан 90( бўлади. бу узатманинг ишлаш принципи винтли жуфтни-кига ўхшашдир, бироқ, у резьбали вал–червякдан ва тишлари махсус шаклли червяк ғилдирагидан тузилади. червякли узатма ҳақида батафсил маълумот алоҳида марузада берилади. гипоид узатмалар қия тишли конуссимон ғилдираклардан тузил-ган бўлиб, конусларнинг учлари бир жойга келмайди, яъни ўқлар айқаш жойлашади (5.7 – расм). валлар ўқларининг айланиш бурчаги кўпинча 90о бўлади. гипоид узатмаларнинг винтли узатмалардан фарқи, бу узатмалар чизиқли илашиш билан ишлайдиган қилиб тайёрланиши мумкин. бундан ташқари, бу узатмаларда ҳосил бўладиган сирпаниш тезлиги винтли узатманикидан кичик бўлади. шунинг учун унга кўпроқ юкланиш беришга имкон беради ва саноатнинг турли сохаларда, хусусан автомобильсозликда ишлатилади. гипоид узатмаларда махсус мойдан (гипоид мойидан) фойдаланииш тавсия этилади. бу узатмаларнинг асосий камчилиги, унинг ғилдиракларни тайёрлаш ва йиғишга аниқлик даражасига юқори талаб қўйилади. новиков узатмаси кенг тарқалган эвольвентали илашманинг айрим камчиликларидан холи бўлиб нуқтали илашиш билан ишлайди. бу узатманинг афзаллиги мустахкамлигининг оддий тишли узамани-кидан 1,5…1,7 марта катталиги бўлиб, камчилиги эса юқори …
5
тишли узатмалар. тишли узатмалар ҳақида асосий маълумотлар - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тишли узатмалар. тишли узатмалар ҳақида асосий маълумотлар" haqida

1477034719_65829.doc тишли узатмалар. тишли узатмалар ҳақида асосий маълумотлар режа: 1. ту синфланиши. 2. афзаллик ва камчиликлари. 3. тузилиши ва ишлатилиши ҳақида маълумотлар. 1.техниканинг турли сохаларида фойдалиниладиган машиналар-да тишли узатмалар кенг кўламда ишлатилади. аниқ асбобсозликда диаметри 1 мм дан кичик бўлган тишли ғилдираклар ишлатилган бир вақтда, оғир машинасозликда диаметри 10 метрга етадиганларини учратиш мумкин. тишли узатмалар деб, айланма ҳаракатни бир валдан иккинчи валга ўзаро илашган тишли ғилдираклар воситасида узативчи механи-змларга айтилади. тишли узатмалар қуйидагича синфлаш мумкин. ҳаракат узатувчи валларнинг бир-бирига нисбатан жойлашувига қараб: -ўқлари ўзаро параллель, сиртқи ёки ички томонидан илашган цилиндрсимон тишли ғилдиракли (расм); расм. - ўқ...

DOC format, 247,0 KB. "тишли узатмалар. тишли узатмалар ҳақида асосий маълумотлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.