мовароуннаҳр фиқҳ мактаблари

DOC 62,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1554364214_74047.doc мовароуннаҳр фиқҳ мактаблари режа: 1. фиқҳнинг шаклланиши 2. марказий осиёда ал-фиқҳ 3. асосий манбалар 4. моварауннаҳр ҳанафийлари 5. ривожланишнинг мўғул даври фиқҳнинг шаклланиши. фиқҳ («чуқур англаш, билим») -мусулмонларнинг хулқ атвори ҳамда ўзини тутиш қоидалари ҳақидаги ислом докгринаси (ҳуқуқшунослик), ижтимоий меъёрларнинг исломий мажмуасидир (мусулмон ҳуқуқи кенг маънода). иккала маънода фиқҳ исломиинг пайдо бўлиши билан, му​сулмон давлати халифаликнинг шаклланиш даври бир пайтда пайдо бўлмаган. viii асрнинг биринчи ярмигача халифалик иж​тимоий меъёрлар (шу жумладан, ҳуқуқий) тизими, умуман олганда, ислом қоидалари билан тавсифланмас эди. бу тизим асосан, исломдан олдин пайдо бўлган меъёрлардан иборат бўлган, улар янги тарихий шароитларда ҳам амалда бўлган. араблар эгаллаб олган ҳудудларда аввалги ҳуқуқий меъёр ва урф-одатлари ҳам янги дин қоидаларига зид келмаган бўлса, жиддий ўзгаришларсиз сақланиб қолган. фиқҳнинг шаклланиши муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) сўзларидан ҳамда саҳобаларининг ривоятларидан ҳадислар ёзилиши жараёни билан бир пайтда кечди. шунинг учун фиқҳга оид илк асарлар (масалан, зайдбин ал-ҳасаниинг «мажмуа ал-фиқҳ», малик бин анаснинг «ал-муватто»си, аҳмад …
2
улосага келинди, уларни фақиҳлар топиши лозим эди. шунинг учун қуръон ва суннатда мусулмонлар риоя қилишга мажбур бўлган муайян қоидаларга кўрсатмалар ҳамда бир маъноли ечимлар бўлмаганида фақиҳлар мазкур манбаларни ҳуқуқий тавсифига алоҳида эътибор беришар зди. улардаги умумий кўрсатмаларни амалий меъёр ва ҳуқуқий конструкциялар тилига таржима қилишар эди. секин бўлса-да, бироқ, асосий манбалардан уларда бевосита кўрсатилмаган ҳолатлар бўйича ҳуқуқий қарорларни топиш (ал-истинбот) услуби шаклланди. бундай услублар ал-ижтиҳод негизида ётарди, ал-ижтиҳод деганда фақиҳлар қуръон ёки суннатда бевосита шаклда кўрсатилмаган (қатъийят ад-далола) ёки пайғамбаримиз саҳобаларининг якдил фикрларида акс эттирилмаган масалалар бўйича ечимларни шакллантиришнинг рационал услублари ҳамда уму​мий ёхуд аллегорик шаклда (заннийат ад-далала) баён этилган ечимларни ушбу манбалар тавсифидан чиқариб олиш услублари тушунилар эди. ал-қиёс тушунчаси пайдо бўлди, унинг ал-ижтиҳод ва қуръон, суннат ва ал-ижма билан асосий шакл си​фатида тан олиниши фиқҳнинг алоҳида йўналишига – усул ал-фиқҳийага асос солди. фиқҳ – ҳуқуқшуносликнинг пайдо бўлиши ва ривожланишида аш-шафоеъийнинг катта хизмати бор. у ўзининг «ар-рисола» асарида фиқҳнинг …
3
арни аксарияти ал-ижтиҳод асосида киритилган эди. ал-фиқҳ шаклланишининг илк босқичидаёқ унинг икки мактаби пайдо бўлди. улардан бирини, яъни ироқ мактабини «мустақил фикр юритиш тарафдорлари» (асҳоб ар-рай) мактаби деб аташди, мадина мактабини эса «ривоят тарафдорлари» (асҳоб ал-ҳадис) дея номлашди. улар ўртасидаги фарқ мактаблар уз таълимотларини ривожлантирган моддий ва маданий шароитлар хусусиятлари билан тавсифланар эди. ироқ ҳуқуқшунослари нафақат ал-қиёсни, балки ал-ижтиҳодни кенг ишлатишар эди, мадина мактаби эса асосан қуръон ва суннатга асосланарди. аввалига мактаб маълимоти ананим эди, бироқ аста-секин улардан ҳар бири ўз таълимотини асосчиларидан бирига тааллуқли дея эълон қилди. масалан, абу ҳанифа нуъмон ибн собит (767 йилда вафот этган) ироқ мактабининг асосчиси деб топилди. молик ибн анас (795 йилда вафот этган) эса мадина мактаби​нинг асосчиси ҳисобланди. ix-x асрларда ал-фиқҳнинг бошқа сунний талқинлари ҳам пайдо бўлди, хусусан, шофеъий мазҳаби, уни муҳаммад бин идрис ан-шафий (820 йилда вафот этган) номи билан аташди. аш-шофеъий учун ал-қиёс билан бир хил ҳисобланган ал-ижтиҳодни қатъий қўллаш хос …
4
ахират ар-ривая) - энг кагга обрўга эга. бу асарлардаги асосий қоида, ҳолат ва хулосаларни кейинроқ абу-л-фадл ал-марвазий ўзининг «ал-кафи» асарида кўриб чиқди. бу шамс ад-дин ас-сарахсий (1090 йилда вафот этган) асарга «ал-мабсут» деб номланувчи батафсил изоҳларни тузди. бу изоҳлар ҳанафий мазҳаби бўйича энг ишончли, нуфузли асарлардан бири деб тан олинган. ix асрнинг ўртасидан бошлаб, сунний мазҳабида ал-фиқҳни ўтмишнинг фақатгина йирик ҳуқуқшунослари ал-ижтиҳодга ҳақли бўлганлиги ҳақидаги ғоя тасдиқлана бошлади. x асрнинг ўртасига келиб эса, бундан буён ҳуқуқий ечимларни ҳал қилишда услублар тизимининг янги талқини пайдо бўлииш инкор этилди. бу ҳар бир фақиҳ учун муайян мазҳаб таълимотига риоя қилиш заруриятини асослаб берди. бу ҳодиса «ат-тақлид» деб номланди. шу пайтдан бошлаб фиқҳ илмининг ривожланиши тан олинган мазҳаблар доирасида давом этди. фиқҳ бўйича асосий сунний тўпламлар ҳамма томонлама мазмунга эга эди ва у қуйидаги асосий бўлимларни ўз ичига олган: таҳорат, намоз, жаноза, закот, рўза, хаж, турли савдо, битим ва мажбуриятлар, мулкка эгалик қилиш тартиби, …
5
ҳақида сўз ҳам юритиб бўлмас эди. мовароуннаҳр шаҳарларидан ўз иқтисодий ва маданий моҳияти бўйича 2 та марказ, яъни бухоро ва самарқанд ажралиб туради. замонавий бухоро шаҳрига яқин жойлашган қишлоқ араб географлари маълумоти бўйича нумежкас деб номланар экан. р. фрай фикрича, бухоро ўзига яқин шаҳарлар ичида араб босқинчилигидан олдинроқ, яъни vii асрни охирида биринчи ўринга чиққан эди. араблар асосий ҳарбий кучларини жойлаштириш учун бухорони танлашди, бу шаҳар амударёдан кейинги муҳим ҳудудда жойлашган эди. бу ердан насаф ва кеш, хоразм воҳаси самарқанд сўғдини назорат қилиш мумкин эди, хуросон провинциясидаги асосий араб форс пости бўлган марвгача яқин эди. мўғуллардан кейинги, даврда суннийликнинг тикланивди темурий шоҳруҳ (1409ql447 йиллар) даврида кузатилди. бунда давлат пойтахти самарқанд шаҳридан ҳиротга 1409 йилда кўчирилди. бу жараён авваламбор, мадрасалар тармоғи, хусусан, 1411 йилда у барпо этган ҳиротдаги мадраса, хонақолар фаолияти билан боғлиқ бўлган. асосий манбалар. биз учун рационалистик теология (ка​лом) ва ҳуқуқшунослик (фиқҳ) бўйича асарлар алоҳида аҳамиятга эга. теологик асарларнинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "мовароуннаҳр фиқҳ мактаблари"

1554364214_74047.doc мовароуннаҳр фиқҳ мактаблари режа: 1. фиқҳнинг шаклланиши 2. марказий осиёда ал-фиқҳ 3. асосий манбалар 4. моварауннаҳр ҳанафийлари 5. ривожланишнинг мўғул даври фиқҳнинг шаклланиши. фиқҳ («чуқур англаш, билим») -мусулмонларнинг хулқ атвори ҳамда ўзини тутиш қоидалари ҳақидаги ислом докгринаси (ҳуқуқшунослик), ижтимоий меъёрларнинг исломий мажмуасидир (мусулмон ҳуқуқи кенг маънода). иккала маънода фиқҳ исломиинг пайдо бўлиши билан, му​сулмон давлати халифаликнинг шаклланиш даври бир пайтда пайдо бўлмаган. viii асрнинг биринчи ярмигача халифалик иж​тимоий меъёрлар (шу жумладан, ҳуқуқий) тизими, умуман олганда, ислом қоидалари билан тавсифланмас эди. бу тизим асосан, исломдан олдин пайдо бўлган меъёрлардан иборат бўлган, улар янги тарихий шароитларда ҳам амалда бўлган. а...

Формат DOC, 62,0 КБ. Чтобы скачать "мовароуннаҳр фиқҳ мактаблари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: мовароуннаҳр фиқҳ мактаблари DOC Бесплатная загрузка Telegram