islom dini

PPT 27 стр. 1,8 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 27
история религии центральной азии islom dini. islom dini. reja 1. islom dini asoschisi muhammad (s.a.v) payg’ambar hayotlari va faoliyatlari 2. islom ta’limoti asoslari 3. islomning asosiy manbalari. 4. movarounnahrda islom dinining tarqalishi va madrasa ta`limi shakllanishining ijtimoiy madaniy hayotgata`siri. * ислом дини vii асрнинг бошида арабистон яриморолида вужудга келди. пайғамбари - муҳаммад ибн абдуллоҳ (ваф. 632 й.) муқаддас манбалари - қуръони карим ва хадиси шариф. муқаддас шаҳарлари – макка ва мадина исломднинг асосий арконлари аллоҳни ягоналиги ва муҳаммадни пайғамбар деб ишониш намоз ўқиш закот бериш рўза тутиш ҳажга бориш қуръони карим қуръони карим қуръони карим 23 йил давомида нозил бўлди 114 сура, 6236 оятни ўз ичига олади маъно жиҳатдан тавҳид, ҳукм ва тарихий оятларга бўлинади нозил бўлши жиҳатида маккий ва маданий сураларга бўлинади пайғамбар ҳадислари ва суннаси «ҳадис» арабчадан «янги сўз» деб таржима қилинади. ислом атамашунослигида «ҳадис» – пайғамбар муҳаммад с.а.в.нинг ишлари, сўзлари ва ҳаракатлари ҳақидаги ривоятдир. пайғамбар ҳаётлик чоғларида …
2 / 27
слом динининг ўрта осиёга кириб келиши ва тарқалиши бевосита араб истилолари ҳамда уларнинг кўп асрлик ҳукмронлиги билан боғлиқ. ўрта осиёга араб юришлари 643-644 йилларда бошланган бўлса ҳам, ўлкани узил-кесил босиб олишга узоқ даврли курашдан сўнг фақат араб қўмондони қутайба ибн муслим ал-боҳилий (704-715) эришди. минтақада янги сиёсий кучнинг пайдо бўлиши оқибатида ўрта осиё икки қисмга бўлинди: 1) мовароуннаҳр («икки дарё оралии») ва 2) ароди ат-турк («турклар ерлари», яъни арабларга бўйсунмаган ҳукмдорлар ерлари). мазкур икки ҳудудда исломлашув жараёнлари турли хилда кеча бошлади. ҳанафий мазҳаби ва марказий осиё маданияти ҳанафий фақиҳлар самарқанд ва бухоро шаҳарлари аҳлининг турли қатламлари билан чамбарчас мустаҳкам алоқада бўлиб, ўз диний-ижтимоий фаолиятларида уларнинг манфаатларини акс эттирар эдилар. шу пайтгача исломшуносликда сомонийларнинг (874-999) ҳокимиятга келиши ўз-ўзидан ҳанафийларнинг мавқеларини кучайтирди, деб ҳисобланар эди. аммо янги кашф этилган манбалардан маълум бўлишича, асли хуросонлик сомонийлар маҳаллий аҳоли ва уларнинг етакчи вакиллари – ҳанафийлар таъсир доирасини чеклаш ва торайтириш учун аҳл ал-ҳадис ва …
3 / 27
ўрта осиёда ҳам ислом дини миллий маданият билан чамбарчас боғланиб кетди. марказий осиёда ал-фиқҳ бу минтақада асосан, фиқҳнинг ҳанафий мактаби ривожланган. ҳанафий мазҳаби бўйича абу ҳанифанинг шогирди бўлган муҳаммад ибн ал-ҳасан аш-шайбонийнинг (ваф. 805 й.) 6 та китоби - «кутуб зоҳират ар-ривойа» («ишончли етказилган китоблар») – энг катта обрўга эга. бу асарлардаги асосий қоида, ҳолат ва хулосаларни кейинроқ абу-л-фадл ал-марвазий ўзининг «ал-кафи» асарида кўриб чиқди. бу шамс ад-дин ас-сарахсий (ваф. 1090 й.) асарга «ал-мабсут» («кегайтирилган») деб номланувчи батафсил изоҳларни тузди. бу изоҳлар ҳанафий мазҳаби бўйича энг ишончли, нуфузли асарлардан бири деб тан олинган. асосий манбалар биз учун рационалистик теология (калом) ва ҳуқуқшунослик (фиқҳ) бўйича асарлар алоҳида аҳамиятга эга. теологик асарларнинг бир қисми ҳанафий муаллифларига мансубдир, булар: абу ҳанифанинг «ал-фиқҳ ал-акбар» («катта фиқҳ»), «ал-васойо» («васиятлар»), «китоб ал-олим ва-л-мутааллим» («устоз ва шогирд»), хўжа муҳаммад порсонинг «шарҳ ал-фиқҳ ал-акбар» асари, hyp ад-дин ас-сабу-нийнинг «ал-кифоя» ва «ал-бидоя» («бошланиш») асарлари, абу-л- муъийн ан-насафийнинг «табсират ал-адилла» …
4 / 27
исобланар эди. буюк муҳаддислар ва уларнинг тўпламлари имом бухорий имом абу абдуллоҳ муҳаммад ибн исмоил ал-бухорий (810-870) нафақат марказий осиёда, балки бутун ислом оламида биринчи даражали муҳаддис сифатида тан олинган. у киши ҳадис бўйича «ал-жоме ас-саҳиҳ» («ишончли тўплам») китобини ёздилар. шу билан бирга бу олим ҳадис бўйича «ал-адаб ал-муфрад» («одоб дурдоналари»), «ат-тарих ал-кабир» («катта тарих») «ат-тарих ас-сағир» («кичик тарих») каби асарлар муаллифидир. самарқанд вилояти имом бухорий мақбараси ал-марвазий марказий осиёдан чиққан буюк муҳаддислардан бири абдуллоҳ ибн ал-муборак ал-марвазий (736-797) эди. у илк даврда минтақага ҳадис илми кириб келишида катта ҳисса қўшган олимлардан ҳисобланади. имом муслим тўлиқ исми абул-ҳусайн муслим ибн ал-ҳажжож ибн варад ибн кушоз ал-қушайрий ан-найсобурий (821-875) – машҳур муҳаддис. имом бухорийдан кейин ҳадис илмининг энг забардаст алломаси. фиқҳ илмидан ҳам яхши хабардор бўлган. 12 ёшида ҳадис илмини ўрганишга киришган. шу мақсадда кўп мамлакатларга саёҳат қилган, жумладан ҳижоз, миср, сурия, ирокда бўлган. уламоларнинг қайд этишларича, у 300 мингдан зиёд …
5 / 27
китобларни ёзиб қолдирган. имом термизий муҳаддис абу исо муҳаммад ибн исо ал-буғий ат-термизий (824-892) термиз яқинидаги буғ қишлоғида дунёга келган. унинг бутун ҳаёти ва фаолияти термизда ўтган. унинг «ат-термизий» нисбаси шундан келиб чиққан. муҳаммад ат-термизий ўндан ортиқ асар ёзган. булар «ал-жомиъ ал-кабир» («катта тўплам») (у шунингдек, «саҳиҳ ат-термизий» ёки «сунан ат-термизий» деб ҳам аталади), «аш-шамоил ан-набавиййа» («пайғамбарнинг алоҳида фазилатлари»), «китоб ат-тарих» («тарих китоби»), «китоб аз-зуҳд» («тақво ҳақида китоб») ва бошқа асарлар. сурхондарёдаги имом термизий мақбараси ўрта осиё мусулмонлари диний идорасининг ташкил этилиши улуғ ватан уруши (1941-1945) даврида динга муносабат бироз юмшади, бу пайтда 1943-йилда тошкентда ўрта осиё ва қозоғистон мусулмонлари диний идораси ташкил қилинди. унинг таъсис этилганлиги ҳақида ўрта осиё ва қозоғистон мусулмонлари вакилларининг қурултойида (тошкент, 20-23.10.1943.) эълон қилинди. тошкент. бароқхон мадрасаси ўзбекистон мусулмонлари идораси мусулмонлар ўртасидаги бўлиниш 80-йиллар охири – 90-йиллар бошлари ўомди тарихида анчагина мураккаб давр бўлди. собиқ иттифоқ тарқаб кетмасидан аввалоқ, республикалардаги қозиликлар ўз ишларини мустақил равишда …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 27 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "islom dini"

история религии центральной азии islom dini. islom dini. reja 1. islom dini asoschisi muhammad (s.a.v) payg’ambar hayotlari va faoliyatlari 2. islom ta’limoti asoslari 3. islomning asosiy manbalari. 4. movarounnahrda islom dinining tarqalishi va madrasa ta`limi shakllanishining ijtimoiy madaniy hayotgata`siri. * ислом дини vii асрнинг бошида арабистон яриморолида вужудга келди. пайғамбари - муҳаммад ибн абдуллоҳ (ваф. 632 й.) муқаддас манбалари - қуръони карим ва хадиси шариф. муқаддас шаҳарлари – макка ва мадина исломднинг асосий арконлари аллоҳни ягоналиги ва муҳаммадни пайғамбар деб ишониш намоз ўқиш закот бериш рўза тутиш ҳажга бориш қуръони карим қуръони карим қуръони карим 23 йил давомида нозил бўлди 114 сура, 6236 оятни ўз ичига олади маъно жиҳатдан тавҳид, ҳукм ва тарихий оятларга ...

Этот файл содержит 27 стр. в формате PPT (1,8 МБ). Чтобы скачать "islom dini", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: islom dini PPT 27 стр. Бесплатная загрузка Telegram