исломнинг илк даври тарихи

DOC 140.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1486566216_67602.doc исломнинг илк даври тарихи reja: 1. қадимги арабистондаги динлар 2. макка тарихи ва илк пайғамбарлик даври 3. мадинага ҳижрат ва илк теократик давлатнинг пайдо 4. бўлиши арабистон ярим оролининг катта қисмида ислом вужудга келгунга қадар кўп худолилик ҳукм сурарди. арабларнинг энг қадимги динлари жумласига тотемизм, фетишизм, анимизм ва ўтмиш аждодларга сиғинишни киритиш мумкин. ибн ал-калбийнинг “китоб ал-асном” асарида тилга олинган дастлабки 5 та санамнинг номи (вадд, сувоъ, ёғус, ёъуқ, наср) қуръонда ҳам зикр қилинган (нуҳ, 22-23). уларнинг тасвири кўпчиликка маълум эди: вадд – эркак киши, сувоъ – аёл киши, ёғус – шер, ёъуқ – от ва наср – бургут қиёфасида ифодаланарди. қуръонда зикр қилинган энг қадимги санамлар жумласига манот, лот ва узза ҳам киради (нажм, 19). жоҳилия арабларининг тасаввурида бу уччала санам ҳам аёл тасвиридаги худолар бўлган. ибн ал-калбийнинг айтишича, манот ҳамма араблар учун муҳтарам ҳисобланган. геродотнинг кафолат беришича, лот шимолий арабларнинг бош худоларидан бири бўлган. тадмур маликаси зебонинг …
2
ил қилган. яҳудий дини каби христиан дини ҳам арабистонга ташқаридан кириб келди. яҳудийлар ўзларини “худо ёрлақаган халқ” деб ҳисоблаб, кўпроқ маҳаллий аҳолидан холи яшаган бўлсалар, христианлар аксинча бошқа ерлардаги сингари қадимги арабистонда ҳам кенг мубашширлик (христиан динини тарқатиш) ишларни олиб бордилар. қуръон ва ислом арафасидаги жоҳилия шеъриятида христианлар “носоро” (насронийлар) деб аталган. бу сўз “назарет” номидан олинган бўлиб, исо масиҳнинг келиб чиқиш жойига ишора қилади. одатда, мубашширлар тибб ва мантиқ илмидан хабардор, кишилар қалбига қўл солишга уста бўлганлиги учун кўпгина қабила бошлиқларига таъсир қилганлар, уларнинг христиан динини қабул қилишига ёки бу ишда уларнинг мададига эришганлар. черков тарихида мубашширларнинг мўжизакор ишлари ҳақида ривоятлар кўп. улар қийинчиликларга қарамай, бадавийлар билан бирга яшаб, бирга кўчиб юраверардилар. бундайларни “чодир роҳиблари” деб аталган.“сийра” китобларида дастлаб христиан, сўнг исломни қабул қилган қулларнинг исмлари учрайди. масалан: сафвон ибн умайянинг қули настас (анастас), суҳайбнинг қули юҳанно ва бошқалар. айтишларича, суҳайбнинг ўзи ҳам асли византиялик бўлган. христиан дини макка …
3
орқали эронга савдо ишлари билан борган араб савдогарлари албатта, “мажусийлар” билан мулоқотда бўлардилар. баъзи даврларда сосонийлар империяси таркибига кирганлиги ва эронга географик жиҳатдан яқин бўлганлиги туфайли баҳрайнда мажусийлар нисбатан кўп бўлган. археологлар уларга тегишли қабрларни топганлар. мусулмон аскари баҳрайнга келганда сибхат марзбон деган киши бошлиқ мажусийларнинг бир қисми исломга кирган, бошқалари эса жизья тўлаш эвазига ўз эътиқодларида қолганлар. макка тарихи ва илк пайғамбарлик даври арабистон ярим оролининг макка, мадина, тоиф, хайбар сингари бир қанча энг муҳим шаҳарларини ўз ичига олган қисмини қадимдан ҳижоз деб аталган. милоднинг vi асрига келиб арабистон ярим оролининг жануби ва шимолида ҳукм суриб келган давлатлар қулагач, мазкур карвон йўлининг қоқ ўртасида жойлашган макка шаҳри арабистон шаҳарлари ичида энг йириги ва аҳамиятлиси бўлиб қолди. антик автор птолемейнинг “география”сида бу шаҳарнинг исми макораба” деб берилган. маккада қурайш қабиласи ҳукмронликка эришмасдан олдин у ерда ҳузоа қабиласи яшаган. макканинг тинч-осойишта ҳаётида бир воқеа юз бердики, у аҳолининг хотирасида ўчмас из …
4
қора дарахт ёғочи (абнус), тери ва қулларни, яман молларидан фимиам, ладан, атир, қимматбаҳо тошлар, соқотра оролидан алоэ ва шакарқамиш, баҳрайндан лаъл сингари молларни бошқа жойларга элтардилар. шимолдан улар буғдой, ун, ёғ, вино ва финикия ҳунармандларининг маҳсулотларини келтирардилар. ниҳоят арабистоннинг ўзидан ёғ, хурмо, жун, момиқ, тери каби маҳсулотлар билан савдо қилинарди. макка ана шу молларнинг ҳаммасини тушириш ва бошқа ерларга юбориладиган пунктига айланганди. маккада шом (сурия), византия ва эрон савдогарлари узоқ муддат истиқомат қилар ва макка зодагонлари билан яқин муносабатда бўлардилар. баъзи мутахассисларнинг фикрича, макка хатто ўзига хос банк марказига айланиб, савдогарлар узоқларга юборилган молларнинг ҳаққини шу ернинг ўзида олишлари мумкин бўлган. шунингдек, юк тушириш ва ортиш ишлари, мол-мулкни суғурта қилиш ишлари ҳам яхши йўлга қўйилган. савдо билан бир қаторда маккада судхўрлик (ар-рибо) авж олиб кетди. катта даромад келтирувчи мавсумий макка карвонларида қатнашиш истаги аҳолининг ўртаҳол ва бечораҳол табақаларини судхўрларга мурожаат қилишга мажбур қиларди. бой тижоратчилар савдо билан бир вақтда судхўрлик …
5
аъзолари маккада қолиб кетар, улар қурайш қабиласининг у ёки бу уруғи ҳимоясига ўтардилар. бундай кишилар мавла (мавали) деб аталардилар. мавалининг мақоми ҳилф (иттифоқ) ёки живор (қўшничилик) асосида ҳужжатланарди. мавали ҳам макканинг эркин кишилари ҳисобланиб, улар савдо ёки бошқа хоҳлаган машғулот билан банд бўлиши мумкин эди. баъзи мавали катта бойлик ва эътибор қозонганликлари маълум. макка-мадина урушлари (622-630) пайтида ўлган ва ярадор бўлганларнинг рўйхатига қараганда шаҳар аҳолисининг нисбатида мавали деярли асл қурайшийлар сони билан баравар бўлган. макка аҳолисининг тахминан 4/5 қисми асл қурайшийлар ва мавалидан иборат бўлса, қолган 1/5 қисмини қуллар ташкил қиларди. маккада икки тоифадаги қулларни – африкадан келган қора танлиларни ҳамда шом ва месопотамияда қул бозорларидан сотиб олинган оқ-сариқ танлиларни учратиш мумкин эди. макка зодагонлари қуллар меҳнатидан хўжаликнинг деярли ҳамма соҳаси – савдо, деҳқончилик, ҳунармандчилик ва уй-рўзғор ишларида фойдаланганлар. одатда у ёки бу самовий диннинг пайдо бўлиши масаласида сўз юритилганда икки хил – кенг ва тор маънода ёндашилади. масалан, христиан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "исломнинг илк даври тарихи"

1486566216_67602.doc исломнинг илк даври тарихи reja: 1. қадимги арабистондаги динлар 2. макка тарихи ва илк пайғамбарлик даври 3. мадинага ҳижрат ва илк теократик давлатнинг пайдо 4. бўлиши арабистон ярим оролининг катта қисмида ислом вужудга келгунга қадар кўп худолилик ҳукм сурарди. арабларнинг энг қадимги динлари жумласига тотемизм, фетишизм, анимизм ва ўтмиш аждодларга сиғинишни киритиш мумкин. ибн ал-калбийнинг “китоб ал-асном” асарида тилга олинган дастлабки 5 та санамнинг номи (вадд, сувоъ, ёғус, ёъуқ, наср) қуръонда ҳам зикр қилинган (нуҳ, 22-23). уларнинг тасвири кўпчиликка маълум эди: вадд – эркак киши, сувоъ – аёл киши, ёғус – шер, ёъуқ – от ва наср – бургут қиёфасида ифодаланарди. қуръонда зикр қилинган энг қадимги санамлар жумласига манот, лот ва узза ҳам киради (нажм, 19). ж...

DOC format, 140.0 KB. To download "исломнинг илк даври тарихи", click the Telegram button on the left.