ахлокнинг келиб чикиши

DOC 112.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1411280640_59087.doc ахлоқнинг келиб чиқиши қадимий она сайёрамиздаги ҳаёт одатда уч оламдан иборат деб қабул қилинган. булар - наботот, ҳайвонот ва башарият олами; уларнинг ўзаро муносабатлари заминимиздаги ҳаётнинг асосий омили ҳисобланади. ҳар учаласига ҳам пайдо бўлиш, ривожланиш, ўзини муҳофаза қилиш, насл қолдиришга интилиш инстинкти берилган ва ҳаётининг бир кунмас-бир кун ўлим билан ниҳоя топиш қисмати белгиланган. чунончи, ўсимлик уруғдан пайдо бўлади, ривожланади, синган шохлари ўрнини сирач чиқариб даволайди - муҳофаза қилади, уруғини қолдириб, бир кун қурийди. ҳайвон шу хусусиятлар билан биргаликда сезиш аъзолари ва қобилиятига ҳамда муайян даражада идрок этиш хислатига эга. инсонда эса булардан ташқари мулоҳаза қилиш, фикрлаш қобилияти ва уят ҳисси, бир сўз билан айтганда, ақл бор. уни имом ғаззолий олтинчи сезги ёки иккинчи юрак, юрак ичидаги юрак деб атайди. ана шу ақл ихтиёр эркинлигини, ихтиёр эркинлиги эса ахлоқни тақозо этади. бу фикрни ёйиброқ тушунтириш учун инсоннинг пайдо бўлиши тарихига назар ташламоқ жоиз. аввало, шуни айтиш керакки, инсоннинг пайдо …
2
этмаганини бир неча ўринда таъкидлайди. мана шулардан бири: «менинг назариям худонинг борлигини инкор этмайди. табиат унинг қонунларига бўйсунади холос».1 маркс ўзининг даҳрийча қарашларини исботлаш учун ундан материал сўраб хат ёзганида, дарвин унга рад жавобини беради.2 шунга қарамай марксчилар, дарвиннинг моҳиятини тушунмаганлари ҳолда, унинг номини байроқ қилиб, таълимотини ўз фойдаларига сохталаштиришга тинимсиз ҳаракат қилдилар. даҳрийча қарашни дарвин номи билан боғлаб иш кўриш яқин-яқингача «социалистик лагерь» ҳудудига кирган мамлакатларда расмий, давлат ёндашуви сифатида ҳукм суриб келди. тоталитар тузумга асосланган бу давлатлар таназзулга учрагач, яна инсонни худо яратган деган фикр уларда етакчилик мавқеини эгаллади. тўғри, бу ўринда дарвиннинг эволюция назарияси ва худонинг оламни олти кунда яратгани ҳақидаги диний ақида бир-бири билан қандай сиғишади, деган савол туғилади. гап шундаки, макон ва замонда рўй берган, миллиардлаб йил давом этган эволюция: наботот - ҳайвонот - одамзод доираси макон ва замондан ташқаридаги фазовий, илоҳий вақт нуқтаи назаридан жуда қисқа муддатда воқе бўлиши мумкин. худонинг олти куни ўз …
3
онзотдан келтириб чиқаришнинг ножоизлиги ҳақида гапириб, инсон трансцендентал боғлиқликка эга, унинг имкониятларини, эркини ҳеч бир жонзотники билан қиёслаб бўлмайди, инсон ҳатто имкониятлари нақадар чексиз эканини ўзи ҳам билмайди, деб уни улуғлаганида, бизнингча, тамомила ҳақ эди. агар диққат қилсак, асримиз мутафаккирининг фикри қуръони карим «бақара» сурасида марҳамат қилинган қуйидаги оятларга ҳамоҳангдир: «30. эсланг (эй муҳаммад), парвардигорингиз фаришталарга: «мен ерда (одамни) халифа (ёрдамчи) қилмоқчиман», деганида, улар айтдилар: «у ерда бузғунчилик қиладиган, қонлар тўкадиган кимсани (халифа) қиласанми? ҳолбуки, биз ҳамду сано айтиш билан сени улуғлаймиз ва сенинг номингни мудом пок тутамиз». (аллоҳ) айтди: «мен сизлар билмаган нарсаларни биламан». 31. ва у зот одамга барча нарсаларнинг исмларини ўргатди. сўнгра уларни фаришталарга рўбарў қилиб деди: «агар халифаликка биз ҳақдормиз деган сўзларингиз рост бўлса, мана бу нарсаларнинг исмларини менга билдиринг!». 32. улар айтдилар: эй пок парвардигор, биз фақат сен билдирган нарсаларнигина биламиз. албатта сен ўзинг илму ҳикмат соҳибисан». 33. (аллоҳ): «эй одам, буларга у нарсаларнинг исмларини …
4
ўлган. улар орасидаги энг ақлли, тадбиркори, устанинг муҳаббатини қозонгани уста томонидан халифа этиб тайинланган. халифага уста ўзининг бир қанча ваколатларини, жумладан, бирор ёққа сафарга кетса, шу муддат мобайнида бошқа шогирдларни бошқариб, раҳбарлик қилиб туришни топширади. шундай қилиб, уста қайтиб келгунга қадар халифа унинг иродасини амалга ошириш билан машғул бўлади. одам ҳам аллоҳга нисбатан ана шундай халифадир: то у қиёматга қадар, яъни тангри даргоҳига боргунгача наботот ва ҳайвонот олами устидан ҳукмронлик қилиб туради. ҳукмронлик қилиш учун, табиийки, муайян даражада эркинликка, эркин ҳаракатни ихтиёр этиш ҳуқуқига эга бўлиш, фалсафий ибора билан айтганда, ихтиёр эркинлиги зарур. ана шу ихтиёр эркинлиги фақат инсонга берилган. фаришталар бундай маънавий неъматдан маҳрум - улар фақат аллоҳнинг буйруғини бажарадилар. лекин инсондаги ихтиёр қилиш эркинлиги ҳам чекланган - у аллоҳ томонидан қуръони каримда умумий тарзда белгилаб берилган доирадагина мавжуд бўлиши керак. шу боис мутлақ эркинлик инсонга эмас, фақат яратганга хос. 2. ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов инсондаги ихтиёр эркинлиги …
5
киши хоҳлаган ишга қўл уриши мумкин - уни ўз қилмишининг оқибати қизиқтирмайди, у фақат манфаат устуворлигини тан олади, холос. ундай одамни ахлоқсиз деб атайдилар. зеро инсон ё эзгуликни, ё ёвузликни танлаши туфайли ниманидир ихтиёр этади: ахлоқий танлов - ҳар бир хатти-ҳаракат, ҳар бир қилмишнинг ибтидо нуқтаси. умуман, инсон ва жамият ахлоқий ҳаётида танловнинг аҳамияти беқиёс. масалан, тарихдан бир таъсирчан воқеани олиб кўрайлик: бозорда мутасаввиф аллома, озарбайжон, эски ўзбек (туркий), форс тилларида ўлмас асарлар яратган буюк шоир имоиддин насимийнинг ғазалини ёд ўқиётган бир ёш йигитни куфрда айблаб, ҳибсга оладилар. йигит ол-дида икки йўлдан бирини танлаш турарди: ё пири насимийни сотиш ва тавба қилиб, банддан озод бўлиш ёки ғазални ўзимники, деб ўлимга тик бориш. покдомон, ор-номус-ли йигит иккинчи йўлни танлайди. қози унинг терисини шилишга буюради. оломон-томошабинлар йиғилади. шу пайт насимий келиб қолади. воқеадан хабар топган насимий олдида ҳам энди танлов турарди - танламасликнинг иложи йўқ эди: ё ўзини ошкор қилиб, ёш йигитни …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ахлокнинг келиб чикиши"

1411280640_59087.doc ахлоқнинг келиб чиқиши қадимий она сайёрамиздаги ҳаёт одатда уч оламдан иборат деб қабул қилинган. булар - наботот, ҳайвонот ва башарият олами; уларнинг ўзаро муносабатлари заминимиздаги ҳаётнинг асосий омили ҳисобланади. ҳар учаласига ҳам пайдо бўлиш, ривожланиш, ўзини муҳофаза қилиш, насл қолдиришга интилиш инстинкти берилган ва ҳаётининг бир кунмас-бир кун ўлим билан ниҳоя топиш қисмати белгиланган. чунончи, ўсимлик уруғдан пайдо бўлади, ривожланади, синган шохлари ўрнини сирач чиқариб даволайди - муҳофаза қилади, уруғини қолдириб, бир кун қурийди. ҳайвон шу хусусиятлар билан биргаликда сезиш аъзолари ва қобилиятига ҳамда муайян даражада идрок этиш хислатига эга. инсонда эса булардан ташқари мулоҳаза қилиш, фикрлаш қобилияти ва уят ҳисси, бир сўз билан айтганда, ақл...

DOC format, 112.0 KB. To download "ахлокнинг келиб чикиши", click the Telegram button on the left.

Tags: ахлокнинг келиб чикиши DOC Free download Telegram