ўрта осиёда ислом дини

DOC 92.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1447001258_62153.doc ўрта осиёда ислом дини режа: · исломлашув жараёни. · мотуридийа таълимотининг шаклланиши. · ҳанафийа мазҳаби · дунёвий давлат ва уламолар. · диний таълим тизими. · ислоҳотлар. · миллий манфаатлар ва маҳаллий уламолар. · тасаввуф тариқатлари. исломлашув жараёни. ислом динининг ўрта осиёга кириб келиши ва тарқалиши бевосита араб истилолари ва араблар кўп асрлик ҳукмронлигининг ўрнатилиши билан боғлиқ. ўрта осиёга араб юришлари қарийб 643-44 йил атрофларида бошланган бўлса ҳам, ўлкани узил-кесил босиб олишга узоқ даврли курашдан сўнг фақат араб қўмондони қутайба ибн муслим ал-боҳилий (704-715) эришди. минтақада янги сиёсий кучнинг пайдо бўлиши оқибатида ўрта осиё икки қисмга бўлинди: 1) мовароуннаҳр («икки дарё оралиғи») ва 2) ароди ат-турк («турклар ерлари», яъни арабларга бўйсунмаган ҳукмдорлар ерлари). мазкур икки ҳудудда исломлашув жараёнлари турли хилда кеча бошлади. мовароуннаҳрнинг исломлашувига қуйидаги икки омил бевосита ўз таъсирини ўтказди. абу муслим (747-755) қўзғолони давригача ўрта осиё исломдан олдинги давр ҳукмдорлари (ихшид, бухор-худот ва бошқалар) ўз мавқеларини сақлаб турдилар. …
2
н мусулмонларнинг тенг ҳуқуқлилиги учун кураш олиб борган ислом дини ичидаги муржи’ийлар диний-сиёсий ҳаракат ғоялари мовароуннаҳрда кенг тарқалиш имкониятларига эга бўлди. чунки ўлкада араб бўлмаган мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари араблар томонидан поймол этиларди. муржи’ийларнинг фаол ҳаракатлари vii асрнинг 20-40 йилларига тўғри келади. муржи’ий ал-ҳорис ибн сурайж қўзғолони (734-746) мовароуннаҳр аҳолиси тарафидан қизғин қўллаб-қувватланди. i/vii асрда шакллана бошлаган муржи’ийларнинг айнан имон ва амалнинг айри-айри эканлиги ҳақидаги қарашлари бу ҳудудда ерли аҳолининг ҳеч бир қийинчиликсиз исломни қабул қилишларига, шунинг баробарида, янги шаклланаётган ислом жамиятида тенг ҳуқуқлиликка эришишларига қулай шароит яратиб берди; кейинчалик эса – улар гарчи араб тилини, қийин диний амалларни, ўзларига буткул ёт муҳитни тўла англаб етмасалар-да, ижтимоий мавқелари ва миллий-маданий қадриятларини сақлаб қолишга муваффақ бўлдилар. абу муслим (749 йил) ҳаракати ғалабаси оқибатида араб бўлмаган мусулмонларнинг араблар билан тенг ҳуқуқлиликка эришиши натижасида муржи’ийлик ғоялари сиёсий-ижтимоий соҳадан илоҳиёт фани жабҳасига кўча бошлади. мотуридийа таълимотининг шаклланиши. муржи’ийлар таълимотига кўра, инсоннинг тилда (иқрор би-л-лисон ва тасдиқ …
3
мотуридийа таълимотининг пайдо бўлиши бир неча босқичларда юз берди. биринчи босқич муржи’ий-ҳанафий илоҳиётчилари абу муқотил ас-самарқандий (в. 823 й.) ва аҳмад ибн наср ал-атакий (ix аср) номлари билан боғлиқ. иккинчи босқичда самарқандда ал-жузжония (абу бакр ал-жузжоний, абу мансур ал-мотуридий, ал-ҳаким ас-самарқандий), ал-ийодийа (абу бакр ал-ийодий, абу аҳмад ал-ийодий, абу салама ас-самарқандий) мактаб вакиллари фаол ҳаракат қилдилар. улар шу диёрда фаолият кўрсатаётган абу ҳафс ал-бухорий ва нусайр ибн яҳё ал-балхий мактаблари билан биргаликда «аҳл ас-сунна ва-л-жамоъа» номини олдилар. кейинчалик учинчи босқичда мазкур мактаблар таълимоти ўзаро таъсир жараёнига киришиб, xi асрда абу-л-муъин ан-насафий (в. 1115 й.) ва абу-л-йуср ал-паздавий (в. 1100 й.) саъй-ҳаракатлари билан илоҳиёт тарихига мотуридия таълимоти номи билан кирди. бу таълимот кейинчалик самарқанддан бутун ислом оламига тарқалиб, аҳл ас-суннанинг ашъария билан бир қаторда икки илоҳиёт мактабидан бирига айланди. сўнгги тадқиқотлар мовароуннаҳр ҳудудларида исломнинг илк даврларида рационализмнинг кенг тарқалганлиги ҳақида гувоҳлик беради. ўлкада табииёт (муҳаммад ибн мусо ал-хоразмий, абу райҳон ал-беруний) …
4
м тарихи зарварақаларига ўз исмларини ёздилар. натижада муҳаддисларнинг ижтимоий-сиёсий мавқеи мовароуннаҳрда, жумладан пойтахт бухорода, беқиёс ўсди. бу эса ўз навбатида марказий шаҳарларда шу пайтдагача кучли мавқега эга бўлиб келган ҳанафийлар ва янги гуруҳ – аҳл ал-ҳадис ўртасидаги зиддиятни кучайтирди. муржи’ийлар ва ҳанафийларнинг диний қарашларидаги бевосита алоқадорлик бир неча тадқиқотларда ўз исботини топган (й. ван эсс, в. маделунг, у. рудольф). дарҳақиқат, ўз вақтида абу ҳанифанинг (в. 767 й.) араб бўлмаган мусулмонларнинг ҳам тенг ҳуқуқли эканлиги ғояси, уларнинг жамиятда камситилишларига қарши сайъ-ҳаракатлари, дастлаб, унинг илоҳиёт соҳасидаги, кейинчалик эса, фиқҳий таълимотининг мовароуннаҳр ҳудудида тарқалишига кенг йўл очган эди. энди жиддий мухолифлар босими остида ҳанафийлар ўз таълимотларини ривожлантиришга мажбур бўлдилар. абу абдуллоҳ ал-бухорий (в. 878 й.), ас-субазмуний (в. 952 й.), аз-зандависатийнинг (xi аср боши) шоҳ асарлари шу мақсадга хизмат қилди. ҳанафийа мазҳаби. ҳанафий фақиҳлар шаҳар аҳли турли қатламлари билан чамбарчас мустаҳкам алоқаларга эга эди ва ўз диний-ижтимоий фаолиятларида уларнинг манфаатларини акс эттирар эдилар. шу …
5
иқҳнинг амалий масалалари, ҳадис, ақо’ид, филология, тафсир ва бошқа соҳаларда яратган юзлаб асар номларини келтириш кифоя. мазкур асарлар орқали ўрта осиё бой маданий анъаналари, диний тажрибаси, ҳуқуқий тасаввурлари ислом тамаддуни доирасига киритилди. бу билан исломнинг тўлақонли, ўз-ўзига етарли, мукаммал минтақавий шаклига асос солинди. унда умумисломий ва маҳаллий элементлар орасидаги муносабатда ҳамоҳанглик, мутаносибликка эришила борилди. дунёвий давлат ва уламолар. ўрта осиёда узоқ вақт давомида (viii-xiii асрлар) давлат тузуми бағдоддаги ҳолатни такрорлар эди. яхши маълумки, пайғамбар вафотидан (632 й.) сўнг давлат ҳаётида дунёвийлик принципи устун бўлиб келди. аммо ислом динини биринчи навбатда ҳукмрон доиралар тарафидан ягона (моно-дин) ҳақ дин деб эътироф этиш жамият ҳаётида уламолар мавқеининг юқори бўлишига табиий тарзда олиб келди. чунки дин қоидаларини ишлаб чиқиш давлат тасарруфида эмас, балки етарли диний тайёргарликка эга бўлган шаҳарликлар – уламолар қўлида эди. улар, албатта, бу қоидаларни таъбирлаш давомида ўз табақаси манфаатларини эсдан чиқармас эдилар. ёки оғир ва зиддиятли ҳолларда шаҳар аҳли қўллаб-қувватлашига таяниб, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўрта осиёда ислом дини"

1447001258_62153.doc ўрта осиёда ислом дини режа: · исломлашув жараёни. · мотуридийа таълимотининг шаклланиши. · ҳанафийа мазҳаби · дунёвий давлат ва уламолар. · диний таълим тизими. · ислоҳотлар. · миллий манфаатлар ва маҳаллий уламолар. · тасаввуф тариқатлари. исломлашув жараёни. ислом динининг ўрта осиёга кириб келиши ва тарқалиши бевосита араб истилолари ва араблар кўп асрлик ҳукмронлигининг ўрнатилиши билан боғлиқ. ўрта осиёга араб юришлари қарийб 643-44 йил атрофларида бошланган бўлса ҳам, ўлкани узил-кесил босиб олишга узоқ даврли курашдан сўнг фақат араб қўмондони қутайба ибн муслим ал-боҳилий (704-715) эришди. минтақада янги сиёсий кучнинг пайдо бўлиши оқибатида ўрта осиё икки қисмга бўлинди: 1) мовароуннаҳр («икки дарё оралиғи») ва 2) ароди ат-турк («турклар ерлари», яъни араблар...

DOC format, 92.5 KB. To download "ўрта осиёда ислом дини", click the Telegram button on the left.

Tags: ўрта осиёда ислом дини DOC Free download Telegram