миф ва ижодий жараён

DOC 99.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662842638.doc миф ва ижодий жараён миф ва ижодий жараён адабиётшунослигимизда миф ва ижод аро умумий жихатлар, мифнинг барча ижод турлари билан муносабати масаласи, бу икки тушунчанинг генезис нуктаи назаридан алокадорлиги, мифнинг бадиий адабиётдаги урни, адабиёт таркибида яшаш шартлари ва усуллари, бунда ижтимоий, тарихий, маданий омилларнинг ахамияти, айни жараёнларнинг онг ва онг ости психологиясига доир талкинлари каби катор муаммолар борки, буларнинг хар бири махсус тадкикотлар учун мавзу булади. ушбу маколада санаб утилган назарий муаммолар силсидаги кирувчи, миф ва ижод синтезига доир долзарб бир масала атрофида фикр юритмокчимиз. масала мохияти мифологиянинг эксцентрик нуктаси булган хаос ва космос тушунчаларининг бадиий ижод жараёни билан боглик жихатларини аниклашга уринишдан иборат. «мифология лугати»да юнонча хаос истилохи «дунё яратилишига кадар мавжуд булган, жазирама ва зулмат, чексизлик ва бушликдан иборат борлик» (-м., просвехение, 19**), деб изохланади. +адим юнон адиби гесиоднинг «телегония» асаридаги талкинга кура, хаосга хос сифатлар комос яратилгандан кейин хам тартар (ер ости дунёсинг энг тубида яшовчи …
2
парадоксал мантик тили билан космос тартибга солинган хаос, хаос эса издан чикарилган космосдир, дея ифодалаш мумкин. жахон тан оладиган диний китобларда, жумладан шарк идеалистик фалсафасида бундай мураккаб тушунчалар тартиб- тартибсизлик, эзгулик-ёвузлик, яхшилик-ёмонлик, нур-зулмат жуфтликларида аник, содда талкин этилади. аммо шуни алохида таъкидлаш жоизки, шарк ва /арб идеалистик фалсафаси зохиран жуфт куринувчи тушунчларнинг хар бирини амбивалент (икки томонли) ходиса сифатида урганади. бунга кура, эзгулик, ёвузлик, тартиб, тартибсизлик, яхшилик, ёмонлик, нур ва зулмат тушунчалари абсолют мустакил холатида хам диологик мохият касб этади. универсал маънодаги хаёт тушунчаси негизида айнан шу абсалют мохият ётади. буни англанган ва англаш мумкин булмаган, абадий ва уткинчи нарса-ходисаларнинг барчасига нисбатан татбик этиш мумкин. диний ва мифологик талкинга кура, инсон мохиятан космос гоясининг махсули ёинки шу феноменнинг ута кичик шакли (микрокосм)дир. гарчи космос (макрокосм-борлик дунё) макон ва замон нуктаи назаридан одамга нисбатан аввалрок, чексизрок яратилган булса-да, унинг вазифаси, мохияти инсонга хизмат килишдангина иборат. яъни космоснинг мавжудлиги лахзалик инсон умри, …
3
меъмор томонидан тартибга солинган материал (тош, тупрок, ёгоч ва х.к.)лар воситасида узига хос санъат намунаси бунёд булади. композитор хаотик вазиятда мавжуд булган товушларни маълум тартибга келтириб мусика ижод этса, рассом ранглардан, раккос харакатлардан фойдаланиб санъат асарини дунёга келтиради. (айни уринда ушбу жараён проф. фитратнинг «адабиёт коидалари» асарида санъат турларини белгилаш воситаси сифатида кайд этилганини таъкидлаш жоиз-у.ж.) шу тарика хаотик борлик космик борликка эврилади. натижада санъат ходисаси юзага келади ва бутун борлик (макрокосм) инсониятга хизмат килгани каби, у хам одам болаларига эстетик завк бериш, тарбиялаш вазифасини утай бошлайди. вокеан, санъатнинг дунёга келиши, шаклланиши ва тараккиётига сабаб хам унга нисбатан хаётий бир эхтиёжнинг мавжудлигидир. чунки хамма хам хаотик холатдаги материалнинг узидан эстетик завк ола билиш салохиятига эга эмас. истеъдоднинг хаммага хам берилавермаслиги эса аксиома. хаотик вазиятдаги борлик истеъдодлар- «танланганлар» томонидан тартибга солингачгина умуминсоний фаолият йулида «ишлай» бошлайдики, шунга асосан том маънодаги санъат ходисаси ноёб ижодий жараён воситасида тартибга солинган хаос, яъни космос …
4
ун ва шакл бериш тарзига кура турли адабий метод ва окимлар майдонга келган. тартибга беистисно риоя килиш, сузни катъий мазмун ва шакл колипига буйсундириш оркали классицизм, суз функциясини мумкин кадар таълим-тарбияга йуналтириш оркали маърифатчилик, сузга каноат боглаб самовий идеалларни ифодалаш оркали романтизм, унга тушкунлик либосини кийдириш ва сузни фожиа, зулмат оханглари билан ураш оркали сентиментализм хамда барокко, сузни мутлок рамзга айлантириш оркали символизм, суз устига хаёт хакикатини шафкатсиз ва аник ифодалаш мажбуриятини юклаш оркали танкидий реализм хамда реализм, суз тузонига мутлок эрк беришга интилиш оркали модернизм адабиёти тугилади ва хоказо. диккат билан каралса, хаминкадар бир жумлада ифодаланган, аслида томлаб тадкикотларни талаб этадиган бу адабий оким ва методларга хос унсурлар xx асрнинг икки йирик окими реализм ва модернизмда умумлашади. маълумки, реализм адабиёти хаёт хакикатини бадиий акс этириши, инсониятни ёвузлик ва зулматдан огох этиши, уни юксак идеаллар асосида тарбиялашга йуналтирилгани билан эзгуликка хизмат килади. бунда албатта узгача булган адабий анъаналарга таянади. реалист-ижодкор …
5
ик. энди ушбу таърифни янада ривожлантириб, модернизм-хаотик суз оламини айнан акс этиришига жахд килган оким дейишдан куркмаймиз. негаки, илдизи узок, утмишга такаладиган модернизм хали-хамон хаотик суз олами(подсознания)ни фотографик акс эттиришига жахд этади, аммо бу харакат бор-йуги уринишдан нарига ута олмайди. зеро, модеризм бу борада мутлокликка эришиши мумкин хам эмас. мохиятида файласуф иммануил кантнинг «гениал ижод аклдан абсолют маънода узилиш оркали юзага келади», деган нисбий концепцияси ётувчи модернизм бундай мутлокликка эришиши мумкин эмаслигини узининг узок фаолияти билан исбот этиб келяпти. аммо юкоридаги фикрларимиз билан хеч качон, хеч бир инсон зоти бу борада абсолютизмга эриша олмайди демокчи эмасмиз, асло. чунки бу вазифани инсониятнинг ягона тоифаси ибтидодан бери юз фоиз «уддалаб» келади. булар и. кант таъбири билан айтганда «аклдан абсолют маънода узилган» кишилар булиб, афсуски бирор модернист уларни гениал тугул, оддий ижодкор деб хам тан олмайди. хаётнинг шафкатсиз зарбалари ёхуд тугма кемтиклик туфайли мавжуд булган бу тоифа танлаш беимкон, инсон зоти англаши мумкин …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "миф ва ижодий жараён"

1662842638.doc миф ва ижодий жараён миф ва ижодий жараён адабиётшунослигимизда миф ва ижод аро умумий жихатлар, мифнинг барча ижод турлари билан муносабати масаласи, бу икки тушунчанинг генезис нуктаи назаридан алокадорлиги, мифнинг бадиий адабиётдаги урни, адабиёт таркибида яшаш шартлари ва усуллари, бунда ижтимоий, тарихий, маданий омилларнинг ахамияти, айни жараёнларнинг онг ва онг ости психологиясига доир талкинлари каби катор муаммолар борки, буларнинг хар бири махсус тадкикотлар учун мавзу булади. ушбу маколада санаб утилган назарий муаммолар силсидаги кирувчи, миф ва ижод синтезига доир долзарб бир масала атрофида фикр юритмокчимиз. масала мохияти мифологиянинг эксцентрик нуктаси булган хаос ва космос тушунчаларининг бадиий ижод жараёни билан боглик жихатларини аниклашга уринишдан и...

DOC format, 99.0 KB. To download "миф ва ижодий жараён", click the Telegram button on the left.

Tags: миф ва ижодий жараён DOC Free download Telegram