туркистонда жадидчилик ҳаракати

DOC 45.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403256172_44066.doc туркистонда жадидчилик ҳаракати феодолизмга қарши норозилик кайфияти, зарур тақдирда амалий йўлини тутиш маърифатпарварликнинг сиёсий мақсад ва мохиятини ифода этади. бу нарса маърифатчиликнинг иккинчи босқичи деб ном олган 1905-1906 йиллардаги воқеалар таъсирида шаклланди. бу даврда с.айний, а.авлоний, м.бехбудий, мунаввар қори ва бошқалар номи билан боғланган жадидчилик ҳаракати кенг ёйилди. бу ҳаракат янги миллий кадрларни тайёрлаб етиштириш ва тарбиялашда, маданиятнинг миллий мустақиллик ғояларини тарғиб қилишга даъват этишда кўзга ташланади. энг муҳими жадидлар ўлкада мавжуд бўлган маданиятга янги мазмун беришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўядилар. шу мақсадда санъат, матбуот, маориф, адабиёт соҳаларида ислоҳот ўтказиш ғояларини илгари сурадилар. жадидлар авваламбор маориф соҳасида ислоҳотлар ўтказиб халқ оммасининг саводхонлиги, билими, умумий маданий савиясини оширишга бел боғлайдилар. натижада “усули жадид” мактабларини очилиши улкан ижтимоий-сиёсий ҳодиса бўлди. аср бошларида юзага келган 100га яқин шундай мактабларда 100 мингдан ортиқ бола тарбия кўради. жадидлар маорифнинг диний тизимига ҳам ўзгартиришлар киритишга интилдилар. диний билимларни ўқитишга катта аҳамият берилиши билан бирга …
2
кин. жадидлар театр санъатини ахлоқий маданиятнинг шакллантиришдаги ролига берган аҳамияти ҳам ибратлидир. “турон” номли драматик жамият ташкил этилади. абдулла қодирийнинг “бахтсиз куёв”, хамзанинг “заҳарли хаёт”, каби драмалари пайдо бўлади. жадидизм маданиятининг учинчи босқичи 1917 йил октябр тўнтаришдан бошлаб 30- йилларгача давом этди дейиш мумкин. бу даврда аҳвол янада мураккаблашади. жадидлар янги мактаблар эркинлиги, профессионал театрлар очиш учун кураш олиб борадилар. уларнинг диққат эpтиборида миллий истиқлол учун кураш ғояси ётар эди. афсуски жамият ҳаётининг барча соҳаларини сиёсатлаштириш, субъективизмга хаддан ташқари берилиш натижасида жадидларга пантуркизм, панисломизм ва миллатчилик тамғаси ёпиштирилади. абдулла қодирий, чўлпон, фитрат сингари миллат гуллари миллатпарварлиги учун қатағон қилинди. ўзбекистон миллий мустақиллиги туфайли жадидизм маданиятининг моҳияти ва мазмунини хақиқий илмий тадқиқ этиш учун имкониятлар яратилди. жадидизм маданияти ўзбек халқи маданий ҳаётининг таркибий қисми, улкан мерос сифатида юқори баҳога сазовордир. жадидизмнинг энг илғор ғоялари туркистонлик зиёлилар томонидан ривожлантирилди. махмуд хўжа бехбудий (1874-1919) йирик маърифатчи сифатида фаоллик кўрсатади. унинг “қисқача умумий жўғрофия”, …
3
чилишига ёрдам беради. ўз ижодида жадидизм фалсафаси ва эстетикасини халққа етказишга ҳаракат қилади. жадидлар ҳаракатининг йирик арбобларидан бири бўлган мунаввар қори абдурашидхонов (1878-1931) бўлиб, 1918 йилда тошкентда “турк ўчоғи” жамиятини тузади. туркистондаги туркийларни миллий байроқ остида бирлашишга чақиради. “адиби аввал”, “адиби санойи”, “ер юзи” каби асарлар ёзади. жадид мактабларига атаб дастурлар ёзади. унда 10та фан ўқитилиши назарда тутилган: диний таълимот, ислом таълимоти тарихи, муқаддас анъаналар, мерос хуқуқи, арифметика, араб грамматикаси, жахон жўғрофияси, ислом тарихи, муқаддас тарих, турк ва араб имлоси. жадидлар мунаввар қорини устози калон деб аташган. яна бир мутафакир абдулла авлоний (1878-1934) ижодида ахлоқий маданиятнинг энг юксак тамойиллари акс этган. унинг фалсафий-ахлоқий йўсиндаги “туркий гулистон ёхуд ахлоқ” асари бу жихатдан муҳимдир. бу асар инсонга хос бўлган ахлоқий сифатларни ўз мазмунига кўра яхши ва ёмон хулқларга бўлади, унда тарбиянинг зўр таъсири бордир - деб ёзади. у биринчи ўзбек диполоматларидан биридир. жадидизм маданиятнинг туркистонда кенг тарқалишида қрим татар ислоҳотчиси исмоил гаспирали, …
4
анилган адабиётлар 1. и.каримов “ўзбекистон xxi-аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” тошкент 1997й. 2. “миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” тошкент «ўзбекистон» 2000 й. 3. «маънавият ва комиллик» тошкент 1997 й. 4. и. абдуллоҳ “маънавият ва маърифат”, «миллий тикланиш» газетасининг 1998 йил 12 ноябр сони.
5
туркистонда жадидчилик ҳаракати - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "туркистонда жадидчилик ҳаракати"

1403256172_44066.doc туркистонда жадидчилик ҳаракати феодолизмга қарши норозилик кайфияти, зарур тақдирда амалий йўлини тутиш маърифатпарварликнинг сиёсий мақсад ва мохиятини ифода этади. бу нарса маърифатчиликнинг иккинчи босқичи деб ном олган 1905-1906 йиллардаги воқеалар таъсирида шаклланди. бу даврда с.айний, а.авлоний, м.бехбудий, мунаввар қори ва бошқалар номи билан боғланган жадидчилик ҳаракати кенг ёйилди. бу ҳаракат янги миллий кадрларни тайёрлаб етиштириш ва тарбиялашда, маданиятнинг миллий мустақиллик ғояларини тарғиб қилишга даъват этишда кўзга ташланади. энг муҳими жадидлар ўлкада мавжуд бўлган маданиятга янги мазмун беришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўядилар. шу мақсадда санъат, матбуот, маориф, адабиёт соҳаларида ислоҳот ўтказиш ғояларини илгари сурадилар. жадидлар авваламб...

DOC format, 45.0 KB. To download "туркистонда жадидчилик ҳаракати", click the Telegram button on the left.