мушак фаолиятининг энергия таъминоти

DOC 83.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1480315166_66227.doc мушак фаолиятининг энергия таъминоти режа: 1. энергия таъминот тизими 2. аэроб энергия манбаи 3. фосфаген энергия тизими 4. кислородни энг юқори даражадаги истеъмоли мушаклар ишлаши учун энергия билан таъминланган бўлиши керак катта қувват заҳирасига эга бўлган фосфат бирикмалари (адинозинтрифосфат, креатинфосфат), шунингдек углеводлар (глюкоза, гликоген) ва мойлар энг муҳим энергия манбалари ҳисобланади. оқсиллар энергия манбаи сифатида иккиламчи ўрнида туради, аммо мушакнинг ҳажми, бўйини ўсишида улар бирламчи аҳамиятга эга. фақат айрим ҳоллардагина (очлик, узоқ ва ортиқча уринишда) оқсиллар аминокислота сифатида моддаларнинг энергия алмашинувида қатнашиши мумкин. мушакда бой энергияга эга бўлган фосфат бирикмалари, глико-ген ва мойлар тўпланади. гликоген билан мойлар шунингдек жигар ва тер ости ёғ тўқималарида ҳам йиғилади. одамдаги 1 кг мушак оғирлигига 3,5 дан 7,5 гача ммол атф ва 16 дан 28 гача ммол крф тўғри келади. бу танани адинозинтрифосфатда (атф) 5 кдж (1,2 ккал) атро-фида, креатинфосфатда (крф) 15 кдж (3,6 ккал) атрофимдаги хусусий қувват заҳираси билан таъминлайди. гликогенда - …
2
мас қувват манбаи (125.000 дан 400.000 кдж 30.000- 1000.000 ккал) бўлиб хизмат қилади. ёғ захирасининг катта қисми тери ости ёғ тўқимасида тўпланган бўлади. энергия таъминот тизими кислородсиз тизим - анаэроб қувват таъминоти. мушак толалари учун энергия таъминотининг бевосита манбаи бўлиб ҳамиша атф (адинозинтрифосфат кислотаси) хизмат қилади. атф адф (адинозиндифосфат)га ва ф (фосфат)га парчаланади. парчаланиш чоғида 9-10 ккал (38-42 кдж) энергия ажралиб чиқади. атф -------- адф+ф+ энергия. бунда ажратилган энергия фақат учдан бири мушак ишлашига хизмат қилади, учдан иккиси иссиқлик ҳосил қилиб беради. атф ни мушакда деярли чегараланган миқдорда (3,5-7,5 ммол/кг) бўлганлиги сабабли қисқа вақт ичида (1-3 сек) жадал ишлаш оқибатида иш тўхтамайди. атфни тикланиши (ресинтез) нисбатан оддий бўлган биохимик жараён ёрдамида амалга оширилади. атф парчаланиши натижасида вужудга келган адф ва ф маҳсулотлари қайта бирикади. адф+ф+энергия-------атф бу биохимик реакция учун энергия талаб этилади. у бошқа энергия манбаларининг парчаланиши оқибатида юзага келади. атф қандай шаклда ва қайси қувват манбалари ёрдамида тикланиши вақт …
3
кисиз сут кислотасига (лактат) парчаланади. гликоген------- лактат + атф бунда бир моль мушак гликогени 3 моль атф ни етказиб беради. 1 моль гликоген ----------- лактат + 3 моль атф. бир неча сония жадал ишлаганидан кейин бу биохимик жараён анча фаоллашиб кетади. гликоген парчаланиши йўли билан атф ни тикланиши (кислород бўлмаганда) бир вақт оралиғида фосфат парчаланиши пайтида олиш мумкин бўлган энергиянинг учдан бир қисмини ажратиб беради. шунинг учун иш жадаллиги сусайишга мажбур. масалан, 100 метрга югуриш чоғида 60-80 метрдан югуриш тезлиги пасаяди, негаки қувватга бой бўлган модда фосфат заҳираси камая боради ва тана самараси камроқ бўлган гликогендан энергия олишга ўтишга мажбур бўлади. кислород иштирокисиз гликоген парчаланганда моддалар алма-шинувининг нордон маҳсулотлари (лактат, со2 ва бошқ.) ҳосил бўлади. жадал ва узоқ давом этмаган иш жараёнида улар етарли дара-жада парчаланмаслиги ва танадан чиқариб ташланмаслиги мумкин. шунинг учун кучли чарчашга олиб келадиган юкдан кейин мушакда лактат тўпланиши 30 ммол\л гача ва қонда 20 ммол/л гача …
4
ланадиган жойни) анча бўшаб қолишига олиб келади. кўрсатиб ўтилган биохимик жараёнлар деярли кислороднинг иштирокисиз рўй беради, шунинг учун уларни анаэроб (кислородсиз) деб юритилади. атф ни крф парчаланишидаги қувват ҳисобига тикланиш жараёни анаэроб-алактат (лактат ҳосил бўлмайдиган) деб номланади, атф ни гликоген парчаланиши ҳисобига тикланиши анаэроб-лактатли (лактат ҳосил бўладиган) деб юритилади. аэроб энергия манбаи гликоген фақат сут кислотасигина парчаланмайди, балки о2 иштироки билан сувга (н2о) ҳам парчаланади ва ис гази (со2) бунда атф ресинтези учун энергия ажратади. гликоген о2--------------н2о+со2+атф кислород иштироки билан углевод ёнишининг бу йўли энергия олишнинг анаэроб йўли деб юритилади. бунда бир моль гликоген 39 моль атф ни етказиб беради. атф ни тиклашнинг бу йўли кислород иштирокисиз гликоген парчаланишига қараганда деярли 13 марта самаралироқдир. 5 дақиқа атрофида давом этадиган жадал юкда 50% энергия анаэроб, 50 энергия аэроб йўли билан ҳосил қилинади. агар жадал юк давомийлиги 5 дақиқадан кам бўлса, унда анаэроб жараёнларининг устунлиги сезилади, агар 5 дақиқадан ортиқ бўлса, анаэроб …
5
сусият ҳисобланади. фосфат гурухини крфдан ажратилганда катта миқдордаги қувват бўшайди 1 моль крф парчаланганда 10,5 ккал энергия эркинлашади. бу жараён кимёвий реакциянинг мураккаблигига ҳам, о2 келишига ҳам боғлиқ эмас, шунинг учун атф тез тикланишининг энергия манбаи ҳисобланади, бошқа тизимларга нисбатан катта кучга эга. атф тикланиш тезлиги лактат тизимига қараганда 3 баробар ва кислотага қараганда 4-10 марта тезроқ бўлади. аммо фосфоген тизимининг сиғими катта эмас, негаки атф ва крф заҳиралар жуда чегараланган. 1-жадвал уч энергия тизимининг энг юқори кучи ва сиғими. (20 кг оғирликдаги мушак ҳисобига тахминий катталиклар). тизимлар энг юқори куч сиғим молларнинг умумий миқдори моль атф (мин) ккал атф ккал фосфаген 3,8 38 0,5 5 лактат 1,2 12 1,2 12 кислород глико-геннинг нордон-лашуви 0,8 8 80,0 800 ёғларнинг нордонлашуи 0,4 4 8000,0 80000,0 70 кг оғирликдаги “меъёрдаги” эркак танаси оғирлигининг 40% ни, яъни тахминан 30 кг ни ташкил этади. анчайин одатий бўлган мушак фаолиятида (локомоция) бутун мушак оғирлигиннг 23 …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мушак фаолиятининг энергия таъминоти"

1480315166_66227.doc мушак фаолиятининг энергия таъминоти режа: 1. энергия таъминот тизими 2. аэроб энергия манбаи 3. фосфаген энергия тизими 4. кислородни энг юқори даражадаги истеъмоли мушаклар ишлаши учун энергия билан таъминланган бўлиши керак катта қувват заҳирасига эга бўлган фосфат бирикмалари (адинозинтрифосфат, креатинфосфат), шунингдек углеводлар (глюкоза, гликоген) ва мойлар энг муҳим энергия манбалари ҳисобланади. оқсиллар энергия манбаи сифатида иккиламчи ўрнида туради, аммо мушакнинг ҳажми, бўйини ўсишида улар бирламчи аҳамиятга эга. фақат айрим ҳоллардагина (очлик, узоқ ва ортиқча уринишда) оқсиллар аминокислота сифатида моддаларнинг энергия алмашинувида қатнашиши мумкин. мушакда бой энергияга эга бўлган фосфат бирикмалари, глико-ген ва мойлар тўпланади. гликоген билан мойла...

DOC format, 83.5 KB. To download "мушак фаолиятининг энергия таъминоти", click the Telegram button on the left.