biologik oksidlaniş

PPT 59 pages 7.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 59
катаболизмнинг умумий йллари 2- курс биологик оксидланиш кўриб чиқиладиган саволлар биологик оксидланиш тўғрисида тушунча. биологик оксидланиш ферментлари. нафас олиш занжири. электрон ташувчиларнинг оксидланиш-қайтарилиш потенциаллари. адф фосфорилланиши (субстратли ва оксидланишли фосфорилланиш). оксидланишли фосфорилланиш механизми. оксидланиш ва фосфорилланиш жараёнларининг ажратувчилари. микросомал оксидланиш, уни дори воситалар ва токсик моддаларни зарарсизлантирилишидаги аҳамияти. организмда кислород ўзлаштиришининг 3 йўли мавжуд: 1-чи 90-95% o2 митохондриал оксидланиш йўли. 2-чи 5-10% микросомал оксидланиш (жигарда унинг улиши захарланишларда 40% гача ортади). 3-чи перекисли оксидланиш (2-5%). реакция турлари тирик хужайралардаги реакцияларнинг 2 тури тафовут этилади: - эндэргоник реакциялар - экзэргоник реакциялар атф нинг макроэргиклик табиати атф – биологик энергиянинг тўпланиши. атф нинг 1 молекуласида 2 макроэргик боғ мавжуд. уларнинг парчаланишида 32 кдж энергия ажралади. атф хужайраларда диссоциацияланган шаклда бўлади: атф4- атф4- ------> адф3- + фн2- + н+ 10-3 10-3 10-3 10-7 шунинг учун хужайрадаги барча бажариладиган иш h+ хосил бўлиши билан кечади, протонлар эса буфер тизимлар томонидан ўзлаштирилади. атф нинг макроэргиклик …
2 / 59
аккумулятори» вазифасини бажарувчилар – атф, адф, гтф, цтф, ттф катаболизм даврида хосил бўлувчи макроэргик бирикмалар – фосфоенолпируват, креатинфосфат, ацетил-коа, сукцинил-коа ва бошқалар организмда кечувчи барча оксидланиш реакцияларини 2 турга бўлиш мумкин: субстратларнинг дегидрогенланиш реакциялари водород акцептори сифатида кислороддан фойдаланувчи реакциялар водород акцептори сифатида турли метаболитлардан фойдаланувчи реакциялар (гликолиз давридаги пируват) субстратга кислороднинг бирикиши билан борувчи реакциялар биологик оксидланиш ёки тўқима нафас олиши деб - тўқималарда органик моддаларни кислород иштирокида парачаланиши ва карбонат ангидридини ажралишига айтилади. бундай оксидланиш жараёнида энергия ажралиб чиқади ва ўз табиатига кўра экзоэргоник жараён хисобланади. ўз мохиятига кўра биологик оксидланиш ва ёниш бир хил жараёндир, чунки 1 молекула глюкозани ёнишида хам, оксидланишида хам карбонат ангидриди, сув ва 2780кдж/моль энергия ажралиб чиқади: с6н6о12 + 6о2 = 6со2 + 6н2о ёнишдан фарқли паст ҳароратда кечади, алангасиз ва сув иштирокида. бу жараён механизмини ёритиб беришда бир-неча назариялар таклиф этилган: 1. бахнинг перекисли назарияси. бу назарияга кўра енгил оксидланувчи моддалар таъсирида …
3 / 59
ролитик назарияси. бу кислород молекуласини оксидланган молекула ёрдамида фаолланишидир. варбургнинг фикрича оксидловчи модда бўлиб гемин ферментлари молекуласи таркибига кирувчи fe+3 атоми хисобланади. бу назарияга кўра оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари электрон ва протонларни ажралиши ва бирикиши натижасида содир бўлади ва охирида активланган кислород протон билан бирикиб сувни хосил қилади. 4. биологик оксидланишнинг замонавий назарияси юқорида қайд этилган уччала назарияларни ўз ичига олади ва сент-дьердви назарияси дейилади. бу назарияга асосан тўқимада метаболитни оксидланиши бир йўла протон ва электронларни ажралиши ва уларни кислород молекуласига киритилиши билан боради. аммо электрон ва протонлар тўғридан-тўғри кислород билан бирикмай, балки специфик ферментлар ва коферментлар иштирокида содир бўлади. биологик оксидланишда иштирок этувчи ферментлар: протон ва электронларни оксидланаётган метаболитдан кислородга ўтказилиши қуйидаги 3 гурух ферментлар иштирокида бўлади: 1.пиридинга боғлиқ бўлган дегидрогеназалар. бу дегидрогеназаларнинг коферменти бўлиб над ва надф хисобланади. 2. флавинга боғлиқ бўлган дегидрогеназалар. простетик гурух сифатида фад ёки фмн сақлайди. 3. цитохромлар. оксидланиш-қайтарилиш коферментлари n conh2 + r + h …
4 / 59
3 – +0,55, о2 - +0,82v. митохондрияларда жойлашган нафас олиш занжири тўлиқ, қисқарган ва қисқа бўлиши мумкин. тўлиқ нафас олиш занжири: sh2--над---фп---коq---b---c1(c)---a(a3)---1/2o2---h2o. р/о=3. над-боғлиқ бўлган дегидрогеназаларга киради: альфа-кетоглутарат, изоцитрат, малат, пируват, глутамат ва бошқалар. улар ўзининг протон ва электронларини над+ беради. бунда 3 молекула атф синтезланади. қисқартирилган нафас олиш занжири. унинг асосий субстратлари: сукцинат, глицерин, ёғ кислоталари ва бошқалар. улар ўзларининг протон ва электронларини фп беришади. бунда 2 молекула атф синтезланади. sh2---фп---коq---b---c1(c)----a(a3)----1/2o2----h2o. р/о=2. қисқа нафас олиш занжири. фп дан протон ва электронлар кислородга ўтказилади ва водород пероксид хосил бўлади. водород пероксид токсик модда бўлиб, каталаза иштирокида кислород ва сувгача парчаланади. бунда атф синтезланмайди. sh2---фп---o2----h2o2 н2о2+1/2о2___н2о + о2 . р/о=0. атф синтези учун 0,22v ёки 7,3 ккал энергия зарур. тўлиқ нафас олиш занжирида бу 3 жойда хосил бўлади: 1. над+ ва фад+ орасида 2. цитохромлар b ва с орасида 3. цитохромоксидаза ва о2 орасида. қисқартирилган нафас олиш занжирида биринчи фосфорилланиш жойи …
5 / 59
аи: 1,3-дифосфоглицерат, фосфоенолпируват, креатинфосфат, аргининфосфат ва бошқалар. оксидланишли фосфорилланиш механизми: 1. кимёвий назария – нафас олиш занжирида ажралиб чиқаётган энергия қандайдир оралиқ моддада тўпланиб, сўнг ферментлар таъсирида атф га ўтказилади. аммо хозирга қадар бу модда топилмаган. 2. 1964 йили бойер конформацион назарияни яратди. бу назарияга кўра оксидланиш-фосфорилланиш жараёнида электронлар ташувчи ферментларнинг конформацион ўзгариши кузатилади. 1970 йили энергияланган митохондриялар кристларида тебраниш харакатини электрон микроскопда кўрсатди. 3. хемиосмотик ёки протон харакатланувчи назарияни митчел 1961 йилда яратди, 1972 йили эса уни в.п. скулачев тансдиқлади. бу назарияга кўра оксидланиш билан фосфорилланиш узвий боғлиқликда бўлиб, оксидланиш мембранани зарядланишига, фосфорилланиш эса зарядсизланишига олиб келади. энергия алмашинувига таъсир этувчи моддалар 4 гуруҳга бўлинади: 1. дегидрогеназалар ингибиторлари: малонат, фтивазид, тубазид; 2. нафас олиш занжири ингибиторлари: цианидлар, витамин а, барбитуратлар, ротенон. 3. оксидлани ва фосфорилланишни ажратувчи моддалар: - протонофорлар (протонларни мембранадан ўтказувчи моддалар: ёғ кислоталар, 2,4-динитрофенол, салицилатлар, тироксин). - ионофорлар: (анион ва катионларни ўтишини фаоллаштирувчилар: валиномицин, нигерицин, грамицидин а). …

Want to read more?

Download all 59 pages for free via Telegram.

Download full file

About "biologik oksidlaniş"

катаболизмнинг умумий йллари 2- курс биологик оксидланиш кўриб чиқиладиган саволлар биологик оксидланиш тўғрисида тушунча. биологик оксидланиш ферментлари. нафас олиш занжири. электрон ташувчиларнинг оксидланиш-қайтарилиш потенциаллари. адф фосфорилланиши (субстратли ва оксидланишли фосфорилланиш). оксидланишли фосфорилланиш механизми. оксидланиш ва фосфорилланиш жараёнларининг ажратувчилари. микросомал оксидланиш, уни дори воситалар ва токсик моддаларни зарарсизлантирилишидаги аҳамияти. организмда кислород ўзлаштиришининг 3 йўли мавжуд: 1-чи 90-95% o2 митохондриал оксидланиш йўли. 2-чи 5-10% микросомал оксидланиш (жигарда унинг улиши захарланишларда 40% гача ортади). 3-чи перекисли оксидланиш (2-5%). реакция турлари тирик хужайралардаги реакцияларнинг 2 тури тафовут этилади: - эндэргоник ...

This file contains 59 pages in PPT format (7.0 MB). To download "biologik oksidlaniş", click the Telegram button on the left.

Tags: biologik oksidlaniş PPT 59 pages Free download Telegram